Тез ёрдам | | Tez yordam
9.78K subscribers
650 photos
440 videos
88 files
311 links
Соғлиқни сақлаш вазирлигининг буйруқлари.Тез тиббий ёрдам стандартлари асосида фаолият юритамиз.

Реклама: @reclame_agenc

Чат: @TezyordamUZB_chat
Download Telegram
 Юрак ёпик массажи.

Юрак ёпиқ массажи қилиниши учун бемор қаттиқ жойга ётқизилиши керак «C – cирcулатион» ва унда кейин:

1. Реаниматор беморнинг ён томонида туради;
2. Тўш суягининг пастки 1/3 кисмидан, яъни 2 бармок энлигида ханжарсимон ўсимтадан юқоридан босиш;
3. Кўкрак қафасининг босилиши бита қўл билан бажарилади ва қўшимча куч сифатида 2 чи қўл устидан босади;
4. Бунда бармоқлар тўғри холатда бўлади, қовурғаларга тегмайди (қовурғалар синишини профилактикаси);
5. массаж реаниматорнинг бутун оғирлигини босилиши билан бажарилади ва бунда тирсак бўғими букилмасдан максимал даражада очилган холатда бўлади;
6. кўкрак қафасига босилиши – кучли, фаол, тез бўлиши керак ва кўкрак кафаси 4-5 см босилиши керак;
7. қўллар босилгандан кейин тез қўйиб юборилади.

@TezyordamUZB -Шошилинч ҳолатлар учун.
Инсультнинг энг муҳим белгилари.

▪️Тўсатдан юзага келган нутқ бузилиши;
▪️оғиз бурчакларининг пастга тортилиши;
▪️кўз олдида буюмларнинг жуфт бўлиб кўриниши;
▪️тўсатдан юзага келган бош оғриғи;
▪️қўл-оёқлардаги кучсизлик.

Юқоридаги аломатлар бош мия инсультининг даракчиси ҳисобланади. Агар яқинларингизда бу ҳолат кузатилса, зудлик билан "Тез ёрдам"га хабар беришингиз лозим.

@TezyordamUZB -Шошилинч ҳолатлар учун.
Трахеотомия -кекирдакни кесиб очиш,шошилинч операциялар қаторига киритилади ва нафас йўлларининг юқори бўлимларидан ҳаво ўтолмай қолган ҳолларда, ўпкага зудлик билан ҳаво киритиш мақсадини қўлланилади.

@TezyordamUZB -Шошилинч ҳолатлар учун.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
КИРИБ КЕЛАЁТГАН САХОВАТ, МУРУВВАТ ВА ГУНОҲЛАР КЕЧИРИЛАДИГАН МУБОРАК РАМАЗОН ОЙИДА ХАЙРЛИ АМАЛЛАРИНГИЗ ҲУДДИ ШУ ДАРАХТ ЯПРОҚЛАРИ КАБИ БЕҲИСОБ АЖРЛАР ОЛИБ КЕЛСИН!

@TezyordamUZB -Шошилинч ҳолатлар учун.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Тез ёрдам кўрсатишдаги 10 та хатолик.

@TezyordamUZB -Шошилинч ҳолатлар учун.
Антикоагулянтлар.

@TezyordamUZB -Шошилинч ҳолатлар учун.
Асфиксияда биринчи ёрдам кўрсатиш.

Асфикцияга биринчи ёрдам кўрсатишдан олдин унинг сабабини аниқлаш жуда муҳим, акс ҳолда одамга ёрдам бериш мумкин бўлмайди. Беморга биринчи ёрдам кўрсатишга қаратилган кейинги ҳаракатларга аралашмаслиги учун барча мумкин бўлган воситалар билан ишонч ҳосил қилиш керак.

Механик асфикция мавжуд бўлганда, нафас олиш тизимига кирган объэктни уни ташқарига олиб ташлашга ҳаракат қилиш керак. Бу Ҳеимлич усули билан амалга оширилади, қутқарувчи беморнинг орқасида жойлашганида, бўғувчи қўлнинг кўкрагини қулфда ушлаб туради ва диафрагмани ўткир сиқиш ҳаракатлари билан сиқади. Бундай зарбалар ўпкадан тўпланган ҳавони олиб ташлашга ёрдам беради, бу эса унинг массаси билан, ўз навбатида, тиқилиб қолган объэктни ташқарига чиқаришга ёрдам беради.

Механик асфикция бўлса, жабрланувчининг танасини унинг нормал нафас олишига тўсқинлик қиладиган нарсалардан озод қилиш керак. Агар бир вақтнинг ўзида бемор ҳушини йўқотган бўлса ва унинг пулси эшитилмаса, шошилинч равишда сунъий нафас олиш ва кўкрак қафасини сиқиш керак.

Бундан олдин, жабрланувчи орқага ётқизилади, боши орқага ташланади ва ияги юқорига кўтарилади - бу тилнинг ҳалқумни тўсиб қўймаслигига имкон беради.

Агар одам мунтазам равишда механик сабаблар билан боғлиқ бўлмаган астма хуружлари бўлса, у тиббий назорат ва терапияга муҳтож. Бундай аломатлар жиддий касалликларнинг натижасидир, уларнинг назорациз курси тузатиб бўлмайдиган оқибатларга олиб келиши мумкин.

Биринчи ёрдамни кўрсатгандан сўнг, танадаги асфикциянинг ҳақиқий сабабларини ёки оқибатларини аниқлаш учун шошилинч равишда мутахассис билан боғланишингиз керак. Шифокор трахея, ҳалқум ёки бронхларда ўсмалар, юрак этишмовчилиги ва бошқа жиддий патологиялар туфайли бўғилишнинг пайдо бўлишини истисно қилиши керак. Бўғилишнинг аниқ белгилари билан пулмонолог, аллергист ёки кардиологга ташриф буюриш мажбурийдир.

