"ТЎРАХОН ҲОЖИ" жоме масжиди.️
2.05K subscribers
1.47K photos
506 videos
33 files
1.61K links
Фарғона тумани «Тўрахон ҳожи» масжиди. Саволингиз бўлса
939754552 Имом ҳатиб Муҳаммадросул Жамолов,
902770213 993750213 ноиби имом Ҳотамжон Эсоналиев.
Download Telegram
ЯНГИ АВТОМОБИЛ ОЛИШ ШАРТИ БИЛАН НАСИЯ САВДО ҚИЛСА БЎЛАДИМИ?
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Лабо автомобилим бор. Шу автомобил бир танишимга жуда зарур экан. У танишим янги Лабо автомобили олиш учун заводга тўлов қилипти. 6 ойда чиқар экан. Мен ўзимни автомобилимни унга бериб 6 ойдан кейин заводдан чиқадиган янги автомобилни олиш шарти билан айирбошласам бўладими? Aгарда бу иш жоиз бўлмаса, батафсил тушунтириб беринг.

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Бу кўринишда савдо қилиб бўлмайди. Бир хил моделдаги машиналарни алмаштириш пайтида насия қилинган машинани таъйин қилиш шарт бўлади. Иккинчи Лабо ҳали ўзи йўқ бўлгани учун уни таъйин қилиб бўлмайди ва бу савдо дуруст бўлмайди.

Бу савдони тўғрилаш учун машинани маълум бир маблағ эвасига насияга сотилади. Янги машина чиққанда, ўзаро розилик билан, қарзини янги машинани бериб ўтайди.

Лекин савдо пайтида қарзни машина билан ўташни аввалдан шарт қилинмайди. Харидор қарзни келишилган маблағни тўлаб, узишга ҳаққи бор. Ўз навбатида сотувчи ҳам тўловга машина таклиф қилинганда пул талаб қилиши мумкин. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.
بسم الله الرحمن الرحيم.

الحمد لله وحده والصلاة من لا

نبيي بعده وعلى اله و اصحابه

اجميعن.
.БУГУН:

Ҳижрий 1443 йил
Шаввол ойининг 23-куни сешанба –
милодий 2022-йил 24-май
* * *
РАББИМИЗ АЛЛОҲ! ЯНГИ КУННИ БУТУН УММАТ УЧУН, ЖУМЛАДАН, БИЗЛАР УЧУН ҲАМ ХАЙРЛИ, БАРАКОТЛИ – МУБОРАК АЙЛА! АЛЛОҲИМ БИЗЛАР ЎЙЛАГАН НАРСАЛАРНИ ЯҲШИРОҒИНИ БИЛГУВЧИ ЎЗИНГ ЯҲШИРОҒИНИ АТО ҚИЛ! АЛЛОҲИМ БАЛО ОФАТЛАРДАН ЎЗИНГ САҚЛА! АЛЛОҲИМ ЁМҒИР БЕРСАНГ БАРОКАТЛИ,ШАМОЛ БЕРСАНГ ФОЙДАЛИ ҚИЛГИН!...
Хазина қидирган одам
🕊
Бир одамга катта мерос қолганди. Бироқ «осон келган, осон кетар»; деганларидек, тадбир билан сарфламади, қисқа пайтда бутун бошли меросни тугатди. Қўлида нима бўлса, еб битирди. Ҳеч вақоси қолмагач, Аллоҳга юкинди, ҳар оқшом кўз ёш тўкиб дуо қиларди: «Эй Раббим менга бойлик бердинг, мулк бердинг. Ҳозир эса улар қўлимдан кетди. Айбимни биламан. Хато қилдим. Менга ёрдам қил, мени қутқар бу иллатдан. Ё марҳамат қилиб бир тирикчилик бер ёки жонимни ол». Кунлар, ойлар ёлворишлар билан ўтди. Ниҳоят бир кеча туш кўрди. Бир овоз унга: «Сен Мисрга бор, ўша ерда омадинг чопади у ерда бой бўласан. Мисрда топадиган хазинанг сени кутяпти» дерди. Одам уйғонганда севинчдан телба бўлаёзди. Дарҳол Мисрга кетишга ҳозирлик кўрди… Неча кун Мисрда оч, сувсиз кезиб юрди. На хазина, на бирорта қўлидан тутгандан дарак бўлмади. Чорасизликдан тиланчилик қилишга қарор қилди, аммо ухлаётганда: «Оқшом тушгач, тиланчилик қиламан, қоронғуда ҳеч ким мени танимайди», деб ўйлади. Қоронғуда маҳалла ичларида кезди. Энди қўл очишга чоғланган эдики, маҳалла миршаби пайдо бўлди. Миршаб уни ўғри деб ўйлаб, ёқасидан тутди. Ҳам судраб, ҳам урарди. Одам: — Урма тўғрисини айтаман, деб ёлвора бошлади. Миршаб: — Яхши… бегоналигинг ҳолингдан аниқ. Тушунтир. йўқса ҳамма ўғриларнинг аламини сендан оламан, деди. Одам ҳикояси қандай бўлса, шундай тушунтирди, охирида эса: — Мана мен на ўғриман, на бир золим. Хазина илинжида Мисрга келган, ғариб бир Бағдодликман, деб сўзларини тугатди. Миршаб ишонди. кулиб айтди: — Сенга ишонаман, сен ўғри эмассан, аммо ғирт ахмоқсан. Мен анча йиллардан бери «Бағдодда фалон маҳалладаги фалон уйда хазина кўмилган»лиги хақида туш кўраман. Лекин, хатто, ўрнимдан қимирламадим. Сен бир туш кўриб, бу ерларгача келибсан. Сен ахмоқнинг, тентакнинг бирисан. Қани кет. Бошқа бу ерларда кўринма. Одам ҳайрон қолганди. Миршабнинг «Бағдодда фалон маҳаллада фалон уйда», деган жойи ўзининг уйи эди. Ўз ўзига: «Демак мен хазина устида ўтирганим ҳолда фақирликдан нолиб йиғлар эканман», деб Аллоҳга шукр айтди.
Гоҳида инсон ҳазина устида яшагани билан ғафлатда бўлади гоҳида эса ҳазина деб жонини ҳатарга қўяди.Тафаккур қилинг молу давлат жонидан азизми?
Жалолиддин Румийнинг “Маснавий”сидан
Масжидда бир бой одам билан бир дарвеш ибодат қилар эдилар. Улар бир-бирларига яқин ўтирганларидан қилаётган дуолари бир-бирларига эшитилиб турар эди. Дарвеш намоздан сўнг шундай дуо қилди:
—«Аллоҳим! Қорним жуда оч. Менга фалон таом ва фалон ширинликлардан етказ!» Шунда бой ичида шундай деди:
—«Бу дарвеш атайин менга эшиттириш учун овозини чиқариб дуо қиляпти. Ўзимга айтса ҳам бўларди-ку. Унга ҳеч нарса
бермайман». (Нафс доим шундай, ҳар ишга аралашади.)
Дарвеш дуоларини битириб, масжиднинг бир четига бориб ёнбошлади. Бир оздан сўнг масжидга бир одам қўлида
сават билан кириб келди. Дарвешнинг олдига бориб, саватни унинг олдига қўйди. Бу ҳолни бой одам орқадан кузатиб
турарди. Дарвеш саватнинг устини очди. Саватда дарвеш дуосида сўраган таом ва ширинликлар турарди. Бой бу ҳолатни ҳайратлар билан тамоша қилиб турди. Дарвеш таом ва ширинликлардан тўйгунча еди. Қолганини келтирган одамга қайтариб берди. Ҳалиги одам саватни кўтариб масжиддан чиқди. Бой туриб у одамнинг орқасидан борди. Уни тўхтатиб сўради:
— Сиз кимсиз?
— Мен бир ҳаммол одамман.
— Бу нарсаларни ким юборди?
— Ҳеч ким юбормади. Ўзим келтирдим.
— Сиз бу одамни танийсизми?
— Йўқ, танимайман.
— Танимаган, билмаган одамга нега шунча нарса олиб келдингиз?
—Сизга англатай, —деди дарвеш, кулиб. —Мен бир фақир одамман. Одамларни юкини ташиб кун кўраман. Бугун бир бой одамнинг юкини ташидим. У менга жуда кўп пул берди. Мен ҳам дарҳол бошқа вақт болаларимга едиролмаган таомлар учун бозорлик қилдим. Уйга олиб бордим. Аёлим таомни тайёрлар экан, мен ухлаб қолдим. Тушимда Пайғамбаримиз саллоллоҳу алайҳи вассалламни кўрдим. У Зот менга шундай дедилар:
—«Мана шу масжидда бир валий инсон бор. У ҳозир мана шу таомларни истамоқда. Сен унга мана шу таомларни
олиб бориб, едир. У бу таомлардан еганича есин. Сен қолганини олиб келиб ўзинг е. Шунда сенга баракот бўлади. Шу ишни қилсанг, мен сени жаннатга киришинг учун кафил бўламан.»
Уйғондим-у, таомларни олиб масжидга югурдим. Воқеъанинг қолганига ўзинг гувоҳ бўлдинг.
Бой деди:
— Шу таомларга қанча пул сарф қилдинг? Дарвеш, фалонча, деди.
— Шу пулни ўн баробарини сенга бераман. Сен шу савобни бир бўлагини бер. Фақир одам:
— Бўлмайди, —деди.
— Йигирма баробарини бераман.
— Бўлмайди.
— Эллик баробар.
— Йўқ.
— Юз...
— Бекорга овора бўлма. Қанча берсанг ҳам, савобимни сенга бермайман. Тушун, Пайғамбаримиз алайҳиссолату вассалом менга бу ишим учун жаннатни ваъда қилдилар. Сен менга бутун дунёни берган тақдирингда ҳам, мен буни сенга бермайман. Қара, сен бу одам билан ёнма-ён туриб намоз ўқиб, савобдан бебаҳра қолдинг.

