Umarul Foruq.uz
7K subscribers
6.37K photos
2.59K videos
10 files
8.56K links
Наманган шаҳар "Умарул Форуқ" жомеъ масжидининг расмий телеграм канали

Мурожаат учун 👇🏻
Админ 👨🏻‍💻:
Download Telegram
#ТАФАККУР

Тонгга етказганига шукр. “Ким бир яхшилик қилса, унга ўн баробар қайтарилур. Ким бир ёмонлик қилса, унга фақат қилганига яраша жазо бўладур...”, дея ваъда қилган Меҳрибон Аллоҳдан барчамизни яхшиликлар сари йўллаб қўймоғини ҳамда ёмонлик ва зиёнлардан муҳофаза этмоғини сўраймиз.

АССАЛОМУ АЛАЙКУМ ВА РОҲМАТУЛЛОҲИ ВА БАРОКАТУҲУ!

КУНИНГИЗ ХАЙРЛИ БӮЛСИН!
•┈┈┈┈•✿❁✿•┈┈┈┈•


🌐  🕌@Umarulforuq_uz  🕌
♻️Яқинларингизга ҳам улашинг!
https://t.me/joinchat/AAAAAEZdlExBNgQDwaOy0g
#ТАФАККУР

Бугун умматимиз қийналиб изтироб чекаётган нарса узоқ давом этмас. Ҳолат албатта ўзгариши керак. Сабр умид билан қоришган бўлмоғи лозим. Аллоҳ бизнинг ҳолимизни ўзгартириши учун биз ўз нафсимизни ўзгартирмоғимиз зарур.

(Шайх Юсуф Қарзовий).

“Албатта, то бир қавм ўзларини ўзгартирмагунларича, Аллоҳ уларнинг ҳолини ўзгартирмас”,

(Раъд сураси, 11-оят).
•┈┈┈┈•✿❁✿•┈┈┈┈•
🌐  🕌@Umarulforuq_uz  🕌
♻️Яқинларингизга ҳам улашинг!
https://t.me/joinchat/AAAAAEZdlExBNgQDwaOy0g
#ТАФАККУР

Атрофингиздаги одамларнинг қалбларини ўзингизга қаратишни истайсизми?!

Марҳамат, уларга Қуръон ахлоқи билан муомала қилинг. Аллоҳ таоло: "Яхшилик билан ёмонлик баробар бўлмас. Сиз (ҳар қандай ёмонликни) энг гўзал сўзлар билан дафъ қилинг! (Шунда) баногоҳ сиз билан ўрталарингизда адоват бўлган кимса қайноқ-содиқ дўст каби бўлиб қолур", дея марҳамат қилган.
(Фуссилат сураси, 34 оят).

Ёмонликка ёмонлик билан жавоб қайтарманг, шунда сизни ёқтирмайдиган кишининг ҳам қалбини ўзингизга мойил қиласиз.

АССАЛОМУ АЛАЙКУМ ВА РОҲМАТУЛЛОҲИ ВА БАРОКАТУҲУ!

ДАМ ОЛИШ КУНИНГИЗ ҲАЙРЛИ БЎЛСИН!
•┈┈┈┈•✿❁✿•┈┈┈┈•

🌐  🕌@Umarulforuq_uz  🕌
♻️Яқинларингизга ҳам улашинг!
https://t.me/joinchat/AAAAAEZdlExBNgQDwaOy0g
#ТАФАККУР

Суфён Саврий роҳимаҳуллоҳ айтдилар:
- “Ёлғоннинг бир неча кўринишлари бор, уларнинг ёмон из қолдирадигани ҳамда энг ёмон зарари етадигани, ваъдага хилоф қилиш ва покдомон инсонларга туҳмат тошини ёғдиришдир”.

