Ulug‘bek Po‘latov
4.19K subscribers
259 photos
131 videos
1 file
534 links
Bu kanalda ba’zida yangilik, ba’zida tahliliy ma’lumotlar, ba’zida esa tanqidiy fikrlar berib boriladi.
Download Telegram
Channel created
Биринчи пост....

Бу канал 2021 йилнинг 27 июнь куни очилганди. Сабаби, айнан шу куни «Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни» ҳисобланади.

Ўзим айни дамда халқ таълими тизими ходимиман. Лекин, баъзида блогер сифатида турли ҳил анжуман ёки тадбирларга чақириб туришади. Ўша куни ҳам блогер, журналист ва ОАВ ходимлари учун ўтказиладиган байрам тадбирига мени таклиф қилишганди. Байрамда ҳаёл суриб ўтириб бирдан шахсий канал очиш фикри келиб қолиб, шу канални очиб қўйгандим.

«Xalq ta'limi Info» каналидан фарқли равишда, бу каналда ҳар соҳага оид ўзимни шахсий фикрларимни ёзиб бораман. Баъзида янгилик, мақтов, баъзида таҳлилий маълумотлар, баъзида танқидий фикрлар, баъзида эса умуман пост жойламаслигим мумкин. Ўзи номи билан бу шахсий канал.

Агар сизга қизиқ бўлса, каналимни кузатиб боринг...

P.S: Ҳозирча, каналимда ўзимдан бошқа ҳеч ким йўқ.😉

👉@u_pulatoff
5 минг ва 10 минг сўмлик купюраларнинг дизайни янгиланди

Биргина Ўзбекистон пулларига президентларнинг сурати тушурилмаса керак. Бизнинг эски купюраларимизнинг айримларида одатда мустақиллик даврида қурилган бинолар тасвирланарди. Энди эса тарихий ёдгорликлар тасвирланяпти.

Менимча бу Ўзбекистон аҳолисининг тарихий билимларини оширгани кичик бир восита вазифасини бажарса керак.

Бу сафарги 5 минг ва 10 минг сўмлик банкнотлар мавзуси “Буюк Ипак йўли” ҳамда мамлакатимиз ҳудудидаги қадимий Самарқанд ва Тошкент шаҳарлари тарихига бағишланибди.

👉@u_pulatoff
​​ИСЛОМ КАРИМОВНИНГ СУРАТИГА НЕГА ХИРА ТОРТИЛГАНДИ?

Биринчи президент Ислом Каримовнинг суратини хиралаштириб, буни техник хато дейишибди. Бу гапга ҳозир боғча боласи ҳам ишонмаса керак. Ахир телеканаллар биронта видеода беҳё кадрлар ёки қандайдир тақиқ қўйилган материаллар чиқиб қолса, айнан ўша кадрни хиралаштириб қўйишини ҳаммамиз биламизку.

Яқинда ижтимоий тармоқларда "Маhalla" телеканалида эфирга узатилган қандайдир сериалда биринчи президент Ислом Каримовнинг сурати хиралаштириб кўрсатилганлиги кўпллаб муҳокамаларга сабаб бўлганди.

Бу ҳолатга ойдинлик киритиш учун Gazeta.uz нашри «Mahalla» телеканали директори ўринбосари Азиз Нуруллаев билан боғланибди. Қизиғи шундаки, А.Нуриллаев эса буни техник хато бўлиб қолган дея изоҳлабди.

Жойларда биринчи президент Ислом Каримовни хотирлашга сунъий тақиқ қўйилгандек гўё. Бу ҳақда ҳеч ким кўрсатма бермаса ҳам, айримлар шундай бўлса керак деб фикр юритишади. Яхшиям президент Шавкат Мирзиёев биринчи президентни яна бир бор хотирлаб, биз ҳеч қачон ўтган даврдаги ишларни ёмонламаганмиз, келгусида ҳам бундай қилмаймиз деб айтди. Бўлмаса, А.Нуриллаев Gazeta.uz берган саволига қандай жавоб берарди буниси менга қоронғу.

