Ulug‘bek Po‘latov
4.16K subscribers
265 photos
144 videos
2 files
548 links
Bu kanalda ba’zida yangilik, ba’zida tahliliy ma’lumotlar, ba’zida esa tanqidiy fikrlar berib boriladi.
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Айтишларича, свет ўчиши беш йил олдинги тарих эмиш...

Сенат раиси Танзила Норбоева свет ўчиш ҳолатлари Ўзбекистонда бутунлай бартараф қилинганлиги ҳақида айтибди...

Айттимку, Энегетика вазирлигини Ўзбекистондаги энг чекка, газ, свет йўқ жойга кўчириш керак деб. Улар Ўзбекистонда ҳалиям свет йўқлигини билишмаяпти.

Пойтахтда ўтириб олиб гапириш жуда осон. Менимча, анави Энергетика вазирлиги ҳам қишлоқ жойларда свет ўчмай қўйган деб ўйлайди чамамда. Шунинг учун шартта давлат бюджетдан 240 млн сўмни олиб, дам олгани кетиб қолишган бўлса керак.

👉@u_pulatoff
​​#Мулоҳаза

НАҲОТ, РАҚҚОСА ЁЗУВЧИДАН КЎП ПУЛ ТОПСА!

«Қайнаш нуқтаси» номли китобда ушбу жумлалар келтирилади:

«Беш минг йилдан бери аҳвол шу. Раққоса ёзувчидан кўп пул топади. Барабанчи эса новвой, дурадгор ва темирчидан кўп пул топади...

Агар сен Эйнштейнни илмий мажлисга чақирсанг, сўнгра яланғоч аёлни журналистикага оид суҳбатга чақирсанг кишилар Эйнштейн ва унинг илмини ташлаб яланғоч аёл атрофида жамланган бўлишар эди.

Бунда бизнинг гуноҳимиз йўқ. Бунинг сабаби, улар ҳавойи-нафсига қул, шаҳватларига асирдир. Шунинг учун улар арзимаган ишларга шижоат кўрсатиб жиддий ишлардан юз ўгиришади»!

© Мустафо Маҳмуд роҳимаҳуллоҳ

👉@u_pulatoff
Ҳайрли тонг!

Ассалому алайкум, ҳурматли
@u_pulatoff канали обуначилари! Анчадан буён яхши контент бўлмаганлиги ва бунинг учун ўзим ҳам вақт ажратолмаганлигим сабабли каналга пост жойлолмадим.

Канални кузатиб бораётган обуначиларимизни энди буёғига зериктириб қўймаймасликка ҳаракат қиламан. Каналда қолганларга эса раҳмат. Кузатишда давом этинг.

👉@u_pulatoff
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Янги йил кайфияти Абу-Дабида

Бирлашган Араб Амирликларининг енг йирик шаҳарларидан бири ҳисобланган Абу-Дабида ҳам янги йил байрамига ўзгача тайёргарлик кўрилар экан. У ерда ҳам янги йил байрами одатдагидек 1 январда нишонланади.

👉@u_pulatoff
​​ЯНГИ ЙИЛ ТАБРИГИ ҚАНДАЙ БЎЛИШИ КЕРАК?

Айни дамда кўпчилик ўз яқинларини янги йил байрами билан табриклаб, турли хил номалар юбориш билан оввора бўлса керак.

Одатда кўпчилигимиз кимнидир табрикламоқчи бўлсак, ҳар хил гуруҳ ёки каналлардаги тайёр табрикномалардан фойдаланамиз. Яъни, шу табрик сўзини ҳаи ўзимиз ёзгани эринамиз. Шунинг учун қайсидир каналдан табрикномани олиб, ўз яқинимизга «переслать» қилиб қўяқоламиз.

