Сурхондарё инновация || Расмий канал
128 subscribers
2.83K photos
390 videos
16 files
1.2K links
Сўнги инновацион янгиликлар, Сурхондарёдаги инновацион лойиҳалар, Инновацион ривожланиш вазирлигининг ёшлар ва олимлар учун грандлари ва танловлари, олимларнинг ишланмалари ва тадкикодлари ёритиб борилади🌐🇺🇿

@Surxondaryoinnovatsiya
Download Telegram
Forwarded from MinInnovation
Республикамизда асосан қоракўл қуй зотлари кенг тарқалган бўлиб йилига икки марта баҳорда ва кузда жун қирқиб олинади. Баҳорги қирқим кузгига нисбатан майин ва сифатли жун толаларининг кўплиги билан ажралиб туради бу эса жун толаси асосида ип йигиришда кенг имкониятлар яратади.

Маҳаллий дағал жун толасига кимёвий усуллар ёрдамида бирламчи ишлов берилиб жун толаси таркибидаги ифлосликлардан тозалашнинг самарали технологияларини ишлаб чиқилиб, ювилган жун толалари махсус ишлов орқали майинликка эришилди. Олинган майин жун тўқимачилик саноати учун зарур бўлган хомашёга айланади ва шу асосида жун толали калава иплар, трикотаж маҳсулотлари, костюмбоб матолар ва турли асссортиментдаги тўқимачилик маҳсулотлар ишлаб чиқариш имкониятини яратилади.

Ҳозирги кунда бу инновацион технология Инновацион ривожланиш вазирлиги томонидан тижоратлаштирилган бўлиб Сурхондарё вилояти Олтинсой туманида ишлаб чиқаришга жорий этилган. Тафсилотлар "Янги Ўзбекистон" газетасининг бугунги сонида 👆👆

@mininnovation
#mukofot

🌐"Mirzo Ulug'bek vorislari" ko'rik tanlovi tuman bosqichi pul mukofotlari topshirildi.

Bugun Surxondaryo viloyati hududiy innovatsion rivojlanish boshqarmasi binosida Mirzo Ulug'bek vorislari tuman bosqichi g'oliblarining pul mukofotlari topshirildi.

Ishtirokchilarga muvofaqqiyatlar tilaymiz!

👉https://t.me/Surxondaryoinnovatsiya
Forwarded from MinInnovation
Тошкентда Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатларнинг атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бўйича масъул вазирлик ва идоралари раҳбарларининг учинчи йиғилиши доирасида ШҲТга аъзо саккиз давлатнинг юқори мартабали делегациялари аъзолари Инновацион ривожланиш вазирлигига ташриф буюриб, вазирлик фаолияти билан танишдилар. Инновацион ривожланиш вазири ўринбосари Шаҳло Турдиқулова уларни вазирлик фаолияти билан таништирди.

_ _ _ _ _
В рамках третьего совещания руководителей министерств и ведомств государств-членов Шанхайской организации сотрудничества, отвечающих за вопросы охраны окружающей среды, которое проходит в г. Ташкенте, члены делегаций восьми государств-членов ШОС посетили Министерство инновационного развития. Заместитель министра инновационного развития Шахло Турдикулова ознакомила гостей с деятельностью министерства.
Forwarded from MinInnovation
Жорий йилнинг 30 май-3 июнь кунлари Инновацион ривожланиш вазирлигида "Автосаноат ва машинасозлик хафталиги" илмий ишланма ва инновацион маҳсулотлар кўргазмаси бўлиб ўтади.

Унда "Ўзавтосаноат" ва Тошкент шаҳридаги Турин политехника университети инновацион маҳсулотларини намойиш этади.

Бундан ташқари “Ўзавтосаноат ривожланиш стратегияси”, “Электромобиллар”, “Махаллийлаштириш”, “Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари”, “Маҳсус ва тижорат техникалари” каби мавзуларида профессор, ўқитувчилар ва ёш олимлар томонидан тақдимотлар ўтказилиши режалаштирилган.

@mininnovation
Forwarded from MinInnovation
#ОАВ_Биз_ҳақимизда #СМИ_О_Нас

Женевада бўлиб ўтган Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Европа иқтисодий комиссияси Инновациялар, рақобат ва давлат-хусусий шерикчилик қўмитасининг 15-сессияси ҳақида👇👇👇

_ _ _ _ _

Об участии Узбекистана в 15-й сессии Комитета Европейской экономической комиссии (ЕЭК) ООН по инновационной деятельности, конкурентоспособности и государственно-частным партнерствам (CICPPP) 👇👇👇

https://dunyo.info/ru/site/inner/innovatsionnoe_razvitie_uzbekistana_predstavleno_v_zheneve-uJ0

@mininnovation
Forwarded from MinInnovation
Қозон шахрида стажировкада бўлиб турган Ўзбекистон делегацияси Қозон федерал университети рахбарияти билан учрашди.

Учрашувда Ўзбекистон ва Татаристон давлатларининг илм-фан ва инновацияларини ривожланишидаги ўзаро алоқалари ҳамда стажировка мақсад ва вазифалари ҳақида фикр алмашилди. Бундан ташқари, делегация аъзолари Қозон федерал университетининг Интеллектуал тизимлар ва ахборот технологиялари институтида бўлиб, ундаги талабаларга яратилган шарт-шароитлар билан танишди.

Қозон федерал университети 1804 йилда ташкил топган бўлиб, ҳозирги вақтда унда 52 мингга яқин талаба таҳсил олиб келмоқда. Университет тасарруфида турли йўналишдаги институтлар, марказлар, лицей-интернатлар, олий мактаблар, мактаблар, мактабгача таълим муассасалари ҳамда университет клиникаси мавжуд.

@mininnovation
Forwarded from Ibrohim Abdurahmonov
Инновацион ривожланиш вазири Иброҳим Абдураҳмонов навбатдаги шахсий қабулида Тошкент давлат аграр университети Қишлоқ хўжалиги фитопатологияси кафедраси профессорлари б.ф.д Хасанов Ботир Очилович ва қ.х.ф.д. Гулмуродов Рискибой Абдиевични, Тошкент тиббиёт академияси Асаб касалликлар кафедраси профессори, т.ф.д Асадуллаев Мақсуд Маҳмудович ва ёш олим Исоқжон Позиловни қабул қилди.

БАТАФСИЛ

_ _ _ _
Министр инновационного развития Иброхим Абдурахмонов принял профессоров кафедры сельскохозяйственной фитопатологии Ташкентского государственного аграрного университета д.б.н. Хасанова Ботира Очиловича и доктора сельскохозяйственных наук Гулмуродова Рискибоя Абдиевича, профессора кафедры неврологии Ташкентской медицинской академии, доктора медицинских наук Асадуллаева Максуда Махмудовича и молодого ученого Исакжона Позилова.