SURXON _YPX
4.6K subscribers
4.5K photos
1.98K videos
7 files
757 links
Surxondaryo viloyati IIB JXX YHXB / Rasmiy kanal
Download Telegram
#МУНОСАБАТ

❗️2005 йилда туғулган фуқаро Ш. З. Денов туманидаги “Денов Зиё авто” ХК нинг 16 гуруҳини 02.12.2022 йилда “Б”, “С” тоифадаги автомототранспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқини берувчи миллий ҳайдовчилик гувоҳномасига номзод сифатида тамомлаб, 2023 йилнинг 20 январь куни Сурхондарё вилояти ИИБ ЖХХ ЙҲХБ Рўйхатдан ўтказиш ва имтиҳон олиш бўлимида имтиҳон олиш комиссияси ҳузурида назарий ва амалий имтиҳонларни мувофаққиятли топширган. Шундан сўнг номзодга вилоят ИИБ ЖХХ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси 1-туманлараро рўйхатдан ўтказиш ва имтиҳон олиш бўлинмаси томонидан ҳали белгиланган ёшига тўлмасада ҳайдовчилик гувоҳномаси берилган.
Ҳозирда номзод Ш.З.ни имтиҳон топшириши учун тақдим этган ҳужжатларини кўздан кечириш, таққослаш ва имтиҳон ўтказишга доир иш юритиш ҳужжатларини жамлашда масъул ходим томонидан хато камчиликка йўл қўйганлиги аниқланиб, 1-Туманлараро рўйхатдан ўтказиш ва имтиҳон олиш бўлинмаси бошлиғининг ҳатти-ҳаракати юзасидан хизмат текшируви тайинланди.

✏️Сурхондарё вилояти ИИБ ЖХХ ЙҲХБ Ахборот хизмати.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#муносабат

❗️Ижтимоий тармоқларда “Сурхондарё вилояти Сариосиё туманининг марказий кўчаларидан бирида бир хафтадан буён светофор ишламаётгани..”- дея тарқалган хабар юзасидан Сурхондарё вилояти ИИБ ЖХХ ЙҲХБ қуйидагиларни маълум қилади:🚦
#муносабат

🌎Ижтимоий тармоқларда тарқалган 75 678 VSF давлат рақам белгили хизмат автомашинасининг орқа томонида туриб, оёғини хизмат автомашинаси бамперига қўйган ҳолда, ўйинга тушган ҳамда қўллари билан дастлаб хизмат автомашинасини кўрсатиб, кейин қўпол хатти-ҳаракат қилган фуқаро лавҳаси ўрганилиб қуйидагилар маьлум қилинади:
Ушбу ҳолатни содир этган шахс Сурхондарё вилояти Музработ туманида “Ғалла йиғим теримига” жалб этилган “Камаз”русумли 75L583SA давлат рақам белгили юк автомашинаси ҳайдовчиси фуқаро Ў.Тошмаматов эканлиги аниқланиб, дастлабки суриштирув ҳаракатлари олиб борилди. Натижасига кўра 2023 йил 30 май куни Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 41-прим 1-моддаси 1-қисмига мувофиқ маъмурий материал тўпланиб, тўпланган материал кўриб чиқишлик учун ЖИБ Музработ тумани судига юборилган.

Ҳолат бўйича Сурхондарё вилояти ИИБ ЖХХ ЙҲХБ Ахборот гуруҳи томонидан видеолавҳа тайёрланмоқда.
#муносабат

🌏 Ижтимоий тармоқларда “Сурхондарёдаги сув омборига машина тушиб кетибди. Ҳайдовчиси ҳақида маълумот йўқ” – сарлавҳаси остида тарқалган хабар юзасидан

Жорий йилнинг 24 июнь куни соат 12:30 ларда 1994-йилда туғилган ҳайдовчи “Ласетти” русумли автомобили билан “Хисорак-Сариосиё” йўналишида ҳаракатланиб келиб, бошқарувни йўқотиб, ушбу ҳудуддан ўтувчи “Тўпаланг” дарёсига тушиб кетган. Натижада автомашина ичида бўлган 2007-йилда туғилган йўловчи енгил тан жарохати олиб туман касалхонасига ётқизилган. Ҳайдовчи Суд-тиббий экспертизасининг хулосасига кўра ҳодиса содир бўлишидан олдин соғлиги ёмонлашгани ва юрак эшимик эҳтимоли юқори бўлганлиги сабабли вафот этган.

👮‍♀️Ҳайдовчилардан автомототранспорт воситасини бошқаришдан олдин ўзларининг соғлиги ҳамда транспорт воситасининг техник созлигига ишонч ҳосил қилиб рул бошқарувига ўтиришларини, йўлларда чарчоқ сезганда йўлнинг хавфсиз бўлган ҳудудида ҳаракатланишдан тўхташларини сўраймиз.