Статистик маълумотларга кўра, бундай кўринишдаги табрикномаларни 90% одам ўқиб ҳам кўрмас экан. Чунки, ҳаммадан бир хил шундай кўринишдаги хабар келавергач, ундай номаларни ўқиш ҳеч кимга қизиқ бўлмайди.

Шунинг учун кимнидир байрам билан табрикламоқчи бўлсак, икки оғиз сўз ёзиб бўлсада яқин инсонимизни ўзимиз табриклайлик. Ана шунда сиз юборган табрикни албатта очиб ўқишади.

Мисол учун, @rastikbot'дан фойдаланинг. Ушбу бот телеграм орқали тайёр шаблонлардан фойдаланган ҳолда яқинларингизни туғилган куни ёки байрамларда табриклаш учун расм яратиб беради.

👉@u_pulatoff
ЯНГИ 2022 ЙИЛ БАРЧАНГИЗГА ОМАДЛИ ЙИЛ БЎЛСИН...

Барчангизни кириб келган янги 2022 йил билан табриклайман. 2022 йил сизлар учун сердаромад йил бўлсин. Пулингиз кўпайиб босар-тусарингизни билмай қолинг. (охирги жумла ҳазил😉)

2022 йилда бахтли онларингиз кўп бўлсин. Бахтдан бошингиз айланиб қолсин. Сизларга бу ҳам кам😉. Яна бир бор янги 2022 йил барчангизга муборак бўлсин.

Ҳурмат билан, Улуғбек Пўлатов

👉@u_pulatoff
​​БИЗНИ ОДАМЛАРГА НИМАДИР ЕТМАЯПТИ...

Кеча, Тошкент шаҳрида янги йил байрами баҳонасида кўчага йиғилган одамлар "Самарқанд дарвоза" олдида "огнетушитель" портлатишибди.

Натижада эса, мушакбозликни телефони камерасига тасвирга олаётган 3 нафар фуқаро турли кўринишдаги жароҳат олган.

Буни энг камида «тўқликка - шўхлик» деб аташ мумкин. Бизни одамларга тинчлик ҳам ёқмайдиган кўринади. Қўшни Афғонистонга ўтиб, 1 кун яшаб келишса, ҳақиқий тинчлик нима экалигини қадрига етишади.

👉@u_pulatoff
#Мулоҳаза

УЙИГА МЕҲМОН КЕЛИШИНИ УНЧА ҲУШЛАМАЙДИГАН ИНСОНЛАР УЧУН...

Ҳар сафар байрамдан сўнг ёки ундан аввал кўпчиликнинг уйи одатдагидан кўра кўпроқ меҳмонларга тўлади. Бу одат тусига кирган.

Айримлар уйига меҳмон келишини яхши кўрса, айримлар буни унчалик ҳушламас экан. Аслида эса уйга меҳмон келиши бу - Аллоҳнинг ўша инсонга назар солганидан далолат экан.

Ҳикоя қилишларича, Иброҳим (алайҳиссалом) тамадди қилишдан олдин бир-икки чақирим айланиб юрарканлар, яъни дастурхонга бирга ўтиришга одам ахтарар эканлар.

Бир куни ҳазрат Али йиғлаб ўтирарди. Буни кўрганлар нега йиғлаётганини сўрашади. У эса: «Етти кундирки дастурхонимга битта ҳам меҳмон келмади. Аллоҳнинг назарида эътибордан четда қолганга ўхшайман. Шунга қўрқиб йиғлаяпман» - деб жавоб қайтарган экан.

© Абу Ҳомид Ғаззолий «Калблар кашфиёти» китобидан

👉
https://t.me/u_pulatoff
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Мана шу видео тарқалмоқда. Видеодаги акахон тадбиркор нега бундай кўйлак чиқарганига тушунмаяпти.

Нурбек ака Алимов ёзяпти:

«Тадбиркорни сўкманглар, унда айб йўқ. Бозорда айб. Тушунтираман.

