Тез ёрдам | | Tez yordam
9.17K subscribers
639 photos
428 videos
88 files
312 links
Соғлиқни сақлаш вазирлигининг буйруқлари.Тез тиббий ёрдам стандартлари асосида фаолият юритамиз.

Реклама: @reclame_agenc

Чат: @TezyordamUZB_chat
Download Telegram
♻️Яқинларга ҳам улашинг.
━━━━━━━━━━━
@TezyordamUZB -Шошилинч ҳолатлар учун.
⚡️Ўпка касалликларида тез тузалишга ёрдам берувчи машқлар:

👉 Лаблар бирлаштирилади, бурундан чуқур нафас олинади, нафас ёпиқ лаблар орасидан шамни ўчириш учун пуфламоқчи бўлгандек ҳаракат билан чиқарилади. Худди шу ҳолатда икки марта давомли нафас олинади.

👉 Диафрагмал нафас олиш машқида қорин иштирок этади. Қўл қориннинг юқори соҳасига қўйилади ва нафас олаётганда, қориннинг кўтарилиши кузатилади. Қовурғалар кенгаяди.

👉 Нафас чиқараётганда эса жараён тескарисига қайтарилади. Ҳар иккала машқда бўйин ва елка бўшашган ҳолатда бўлиши керак. Бу машқлар оиланинг ҳар бир аъзога мос келади ва осон бажарилади.

♻️Яқинларга ҳам улашинг.
━━━━━━━━━━━
@TezyordamUZB -Шошилинч ҳолатлар учун.
Коронавирус юққанини қандай билиш мумкин?

Ҳабибулло Оқилов, Коронавирусга қарши курашиш штаби аъзоси:

❗️Агар шахс охирги икки хафта мобайнида коронавирус билан зарарланган бемор билан бевосита мулоқотда бўлгани аниқланса, унда ҳам касалликнинг енгил шакли ўтаётган бўлиши эҳтимоли бор.

Бунда қуйидаги белгилар кузатилиши мумкин:

🌡 Тана ҳарорати нормал бўлиши ёки 38-38,5 градусгача кўтарилиши мумкин;
😓 Терлаш;
🤧 Йўтал;
🥱 Ҳолсизлик.

Кузатилиш эҳтимоли бор белгилар эса қуйидагилар:

🤕 Бош оғриғи;
🤒 Томоқдаги оғрик;
😪 Бурун битиши;
😮 Ҳид ва таъм сезишнинг пасайиши ёки йўқолиши;
🤮Кўнгил айнаши ва қайт қилиш, диарея (ич кетиши).

♻️Яқинларга ҳам улашинг.
━━━━━━━━━━━
@TezyordamUZB -Шошилинч ҳолатлар учун.
⚡️Коронавирус енгил кечиши учун «олти нарса»га амал қилинг! Таниқли мутахассисдан маслаҳат

Россиялик таниқли бошловчи, доктор Александр Мясников коронавирус касаллиги енгил кечиши учун нималар қилиш кераклиги ҳақида тавсияларини берди.

Унинг айтишича, олти нарсага амал қилиш лозим:

1⃣чекишни ташлаш;

2⃣ортиқча вазндан халос бўлиш;

3⃣соғлом, калорияси паст овқатлар истеъмол қилиш;

4⃣спорт билан кўпроқ шуғулланиш, танани чиниқтириш;

5⃣қон босимини доим назоратда сақлаш;

6⃣гриппга қарши ёки вакцина пайдо бўлиши билан фурсатни бой бермай эмланиш.
©xabar.uz

♻️Яқинларга ҳам улашинг.
━━━━━━━━━━━
@TezyordamUZB -Шошилинч ҳолатлар учун.
⚡️Гипертоник криз

◾️Сабаби:


1. Гипертония касаллиги.
2. Рухий зурикиш, асабийланиш, уришиб колиш.
3. Каттик куркиш.
4. Феохромоцитома.

◾️Белгилари:

 Гиперкинетик турида касалликни куккисдан бошланиши, калтирок тутиши, томир уришини тезлашиши, бошнинг чакка, энса кисмини эзиб лукиллаб огриши, юракни уйнаши, хаяжонланиш, юрак сохасида огрикни пайдо булиши, уйкучанлик, улим вахимаси булиши, кон босимини ошиши, рангини кизариб кетиши, совкотиш, куркув хиссини булиши, тез- тез сийиш
 Гипо, эукинетик турида касалликни секин ривожланиши, бош огриши, бош айланиши, кунгил айниши, кусиш, сезишни узгариши, куриш кувватини пасайиши, окариш, юзни шишиши.