✏️Сурхондарё вилояти ИИБ ЖХХ ЙҲХБ Ахборот хизмати
#муносабат

✏️Жорий йилнинг 22 май куни Шўрчи туманида Сурхондарё вилояти ИИБ ШМҲ ЙҲХГ инспектори кичик сержант Ачилдиев Ўрал Ҳусанович томонидан тўхтатилган "Каптива" русумли транспорт воситаси ҳайдовчисига гуруҳ-гуруҳ бўлиб ҳаракатланиб, бошқа ҳаракат иштирокчиларининг эркин ҳаракатига халақит берганлиги сабабали маъмурий баённома расмийлаштирилган.

❗️Ҳайдовчи билан ЙПХ инспекторининг ўзаро муносабати бодий камера орқали текширилиб кўрилганда ҳайдовчи ҳуқуқбузарлигини рад этиб, оқибасиз қолдирилиши учун бир қанча урунишлар қилгани, инспектор томонидан ҳуқуқбузарлик асослантириб берилгани аниқланди.

🚨Шундан сўнг ҳайдовчига нисбатан маъмурий баённома расмийлаштиради. Бундан норози бўлган ҳайдовчи инспекторни тасвирга олиб, ҳар хил камчиликлар излаб бошлайди.

👮‍♀️Ушбу ҳолат юзасидан ЙПХ инспектори кичик сержант Ачилдиев Ўрал Ҳусановичга нисбатан хизмат текшируви тайинланганини маълум қилинади.
#муносабат

❗️Ижтимоий тармоқларда Сурхондарё вилояти Термиз шаҳрида тўхташни таъқиқловчи йўл белгиси таъсири доирасида нотўғри тўхтаган “Сobalt” русумли транспорт воситаси ва унинг ёнида турган ЙПХ ходимининг ҳаракати Сурхондарё вилояти ИИБ ЖХХ ЙҲХБ масъул ходимлари томонидан ўрганилди. Шахсий автомашинаси билан йўл ҳаракати қоидаларининг 91-бандида назарда тутилган қоидабузарликни содир этиб хизмат олиб борган ЙПХ инспектори сержант Ф.Қ.га нисбатан маъмурий баённома расмийлаштирилиб, Бошқарма бошлиғи томонидан барча хизмат ва шахсий транспорт воситалари мавжуд ходимларга йўлларда йўл ҳаракати қоидаларига қатъий амал қилишлари тўғрисида йўриқнома берилди.

🔹Йўл ҳаракати қоидаларига амал қилишлик ва қонунлар устуворлигини таъминлашда ҳамкорлик учун, жамоатчилик назорати вакилларига миннатдорчилик билдирамиз.

✏️Сурхондарё вилояти ИИБ ЖХХ ЙҲХБ Ахборот хизмати
#муносабат

🌎 Ижтимоий тармоқларда “ЙПХ инспекторлари тарвуз ўғирлади” сарлавҳаси остида тарқалган видео лавҳа 2023 йилнинг 19 - июл куни соат 19:30 лар чамасида Сурхондарё вилоятининг Қумқўрғон тумани “Боймоқли” маҳалласи ҳудудида хизмат олиб бораётган йўл патрул хизмати инспекторлари ҳамда ҳуқуқбузарлик содир этиб ИИО ходимларининг қонуний талабини бажаришдан бўйин товлаб, ўзининг танишлари билан ходимларга нисбатан қаршилик кўрсатаётган бир гуруҳ фуқаролар ўртасида содир бўлган. Ҳолатга алоқаси бўлмасада шу атрофда туриб ходимларни тасвирга олиб, ижтимоий тармоқларга тарқатган фуқаронинг шахсига аниқлик киритилиб, ҳозирда ҳолат юзасидан Сурхондарё вилояти ИИБ ЖХХ ЙҲХБ масъул ходимлари томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда. Натижаси ОАВ да эълон қилинади.

✏️ Сурхондарё вилояти ИИБ ЖХХ ЙҲХБ Ахборот хизмати.
#МУНОСАБАТ

🌍Ижтимоий тармоқларда тарқалган ҳолат, 2024 йил 28 февраль куни соат 19:05 ларда Денов тумани “Истиқбол” маҳалласи ҳудудидан ўтувчи 4R-108В автомобиль йўлининг 9 км. да Сурхондарё вилояти ИИБ Жамоат хавфсизлиги хизмати йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси бўлинмалари саф бўлинмалари йўл-патруль хизмати баталъони мобиль қурилмаларидан фойдаланиш гуруҳи ҳайдовчи-оператори сафдор Қурбоналиев Азизжон Абдуахат ўғли бошқарувида бўлган “Кобалт” русумли 01 654 WKA давлат рақам белгили хизмат автомобилини бошқариб келиб, пиёдалар ўтиш жойига етмасдан йўлнинг белгиланмаган жойдан ўнг томонидан чап томонига кесиб ўтаётган вояга етмаган 2006 йилда туғилган, 11-синф ўқувчиси, Э.Ж.ни туртиб юборган. Натижада пиёда бош мия чайқалиши ташҳиси билан Денов тумани марказий шифохонасига ётқизилган.
Ҳозирда ҳолат юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда. Пиёда Э.Ж.нинг соғлиги яхши.