Бизда турли тўй-тумалоқ, йўриқ-йўсинларда хотинлар ўртасида "олди-берди" деган архаичный удум бор. Айнан шу учун керак бунақа сохта кийимлар. Олди бердига бериладиган кўйлак априори кийиш учун мўлжалланмаган. Сен шундай кийим олдингми, уни сандиққа тиқишинг керак ва яна қайсидир йўриқ йўсинда кимгадир берворасан.

Бундай гастролер кийимлар умуман кийилмайди, чириб кетгунча у сандиқдан бу сандиққа коробкада саёҳат қилиб юради. Ана шундай тўнлар ҳам бор, кўк рангли.

Шунинг учун ҳам тадбиркор нархни арзонлатиб, коробкада кийим кўринишидаги ва практикада кийиб кўришга абсолютно ярамайдиган, нарса ишлаб чиқаради. Талаб борки таклиф доим топилади.

Сохтакашлик удумлардан бошланиб, хокимиятга "қилинган" ишлар юзасидан фото юбориш билан давом этаверади ва биз ушбу сохтакашлик чархпалагида тўхтамай айланамиз.»

👉@u_pulatoff
​​СПОРТ БИЛАН ШУҒИЛЛАНГАНИМ УЧУН МЕНГА ПУЛ ТЎЛАШЯПТИ

Сўнги пайтларда пиёда камроқ юриб, фақат иш билан машғул бўлиб қолганимга анча вазним ортиб кетган экан. Давлат иши айниқса раҳбарлик лавозимида ишлаш одамни семиртириб юборади дейишса авваллари ишонмасдим. Лекин, охирги пайтда ўзимдаги ўзгаришларни кўриб бунга ишонишни бошладим.

Шунинг учун ҳар куни югуриб туришни одат қилдим. Энг қизиғи шундаки, бунинг учун менга пул ҳам тўлашяпти. Хабарингиз бўлса, Президентнинг 2020 йил октябрдаги фармони билан аҳолини кунлик юриш ва югуришга тарғиб қилиш мақсадида «Соғлом турмуш тарзи» (www.1hls.uz) платформаси яратилганди.

Мен ҳам ана шу платформани телефонимга юклаб олдим. Бу платформа бир сутка давомида 10 минг ва ундан ортиқ қадам юрган кишининг электрон ҳамёнига 3 минг сўм, бир ойда бир марта туман (шаҳар) бўйича энг кўп юрган кишига 300 минг сўм, ҳудудлар (вилоят) бўйича энг кўп юрган кишига 500 минг сўм, республика бўйича энг кўп юрган кишига 1 млн сўм қўшимча равишда пул тўлаб берар экан.

Мисол учун, бугун деярли пиёда юрмадим. Дам олиш куни бўлганлиги учун асосан уйда бўлдим. Бироз олдин югуриб келиб, иловага бир қарасам 11 минг қадам босиб қўйибман. Платформа ҳисоб-китобига кўра, 10 км масофани босиб ўтибман.

Демак, шу тарзда давом этадиган бўлсам, бир ойда ҳисобимга 90 минг сўм тушар экан. Агар қўшимча имтиёзларни ҳам ҳисобга оладиган бўлсам, бир ойда ўртача 400-500 минг сўм пул ишлашим мумкин экан.

Лекин айтиб қўяй, спорт билан пул учун шуғилланаётганим йўқ. Бу соғлом турмуш-тарзи ва ортиқча вазндан ҳалос бўлиш, энг асосийси ўзимдаги ёмон энергияларни чиқариб юбориш учун холос. Шунчаки, иловани юклаб олиб спорт билан шуғиллансангиз югурганингиз учун ҳам ҳисобингизга пул тушиб туради. Менимча буни ҳечам ёмон тарафи йўқ. Хуллас бугунги режани ортиғи билан бажариб қўйдим.

👉@u_pulatoff
ИНСОННИ ОЛГАН ИЛМИНИ СИНДИРИБ ТАШЛАЙДИГАН НАРСА БОРМИ?