◾️Биринчи ёрдам

Тула жисмоний ва рухий тинчликни таъминлаш, ёткизиш.
Буйин оркасига, болдирини мушагига, юрак сохасига горчичник куйиш.
Оёкка горчицали ванна килиш.
Тил тагига Валидол 0,06 таблеткаси бериш.
Дибазол 1% ли 4,0 в/и га..Папаверин 2% ли 2,0 т/о га. 1-турда
Обзидан 0,1% ли 5,0 мл 10,0 мл Физиологик эритма ёки 5% ли глюкозада в/и га.
Хаяжонланишда: Дроперидол 0,25% ли 1,0-2,0 мл м/о га ёки в/и га
Магнезий сульфат 25% 10,0К0,5%-5,0 Новокаин м/о.
2-турида Лазикс 1% ли 2,0 в/и га. 11.200,0-400,0 кон чикариб ташлаш.
Клофелин 0,01% ли 1,0 К изотоник эритма 0,9% - 20,0 в/и га.
Пентамин 5% ли 0,5 К Изотоник эритма 20,0 вги га.
Курсатмага караб криздан ахвол яхшиланмаса ёки асорат юз берса, замбилда ёткизган холда кардиолгия булимига ёткизилади.

♻️Яқинларга ҳам улашинг.
━━━━━━━━━━━
@TezyordamUZB -Шошилинч ҳолатлар учун.
◾️Юрак астмаси (сурункали касалликларда)

◾️Сабаби:

1. Гипертония касаллиги.
2. Коронарокардиосклероз.
3. Миокард инфаркти.
4. Юракни нуксонлари.
5. Буйрак касаллиги (бу карияларда купрок учрайди).
6. Ревматизм.

◾️Белгилари:

 Нафас олишни кийинлиги.
 Хаво етишмаслиги, бугилиш.
 Касалликни бирданига, кечаси уйкуда пайдо булиши.
 Куркув хавфини борлиги.
 Бошни баланд килиб, ярим утириб, кулини кроватга ёки тиззасига куйиб, туриб олиб нафас олиши (Ортопноэ).
 Бемор нотинч, совук тер босган, ранги окариб, кейин кукарган, кукракда хириллашлар эшитилади.
 Томир уриши тезлашган, галоп ритми.
 Купгина купик аралаш балгам билан йутал борлиги.
 Нафас олишни 30-40 маротаба булиши.
 Лаблар, оёк, кул учларини кукарганлиги.
 Систолик босим пасайиб, диастолик босимни урнида колиши.
 Упкада дагал нафас эшитилиши, упка шишига утганда курук ва хул хириллашларни пайдо булиши.

◾️Биринчи ёрдам

Курсатиладиган тиббий ёрдам юрак астмасининг этиологик факторига караб, узгаради.
Беморнинг кийимларини тугмасини ечиш, тинчлантириб, кулай утказиш.
Деразани очиш.
Оёкка ванна килиш.
Тил остига Валидол 0,06, Нитроглицерин 0,0005 таблеткалари бериш, Валерьяна суюк дорисидан 30 томчи ичириш.
Фентанил 0,005% ли 2,0 К Дроперидол 0,25% ли 2,0 в/и га.
Строфантин 0,05%-0,5 К Натрий хлорид 0,9% - 20,0 в/и га.
Морфин 1,0 т/о.
Атропин сульфат 0,1%-0,5 мл т/о, Лазикс 1% ли 2 - 4,0 в/и га.
А/Б кутарилса, Эуфиллин 2,4% - 10,0 К NaCL – 0,9% - 10,0 в/и га.
Кофеин 10,0% - 2,0 в/и.
Кислород бериш.
200 – 400 мл кон чикариб ташлаш.
Преднизолон 30 – 60 мг в/и га.
Ахвол яхшилангач, кардиология булимига ёткизиш.

♻️Яқинларга ҳам улашинг.
━━━━━━━━━━━
@TezyordamUZB -Шошилинч ҳолатлар учун.
Татьяна Рибка, россиялик кардиолог:

💊💊 Коронавирусдан соғайганларга соғлиқларини тиклашда D витамини ва В гуруҳи витаминлари қабул қилиш лозим.