✏️Сурхондарё вилояти ИИБ ЖХХ ЙҲХБ Ахборот хизмати
#муносабат

Жорий йилнинг 27 март куни соат 15:40ларда Сурхондарё вилояти, Сариосиё тумани "Нилу" маҳалласи ҳудудидан ўтувчи 4Р-107 автомобиль йўлининг 21-километрида 1983 йилда туғилган, ҳайдовчилик гувоҳномасига эга бўлмаган фуқаро (аёл киши) "Nexia-3" русумли автомобилда "Сангардак-Денов" йўналишида ҳаракатланаётиб, тезликни меъёридан ошириши оқибатида тик нишабликда бошқарувни йўқотган ва йўлдан чиқиб кетиб транспорт воситаси бетон тўсиққа урилган. Йўл-транспорт ҳодисаси ортидан автомобилда ёнғин юзага келган.

Мазкур ЙТҲ ҳамда ёнғин натижасида автомобиль ҳайдовчиси ва унинг икки нафар вояга етмаган фарзандлари воқеа жойида вафот этган. Шунингдек, автомобилда бўлган ҳайдовчининг яна бир нафар фарзанди ҳамда яқин қариндоши (автомобиль эгаси) оғир тан жароҳати билан шифохонага ётқизилган.


❗️Барча фуқаролардан ҳайдовчилик гувоҳномасига ёки етарлича малакага эга бўлмай туриб автомобиль бошқармасликни сўраймиз.

✍🏻Сурхондарё вилояти ИИБ ЖХХ ЙҲХБ Ахборот хизмати
#муносабат

🆘 Бойсунда “Damas” автомобили билан йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди.

➡️2024 йилнинг 21 апрел куни 17:30 лар чамасида Сурхондарё вилоятининг Бойсун тумани Инкабод МФЙ ҳудудидан ўтувчи маҳаллий аҳамиятга эга “ Бойсун – Дуоба” 4Н-1613 автомобил йўлнининг 7 км да 1974 йилда туғилган ҳайдовчи, бошқарувидаги “Дамас” автомашинасида туман маркази томон бир неча км тик нишабликда ҳаракатланаши натижасида транспорт воситасининг тормоз тизимида юзага келган носозлик сабаб йўлнинг хавфли бурулиш қисмига етиб келгач бошқарувни йўқотиб йўлдан чиқиб кетиб, шу яқин атрофдаги ҳовли уйларнинг молхонасига бориб урилган.
Йўл-транспорт ҳодисаси натижасида тан жароҳати олган ва вафот этганлар мавжуд.

🔹Ҳозирда ҳолат юзасидан Бойсун тумани ИИБ Тергов гуруҳи томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

⚠️ Ҳаракат иштирокчиларига тоғли ҳудудларга саёхатга боришда белгиланган талабларга риоя қилиб, транспорт воситасининг техник ҳолатидан хабардор бўлиб, етарлича малакага эга бўлган ҳайдовчилар хизматидан фойдаланишлари тавсия этилади.

✍️Сурхондарё вилояти ИИБ ЖХХ Ахборот хизмати
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#муносабат

🚨Шерободда ўлим билан боғлиқ йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди.


2024 йил 12 май куни соат 09:50 ларда Сурхондарё вилоятининг Шеробод тумани “Узунсой” МФЙ ҳудудидан ўтувчи М39 автомобил йўлининг 1371 км.да “Тошкент-Шеробод”йўналишида ҳаракатланиб келган 1965 йилда туғилган ҳайдовчи бошқарувидаги “Тracer” русумли транспорт воситаси ўзи билан бир йўналишда йўлнинг ўнг четида турган “ЗИЛ-431410” русумли транспорт воситасининг орқа чап томонига бориб урилган.

Дастлабки суриштирувларга кўра “Зил” автомашинасида юзага келган носозлик сабабли йўлнинг ўнг четида мажбурий тўхтаб тургани, “Тracer” автомашинаси ҳайдовчиси эса ҳаракат давомида бошқарувни йўқотгани аниқланган.

🚑 Йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида “Тracer” автомашинасида вафот этганлар мавжуд.
Ҳозирда ҳолат юзасидан Шеробод тумани ИИБ Тергов гуруҳи томонидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

⚠️ Ҳайдовчилардан автомобил йўлларида ҳаракатланиш вақтида йўл ва об-ҳаво шароитини, шунингдек, ҳаракатланиш йўналишидаги кўринишни ҳисобга олиб, транспорт воситасини белгиланган тезликдан оширмаган ҳолда хавфсизликни таъминловчи тезлик билан бошқариб, танланган тезлик билан ушбу қоидалар талабларини бажариш учун транспорт воситасининг ҳаракатланишини доимий назорат қилиб боришлари сўралади.

✍️Сурхондарё вилояти ИИБ ЖХХ Ахборот хизмати