14-Toshkent shahar saylov okrugi
377 subscribers
956 photos
91 videos
2 files
107 links
Ушбу телеграм канали орқали 14-Тошкент шаҳар сайлов округи фаолиятига оид янгиликлар бериб борилади.

Facebook: https://www.facebook.com/profile.php?id=100072983410048
Download Telegram
Forwarded from MTRK ǀ Rasmiy kanal
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Студия 24 | Одил Абдураҳмонов - Тошкент шаҳар округ сайлов комиссияси раиси, Транспорт университети ректори билан суҳбат
#16oct #saylov2021 #uzbekiston24

mtrk.uz | Youtube | Facebook | Telegram | uztv.tv
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Янгиликлар 24 | 14-Тошкент шаҳар округ сайлов комиссияси аъзолари ёш сайловчилар билан учрашди

#16oct #saylov2021 #uzbekiston24

mtrk.uz | Youtube | Facebook | Telegram | uztv.tv
Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловига 7 кун қолди.
—————
До выборов Президента Республики Узбекистан осталось 7 дней.

👉
@toshkent_okrug
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Янгиликлар 24 | 14-Тошкент шаҳар округ сайлов комиссияси аъзолари томонидан «Келажак сайловчилари» шиори остидаги ўқув машғулотлари ўтказилмоқда

#17oct #uzbekiston24

mtrk.uz | Youtube | Facebook | Telegram | uztv.tv
Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловига 6 кун қолди.
—————
До выборов Президента Республики Узбекистан осталось 6 дней.

👉
@toshkent_okrug
#эълон

2021 йил 24 октябрда бўлиб ўтадиган Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловига тайёргарлик кўриш доирасида 14-Тошкент шаҳар округ сайлов комиссияси томонидан “Имконияти чекланган сайловчиларга яратилган шароитлар” мавзусида учрашув ўтказилади.

Учрашув эртага 19 октябрь куни соат 14.00 да 14-Тошкент шаҳар округ сайлов комиссияси биносида бўлиб ўтади.

Манзил: Тошкент шаҳар, Мирзо Улуғбек тумани, М.Исмоилий кўчаси, 1-Г уй.
Мўлжал: Маҳалла ва оила илмий-тақиқот институти биноси.


👉@toshkent_okrug
Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловига 5 кун қолди.
—————
До выборов Президента Республики Узбекистан осталось 5 дней.

👉
@toshkent_okrug
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Янгиликлар 24 | Сайлов-2021: муддатидан олдин овоз бериш жараёнлари
#17oct #saylov2021 #uzbekiston24

mtrk.uz | Youtube | Facebook | Telegram | uztv.tv
Бугун 14-Тошкент шаҳар округ сайлов комиссияси томонидан имконияти чекланган сайловчиларга яратилган шароитлар бўйича ахборот берилди.

Учрашувда округ сайлов комиссияси раиси Одил Абдураҳмонов, Ўзбекистон Ногиронлар ассоциацияси раиси Ойбек Исаков, Кўзи ожизлар жамияти ва Имконияти чекланган ёшлар ташкилоти вакиллари, ёш сурдотаржимонлар ҳамда ОАВ вакиллари иштирок этди.

Батафсил ахборот навбатдаги
постда👇
Округ сайлов комиссияси томонидан имконияти чекланган сайловчиларга яратилган шароитлар бўйича ахборот берилди

Маълумки, мамлакатимизда 24 октябрь куни бўлиб ўтадиган Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови муносабати билан қизғин тайёргарлик ишлари олиб борилмоқда. Илк бор Президент сайлови янгиланган миллий сайлов қонунчилиги - Ўзбекистон Республикасининг Сайлов кодексига кўра, умумэътироф этилган халқаро стандартларга мос, демократик тамойиллар асосида, очиқ ва ошкора ўтказилади.

Бугунги кунда сайловчилар орасида имконияти чекланган шахсларнинг ҳуқуқларини амалга ошириш борасида сайлов қонунчилиги ва амалиётида дунё бўйлаб муайян даражадаги ишлар амалга ошириб келинмоқда.

Бугун 14-Тошкент шаҳар округ сайлов комиссияси томонидан “Имконияти чекланган сайловчиларга яратилган шароитлар” бўйича давра суҳбати ташкил этилди. Учрашувда округ сайлов комиссияси раиси Одил Абдураҳмонов, Ўзбекистон Ногиронлар ассоциацияси раиси Ойбек Исаков, Кўзи ожизлар жамияти ва Имконияти чекланган ёшлар ташкилоти вакиллари, ёш сурдотаржимонлар ҳамда ОАВ вакиллари иштирок этди.