😴🚶🏻‍♂️ Бундан ташқари, меҳнат ва ҳордиқ режимига амал қилиш, кўпроқ сайр қилиш керак.

❗️ Агар бемор коронавирусдан тўғри даволанса, унинг баъзи асоратлари хавфи минимал бўлади.
©kun.uz

♻️Яқинларга ҳам улашинг.
━━━━━━━━━━━
@TezyordamUZB -Шошилинч ҳолатлар учун.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
😷 Уй шароитида коронавирусдан даволаётган бемор қандай дорилар ичиши ва нималарни истеъмол қилиши мумкин?

🌡Ҳарорат 38,5 даража ва ундан юқори бўлганда парацетамол ва унинг аналогларини;
💊Томоқ оғриғи ва йўтал кузатилса, бромгексин таблеткасини
4 маҳал ичиш керак;
💊Иммунитетни кўтариш учун поливитамин таблеткаларини ичиш зарур;
💊Агар беморда аввалдан бирор касаллик бўлса, аввал ичиб турган дориларини ҳам ичиб туриши керак.

Бемор тез-тез овқатланиши зарур. Қуйидагилар рационда бўлиши керак:

🍲Суюқ овқатлар;
🍇Мева-сабзавотлар;
🥗Кўкатлар;
🥛Сут маҳсулотлари;
🧃1 кунда 5 литргача суюқлик, шарбат ва доривор ўсимликлар дамламаси
кўринишида.

Ёғли, қовурилган, аччиқ, шўр, ва ярим ҳолда тайёр хамирли таомлардан вақтинча воз кечиш керак.

💪 Кунига 10 дақиқалик бадантарбия қилиш лозим;
🧊Шиллиқ қаватлар, оғиз бўшлиғини тузли эритма билан кунига 4-5 марта чайиш лозим;
🧴Бемор жойлаштирилган алоҳида хонада ҳар 2 соатда намли тозалаш ишларини олиб бориш лозим.
©kun.uz

@TezyordamUZB
◾️Илон чакканда биринчи ёрдам

◾️Белгилари:

­ Чаккан жойни тез шишиши.
­ Кучли куйдирувчи огрик.
­ Чанкаш, огизни курукшаши, кизариши, кон куйилгандек кукариши.
­ Бош айланиши.
­ Кайд килиш.
­ Кувватсизлик.
­ Хушни йуколиши.
­ Оёк кулларни томирини тортишиши, уйкучанлик, ютиниш, сузлашни кийинлиги.
◾️Биринчи ёрдам:

Илон чаккан жойни тезлик билан суриб ташлаш, 15-20 мин давомида, кейин йод, зеленка, спирт билан сурилган жойни тозалаб куйиш.
Илон зардоби булса, укол килиш.
Калий перманганат эритмасига пахтани хуллаб куйиш.
Чой, кофе, сут, кайнаган дог сув ичириш.
Илон чаккан кул, оёкни сингандаги сингари кимирламайдиган килиб шина куйиш.
Шифохонага ёткизиш.

♻️Яқинларга ҳам улашинг.
━━━━━━━━━━━
@TezyordamUZB -Шошилинч ҳолатлар учун.
⚡️Коронавируснинг ўпкага таъсирини камайтириш йўллари маълум қилинди

Бугун (3-август)АОКАда Коронавирусга қарши кураш штаби аъзоси Севара Убайдуллаева иштирокида брифинг бўлиб ўтди. 

Брифингдан айрим муҳим савол-жавобларни қуйида келтирамиз.

COVID-19 ўпка ҳажмига таъсир кўрсатадими?

Ҳа таъсир қилади. Яъни, агар беморда МСКТ (мультисписал компьютер томография)сида ўпкада маълум фоизда жароҳатланиш кузатилса, бу меъёрий ҳажмда ўпканинг шунча соҳаси фаолияти орқада қолаётганини билдиради.

Бу эса, ўпканинг шунча қисми нафас фаолиятида фаол иштирок этмаслигини билдиради.

Инсон организми қайта тикланишга мойил. Доимий енгил жисмоний фаоллик билан шуғулланиш ва нафас машқларини бажариш билан ўпкани жароҳатланишидан асрашга ёки жароҳатланган соҳаларни тиклашга, ўзингизга ўзингиз ёрдам беришингиз мумкин.