(Имом Балазурий, "Ансабул Ашроф").
•┈┈┈┈•✿❁✿•┈┈┈┈

🌐  🕌@Umarulforuq_uz  🕌
♻️Яқинларингизга ҳам улашинг!
https://t.me/joinchat/AAAAAEZdlExBNgQDwaOy0g
#ТАФАККУР:

Сендан нега узлат(одамлардан узоқлашиш)ни ёқтирилиши ҳақида сўрашса, уларга:
"Узлат – ғийбатдан узоқда туриш ила роҳат, чақимчиликдан қочиш, тил тойилишидан четда туриш, беҳуда гап ва “деди-деди”лардан йироқлик сабаб раҳматдир", деб айт.

АССАЛОМУ АЛАЙКУМ ВА РОҲМАТУЛЛОҲИ ВА БАРОКАТУҲУ!

ДАМ ОЛИШ КУНИНГИЗ ХАЙРЛИ БӮЛСИН!
•┈┈┈┈•✿❁✿•┈┈┈┈•

🌐  🕌@Umarulforuq_uz  🕌
♻️Яқинларингизга ҳам улашинг!
https://t.me/joinchat/AAAAAEZdlExBNgQDwaOy0g
#ТАФАККУР

Бир кишига: «Бизга тақвони сифатлаб беринг», дейишди. «Тиканзорга кириб қолсанг нима қиласан?» деди у. «Ўзимни эҳтиёт қиламан», дейишди. «Дунёда ҳам шундай бўл. Ана шу тақводир», деди у.


🌐  🕌@Umarulforuq_uz  🕌
♻️Яқинларингизга ҳам улашинг!
https://t.me/joinchat/AAAAAEZdlExBNgQDwaOy0g
#ТАФАККУР

Тонгга етказганига шукр. “Ким бир яхшилик қилса, унга ўн баробар қайтарилур. Ким бир ёмонлик қилса, унга фақат қилганига яраша жазо бўладур...”, дея ваъда қилган Меҳрибон Аллоҳдан барчамизни яхшиликлар сари йўллаб қўймоғини ҳамда ёмонлик ва зиёнлардан муҳофаза этмоғини сўраймиз.

АССАЛОМУ АЛАЙКУМ ВА РОҲМАТУЛЛОҲИ ВА БАРОКАТУҲУ!

КУНИНГИЗ ХАЙРЛИ БӮЛСИН!
•┈┈┈┈•✿❁✿•┈┈┈┈•


🌐  🕌@Umarulforuq_uz  🕌
♻️Яқинларингизга ҳам улашинг!
https://t.me/joinchat/AAAAAEZdlExBNgQDwaOy0g
#ТАФАККУР

Албатта бу илм (шариат илми) диндир. Шунинг учун динингизни кимдан олаётганингизга назар солинг!

(Абдуллоҳ ибн Муборак).


🌐  🕌@Umarulforuq_uz  🕌
♻️Яқинларингизга ҳам улашинг!
https://t.me/joinchat/AAAAAEZdlExBNgQDwaOy0g
#ТАФАККУР

Ибн Ражаб Раҳимаҳуллоҳ деди: “Яхши хотима фақат ички олами гўзалларда содир бўлади. Чунки ўлим лаҳзаси келгач, иккиюзламачилик қилиш имкони йўқ. У вақтда қалб тубида яширин бўлган нарса юзага чиқади, қалқийди.

Аллоҳ таоло бизу сизни ботин гўзаллиги ва гўзал хотима ила ризқлантирсин!
•┈┈┈┈•✿❁✿•┈┈┈┈•


🌐  🕌@Umarulforuq_uz  🕌
♻️Яқинларингизга ҳам улашинг!
https://t.me/joinchat/AAAAAEZdlExBNgQDwaOy0g
#ТАФАККУР