👉@u_pulatoff
​​ЎЗБЕКИСТОНДА МЕДАЛСИЗ, АММО БАРЧАГА СУЮКЛИ БИР ЗОТ БОР ЭДИ...

Сўнги пайитларда ижтимоий тармоқлардаги қайси гуруҳга кирманг, медаль билан тақдирланаётганларга кўзимиз тушадиган бўлиб қолди. Мен ҳозир бунинг салбий ёки ижобий томонини айтмоқчи эмасман. Шунчаки бир каналда эълон қилинган, айнан шу мавзуга алоқадор бир постни эътиборингизга ҳавола қилмоқчиман.

«Шу кунларда юртимиз Мустақиллигининг 30 йиллиги муносабати билан бир гуруҳ юртдошларимизнинг давлат мукофотлари, ордену медаллар, кўкрак нишонлари билан тақдирланаётганларига гувоҳ бўляпмиз. Ижтимоий тармоқларнинг ўзбек сегментини мукофотлар ва уларнинг эгаларининг суратлари тўлдириб юборди.

Шу алфозда бир зотни эсладим. Бутун умрини, чуқур илмий фаолиятини, шу халққа бахшида этган, бир асрдан зиёд даҳрийлик давридан динини унутаёзган ҳолда чиққан миллатга дину диёнатини ўз она тилида тартиблаб, мукаммал ўргатган зот, буюк маърифатпарвар олим, халқимизнинг чинакам ифтихори – Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларини эсладим. Ўзбекистоннинг кичик бир кўкрак нишони ҳам берилмаган экан ҳазратга... Кимдир айтиши мумкин, у даврларда тузум бошқача эди, фалон-фалон эди, деб. Бироқ ўша даврда яшаб, ҳозир орамизда бўлмаган кишилар вафотларидан кейин ҳам мукофотланганлари ҳақидаги хабарларни ўқияпмизку...Тўғри, ҳазрат бунақа нарсалар учун яшамадилар, ўйламаганлар ҳам мукофтларни. Мукофот фақат Олий Зотдангина умид қилинган.

Ҳазратимиз ҳаётлик чоғларида Ливия, Миср, Россия давлатларининг нуфузли орден ва медаллари билан тақдирланганлар. Бироқ улар сафида ўз она юртининг нишони йўқ...

Бир вақтлар дунё уламолари йиғилишиб, анжуманга битта автобусда кетаётган вақтларида улуғ олимлардан бири Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларини кўрсата туриб: “Мен бу инсонга ҳавас қиламан, у бир қанча тилларда ёза олиш имконига эга бўла туриб, асарларини фақат халқи учун, ўз она тилида ёзади”, дея таъриф берган экан. Ана шундай зотнинг ўз юртидан бирорта эсдалик нишонига лойиқ кўрилмаганига бугун миллат ачиниши керак. Ҳазратнинг таржимаи ҳолларини ўрганаётган мусулмон авлоди бу зотнинг олган дунёвий мукофотлари рўйхатини ўқиб туриб, ўз юртида тақдирланмаганини ўйлаб, бизнинг юртга қайси назар билан қарар экан, билмадим?!

Бугун у кишининг оилалари акалари, фарзандлари, қолаверса, шогирдлари, издошлари мукофотланганликларини кўриб, бироз кўнглим таскин топсада, лекин бир фикр хаёлимни тарк этмади: Ўзбекистонда медалсиз, аммо барчага суюкли бир зот бор эди...

Ушбу мақола эълон қилингач, ҳазрат роҳимаҳуллоҳнинг яқинлари у киши Мустақилликнинг 20 йиллиги кўкрак нишони билан тақдиланганликлари ҳақида хабар беришди. Шунисига ҳам шукр!

© Зоиржон Содиқов

Пост тугади...

