Sirdaryo | Live rasmiy ️xabarlar
18.3K subscribers
24.5K photos
3.88K videos
12 files
9.32K links
"Sirdaryo Live" расмий ахборот хизматининг телеграм канали

⚡️ Тезкор ва ишончли хабарлар

•Веб-сайт: sirdaryo-live.uz
•RU: @SirdaryoLIVERU

✍️ Мурожаат учун: @SirdaryoLive_bot
📩 Хамкорлик учун: @UzAmirVine
📱 Хабар чиқариш: @SirdaryoAxborotXizmati
Download Telegram
▫️Қорақалпоғистондаги воқеалар юзасидан Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг расмий баёноти

Ўзбекистон Республикасида олиб борилаётган очиқлик ва хоҳиш-иродани эркин ифода қилиш сиёсатига қарамай, 2022 йил 1 июль куни Нукус шаҳрида бир гуруҳ жиноятчи шахслар Қорақалпоғистон Республикасининг давлат бошқаруви органларини эгаллашга уринишда ифодаланган ғайриқонуний ҳаракатларни ташкил этди.

Популистик шиорларни ниқоб қилиб олиб, фуқароларнинг онги ва ишончини манипуляция қилиб, тартибсизликлар ташкилотчилари ҳокимият вакилларининг қонуний талабаларига бўйсунмай, республика фуқароларини Қорақалпоғистон Республикасининг маъмурий бинолари олдидаги майдонга йиғдилар.

Иғвогарлар йиғилган фуқароларга таянган ҳолда ушбу давлат муассасаларини эгаллаб олишга ва шу орқали жамиятда ихтилоф келтириб чиқариш, Ўзбекистондаги ижтимоий-сиёсий вазият барқарорлигини издан чиқаришга уриндилар.

Ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари томонидан қабул қилинган қатъий чоралар билан ташаббускорларнинг ғайриқонуний ҳатти-ҳаракатлари тўхтатилиб, оммавий тартибсизлик уюштиришга уринишлар тарқалишига чек қўйилди.

Шуни ишонч билан айтамизки, давлатимиз вазиятни янада беқарорлаштирилишига йўл қўймаслик учун барча зарур салоҳиятга эга. Оммавий тартибсизликлар ташкилотчиларининг бир гуруҳи ҳамда ҳуқуқни муҳофаза этувчи органларга фаол қаршилик кўрсатган шахслар қўлга олинган. Ҳозирда уларга нисбатан тергов-суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда. Барча иғвогарларнинг шахси аниқланади ва улар амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ жавобгарликка тортилиши таъминланади.

Республикадан ташқаридаги носоғлом кучларнинг Қорақалпоғистондаги вазият ривожига, шу жумладан аниқ йўналтирилган ахборот хуружлари ва рўй бераётган воқеаларни қасддан бузиб кўрсатиш орқали таъсир қилишга уринишлари қайд этилмоқда.

Юзага келган вазиятда жамоат хавфсизлиги ва барқарорлигини таъминлашда, фуқароларни ғайриқонуний ҳатти-ҳаракатлардан огоҳлантириб, юзага келган масалаларни қонун доирасида ҳал қилишда биргаликда саъй-ҳаракат қилишга чақирамиз.

📱 @SV_LIVE - ишончли хабарлар
👉🏻 https://t.me/+2wjyGGG4WTo4YzBi
📸 instagram.com/SirdaryoLIVE
▫️Бугун, 2-июл куни Ўзбекистон Республикаси Давлат Герби қабул қилинганлигига 30 йил тўлди.

Миллийликка йўғрилган давлат тимсоли. Ўзбекистон Республикасининг давлат герби ана шундай юртимиз, халқимиз бойликлари, қадриятлари, мустақиллигимиз рамзидир. Том маънода миллий ғуруримиз ва ифтихоримиз намунасидир.

📱 @SV_LIVE - ишончли хабарлар
👉🏻 https://t.me/+2wjyGGG4WTo4YzBi
📸 instagram.com/SirdaryoLIVE
▫️2 июль Ўзбекистон Республикаси Давлат герби қабул қилинганлигига 30 йил тўлганлиги муносабати билан ёшлар ўртасида “Давлатобод” маҳалласи ёшлар етакчиси бошчилигида “Гербим фахрим” викторинаси ташкил этилди. Викторинада ёшларга давлат герби тўғрисдаги қизиқарли саволлар берилди. викторина давомида фаол иштрок этган ёшларга Ёшлар ишлари агентлиги Янгиер шаҳар бўлими томонидан эсталик совғлари топширилди.

📱 @SV_LIVE - ишончли хабарлар
👉🏻 https://t.me/+2wjyGGG4WTo4YzBi
📸 instagram.com/SirdaryoLIVE
▫️Сирдарё вилояти божхона бошқармасида конституциявий ислоҳотларга бағишланган тадбир бўлиб ўтди

Йиғилиш Давлат божхона қўмитасининг Марказий аппаратида ўтказилиб, видеоконференция тарзида ҳудудлар, шунингдек Сирдарё вилояти божхона бошқармаси ва божхона постлари ходимлари қатнашишди.

📱 @SV_LIVE - ишончли хабарлар
👉🏻 https://t.me/+2wjyGGG4WTo4YzBi
📸 instagram.com/SirdaryoLIVE
▫️Сирдарёда давлат герби қабул қилиган кун кенг нишонланди

📱 @SV_LIVE - ишончли хабарлар
👉🏻 https://t.me/+2wjyGGG4WTo4YzBi
📸 instagram.com/SirdaryoLIVE
▫️Бугун Ўзбекистон Республикаси Давлат герби қабул қилинган кун муносабати билан Ёшлар ишлари агентлиги Боёвут туман бўлими етакчи ёшлари иштирокида туман бўйлаб давлат рамзлари туширилган "Авто карвон" лойиҳаси ўтказилди.

Байрам муносабати билан барча ёшларни табриклаймиз.

📱 @SV_LIVE - ишончли хабарлар
👉🏻 https://t.me/+2wjyGGG4WTo4YzBi
📸 instagram.com/SirdaryoLIVE