Дархақиқат бу дунё барча учун имтихонли фурсатдир. Нафсимиз гапига кириб эътиборсиз қолдирилаётган яхшиликлар балки биз учун аталган энг яхши имкониятдир.
Азизлар! Қўлингиздан келганча инсонларга яхшилик улашишдан, кўнгилларини кўтаришдан ва савобли амалларимиз билан фойдамиз тегишдек қулай фурсатларни ўтказиб юборманг! Зеро, вақти келиб буларни бари албатта бу дунёда ҳам, охиратимизда ҳам бизга соябон бўлажак!
"ТЎРАХОН ҲОЖИ" жоме масжиди.️
Photo
Ер остидаги масжид

Жазоирнинг ал-Блида шаҳри чеккасидан жой олган масжид кўпчиликнинг диққат-эътиборини умуман ўзига тортмайди. Чунки масжид кўримсизгина бўлиб, у ер остида жойлашган. Мазкур ибодатхонанинг тарихи ҳақида сўз борганда, маҳаллий аҳоли орасида Жазоирнинг 130 йил француз истилочиларига қарши олиб борган истиқлол курашининг ёрқин нишонаси сифатида ёдга олинади. Мустамлакачилар босиб олган ерларида ўз тартиб-қоидаларини ўрнатиб борардилар. Улар ҳатто араб тили ўқитилишини ҳам тақиқлаб қўядилар. Масжидлар ёпилиб ёки бузиб ташланар, ё бўлмаса насоролар ибодатхонаси ва яҳудийларнинг синагогига ўзгартириларди. Ана шундай оғир пайтларда пойтахтдан 800 км узоқликда, қуёш ботиш тарафида жойлашган ал-Блида шаҳри диний олимларидан шайх Муҳаммад ибн Баҳус ер остида масжид қуришни буюради. 6 метр чуқурликда, 200 кв.м кенглигидаги ушбу ибодатхона ўша даврда шаҳардаги мусулмонларнинг энг тинч ибодат қиладиган масканига айланган эди. Масжидга кичкина эшик орқали, қазиш ишларида ўрнатилган нарвон орқали тушилади. Маълум бўлишича, ушбу масжидда то мустамлакачилар Жазоирни ташлаб чиққунларича 375 та ҳофизи Қуръон етишиб чиққан экан. Бугунги кунда ҳам масжид ўз фаолиятини давом эттирмоқда.
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Бирортангизнинг идишига пашша тушиб қолса, унинг ҳаммасини ботириб, кейин ташлаб юборсин. Чунки унинг икки қанотининг бирида шифо, бошқасида дард бор», дедилар».

https://telegra.ph/Toraxon-xoji-jome-masjidi-kanali-05-24
"ТЎРАХОН ҲОЖИ" жоме масжиди
Ҳотамжон Эсоналиев
"Тўрахон ҳожи" жоме масжиди Ноиби имом
Ҳотамжон Эсоналиев
Савдо тўғрисида
Албатта эшитинг ва яқинларингизгахам улашинг!‌‌

https://t.me/toraxonxoji
https://t.me/toraxonxoji_savol
بسم الله الرحمن الرحيم.