P.S: Ҳақиқатдан ҳам Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратлари жуда ҳам босиқ, мулоҳазали инсон бўлганлар. У кишини шахсан мен бирон мартта кимнидир дилини оғритадиган даражада танқид қилганларини кўрмагагман. Ҳар сафар у кишнинг маърузаларини тинглаганимда ҳақиқий ҳаловатни ҳис қиламан.

👉@u_pulatoff
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
ИСЛОМ КАРИМОВНИНГ ДАФН МАРОСИМИ КУНИНИ ЭСЛАЙСИЗМИ...

2016 йил, август ойининг охирги ўн кунлиги: Кўпчилик Президент соғлиги ёмонлашганлиги ҳақидаги мудҳиш хабардан саросимага тушиб қолган ой. 2 сентябрь: Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Абдуғаниевич Каримов вафот этганлиги эълон қилинди.

2021 йил 2 сентябрь, Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Абдуғаниевич Каримовни хотирлаш куни.

2016 йилнинг ҳудду шу куни, айнан ҳозирги вақтда Ислом Каримовнинг вафот этганлиги ҳақидаги хабар кўпчиликни ўйлантириб қўйганди.

Ҳозиргидек ёдимда, ўша уни биринчи Президентнинг дафн маросимига бутун аҳоли кўчаларда, қўлларида гуллар билан тўпланганди. Кўпчиликнинг кўзида эса ёш.

Ислом Каримовнинг вафотидан сўнг радио, телевидениялар ҳам турли хил кўнгилочар мавзулардаги кўрсатувларни тўхтатган. Агар адашмаётган бўлсам, радиода бир ҳафтагача фақатгина мотам мусиқаси янграб турганди.

Вақт шиддат билан ўтяпти...

Каналга уланиш:👉@u_pulatoff
Бугунги кунда тренддаги гаплар экан.

Инсон зоти борки, доим бирорта муваффақиятсизликка учраса, омади келмай қолса ёки қандайдир қийин вазиятга тушиб қолса, ноқулай вазиятдан чиқиш учун дарров ўзини-ўзи овутадиган сўзларни ўйлаб топади. Гўёки унинг ўзи умуман айбдор эмасдек.

Шунинг учун ҳам бўлса керак, талабага ўқитувчи 5 баҳо қўйса, «мен 5 олдим» дейди. Агар, ўша талабага 3 баҳо қўйилса, «домла менга 3 қўйди» деб ҳўмраяди.

👉@u_pulatoff
​​ТАЪМИРТАЛАБ​​ МАКТАБЛАР ВА КЎНГИЛОЧАР ТАДБИРЛАРГА САРФЛАНАДИГАН ПУЛЛАР...

Хабарингиз бўлса, Ўзбекистон мустақиллигининг 30 йиллиги муносабати билан дунёнинг энг машҳур жойларида республика миллий байроғи акс эттирилди.

Жумладан, 1 сентябр куни Дубай шаҳрида жойлашган дунёнинг энг баланд осмонўпар биноси «Бурж халифа»да Ўзбекистон байроғи тасвирланди ҳамда бино юзасида Ўзбекистонга оид ролик намойиш этилди.

Шунингдек, АҚШ ва Канада чегарасида жойлашган дунёга машҳур Ниагара шаршараси Ўзбекистон мустақиллигининг 30 йиллиги шарафига республика миллий байроғи рангларига бурканди. Ниагара шаршарасининг Ўзбекистон байроғи тусига кириши 15 дақиқа давом этган. Айтишларича, ушбу тадбир Ўзбекистоннинг АҚШ ва Канададаги элчихонаси ташаббуси билан амалга оширилган.

Энг қизиқарлиси, дунё аҳолиси фойдаланадиган «Google» платформасида ҳам 1 сентябр куни, 24 соат давомида тўлиқ Ўзбекистон байроғи акс этиб турди.

