𝐐𝐔𝐑’𝐎𝐍 𝐓𝐀𝐅𝐒𝐈𝐑𝐈
171 subscribers
4 photos
10 videos
2 files
5 links
«Қуръонни тиловат қилинглар. Чунки Қиёмат куни ўқиган эгасига у шафоатчи бўлиб келади», дедилар. (Имом Муслим ривояти)
Download Telegram
Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан (бошлайман).

Ғошия сураси

1. (Эй Муҳаммад), сизга ўраб олгувчи (Қиёмат куни) ҳақидага хабар келдими?

2. У Кунда (кофирларнинг) юзлари эгилиб қолгувчи.

3. (Бўйин ва қўл-оёқлари кишан ва занжирларни судраш билан) меҳнат-машаққат чеккувчидир.

4. (Улар) қизиган дўзахга кирур!

5. Қайнаб турган булоқдан суғорилур!

6-7. Улар учун бирон таом бўлмас, (уларнинг емишлари) фақат (эган кимсани) семиртирмайдиган ва очлиқдан халос қилмайдиган зорийъдан (заҳарли ва бадбўй тикансимон ўсимлик) бўлур!

8. (Мўминларнинг) юзлари эса у Кунда (ўзларига ато этилган ноз-неъматлардан) шод-хуррам;

9. (Ҳаёти-дунёда Аллоҳ йўлида қилган) саъй-ҳаракатларидан рози бўлур.

10. (Улар) олий жаннатда бўлиб;

11. У жойда бирон беҳуда сўз эшитмаслар.

12. У жойда оқар булоқ бордир.

13. У жойда баланд сўрилар;

14. Ва (булоқ бўйига) қўйиб қўйилган қадаҳлар.

15. Тизиб қўйилган ёстиқлар.

16. Ва тўшалган гиламлар бордир.

17-18-19-20. Ахир улар туянинг қандай яратилганига, осмоннинг қандай кўтариб қўйилганига; тоғларнинг қандай тикланганига ва ернинг қандай ёйиб-текислаб қўйилганига (ибрат назари билан) боқмайдиларми?!

21. Бас, (эй Муҳаммад), сиз панд-насиҳат қилинг! Зотан сиз фақат бир панд-насиҳат қилгувчидирсиз, холос.

22. Сиз уларнинг устида зўравонлик билан ҳукм юргизгувчи эмассиз.

23. Илло ким (бу панд-насиҳатдан) юз ўгириб, кофир бўлса;

24. У ҳолда Аллоҳ уни энг катта азоб билан азоблар!

25. Зеро ёлғиз Ўзимизга қайтишлари бордир!

26. Сўнгра уларни ҳисоб-китоб қилиш (жазо бериш) ҳам ёлғиз Бизнинг зиммамиздадир

@tafsirimuyassar
Audio
Устоз Қуръони каримдан Ғошия сурасини қилган тафсирлари.

@tafsirimuyassar
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
بسم الله الرحمن الرحيم
Аъла сураси

1. (Эй Муҳаммад), энг олий зот бўлмиш Парвардигорингизнинг номини (ҳар қандай айб-нуқсондан) покланг!

2. У (барча нарсани) яратиб, расо қилиб қўйган зотдир.

3. У (ҳар бир нарса учун муносиб йўлни) белгилаб, (У нарсани ўша йўлга) ҳидоят қилиб қўйган зотдир.

4-5. У ўт-ўланни ундириб чиқариб, сўнг уни қорамтир хас-хашак қилиб қўйган зотдир.

6-7. (Эй Муҳаммад), Биз сизни (Жаброил фаришта воситасида Қуръон) қироат қилдирурмиз. Бас, сиз Аллоҳнинг Ўзи (унутишингизни) хохлаган оятлардан бошқа (бирон оят)ни унутмассиз. Албатта У зот ошкора (сўз ва ишлар)ни ҳам, яширин нарсаларни ҳам билиб турур.

8. Биз сизни осон (динга) муваффақ қилурмиз

9. Бас, агар панд-насиҳат фойда берса (кишиларга) панд-насиҳат қилинг! (Яъни насиҳат кор қилмайдиган кимсаларга сўзингизни исроф қилманг!

10. (Аллоҳдан) қўрқадиган киши панд-насиҳат олажак.

11-12. Катта ўтга (дўзахга) кирадиган бадбахт кимса эса ўзини у (насиҳат) дан четга олур.

13. Сўнгра у жойда на ўла олур ва на яшай олур!

14-15. Дарҳақиқат, (куфру исёндан) пок бўлган ва Парвардигорининг номини ёд этиб намоз ўқиган (ҳар бир) киши нажот топгандир.

16. Йўқ, сизлар (эй кофирлар), ҳаёти дунёни устун қўюрсизлар!

17. Ҳолбуки охират яхшироқ ва боқийроқдир.

18-19.Дарвоқеъ, бу (сурада мазкур бўлган панд-насиҳатлар) аввалги (пайғамбарларга нозил бўлган) саҳифаларда — Иброҳим ва Мусо саҳифаларида ҳам бордир.