الحمد لله وحده والصلاة من لا

نبيي بعده وعلى اله و اصحابه

اجميعن.
.БУГУН:

Ҳижрий 1443 йил
Шаввол ойининг 24-куни чоршанба –
милодий 2022-йил 25-май
* * *
РАББИМИЗ АЛЛОҲ! ЯНГИ КУННИ БУТУН УММАТ УЧУН, ЖУМЛАДАН, БИЗЛАР УЧУН ҲАМ ХАЙРЛИ, БАРАКОТЛИ – МУБОРАК АЙЛА! АЛЛОҲИМ БИЗЛАР ЎЙЛАГАН НАРСАЛАРНИ ЯҲШИРОҒИНИ БИЛГУВЧИ ЎЗИНГ ЯҲШИРОҒИНИ АТО ҚИЛ! АЛЛОҲИМ БАЛО ОФАТЛАРДАН ЎЗИНГ САҚЛА! АЛЛОҲИМ ЁМҒИР БЕРСАНГ БАРОКАТЛИ,ШАМОЛ БЕРСАНГ ФОЙДАЛИ ҚИЛГИН!...
#синов
ҲАЛОЛЛИК.

📝Воқеа шу кунларда рўй берган.
Бу бозор—бой одамлар нарса ҳарид қиладиган бозор.Абдусамад шу ерга аравакаш бўлиб ишга жойлашди.
Учма-уч тебратаётган рўзғори сал юргандек бўлди-ю,ҳали ҳам кам-кўсти кўп.
Бугун яхшироқ пул топса,қизига этик олади,онасининг дори-дармони ҳам тугаб боряпти.Хотини дармонсиз,яқинда яна фарзандлик бўлишгач,камқонлик орттириб олган,дори олмаса ҳам тузукроқ едириши керак!

—Бўшмисиз?
Унинг ўйларини башанг кийинган,қўлидаги кичик сумкачасини кўксига босиб савол берган аёл бузди.
—Ассалому алайкум,бозор қиласизми?
Нархлар келишилди.
Аёл мард экан,савдолашмай,тез-тез бозор қилди.Абдусамад аёлнинг юкларини бозордан анча узоқ масофада жойлашган машинасига олиб бориб жойлай бошлади.Аёл ҳам шошаётганмиди,қараб турмай ўзи ҳам ёрдамлашиб юборди,сўнг енгилгина кўринган камзулининг чўнтагидан пул олиб, хизмат ҳақини ошиғи билан тўлади.
Машинасини катта йўлга тўғрилаб,учириб кетди. Абдусамаднинг кўнгли орзиқди.
"Аёллар машина ҳайдаб юрибди,қўлида жарақ-жарақ пул,менинг қўлим ҳам шунақа пул кўрармикан?"
У аравасини кескин буриб, бозорга йўналди.Бир пайт арава ичида қора елим халта остида қолган ихчамгина аёллар сумкасига кўзи тушди.Бояги жувон қўлида кўтариб юргандику,аравага қандай тушиб қолди?
Беихтиёр қўлига олди.Очди-ю, довдираб қолди.Сумканинг ичи АҚШ доллари билан лиқ тўла эди!
У сумкани шартта ёпди.Мияси яшин тезлигида ишлай бошлади.Четроққа ўтиб, пулни қўллари қалтираб санади.
Қирқ минг доллар!
Умрида 100 доллардан ортиқ пул ушламаганди.Ҳозир аёл қайтиб келса керак!?
Яширсаммикан?
Кўрмадим дейман!
Билиб ўтирибдими қаерда туширганини,бу ерда камера ҳам йўқ.У ҳаяжондан қалтирай бошлади.
Отасининг:
-"Қорнида ҳаром луқмаси бўлган кишининг намозини Аллоҳ қабул қилмайди",—деган сўзларини эслади.Ич-ичидан пулни эгасига қайтариш керак деган фикр ўтди.Шу алфозда ўтирганча нафси билан жанг қила бошлади.
У бозорқўмнинг олдига кириб аҳволни баён этди-ю,енгил тортди.Эшикдан чиқаётганида, шошилиб хўжайиннинг олдига келаётган пулнинг эгасига кўзи тушди,беихтиёр ортга қайтди.
Аёл аравакашни таниди, бозорқўм обдон суриштириб, кейин пулни аёлга берди.
Аёл сумкачасини шундоқ очди-ю, пулини санай бошлади.Икки минг долларга етгач,қолганини санамасдан жойига солди ва қўлида турган пулни Абдусамадга узатди.
—Олинг укам,бу сизга суюнчи.
—Йўғ-е...—дея ийманиб турган йигитнинг қўлига пулни маҳкам қистираркан аёл қайта-қайта раҳмат айтиб чиқиб кетди...
Эртаси куни эса унга бозордаги аравакашларга қараб туриш вазифаси топширилди.Бу энди анчагина яхши иш эди.
Ҳаммасидан ҳам яхшиси Абдусамад катта бир синовдан омон-эсон ўтиб олган эди чунки ҳалолликда барака бор агарчи оз бўлса ҳам,харомда кўп кўринсада лекин баракаси йўқ.
Сиз ҳам шундай қила оласизми????
Аскар Мамадиев саҳифасидаги воқеа асосида.
"ТЎРАХОН ҲОЖИ" жоме масжиди
Ҳотамжон Эсоналиев
"Тўрахон ҳожи" жоме масжиди Ноиби имом
Ҳотамжон Эсоналиев
Савдо тўғрисида
Албатта эшитинг ва яқинларингизгахам улашинг!‌‌