Буларни эшитиб ҳар бир ўзбекистонлик хурсанд бўлиши табиий. Лекин, айнан шу кўнгилочар, оз муддатли ҳодиса учун сарфланган маблағларни эшитган одам эҳҳ аттанг деб юборса керак.

Айтишлаича, Дубайдаги «Бурж халифа» биносида атиги 3 дақиқа Ўзбекистон байроғи тасвирлаш учун 68 000 $ (олтмиш саккиз минг АҚШ доллор) пул маблағи сарф қилинибди. АҚШ ва Канада чегарасида жойлашган дунёга машҳур Ниагара шаршараси учун ҳам бундан кам маблағ сарфланмагани аниқ.

Ҳудди шунингдек, «Google» платформасида реклама жойлаштириш ҳам арзон эмас деб эшитганман. Мисол учун, фақатгина ўзбекистонликлар фойдаланадиган оммабоп телеграм каналларида реклама жойлаш нархи миллиондан ортиқ суммада баҳоланади. Бутун дунё фойдаланадиган «Google» платформаси ҳақида энди гапирмасак ҳам бўлади.

Менимча, бундай тадбирлар учун сарфланадиган маблағлар ҳам давлат бюджетидан олинса керак. Мен Ўзбекистон мустақиллигининг 30 йиллиги шарафига дунёнинг энг машҳур жойларида республика миллий байроғи акс эттириллишига қарши эмасман. Бепул бўлса майли дердим. Айни дамда жуда кўп мактабларимиз таъмирталаб аҳволда бўлиб турганда бундай ортиқча ҳаражатларни кераги йўқ эди менимча.

Кўнгилочар тадбирлар учун шунча ҳаражатлар қиляпмиз, лекин Ўзбекистонда мактаблар жуда кам қуриляпти. Статистикага кўра, 2021 йилга келиб мактабларда 1,37 млн ўқувчига ўрин етишмайди. Айни кунда таъмирталаб мактаблар сони 3007 тани ташкил этади. Бунинг учун эса 36,8 трлн сўм талаб этилади. Ўз вақтида чоралар кўрилмаса, 2030 йилга бориб аҳвол бундан ҳам даҳшатли даражага етади. Бу дегани, 2 млндан ошиқ ўқувчига жой етишмаслиги мумкин.

Ҳозирги кунда, синфларда бола сони 40 нафардан ҳам ошиб кетган ҳудудлар бор. Мисол учун, Ўзбекистон мактабларидаги синфларда ўқувчилар сонини 24 нафардан қолдиришнинг ўзига қўшимча 9 трлн сўм кетар экан. Агар ўша Дубайдаги «Бурж халифа» биносида атиги 3 дақиқа Ўзбекистон байроғини тасвирлаш учун сарф қилинган 68 000 $ пул маблағи таъмирталаб мактабларга берилганда эди, айрим хароб ҳолдаги мактаблар сал бўлсада ўнгланармиди...

Эски мавзуга яна қайтган ҳолда шуни айтоламанки, менимча айрим депутатларимиз ўқитувчиларга кўп ойлик тўлаб юборяпмиз дегандан кўра, бир лаҳзалик кўнгилочар тадбирларга сарфланадиган маблағларни таълимга сарфлаш ҳақида бош қотирса бўларди.

👉@u_pulatoff
Халқ таълими тизимига аралашмаган қўшнимиз Абдусаттор тоға билан Анзират хола қолди

Кеча, «Мактабларда ўқув йили бошланишини 1 октябрдан қилиш афзалроқ эмасми?» деган таклиф берилибди.

Яқинда мактаблардаги учта таътил ўрнига узайтирилган қишки таътилни жорий этиш таклиф қилинганди.

Биттаси ўқитувчига кўп ойлик тўлаяпмиз дейди, биттаси етакчилар ишламаяпти, бу штат керакмас дейди, яна биттаси чиқиб директор ўринбосарлари лавозимига фақат пенсионер харбийларни тайинлаш керак дейди. Ўзи бизга вазирлик ҳам керакмас, қўйиб берса, таълимни ҳоким билан депутатлар бошқараверади.

