Сурхондарё инновация || Расмий канал
127 subscribers
2.83K photos
390 videos
16 files
1.2K links
Сўнги инновацион янгиликлар, Сурхондарёдаги инновацион лойиҳалар, Инновацион ривожланиш вазирлигининг ёшлар ва олимлар учун грандлари ва танловлари, олимларнинг ишланмалари ва тадкикодлари ёритиб борилади🌐🇺🇿

@Surxondaryoinnovatsiya
Download Telegram
Айни пайтда Тошкент шаҳридаги “Tashkent City Congress Hall”да Сурхондарё вилояти ҳокимлиги, Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Тошкент шаҳар ҳокимлиги, "Сурхон Саноат Қурилиш" ҳамкорлигида Термиз “Интермекс” Халқаро савдо маркази тақдимоти бўлиб ўтмоқда.

Унда тадбиркорлар, банкирлар ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этмоқда.

Тадбир давомида “Интермех” марказининг инфратузилмаси ва имкониятлари, тадбиркорларга берилаётган имтиёз ва преференсиялар, Сурхондарё вилоятининг сармоявий ва иқтисодий салоҳияти ҳақида маълумотлар берилмоқда.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Web-site
Forwarded from MinInnovation
🇪🇺🇵🇹🇧🇴🇰🇿🇮🇹🇱🇺🇳🇱🇹🇲🇹🇯🇰🇬 Европа Иттифоқи дастури асосида фаолият олиб бораётган “МАРКАЗИЙ ОСИЁДА ОЛИЙ ТАЪЛИМНИ ЗАМОНАВИЙ ТЕХНОЛОГИЯЛАР ОРҚАЛИ МОДЕРНИЗАЦИЯ ҚИЛИШ” лойиҳа иштирокчиларидан иборат делигация 2 кун давомида Андижон Ёшлар Технопаркида бўлди.

Ташриф давомида 10 та давлат ва Европа Иттифоқинг аудит гуруҳи олимлар жамоаси Андижон Ёшлар Технопаркининг фаолияти билан яқиндан танишган ҳолда, Технопаркда яратилган ихтиролар, Стартаплар ва ишлаб чиқариш бўлимини кўздан кечиришди. Тайёрланган ишланмаларга ўз фикрларини билдириб ўтишди.

Олимлар жамоаси ихтирочиларга уларнинг ишланмаларига қўшимча функциялар киритиш ва ихтироларининг ютуқлари ҳақида суҳбатлар ўтказишди.

@yoshlartexnoparki
@mininnovation
Forwarded from Bugun.uz — LIVE
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
⚡️ Остонада МДҲ давлат раҳбарлари саммити иштирокчилари биргаликда суратга тушди
Тошкентда Термиз “Интермекс” Халқаро савдо маркази тақдимоти бўлиб ўтди

Тошкент шаҳридаги “Tashkent City Congress Hall”да Сурхондарё вилояти ҳокимлиги, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Тошкент шаҳар ҳокимлиги, "Сурхон Саноат Қурилиш" компанияси ҳамкорлигида Термиз “Интермекс” Халқаро савдо маркази тақдимоти бўлиб ўтди.

Тадбирда 800 га яқин тадбиркорлар, хусусан, 150 нафар хорижий ишбилармон доира вакиллари, банклар ва оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этди.

Тақдимотда Инвестициялар ва ташқи савдо вазири ўринбосари О.Рустамов, Тошкент шаҳар ҳокими Ж.Ортиқхўжаев, Сурхондарё вилояти ҳокими ўринбосари - Инвестициялар ва ташқи савдо бошқармаси бошлиғи А.Орипов, Давлат божхона қўмитаси раисининг ўринбосари О.Чориев, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирининг Афғонистон билан ҳамкорликни ривожлантириш бошқармаси бошлиғи О.Алимов ҳамда Термиз халқаро савдо маркази директори И.Мирзаев сўзга чиқди.

Тадбирда спикерлар томонидан Афғонистон ва Ўзбекистон ўртасидаги ташқи савдо алоқалари ва экспортни ривожлантириш бўйича истиқболли режалар, “Интермех” марказининг инфратузилмаси ва имкониятлари, тадбиркорларга берилаётган имтиёз ва преференциялар, Сурхондарё вилоятининг сармоявий ва иқтисодий салоҳияти ҳақида атрофлича маълумотлар берилди.

Тадбир якунида "Б2Б" форматидаги музокаралар ҳам бўлиб ўтди.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Web-site