https://t.me/toraxonxoji
https://t.me/toraxonxoji_savol
بسم الله الرحمن الرحيم.

الحمد لله وحده والصلاة من لا

نبيي بعده وعلى اله و اصحابه

اجميعن.
.БУГУН:

Ҳижрий 1443 йил
Шаввол ойининг 25-куни пайшанба –
милодий 2022-йил 26-май
* * *
РАББИМИЗ АЛЛОҲ! ЯНГИ КУННИ БУТУН УММАТ УЧУН, ЖУМЛАДАН, БИЗЛАР УЧУН ҲАМ ХАЙРЛИ, БАРАКОТЛИ – МУБОРАК АЙЛА! АЛЛОҲИМ БИЗЛАР ЎЙЛАГАН НАРСАЛАРНИ ЯҲШИРОҒИНИ БИЛГУВЧИ ЎЗИНГ ЯҲШИРОҒИНИ АТО ҚИЛ! АЛЛОҲИМ БАЛО ОФАТЛАРДАН ЎЗИНГ САҚЛА! АЛЛОҲИМ ЁМҒИР БЕРСАНГ БАРОКАТЛИ,ШАМОЛ БЕРСАНГ ФОЙДАЛИ ҚИЛГИН!...
МАСЖИДДА ДУНЁ ГАПИНИ ГАПИРИШ

11033-савол

Ассалому алайкум! Бир масжид эшигида бу матнга кўзимиз тушди: "Халаф ибн Айюбдан ривоят қилинади Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар ким масжидда дунё гапини гапирса 40 кунлик намози бекор бўлади". Ушбу матн ҳақиқатан саҳиҳ ҳадисми? Муҳаддис кимлиги ёки манбаси кўрсатилмаган экан.