Бўлдида энди...

👉@u_pulatoff
«Ислом Каримовнинг содиқ шогирди ва сиёсий фарзанди». Шавкат Мирзиёевга президентлик юклатилган мажлисдан 5 йил ўтди

2016 йил 8 сентябрь куни Ўзбекистон парламенти палаталарининг қўшма мажлисида мамлакатнинг ўша вақтдаги бош вазири Шавкат Мирзиёевга Ўзбекистон президенти вазифа ва ваколатлари вақтинча юклатилди.

Мажлисда ўша вақтдаги Сенат раиси Ниғматилла Йўлдошев раҳбарлик лавозимларида етарли тажрибага эга эмаслиги сабабли президентликни бажаришни унга юкламасликларини сўраган эди.

Собиқ молия вазири эса Шавкат Мирзиёевни Ислом Каримовнинг «содиқ шогирди ва сиёсий фарзанди» дея таърифлаган эди.

Шавкат Мирзиёев тарихда биринчи марта бундай муҳим йиғилиш Ислом Каримовнинг иштирокисиз ўтказилганлигига ҳам эътибор қаратганди.

«Ҳаммамизнинг хаёлимизда, мен ҳам ўтирганимда худди муҳтарам президентимиз бир нарсадан кечикиб, кириб келаётгандек бўлиб турибди», — деди у.

👉@u_pulatoff
Олий таълимга қамровни шундай давом эттирсак, яқин йиллар ичида олийгоҳларнинг нуфузи қолмайди...

Сўнги йилларда ёшларни айниқса мактаб битирувчиларини олий таълимга жалб қилишга муккамиздан кетганимиз шундоқ сезилиб турибди.

Яқиндагина дастурчи ёки тадбиркор бўлишни хоҳлаб юрган ёшлар ҳам ҳозир умуман бошқа фан репититорининг эшигига ётиб олган. Албатта, бу яхши. Ёшлар ўқисин, билим олсин. Бунга умуман қарши эмасман. Ундан ташқари аҳолининг олий маълумотлилик даражасини кўтариш, Ўзбекистоннинг дунё ҳамжамиятидаги нуфузини оширади.

Лекин афсуски, ҳалигача олийгоҳларимиз таълим сифатига жавоб беролгани йўқ. Келажагимиз деб фахрланаётган ёшларимизнинг кўпи фақат диплом учунгина ўша олийгоҳга боряпти. Улар касб танламаяпти.

Ҳозир мен айтмоқчи бўлганим, жар солиб ҳаммани олий таълимга йўналтириб ётибмиз! Эртага ҳукумат у битирувчиларни ҳаммасига муносиб иш топиб беролмайди. Чунки биз, талаб ва таклиф деган қонуни бузиб ташлаяпмиз.

Қаерга бўлса ҳам ўқишга топшир, кирсанг бўлди деб турсак, унда ОТМни битиргач улар иш билан таъминланадими? Ҳозир биздаги асосий ғоя, болани касб танлашига эмас, ўқишга кириб олишига қаратиляпти.

Ҳозир бола адвокат бўламан деса, йўқ шошма юридикани бали баланд, сен яхшиси фалон олийгоҳдаги тупроқшунослик факлтетига ҳужжат топшир деб турсак, эртага у ким бўлади?

Олий таълим муассасаларининг обрўсига келадиган бўлсам, агар олийгоҳда шундай сифатсиз таълим берилиши, қабул жараёнларининг осонлашиши, айниқса, қабул квоталарининг ортиши шу зайлда давом этадиган бўлса, яқин 2-3 йилда Ўзбекистондаги ОТМлар нуфузи ҳам қўшни давлатлардаги айрим олийгоҳларга ўхшаб қолади.