Короновирус касаллиги кимларга юқмаслиги ҳақида маълумотлар мавжудми?

ЖССТ томонидан бу касалликка ҳамма чалиниши мумкинлиги тўғрисида маълумот берилган.

Бугунги кундаги ҳолатга тўхталадиган бўлсак, ниқоб тақиб юриш ва ижтимоий масофа сақлаш ҳамда имкон қадар ўзини алоҳидалаганларга юқиш эҳтимоли пасаяди ёки вирус организмга тушиши камаяди.

Одамлар билан мулоқотни чеклаган инсонларга юқмаслиги мумкин.

Лекин вақт ўтиб, ҳар бир инсон ҳаёти давомида бу инфекция билан барибир тўқнашади ва шу даврда короновируснинг касаллик чақириш қобилияти камайган бўлса енгил кечиради.

Ҳавонинг зарарланиши пневмония билан касалланган беморлар соғайишига қанчалик ҳалақит қилади?

Бемор алоҳида ётган хона ҳавосини тез-тез шамоллатиб туриш зарур, кун давомида 5-6 марта;

ҳар куни хонани намли тозалаш мақсадга мувофиқ;

беморга тинчлик, хотиржамлик, тоза ҳаволи шароитни яратиб бериш лозим;

овқатланиш рациони тўлақонли бўлиши керак.

Булар ўз навбатида касалликдан тезроқ тузалишга имкон беради.

Ингаляция ёрдам берадими?

Ингаляция турли йўтал шаклларида балғамни юмшатиш ва дренажлашлашда ёки бронхоспазмларда спазмни йўқотишда турли дори-дармонларни қўллаш билан тавсия этилади.

Коронавирус билан касалланишда балғамсиз, қуруқ йўтал кузатилади.

Бундай ҳолатда ингаляция қилиш яллиғланишга ёки йўтал кучайишига олиб келиши мумкин.

Шундай экан, касаллик босқичини ҳисобга олган ҳолда, ингаляцияни қўллаш қатъий шифокор тавсияси ва назорати остида тавсия этилади.
©xabar.uz


♻️Яқинларга ҳам улашинг.
━━━━━━━━━━━
@TezyordamUZB -Шошилинч ҳолатлар учун.
Tez_yordam_03_08_2020_UZB__922371791_244.webm
154.7 MB
🚑Tez yordam - 8-soni o'zbek tilida to'liq formatda.

♻️Яқинларга ҳам улашинг.
━━━━━━━━━━━
@TezyordamUZB -Шошилинч ҳолатлар учун.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🚫Uy sharoitida qanday dorilarni qo’llash mumkin emas?

📹Hajmi: 13.4 Mb

♻️Яқинларга ҳам улашинг.
━━━━━━━━━━━
@TezyordamUZB -Шошилинч ҳолатлар учун.
⚡️Чин кардиологик-шок

◾️Сабаби:
1. Миокард инфаркти.

◾️Белгилари.

Бемор харакатсиз, кескин куввати пасайган, ётган, огрикка шикояти йук, саволга зурга жавоб беради, хуши йуколиши мумкин. Кон босим кескин камайиб, систолик босим 60-40 мм симоб устунидан пасаяди, бемор юзи мармар тусини олади, оёк- куллари муздек совук тер билан копланган. Пульс минутига 100-120 марта, сийиши соатига 20,0 мл дан камаяди, безовталик, нафас олишни бузилиши кузатилади.

◾️Биринчи ёрдам

Огрикни колдириш: Промедол 1%-1,0 т/о га.
Дроперидол 0,25% ли 2,0 т/и га. Фентанил 0,005% ли - 2,0 т/и га.
Преднизолон 60,0-90,0 мг т/и га.
4%-200,0 сода т/и га томчилаб.
Реополиглюкин 400,0 томчилаб т/и га.
Строфантин 0,05%-0,5 К 0,9% ли Натрий хлорид 20,0 К Норадреналин 0,2%-1,0 т/и га.
Мезатон 1% - 0,5 - 1,0 т/и га.
Допамин 05% ли 5,0 мл 500,0мл глюкозада вги га.
Кон босими 90 мм симоб устунига кутарилгач, кардиология шифохонаси ёки тез ёрдам илмий марказининг кардиореанимация булимига ёткизилади.