@tafsirimuyassar
Audio
Устоз Қуръони каримдан Аъла сурасини қилган тафсирлари

@tafsirimuyassar
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
بسم الله الرحمن الرحيم
Ториқ сураси

1. Осмонга қасам, тунги йўлчига қасамки,

2. (Эй Муҳаммад), сиз тунги йўлчи нима эканини қаэрдан ҳам билар эдингиз.

3. (У) учар юлдуздир.

4. Ҳар бир жоннинг устида (унинг қилган барча амалларини) ёд олгувчи (фаришта) бордир.

5. Энди инсон ўзининг нимадан яралганига бир боқсин!

6-7. У (эркакнинг) бели билан (аёлнинг) кўкрак қафаси ўртасидан отилиб чиқувчи бир сувдан яралганку!

8-9. Шак-шубҳасиз (Аллоҳ) уни сизлар фош қилинадиган (Қиёмат) Кунида қайта тирилтиришга қодирдир.

10. Бас, (у Кунда инсон) учун (Аллоҳнинг азобини қайтаргувчи) бирон куч ҳам, бирон ёрдамчи ҳам бўлмас

11. Қайта-қайта тушгувчи (ёмғир) эгаси бўлмиш осмонга қасам;

12. (Ўша ёмғир сабабли) ёриб чиққувчи (дон-дун, ўт-ўлан) эгаси бўлмиш ерга қасамки,

13. Шак-шубҳасиз у (Қуръон ҳақ билан ботилни) ажратгувчи Сўздир.

14. У ҳазил (яъни, асоссиз, беҳуда сўз) эмасдир.

15. Албатта (кофирлар Муҳаммад алайҳис-саломга қарши турли) ҳийла-найранг қилурлар.

16. Мен ҳам бир ҳийла қилурман (яъни уларнинг ҳийла-найрангларига муносиб жазо берурман).

17. Бас, (эй Муҳаммад), сиз уларга озгина вақт-муҳлат беринг (яъни сиз бир оз шошмай туринг, майли улар бугун дину иймонга қарши қўлларидан келганини қилсинлар, эртага Қиёмат қойим бўлганида, албатта, қилмишларига яраша жазоларини олурлар)!

@tafsirimuyassar
Audio
Устоз Қуръони каримдан Ториқ сурасини қилган тафсирлари

@tafsirimuyassar
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Audio
Шаввол ойида олти кун рўза тутиш
@tafsirimuyassar
بسم الله الرحمن الرحيم
Бурж сураси

1. Буржлар эгаси бўлмиш осмонга қасам,

2. Ваъда қилинмиш (Қиёмат) Кунига қасам.

3. (Ўша Кунда) гувоҳ бўлгувчи (барча халойиққа) ва гувоҳ бўлингувчи (барча воқеа-ҳодисалар)га қасам-ки,

4-5. (Ўзига итқитилган одамларнинг таналаридан иборат бўлган) «ўтин»ли олов - (ўша олов ловуллаб ёнаётган) чоҳ эгалари лаънат қилингайлар!

6.Ўшанда улар ўша (чоҳ)нинг устида ўтириб олган,

7. Ва мўминларга қилаётган ишларига ўзлари гувоҳ бўлган эдилар

8-9. Улар (мўминлардан) фақат у (мўмин)лар қудрат ва мақтов эгаси бўлган Аллоҳга — осмонлар ва ернинг подшоҳлиги Ўзиники бўлган зотга иймон келтирганлари учунгина ўч олдилар! Аллоҳ барча нарсага гувоҳдир!

10. Албатта мўмин ва мўминаларни фитнага солиб, (бу қилмишларидан) тавба қилмаган кимсалар учун жаҳаннам азоби бордир ва улар учун ўт азоби бордир!

11. Албатта иймон келтирган ва яхши амаллар қилган зотлар учун остидан дарёлар оқиб турадиган жаннатлар бордир. Мана шу катта бахтдир.

12. (Эй Муҳаммад), шак-шубҳасиз Парвардигорингизнинг (кофирларни азоб билан) ушлаши қаттиқдир.

13. Албатта Унинг Ўзи бошлар (яъни бошлаб йўқдан бор қилур) ва қайтарур (яъни халойиқни ўлганларидан кейин қайта тирилтирур).

14. У (мўминларга) мағфиратли муҳаббатли зотдир.

15. (У) арш соҳиби бўлмиш буюк зотдир.

16. (У) истаган нарсасини амалга оширгувчидир.

17-18. (Эй Муҳаммад), сизга қўшинларнинг — Фиръавн (ва унинг одамларининг) ҳамда Самуд (қабиласининг) хабари келдими?

19. Йўқ, кофир бўлган кимсалар (ўзларидан аввал ўтган динсиз кимсалар йўлиққан азоб-ҳалокатлардан ибрат олмай, ҳали ҳам Қуръонни) ёлғон дейишда (оёқ тираб турибдилар!)

20. Ҳолбуки, Аллоҳ уларнинг ортида (барча нарсани билиб) иҳота қилиб тургувчидир.

21-22. Йўқ, (улар ёлғон дейишаётган нарса) Лавҳул-Маҳфуздаги (яъни ҳар қандай бузилиш ва ўзгаришдан сақланган - ҳимояланган Лавҳдаги) Буюк Қуръондир

@tafsirimuyassar