Инсонни илмини синдириб ташлайдиган нарса бор. Булар: очкўзлик, ҳирс ва дунё ташвишлари. Одам очкўзлик қилиб, бир нарсага ҳирс қўяди ва уни қўлга киритишга интилади.

Шунда дини, имони ёдидан кўтарилади. Нафси унга-бунга ҳарис бўлади, ҳавасини келтирадиган ҳар нарсани олгиси келаверади. Шу тариқа бир қатор кишиларга иши тушади.

Улар ҳам, бунинг эҳтиёжини қондиргач, энди унинг бурнига ҳалқа ўтказиб оладилар ва хоҳлаган ишларини қилдирадилар, истаган ерларига олиб борадилар, унинг истеъдодини ўзлари учун итдай ишлатадилар.

Бу эса уларга илиқ муомалада бўлишга мажбур этади. Дунё манфаати юзасидан дўстлашган бу одамлар билан учрашганда уларга таъзим қилади, хасталансалар, кўргани боради, зиёфатларига қатнашади. Буларнинг барини улар Аллоҳ ризоси учун эмас, ёлғиз дунёвий манфаат учун қилади. Ана шулар инсоннинг олган илмларини синдириб ташлайди.

© Абу Ҳомид Ғаззолий «Калблар кашфиёти» китобидан

👉https://t.me/u_pulatoff
БИР ОЙ АВВАЛ КОРОНАВИРУСНИ КЎРСАТИБ ТУРУВЧИ НИҚОБ ИШЛАБ ЧИҚИЛГАН ЭКАН

Бир ой аввал Японияда Киото префектураси университети олимлари сиртида коронавирус излари борлигини кўрсатувчи антиқа ҳимоя ниқобини ишлаб чиққан экан.

Айтишларича, ниқобга коронавирус тушган бўлса, у ультрабинафша нур остида ёруғлашади ва инфекцияни юқтирган киши яққол ажралиб туради.

Манбанинг хабар беришича, олимлар бунга ниқобни махсус ёруғлик тарқатувчи бўёқ билан ишлов берган. Бўёқ таркибида туяқуш тухумидан олинган антитаначалар бор бўлиб, улар коронавирусга таъсир кўрсатади.

7 январь куни Ўзбекистонда ҳам коронавируснинг Omicron штамми аниқланганлигини учун бугундан бошлаб жамоат жойларида ниқоб тақиш, ижтимоий масофани сақлаш, шахсий гигиена қоидаларига қатъий риоя этиш устидан назорат кучайтирилмоқда. Ҳозирги вазиятда мана шундай ниқоблардан фойдаланилса мақсадга мувофиқ бўлади.

👉@u_pulatoff
Охирги марта Сиз қачон газета ёки журнал ўқидингиз?
Anonymous Poll
12%
Бугун
10%
Кеча
10%
Ўтган ҳафта
16%
Бир ой олдин
51%
Умуман ўқимайман
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ҳозирги кунда мактаб ўқувчилари ўртасидаги энг долзарб муаммо бу «14 январь» экан😁

Мактабларда таътил муддатининг 24 январга қадар узайтирилиши ўқувчилар ўртасида турли «муаммолар» келиб чиқишига сабаб бўлаётган экан.

14 январъ - Ватан ҳимоячилари кунининг нишонланмаслиги ўқувчи-йигитларда бир қанча саволларни туғдирибди. Бир ўқувчи эса шартта устозига шу саволни берибди.

Бу аудиоёзувни эшитиб кўриб кулавериб, тамом бўлдим😂

👉@u_pulatoff
​​«YouTube» асосий ёлғон маълумот тарқатувчи платформалардан бири деб топилди

«YouTube» дунё бўйича асосий ёлғон маълумот тарқатувчи платформа экани аниқланди. Мутахассисларнинг таъкидлашича, «YouTube»да соғлиқ билан боғлиқ нотўғри маълумотлар узоқ вақтдан бери йиғилиб келган.