БЎҲТОН

Салафис солиҳийнлар даври. Мадина мунавварада бир аёл вафот этди. Ювиш учун ғассол аёл келди. Ёрдамчилар билан ювишни бошлади. Устидан сув қуйилаётган жасадни юваётган ғассол аёл:
- “Шу бадани билан неча бор зино қилган экин?” - деди ва шу зоҳоти қўли жасад танасига ёпишиб қолди. Ҳарчанд ҳаракат қилса ҳам қўлини қимирлата олмади. Жаноза ўқиш вақти яқинлашди. Ташқаридан тайёр бўлдими, вақт бўлиб қолди деб мўралай бошлашди. Ғассол аёл минг ҳижолатта қўли ёпишиб қолганини, ишни якунлай олмаганини айтишга мажбур бўлди. Бу гап дарров йиғилганларга етиб борди. Йиғилганларнинг баъзилари:
- “Марҳумани кўмиш бизга вожиб, тезроқ дафн этишимиз лозим, керак бўлса ғассол аёлнинг қўлини кесамиз” - дейишди. Бошқалари:
- “Йўқ тирик одам яшашга ҳақли шунинг учун жасад танасидан кесамиз” - дейишди. Баъзилари эса:
- “Йўқ ҳар иккисини ҳам қилмаймиз, яхшиси Молик ибн Анас раҳимаҳуллоҳдан сўраймиз, жавобни у киши берсин, ўшанга амал қилайлик” - дейишди.
Бу гап ҳаммага маъқул келди. Молик ибн Анас раҳимаҳуллоҳни келтиришди. Хазрат эшик олдига келдилар ва ғассол аёлга:
- “Сен нималар деган эдинг?” - деб сўрадилар. Ғассол аёл:
- “Бу зинокор аёл эди” - дегандим деди. Имом Молик раҳимаҳуллоҳ айтдиларки:
- “Ҳа, тушунарлик. Аллоҳ таъоло Нур сурасида шундай деган:

وَٱلَّذِينَ يَرْمُونَ ٱلْمُحْصَنَٰتِ ثُمَّ لَمْ يَأْتُوا۟ بِأَرْبَعَةِ شُهَدَآءَ فَٱجْلِدُوهُمْ ثَمَٰنِينَ جَلْدَةً وَلَا تَقْبَلُوا۟ لَهُمْ شَهَٰدَةً أَبَدًا وَأُو۟لَٰٓئِكَ هُمُ ٱلْفَٰسِقُونَ

Покиза аёлларга (бўҳтон) тоши отиб, сўнгра тўртта гувоҳ келтира олмаганларни саксон дарра уринглар ва уларнинг гувоҳлигини абадий қабул қилманглар. Ана ўшалар фосиқлардир”.

Ғассол аёл марҳумага тухмат қилган. Иккита аёл кириб ғассол аёлни саксон дарра урсин, тухматчининг жазоси шу дедилар.
Ғассол аёл саксон дарра урилгач ёпишган қўл марҳума танасидан ажради.

•┈┈┈┈•✿❁✿•┈┈┈┈•

🌐  🕌@Umarulforuq_uz  🕌
♻️Яқинларингизга ҳам улашинг!
https://t.me/joinchat/AAAAAEZdlExBNgQDwaOy0g
#ТАФАККУР

Вақтни «эссиз», «қанийди», «кошкийди» лар билан ўтказган кишининг умри энг қисқа умр экан.

(Шайх Нажмиддин Кубро).
•┈┈┈┈•✿❁✿•┈┈┈┈•


🌐  🕌@Umarulforuq_uz  🕌
♻️Яқинларингизга ҳам улашинг!
https://t.me/joinchat/AAAAAEZdlExBNgQDwaOy0g
​​​​#ТАФАККУР

Бир улуғ зот отнинг устида Қуръон ўқиб кетаётган эди. Устидаги тўни тушиб кетганини сезмади. Анча масофа босиб ўтилгандан кейин қараса, устидаги тўни йўқ. Отдан тушиб, ортга тўнни излаб кетди. Шунда шериклари “Отга миниб, бориб келмайсизми? Тайёр от турибди-ку!” дейишди. Шунда у зот: “Мен бу отни эгасидан бир томонга минишга ижарага олганман. Агар ортга ҳам минсам, омонатга хиёнат қилган бўламан” деб жавоб берди.