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! Бундай гап йўқ. Аммо: 
إنْ أَرَادَ الْإِنْسَانُ أَنْ يَدْرُسَ الْكِتَابَ بِسِرَاجِ الْمَسْجِدِ إنْ كَانَ سِرَاجُ الْمَسْجِدِ مَوْضُوعًا فِي الْمَسْجِدِ لِلصَّلَاةِ قِيلَ : لَا بَأْسَ بِهِ وَإِنْ كَانَ مَوْضُوعًا فِي الْمَسْجِدِ لَا لِلصَّلَاةِ بِأَنْ فَرَغَ الْقَوْمُ مِنْ صَلَاتِهِمْ وَذَهَبُوا إلَى بُيُوتِهِمْ وَبَقِيَ السِّرَاجُ فِي الْمَسْجِدِ قَالُوا : لَا بَأْسَ بِأَنْ يَدْرُسَ بِهِ إلَى ثُلُثِ اللَّيْلِ ، وَفِيمَا زَادَ عَلَى الثُّلُثِ لَا يَكُونُ لَهُ حَقُّ التَّدْرِيسِ ، كَذَا فِي فَتَاوَى قَاضِي خَانْ 
«Бир киши масжид чироғи намоз учун ёқилган пайтда китоб ўқимоқчи бўлса, зарари йўқ. Агар қавм намозларини тугатиб уйларига кетган бўлсалар ва чироқ ёқиқ қолиб бир киши китоб ўқимоқчи бўлса, кечнинг учдан биригача ўқиса бўлади. Кечанинг учдан биридан кейин масжиднинг чироғи ёрдамида дарс қилиши, дарс бериши жоиз эмас. Қозихонда шундай дейилган» (Фатвои ҳиндия).Масжид Аллоҳнинг байтидир. Уни ҳурмат қилиб, одобларига риоя қилиш зарур бўлиб, амал қилмаслик улкан зарарга сабаб бўлади.Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Масжид ичида дунёвий сўзларни гапириш худди олов ўтинни ёндириб юборганидек, яхшиликларни куйдириб юборади» дедилар».Яна бошқа ҳадисларида: «Бирор киши масжидда дунёвий сўзларни сўзлай бошласа, унга фаришталар: «Эй Аллоҳнинг дўсти, жим бўлинг», дейдилар. Агар у гапида давом этса, фаришталар унга қарата: «Эй Аллоҳнинг душмани, жим бўл», дейдилар. Агар у яна гапида давом этса, фаришталар унга: «Сенга Аллоҳнинг лаънати бўлсин, жим бўл», дейдилар», деганлар» (Мадхал).Шунинг учун масжидни мусофирхона ёки гапхонага айлантириш мумкин эмас. Валлоҳу аълам!


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати
Олтмиш йил умр кўрган кишига узр учун ўрин қолмайди

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: «Аллоҳ таоло ажалини кечиктириб, ёшини то олтмиш йилгача етказган кишига узр учун ўрин қолдирмаган».

Бухорий ривоят қилган.

Имом Аҳмад ҳам «Муснад»ларида қуйидагича ривоят қилганлар:

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: «Аллоҳ таоло кимга олтмиш йил умр берган бўлса, батаҳқиқ Аллоҳ унга умр тўғрисида узр қолдирмайди».

Яъни Аллоҳ таоло ушбу узун муддатли умрни унга муҳлат қилиб бериш билан унинг узрини кетказибди ва ўзини оқлашига бирон бир баҳона қолдирмабди.
Золим харидорга ёрдам берилмайди

Савдогарларнинг муҳим одобларидан бири золим харидорга ёрдам бермасликдир.

«Золим харидор» сотиб олган нарсасини ҳаром ва гуноҳга ишлатадиган харидордир. Харидорнинг ҳаром ва гуноҳ ишлар учун нарса сотиб олиши маълум бўлса, билатуриб унга мол сотган савдогар гуноҳкор бўлади. Мусулмон савдогар халққа, элга, ватанга зарар келтирадиган нарсаларини ўзи ҳам қилмаслиги ва ўзганинг қилишига ёрдамчи ҳам бўлмаслиги керак.

Қалбаки пулларни ишлатмаслик

 Савдогарларнинг алоҳида аҳамият беришлари лозим бўлган ишларидан бири қалбаки пулларни муомалага киритмасликдир.

Гоҳида савдогарнинг қўлига қалбаки, ишлатилиши бекор қилинган, бошқа юртнинг кераксиз пулига ўхшашлар тушиб қолади. Ҳалол-пок тожир бундай пулларни муомалага киритиб юбормаслиги вожибдир. Агар у ушбу ишни қилса, бошқаларга зарар келтирган бўлади. Модомики ўша пул одамлар орасида юрар экан, тожирнинг гуноҳи кўпайиб бораверади.

 
“Бозор ва унга боғлиқ масалалар” китобидан
"ТЎРАХОН ҲОЖИ" жоме масжиди
Ҳотамжон Эсоналиев
"Тўрахон ҳожи" жоме масжиди Ноиби имом
Ҳотамжон Эсоналиев
Савдо тўғрисида
(Музораба)
Албатта эшитинг ва яқинларингизгахам улашинг!‌‌

https://t.me/toraxonxoji
https://t.me/toraxonxoji_savol