Жумладан, саратон касалларини исботланмаган даволаш усуллари билан касаллик билан курашишга ундайдиган контентлар кўпайган.

Ҳақиқатдан ҳам «YouTube» платформасида жуда кўплаб ёлғон контентлар бор. Канал эгалари ўз обуначиларини кўпайтириш мақсадида «Шок хабар», «Фалончи вафот эти», «Фалон касаликка даво топилди» каби турли хил ёлғон маълумотларни тарқатишади.

Бундай маълумотларку ўз йўлига, лекин инсоннинг соғлиги билан боғлиқ бўлган ёлғон маълумотлар одам соғлигига жиддий зарар етказиши мумкин.

Аслида бундай ёлғон маълумот тарқатганлар учун жавобгарликни янада кучайтириш керак. Шунинг учун «YouTube» платформасида эълон қилинган ҳар қандай маълумотларга ишониб кетавермаслик керак.

👉@u_pulatoff
Ўзбекистон армияси кучлилиги бўйича МДҲ давлатлари орасида 3 ўринни эгаллаган

Ўзбекистон армияси Марказий Осиёда ҳарбий салоҳияти, техникалари бўйича энг кучли армия сифатида эътироф этилди. МДҲ мамлакатлари орасида эса Қуролли Кучларимиз 3-ўринни эгаллаб турибди.

Ҳозирги кунда Ўзбекистон армиясида 194 та самолёт, 89 та вертолёт, 420 та танк, 1215 та ҳарбий зирҳли машиналар мақжуд.

👉@u_pulatoff
​​ЭНДИ ПИЁДА ЮРИБ, 100 МЛН СЎМ ЮТИБ ОЛИШИНГИЗ МУМКИН

Ёдингизда бўлса, спорт билан шуғилланаётганим учун менга 1hls.uz платформаси орқали пул тўлашётгани ҳақида айтгандим.

Энди 1hls.uz платформасида кунига 10 минг қадам юрган фуқароларни рағбатлантиришнинг янги тизими жорий қилинибди.

❗️Унга кўра, ҳар ҳафта якунлари бўйича «1hls.uz» иловасида қадам ташлаган иштирокчилар ўртасида қуйидаги совринлар ўйналади:

👉1 кишига 100 миллион сўм миқдорида пул мукофоти;

👉1 000 кишига велосипед.

Ушбу совринлар ўйини ҳар ҳафта якунлари бўйича «Спорт» телеканалида жонли эфирда тасодифий танлаб олиш механизми орқали ўтказилади.

Ғолибларни аниқлаш шаффоф ва холис бўлиши учун Жамоатчилик назорати кенгаши тузилди. Кенгашга депутат Расул Кушербаев раислик қилади, ҳуқуқшунос Хушнуд Худойбердиев ва блогер Никита Макаренко унга ўринбосар бўлади.

👉@u_pulatoff
Инсон саломатлиги билан боғлиқ бўлган «реклама» учун жавобгарлик белгиланиши керак

Сўнги пайтларда телевиденияда ҳам, радиода ҳам, ижтимоий тармоқларда ҳам ҳар турдаги дори ёки гиёҳ махсулотларини реклама қилиш одат тусига кириб қолди.

Қаерга қарасак шунга ўхшаш рекламаларга кўзимиз тушадиган бўлиб қолди. Унда қанадайдир дори ичиш учун тавсия қилинади. Битта отахон чиқиб олиб, таҳминан 10 хил касалликни санайдида, айнан шу дорини ичгандан сўнг ҳамма касалликдан фориғ бўлганини айтади.

Ишонинг булар одамни устидан очиқдан-очиқ кулишяпти. Негаки битта дори 10 хил касални даволай олмаслигини мактаб ўқувчиси ҳам яхши билади. Буни турган-битгани бизнес. Бундай қилиб содда одамларни алдаб пул ишлаш яхши эмас.