Бир ўқитувчининг айтишича, айни дамда ОТМлар сиғимидан 2-3 баравар талабаларни ўқитмоқда. Агар ҳозир барча талабаларни бир вақтда ўқитиш керак бўлиб қолса, хона ҳам ўқитувчи ҳам етишмас экан. 7 минг сиғимга эга бўлган бир олийгоҳда ҳозир 27 минг талаба ўқиётган экан.

Коллеж тизими ижобий натижа бермагани каби, бу ҳам ўзини оқламаслигига кўпроқ ишонаман. Яқин келажакда ёшлар олийгоҳларга ҳудди коллеждек муносабатда бўлишни бошлайди. Олий маълумот деган даража ўз қадрини буткул йўқотади.

Ҳа айтганча, эшитишимга қараганда олий таълимдаги ўқитувчиларга ҳам «PhD» даражасини олиш умуман муаммо бўлмай қолибди. Билими йўғи ҳам кимсан, фан доктори эмиш, яна билмадим...

Каналга уланиш:
👇👇👇
https://t.me/u_pulatoff
ИШ ЮРМАГАН ЖОЙДА КЎП МАЖЛИС БЎЛАДИ

Бизни қон-қонимизга сингиб кетган бир қусур бор. Яъни биз, ўзимиз ва бошқаларнинг вақтни тежашни билмаймиз.Тинимсиз йиғилиш қилиб кўпчиликни вақтини ўғирлаймиз.

Шу кунгача қанча йиғилиш ёки тадбирга борган бўлсам, ҳали бирортаси ўз вақтида бошланмаган. Кўп жойларда йиғилиш ёки расмий тадбир бошланишидан камида бир ёки икки соат олдин чақириб олишади.

Сизни режалаштирган ишларингиз борми, вақтингиз беҳудага сарф бўляптими, бу билан ҳеч кимнинг иши йўқ. Баъзи жойларда йиғилишга киришингиздан аввал телефонингизни ҳам олиб қўйишади. Аксига олиб ўша йиғилиш 2-3 соатга чўзилиб кетади. У ерда бирон жўяли гап айтилса ҳам кетган вақтингизга ачинмайсиз.

Президент Шавкат Мирзиёев «Энди мажлислар бир соатдан ошмаслиги керак, бундан буёғига «кеча-кундуз» мажлис қилган одам ишдан кетади. Шу масалада керакли топшириқ берилди» деб айтганига ҳам мана деярли 8 ой бўлибди. Лекин, йиғилишлар кўпайса кўпайдики аммо камаймади. Қуйи тизим раҳбарларининг дунё қараши ўзгармас экан бу жуда қийин масала бўлса керак.

Ҳўш ривожланган давлатларда вақт режимига қандай амал қилишади?

АҚШ да бир компания директори қабулга ёзилмоқчи бўлиб, бир фуқаро котибага мурожаат қиляпти. Котиба директор билан учрашувга келган фуқарога учрашув вақтини 16:57 га белгилаётиб, унга бу вақтдан кечга қолмасликни, чунки директориннг 17:00 да бошқа бир фуқаро билан учрашуви борлигини таъкидлаб қўйди. Компания директори атиги уч дақиқада бир фуқорони эшитиб, унинг масаласини ҳал қилгани улгуряпти.

Германияда эса катта компания раҳбари бир тадбиркор билан 11:00 га учрашув белгилайди. Кутилаётган меҳмон эса 11:10 да учрашув жойига етиб келади. Ўша тадбиркор учрашувга сабабсиз атиги 10 дақиқага кечга қолгани учун германиялик компания директори буни ўзига ҳақорат сифатида қабул қилиб, учрашувни бекор қилади.

Кўряпсизми у ерладрда вақтни қандай қадрлашади. Ривожланган давлатларда 5-10 дақиқанинг ҳам қадрига етишади. Бошқаларнинг вақтини олиш, ўта кетган маданиятсизлик ҳисобланади.