♻️Яқинларга ҳам улашинг.
━━━━━━━━━━━
@TezyordamUZB -Шошилинч ҳолатлар учун.
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
📹 Tez yordam - 9-soni o'zbek tilida to'liq formatda.
©tezyordamlive

♻️Яқинларга ҳам улашинг.
━━━━━━━━━━━
@TezyordamUZB -Шошилинч ҳолатлар учун.
⚡️Уткир миокард инфаркти.

◾️Сабаби
:
1. Коронарокардиосклероз.
2. Гипертония касаллиги.
3. Кучли хаяжонланиш.
4. Каттик диккат, хафа булиш.
5. Кандли диабет.
6. Юрак ишемик хасталиги.
7. Куп микдорда спиртли ичимлик ичиш.
8. Хаддан ташкари кучли жисмоний мехнат килиш.

◾️Клиник вариантлар:
1. Классик
2. Атипик вариантлари: ангиноз, абдоминал, астматик, аритмик, церебрал, периферик.
Белгилари:

Юрак, туш суяги оркасида куйдириб, пичок ургандай огрик пайдо булиши, огрикни туш суяги оркасида пайдо булиб, чап елка, курак, буйин, пастки жагга ва чап кулга таркалиши.
Огрикни нитроглицерин таблеткасини кабул килгандан кейин 30 минут кутса хам давом этиши.
Улим хавфини хис килиш.
Совук, ёпишкок тер босиши.
Кескин кувватсизлик
Окариш.
Лабларни кукариши.
Томир уришини узгариши.
Экстрасистолия пайдо булиши.
Иситма чикиши.
Кунгил айниши.
Конда лейкоцитларни, ЭЧТ (СОЭ) ни ошиши.
Юрак тонларини бугиклиги.
ЭКГ белгилари: Q тишчасини шаклланиши билан R амплитудасини пасайиши ёки уни йуколиши, коронар уткир Т, манфий Т, S-Т сегментини изолиниядан юкорига ёки пастга ёйсимон силжиши.
15-20% одамларда миокард инфаркти хеч кандай симптомсиз утади.

◾️Биринчи ёрдам:
Кукракдаги огрикни йукотиш.
Жисмоний, рухий тинчлик яратиш.
Тил остига нитроглицирин 0,0005, валидол 0,06 таблеткаларидан хар 3 минутда 3 марта бериш.
Промедол 1%-2,0 ва 1%-1,0 Димедрол в/и га килиш.
Анальгин 50%-2,0 ва Дроперидол 0,25%-2,0 К NaCL2 0.9%-6,0 в/и га килинади.
0,005% Фентанил 2,0 К 0,25% Дроперидол 2,0 в/и га.
Агар огрик тухтамаса, закис азоти кислород билан 1:4 нисбатга натижа бергунча, кейин 50: 50 нисбатда берилади.
Уткир юрак етишмовчилигини йукотиш: бошни баланд килиб ёткизиш.
Фуросемид ёки Лазикс 1% ли 2,0-4,0 в/и га юбориш, кон босими баланд булса, 5% ли - 0,5 мл Пентамин К 40% Глюкоза 20,0 в/и га юбориш.
Брадикардия булса, Атропин 0,1% ли 1,0 мл ва Преднизолон 60 – 120 мг в/и га.
Гепарин 5000 ед хар 8 соатда м/о.
Перлинганит 5,0 в/и га томчилаб.
Ахвол муътадил булгач, кардиология бригадаси чакириб, шифохонага юборилади.

♻️Яқинларга ҳам улашинг.
━━━━━━━━━━━
@TezyordamUZB -Шошилинч ҳолатлар учун.
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
📹 Инфаркт миокарда. Первая помощь и алгоритм действий.

♻️Яқинларга ҳам улашинг.
━━━━━━━━━━━
@TezyordamUZB -Шошилинч ҳолатлар учун.
♻️Яқинларга ҳам улашинг.
━━━━━━━━━━━
@TezyordamUZB -Шошилинч ҳолатлар учун.
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
📹 Tez yordam - 10-soni rus tilida to'liq formatda.
©tezyordamlive

♻️Яқинларга ҳам улашинг.
━━━━━━━━━━━
@TezyordamUZB -Шошилинч ҳолатлар учун.