Ундай қилманг, бу яхши иш эмас деганимиз билан буни орқасидан катта пул келиб турса, ҳеч ким уни чекламайди. Шунинг учун шунақа дори ёки гиёҳларни реклама қилаётганларга жавобгарлик белгилаш керак.

Агар кимдир ўша дори воситасини сотиб олсаю, ундан шифо топмай, аксинча касаллиги оғирлашса ўша дори компаниясини жавобгарликка тортиш керак. Бу ерда гап тирик одам ҳусусида кетяпти. Бу жиддий масала.

Одам тажриба қуёнчаси эмас. Ўзи шундоқ ҳам Ўзбекистон дорихоналари кўплиги бўйича дунёда етакчилик қилиб келмоқда. Дори бизнеси шундоқ ҳам гуллаб-яшнамоқда. Энди буниси ортиқча. Бас бунга чек қўяйлик.

Одамларни ҳам сал кўзи очилиши керак. Эртага биттаси чиқиб олиб арини ахлати минг дарда даво бўлади, фалон пулга сотиб олинг деса одамлар ҳам унга ишониб кетавермасли керакда. Озгина ақлни ҳам ишлатиб, сал фикр қилайлик. Битта дори 10 хил дардга даво бўлганда ҳозир касал одамни ўзи қолмасди.

👉https://t.me/u_pulatoff
Ulug‘bek Po‘latov
Инсон саломатлиги билан боғлиқ бўлган «реклама» учун жавобгарлик белгиланиши керак Сўнги пайтларда телевиденияда ҳам, радиода ҳам, ижтимоий тармоқларда ҳам ҳар турдаги дори ёки гиёҳ махсулотларини реклама қилиш одат тусига кириб қолди. Қаерга қарасак шунга…
Рекламачилар ҳаддидан ошяпти

Ўзи энди «буқноми, фалонбук» деб мақташаётган, аслида эса умуман самара бермайдиган китоблар рекламасидан қутилгандик. Энди жим қўйиб берилганига булар телевиденияга чиқиб олиб «эркаклигингизни кучайтиринг» деб ҳаёсиз нарсаларни тавсия қилишга ҳам ўтишибди.

Пул, пул деявериб бет ҳам қолмабди буларда. Оила даврасида телевизор ҳам кўролмай қолдик. Ҳайф бундай безбетларга.

Одамларда ҳамят ҳам қолмабди. ТВга чиқиб ҳомиладор бўлганини мақтанишдан ҳам тап тортмай қўйишди. Ҳаммаси шу дори бизнеси ортидан келиб чиқяпти.

👉@u_pulatoff
МАҲАЛЛАЛАРДА ЁШЛАР ЕТАКЧИСИ ЛАВОЗИМИ ЖОРИЙ ҚИЛИНДИ, ЛЕКИН...

Ҳар бир шаҳарча, қишлоқ, овулда, шунингдек, шаҳарлар, шаҳарчалар, қишлоқлар ҳамда овуллардаги ҳар бир маҳаллада ёшлар етакчиси лавозими жорий этилиди. Орадан бир-икки йил ўтгач, бу лавозим самара бермаганлиги учун тугатилди дейишса ҳечам таажубланмайман.

Янги ташкил этилган етакчилик лавозимида ишловчиларнинг ойлик маоши маҳаллалардаги хонадонлар сонига қараб энг ками 4 млн 521 минг сўмдан бошланиб, энг юқориси 4 млн 932 минг сўмни ташкил этар экан.

Энг қизиғи, бу лавозим маҳаллалардаги котиб ҳамда мактаблардаги ёшлар етакчиси штат бирлигини қисқартириш ҳисобига ташкил этилди. Хуллас, «Али Ҳўжа, Ҳўжа Али»

👉https://t.me/u_pulatoff