Тадбир давомида округ раиси имконияти чекланган шахсларнинг сайловларда иштирок этишига доир шарт шароитлар яратиш бўйича халқаро ва мамлакатимиздаги мавжуд ҳуқуқий асослар ҳамда уларнинг амалий ифодаси ҳақида тўхталиб ўтди.

Ўзбекистон Республикаси 2009 йил 27 февраль куни БМТнинг Бош Ассамблеясининг Ногиронлар ҳуқуқлари тўғрисидаги Конвенцияга қўшилган. Мазкур Конвенциянинг 29-моддасида ногиронлиги бўлган шахсларнинг сайлов ҳуқуқларини амалга оширишга кўмаклашиш чоралари кўзда тутилганлиги алоҳида диққатга сазовордир.

Ўзбекистон Республикаси Сайлов кодексининг 31, 49 ва 50-моддаларида имконияти чекланган шахслар сайлов ҳуқуқини самарали амалга оширишлари учун аниқ ҳуқуқий нормалар белгиланган.
Масалан, Сайлов кодексининг 31-моддасига мувофиқ сайлов бюллетенлари Брайль алифбоси асосида тайёрланиши, 49, 50-моддасига биноан жисмоний имконияти чекланган шахслар учун махсус жиҳозланган кабиналари, алоҳида кириш ва чиқиш жойлари, шунингдек нишаб йўлкалар бўлиши назарда тутилган.

Шу билан бирга, Сайлов кодексининг 56-моддасига асосан айрим сайловчилар соғлиғи сабабли овоз бериш биносига кела олмаган ҳолларда, овоз беришни ушбу сайловчиларнинг илтимосига биноан улар турган жойда ташкил этилади.

Бугунги кунда Тошкент шаҳар сайлов округида 822 та сайлов участкаси мавжуд. Айни пайтдаги маълумотларга кўра, бўлажак сайловда иштирок этадиган имконияти чекланган сайловчилар сони 32 мингдан ортиқни ташкил этади. Уларнинг 5000 дан ортиғи ўз уйларида, 27 мингдан ортиғи сайлов участкаларида овоз беради.

Кўзи ожиз сайловчилар сони 1320 нафардан ортиқ бўлиб, уларнинг 60 дан ортиғи ўз уйларида, 1260 дан ортиғи сайлов участкаларида овоз беради.

Эшитишда ногиронлиги бўлган сайловчилар 3230 нафардан ортиқ, уларнинг 230 дан ортиғи ўз уйларида, 3000 дан ортиғи сайлов участкаларида овоз беради. Шундай экан шаҳар масъуллари мана шундан келиб чиқиб кечиктириб бўлмайдиган чоралар кўриши керак бўлади.

Ҳозирда 14-Тошкент шаҳар сайлов округида барча сайлов участкаларида алоҳида овоз бериш кабиналари, 2 донадан брайль алифбосидаги бюллетень трафарети пандус йўлаги билан созланиб, кабиналарнинг бири ногиронларнинг овоз бериши учун ажратилган.

Шунингдек, 40 га яқин сайлов участкаларига сурдотаржимон ёшлар жалб қилинмоқда. Бугунги тадбир давомида сайлов участкаларида иштирок этадиган ёш сурдотаржимонларга сайлов қонунчилигига оид ўқув қўлланмалар тақдим этилди.

Умуман олганда, имконияти чекланган шахсларни манфаатини ҳимоя қилиш, уларни жамиятимизнинг тўлақонли аъзоси эканини кўрсатиш ҳамда сайловларда иштирокини таъминлаш бўйича мамлакатимизда барча ҳуқуқий асослар ва уларнинг амалдаги ифодаси мавжуд. Сайлов кодекси асосида ўтадиган илк сайловлар эса, мамлакатимизда ногиронлиги бор фуқароларига ҳам сайлаш ва сайланиш, давлат ва жамият бошқарувида иштирок этиш каби ўз конституциявий ҳуқуқларини ҳаётга татбиқ этилишига хизмат қилади.

👉@toshkent_okrug
Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловига 4 кун қолди.
—————
До выборов Президента Республики Узбекистан осталось 4 дня.

👉
@toshkent_okrug