Биз эса ҳалиям мазмунсиз йиғилиш ва тадбирлардан воз кечолмаяпмиз. Телефонда битирса бўладиган ишлар учун ҳам йиғилиш қиламиз. Ижро интизоми эса мутлақо ишламайди. Иш юрмаган жойда кўп мажлис бўлади деб бежизга айтишмаган.

Каналга уланиш
👇👇👇
https://t.me/u_pulatoff
​​САЛ ҚОЛСА ФИРИБГАРГА АЙЛАНИБ ҚОЛАРДИМ...

Бугун @tentakminds ўз каналида ижтимоий тармоқларда одамларга пул топишни ўргатаман деб кўпчиликни чув тушуриб кетаётганлар ҳақида айтганди.

Ҳақиқатдан ҳам бундайлар ҳозир жуда кўпайиб кетти. Улар одамларнинг соддалигидан фойдаланиб роса пул ишлашяпти. Мен ҳам ундай фирибгарлардан узоқроқ юришни тавсия қиламан.

Қисқаси шунақа фирибгарлар орасида исми ҳам фамилияси ҳам мен билан бир хил Улуғбек Пўлатов деган йигит бор экан. Яхшиям, канал эгаси ўша постда «Xalq ta'limi Info» канали админини (яни мени) назарда тутмадим деган маънода постни қайта таҳрирлаб қўйди, бўлмаса мени кўпчилик ўша адашим билан алмаштиришиб, сал қолса фирибгарликда айблаб юборишарди.

Билмаганлар учун, кейин тушунмовчиликлар бўлмаслиги учун айтиб қўяй. Мен билан исми ҳам фамилияси ҳам ўхшаш бўлган, кўпчилик танийдиган яна бир Улуғбек Пўлатов деган йигит бор.

У йигит билан шахсан таниш ҳам эмасман. Лекин, одамларга ижтимоий тармоқларда пул топиш сирларини ўргатишидан хабарим бор. @tentakminds ўша постида уни фирибгарлик билан шуғилланиши ва ундан эҳтиёт бўлиш кераклиги ҳақида огоҳлантирган. У йигит фирибгарми ёки йўқ буниси ҳам менга қоронғу.

Шу мавзуда шахсийга ёзаётганлар учун яна қайтариб айтаман: Мен ҳеч кимга ижтимоий тармоқларда пул топиш сирларини ўргатмайман.

Мен халқ таълими тизими ходимиман. «Xalq ta'limi Info» ва @u_pulatoff канали таъсисчисиман. Хуллас, ўша постда бошқа Пўлатов ҳақида гап кетган.

P.S: Ҳа айтганча, интернетдан пул топишни ўргатаман деган шахслардан ҳушёр бўлинглар. Текин пишлоқ фақат қопқонда бўлади.

👉@u_pulatoff
Аёл турмуш ўртоғига ўз жигарининг ўнг бўлагини берди...

ССВ матбуот котиби Фурқат Санаевнинг айтишича, Учтепа туманида яшовчи 32 ёшли Ўктам Aҳмедовга аёли, 28 ёшли Фарангиз Аҳмедованинг жигаридан бир бўлаги кўчириб ўтказилган.

Операция 14 соат давом этибди. Натижа эса ижобий. «Насиб бўлса, яқинда турмуш ўртоғим билан биргаликда оиламизга, 3 нафар қизларимизнинг олдига қайтамиз.» - дея маълум қилган Фарангиз Аҳмедова.

Кўз олдингда турмуш ўртоғингнинг касалликдан сўлиб бораётгани кўриш азоб бўлса керак. Лекин шунда ҳам барча қийинчиликларга бардош бериб яшаётган шундай оилаларни кўриб одамнинг ҳаваси келади.

Арзимаган сабаблар билан ажрашиб кетаётган оилалар қанча. Озгина қийинчиликларга ҳам дош беролмай ҳаётдан нолиб юрадиганларга бу аёлнинг матонати сабоқ бўлиши керак.

Аввало, ҳеч қайси оиланинг бошига бундай мусибат тушмасин...

👉@u_pulatoff