Бу каби ривоятлар кўпчилигимизнинг ақлимизга сиғмай қолади. Ақлимиз кўтара олмай қолади. Нега? Чунки, биз омонатдорлик деган тушунчадан анча йироқлашиб кетганмиз. Аллоҳ барчамизга инсоф берсин!

🌐  🕌@Umarulforuq_uz  🕌
♻️Яқинларингизга ҳам улашинг!
https://t.me/joinchat/AAAAAEZdlExBNgQDwaOy0g
#ТАФАККУР

Жобир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам зиммасида қарзи бўла туриб ўлган одамга жаноза намози ўқимас эдилар. Бир маййит олиб келинди. Бас, у зот:
Унинг зиммасида қарз борми?” - дедилар.
Ҳа, икки динор” - дейишди.
Соҳибингизга ўзингиз жаноза ўқинг” - дедилар.
Ўша икки динор менинг зиммамга, эй Аллоҳнинг Расули” - деди Абу Қатода. Шунда Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам у(маййит)га жаноза ўқидилар. Аллоҳ Ўз Расулига фатҳ ато қилганидан кейин:
Мен ҳар бир мўмин учун унинг ўзидан ҳам яқинман. Ким қарз қолдирса, уни адо этиш менинг зиммамда. Ким мол тарк қилса, меросхўрларига” - дедилар.

(Бешовлари ривоят қилишган).
🌐  @Umarulforuq_uz  🕌
♻️Яқинларингизга ҳам улашинг!
https://t.me/joinchat/AAAAAEZdlExBNgQDwaOy0g
#ТАФАККУР:

Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Эй Оиша, майда гуноҳлардан эҳтиёт бўл! Чунки унинг Аллоҳ томонидан бир талабгори бор", дедилар.
(Дорамий ва Ибн Ҳиббон ривоят қилишди).

Изоҳ: Ибн Қоййум ушбу ҳадисни шарҳлаб: "Гуноҳинг асоратини ўша вақтдаёқ кўрмасанг бунга мағрур бўлиб, эътиборсиз қолма. Чунки қирқ йил ўтиб ҳам у (гуноҳ)нинг зарарини кўришинг мумкин", деб айтдилар.
🌐  🕌@Umarulforuq_uz  🕌
♻️Яқинларингизга ҳам улашинг!
https://t.me/joinchat/AAAAAEZdlExBNgQDwaOy0
#ТАФАККУР

МАЪСИЯТ СОҲИБИНИНГ «УМИДИ» ОХИРАТДА ФОЙДА БЕРМАС!

Оиша (р.а) онамиздан келган заиф ривоятда Пайғамбаримиз саллоллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: «Агар Аллоҳ Нуҳ қовмидан, кемага минмаганлардан бир кишига нажот берганида «Умму собий»га нажот берган бўлар эди» дедилар. Шунда саҳобалар «Умму собий» ҳақида сўрашди. У зот саллоллоҳу алайҳи васаллам: «Умму собий» (Эмизикли гўдакнинг онаси) «Нуҳ тўфони»да бир она, ўзи қаттиқ яхши кўрадиган, эмизикли боласини кўтариб, ердан отилиб чиқаётган сувдан қочиб, тоғнинг тепасига чиқиб кетди. Аммо сув ҳам тоғнинг чўққисига кўтарилиб, онанинг бўғзига қадар ғарқ қилди. Шунда она чақалоғини шу қадар яхши кўрардики, у чақалоғини сувга чўкмасин дея, иккала қўли билан бошига кўтарди. Сув эса онанинг бошидан тепага кўтарилганидан она сув юта бошлади. Лекин шундай бўлсада, то сув уни ҳалок қилгунга қадар, боласини тепага кўтариб турди. Аммо сув онани ҳам, болани ҳам ғарқ қилди. Агар Аллоҳ Нуҳ қовмидан бирига раҳим қилганида, шу Умму собийга раҳим қилган бўлар эди» дедилар.
Қиссадан ҳисса, Қиёмат куни ҳолат «Нуҳ тўфони»дан ҳам оғир ҳолат бўлади. бу ҳолдан ибрат олинг. ФАҚАТ «УМИД»НИНГ ЎЗИ БИЛАН ЧЕКЛАНИБ ҚОЛМАНГ. АМАЛГА ҲАМ ЎТИНГ!

▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬

🌐  @Umarulforuq_uz  🕌
♻️Яқинларингизга ҳам улашинг!
https://t.me/joinchat/AAAAAEZdlExBNgQDwaOy0g
#ТАФАККУР

«Ҳали динга ҳаммаси муҳтож бўлади. Бир пайтлар Туркияда динга қарши курашаверилгач, одамлар динсиз бўлиб, ҳайвондан баттар бўлиб қолган. Давлат халқни эплай олмай, роса боши қотган. Охири давлат раҳбарларининг ўзлари динга йўл очишга, диний мактабларни кўпайтиришга мажбур бўлишган. Дин‑диёнат бўлмаса, одам ҳайвондан ҳам баттар бўлиб кетади‑да»

(Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф).
🌐  🕌@Umarulforuq_uz  🕌
♻️Яқинларингизга ҳам улашинг!
https://t.me/joinchat/AAAAAEZdlExBNgQDwaOy0g
#ТАФАККУР

Фарзандингизга «Бориб намозингни ўқи, йўқса жаҳаннамга тушасан», деманг. Аксинча, унга айтингки: «Кел бирга намоз ўқиймиз, шунга жаннатга бирга кирамиз»

Н.Р.Агзамов.
🌐  🕌@Umarulforuq_uz  🕌
♻️Яқинларингизга ҳам улашинг!
https://t.me/joinchat/AAAAAEZdlExBNgQDwaOy0g
#ТАФАККУР

Шайх Шаъровий раҳимаҳуллоҳнинг гаплари

Гуноҳкорларнинг ҳар бири қиёмат куни ўз гуноҳини кўтариб келади. Фақат (одамларни) адаштирувчи кимса ўз гуноҳи билан бирга адаштирган кишиларининг гуноҳларини ҳам устида кўтариб келади.

Яқинларингиз ва дўстларингизга улашинг.
🌐  @Umarulforuq_uz  🕌
♻️Яқинларингизга ҳам улашинг!
https://t.me/joinchat/AAAAAEZdlExBNgQDwaOy0g
#ТАФАККУР

Атрофингиздаги одамларнинг қалбларини ўзингизга қаратишни истайсизми?!

Марҳамат, уларга Қуръон ахлоқи билан муомала қилинг. Аллоҳ таоло: "Яхшилик билан ёмонлик баробар бўлмас. Сиз (ҳар қандай ёмонликни) энг гўзал сўзлар билан дафъ қилинг! (Шунда) баногоҳ сиз билан ўрталарингизда адоват бўлган кимса қайноқ-содиқ дўст каби бўлиб қолур", дея марҳамат қилган.
(Фуссилат сураси, 34 оят).

Ёмонликка ёмонлик билан жавоб қайтарманг, шунда сизни ёқтирмайдиган кишининг ҳам қалбини ўзингизга мойил қиласиз.

АССАЛОМУ АЛАЙКУМ ВА РОҲМАТУЛЛОҲИ ВА БАРОКАТУҲУ!

ДАМ ОЛИШ КУНИНГИЗ ҲАЙРЛИ БЎЛСИН!
•┈┈┈┈•✿❁✿•┈┈┈┈•

🌐  🕌@Umarulforuq_uz  🕌
♻️Яқинларингизга ҳам улашинг!
https://t.me/joinchat/AAAAAEZdlExBNgQDwaOy0g