Манба: Морозов МА Биринчи ёрдам асослари - Санкт-Петербург, 2017, 335 п.

@TezyordamUZB -Шошилинч ҳолатлар учун.
Ўткир гипогликемик холатларда (шок) шошилинч ёрдам кўрсатиш;

Глюкоза 40% - 60-100мл в/и "аста секин".

Адреналин 0.1% - 1мл т/о.

Преднизолон 30 -60 мг в/и.

Юқоридагилар ёрдам бермаса Глюкагон 1мг м/о.

@TezyordamUZB -Шошилинч ҳолатлар учун.
Иситмани қачон туширмаслик керак?

Кўпчилик тана ҳарорати кўтарилган заҳоти уни турли препаратлар билан туширишга уринади.

Термометр 38 дан юқорини кўрсатгандагина дори ичиш керак. Бошқа вазиятларда юқори тана ҳарорати фақат фойда келтиради.

Шу орқали тана вирусни аниқлаганини ва унга қарши курашни бошлаганини маълум қилади. Негаки вируслар айнан юқори ҳароратда ҳалок бўлади.
©patronajlar_uz.

@TezyordamUZB -Шошилинч ҳолатлар учун.
Коллапс.

Ўткир томир етишмовчилиги бўлиб, бунда томирлар тонусининг бирдан пасайиб кетиши ва айланаётган қон ҳажмининг нисбий камайиши, яъни томир ҳажми билан қон ҳажмининг номутаносиблиги кўринишида намоён бўладиган патологик ҳолат ҳисобланади. Бунда ҳушдан кетиш кузатилмайди, лекин баъзи ҳолларда бош миянинг қон билан таъминланиши, критик бузилганда ҳуш йўқолиши мумкин.

Сабаблари. Интоксикациялар, инфекция, гипо ёки гипергликемия, пневмония, буйрак усти бези етишмовчилиги, жисмоний ва руҳий зўриқиш.

Клиникаси:
Беморнинг аҳволи бирдан ёмонлашади, кўз олди қоронғилашади, боши айланади, тери ранглари оқариб, совуқ тер билан қопланади, лекин оёқ-қўллар иссиқ бўлади. Сабаби қон периферияга тақсимланади. Нафас бир оз тезлашади, юзаки бўлади. Тахикардия ва АҚБ нинг кескин тушиб кетиши кузатилади.

Шошилинч ёрдам чора-тадбирлари.
Сабабини бартараф қилиш ва томир тонусини тиклашга қаратилган бўлиши лозим.

@TezyordamUZB -Шошилинч ҳолатлар учун.
ЮРАК –ЎПКА –МИЯ
РЕАНИМАЦИЯСИНИНГ БОСҚИЧЛАРИ
.

Реанимация тадбирларини бошлашдан олдин беморни каттик юзага чалканча ёткизиш лозим бўлади.
Ҳамма реанимацион тадбирлар уч босқичга булинади, уларнинг ҳар бири эса уч босқичдан иборат.

I-боскич. ЮЎР нинг асосий тадбирлари.
Организм ҳаётини таҳминлашнинг умумий чора тадбирлари:

А – Airway орen – беморда нафас йуллари утказувчанлигини таьминлаш.

В – Breathe fоr Victim – оғиздан-оғизга, оғиздан бурунга ёки Амбу, КАМА қопчалари ёрдамида суньий нафас бериш, уйқу артерияси уришини аниқлаш. Агар пульсация бор бўлса, то мустақил нафас тиклангунча суньий нафас олдиришни давом эттириш.

С – Circulatiоn blооd – агар артерияларида пульсация аниқланмаса юракни билвосита массаж, имконият борича трахеяни интубация килиш. Реанимацияни спонтан пульс пайдо булгунча давом эттирилади.

II- боскич. Реанимациянинг ихтисослашган усуллари:

D – Drugs –дорилар: керакли дори-дармонларни қилиш ва вена ичига эритмалар қуйиш учун система улаш.

Е – Electrоcardiоgraрhy (ЭКГ) – юрак тўхташи турини (қоринчалар фибрилляцияси, асистолия, идиовентрикуляр ритм) аниқлаш учун кардиомонитор улаш ёки ЭКГ олиш.

F-Difibrillatiоn – (дефибрилляция) – қоринчалар фибрилляциясида дефибрилляция қилинади.

III-боскич. Мия реанимацияси – постреанимацион интенсив терапия.
G – Gauge – (баҳолаш) беморнинг аҳволини баҳолаш, яҳни улим сабабини аниклашга ҳаракат килиш, беморни куткариш ва даволаш имкониятларини баҳолаш (аниклаш).

H – Hyроtermy – (гипотермия) – Мия фаолиятини тикловчи муолажаларни қўллаш: гипотермия (+ 30-32°С).

I - Intensive theraрy – (интенсив терапия) қолган аъзолар фаолиятини тўғрилашга қаратилган интенсив терапия.
Реанимация тадбирларини ўтказиш тартиби сақланиши керак, лекин ҳар доим ҳам бунга эришиб булмайди, бу қаерда (аҳоли йук жой, стационар, стационар техник таҳминоти), ким томондан (тайёрланмаган, тайёргарлик курган тиббиёт ҳодимлари) ёрдам кўрсатилишига боғлиқ.

@TezyordamUZB -Шошилинч ҳолатлар учун.