Rashid Usmonov live
1.37K subscribers
628 photos
621 videos
14 files
759 links
Спорт ва саломатлик тарғиботчиси Рашид Усмоновнинг телеграм канали.
Веб сайт: www.usmonov.uz
Боғланиш ва муҳокама учун гуруҳ: https://t.me/rashidusmonovlivechat
Ютубе: https://www.youtube.com/c/RashidUsmonov
Download Telegram
1-кун.

Магний сулфат, Англия тузи ҳам дейишади, шуни бир пакетчасини 100 мл сувда эритиб ичдим, кўнгил айнимаслиги учун кичкина нордон олмани тишлаб шимиб олдим.

Энди ич кетгунигача гарелкани 50 градус иссиқликда қилиб, жигар устига босиб, ўнг томон билан ёмбошлаб ётаман. Тахминан 2-3 соат вақт кетади.

Шу вақт давомида 2 литр боржоми минерал сувини илиқроқ қилиб ичишим керак, кам-камдан албатта. Минерал сувни кеча кечқурун қопқоғини очиб қўйганман гази чиқиб кетиши учун.
Кун давомида ичларим сурилди, бир бор клизма ҳам қилдим, мазза қилиб уйқудан тўйиб олдим, ҳеч нарса емадим, фақат минерал сув ичдим.

Энди тахминан 150 мл совуқ сиқим билан олинган зайтун ёғини ичдим, 30 дақиқадан сўнг 150 мл ҳажмдаги, иккита лимонни шарбатини ичаман.

Қолгани эрталаб саҳардан бошланади...

Диққат! Бу муолажани ўт қопида тоши бор беморлар қилиши мумкин эмас, жуда хавфли, ҳар қандай ҳолатда тушунадиган шифокориз билан маслаҳатлашган ҳолда амалга оширинг!
2-кун: Бугун саҳарликда сув ичиб ният қилдим, шундан сўнг вазнимни тарозуга ўлчадим, соф оғирлигим 85.30 кг. Бир суткада -1.7 кг.

Маълумот учун илк кунларда танқия (ич суриш) эвазига кўпроқ вазн ташлайсиз, шу учун 1.7 кгга озибман 😊
2-кун. Оғизни очишдан олдин вазнимни ўлчадим, соф оғирлигим 83 кг, бу дегани икки сутка бўлмасдан -4 кгга камайган, албатта очлик ҳолатида бу.

Уйда боқилган қора жўжахўроз сўйдириб олган эдим, 100 минг сўмга, шуни шўрваси билан овқатландим. Ҳеч қандай нон ва салатларсиз, танага малҳам бўлиб юқсин 😊

Саломатлик каналига обуна бўлинг 👇
| Telegram | Youtube | Facebook |
Энди шу зардобни уйқугача ичиб оламиз.

Зардобнинг фойдали хусусияти

Сут, қатиқ ва зардобнинг шифолигини дастлаб машҳур юнон шифокори Гиппократ аниқлаган. Зардоб – қатиқ (айрондан) сузма тайёрлашда ажралиб чиққан сел (сариқ сув). Зардобда сут таркибидаги маъданли тузлар, жавҳарлар ҳамда микроэлементлар мавжудлиги кўрсатилади. Сузмада қатиқдаги оқсил, ёғ қолади, зардобга эса сув, сут қанди ҳамда витаминларнинг кўп қисми ўтади. Зардоб қайнатилиб, сўнг совитилиб ичилади. Халқ табобатида зардоб кўп хасталикларни даволашда қўлланилади (жигар, буйрак, истисқо, гипертония, бўғин оғриқлари ва бошқалар). Бинобарин, бундай серхосият неъматни сира ҳам тўкиб ташламаслик керак.

Сўйилган ҳайвоннинг ичак-чавоғидан таом тайёрланганда қўлланса ҳидни кетказиш учун зардоб билан билан ювилади.

Зардоб қўшиб тайёрланган қурут қон босимини пасайтиради, иштаҳани очади, сафрони яхши ҳайдайди, чанқоқни қондиради, тумов, йўтални кетказишга ёрдам беради.

🏡 @tibbiyot_konsultanti

Саломатлик каналига обуна бўлинг 👇
| Telegram |
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
— Онажон, юринг вакцина олиб келайлик.
— Тилло беришса ҳам вакцина олмайман.
— Агар вакцина олмасангиз ҳуқуқларингизни чеклашар экан.
— Мени ҳеч ким ҳеч нарса қила олмайди. Мен пенсионерман. Олмайман, дедимми, олмайман.
— Пенсиянгизни тўхтатиб қўйишса-чи?
👀 Қайси вакцинадан оламиз?

Ёлқин Муқимов саҳифасидан олинди.

Саломатлик каналига обуна бўлинг 👇
| Telegram | Youtube | Facebook |
3-кун.

Бугун эрталабдан бир дўстимизни наҳорги ошига борган эдик, парҳез дегани даврадан, тўйлардан айрилиш дегани эмас. Ўзи тозаланишдан сўнг қайнатилган гуруч истеъмол қилиш керак эди, оши софини гуручлари қайнатилиб пиширилади, шундан озгина еб олдим, ичимлик ва нонсиз албатта.

Вазн: 83.5 -3.5 кг ошдан олдин ўлчаган эдим.

Саломатлик каналига обуна бўлинг 👇
| Telegram | Youtube | Facebook |
Бугун иссиқ ҳавода кўчада ишларимни қилиб юрдим, ҳаво росса иссиқ бўлди.

Кунимиз баракали ўтди, ишларимиз чиройли битди ва буни дўстимиз билан "ювдик" 😊

Қўй гўштида "вағури" ва сабзавотли чўлоб 😜 (Қоидага кўра чўлобни 20 дақиқа олдинроқ ичиб кейин гўштни салатлар билан истеъмол қилдим, шу билан икки соат ҳеч нарса ичилмайди ва ейилмайди)

Бугун шу овқат билан чекланаман, эрталаб вазнимни ўлчаб боғга сайр қилиш ва спорт машқларини бажаришга чиқаман.

Ҳар эрталаб ётоқ билан "жанг" қиламан, мен ғолиб бўлсам спортга чиқаман, ётоқ "ғолиб" бўлса ухлаб қоламан.

Диванполвон бўлманг, доим саҳар тонг билан ғолиб бўлиб юринг 😜

Саломатлик каналига обуна бўлинг 👇
| Telegram | Youtube | Facebook |
Forwarded from Rashid Usmonov live
​​Озишнинг ОДДИЙ қоидалари.

Озаман дея маркетингга алданиб қолманг: ҳар хил оздирувчи таблетка ва чойларга пул сарфлаб ўтирманг. Улар сизнинг бошингизни айлантириб, ўзларига бўйсундириб олишади, камига яхшигина пулингизни шилиб олишади.

Оддий қоидалар:

🔹 Оддий рўза тутишнинг ўзи сизни оздириши мумкин.

🔹 Оддий тартибли овқатланиш сизни оздириши мумкин.

🔹 Оддий нон ва хамирли маҳсулотларни тарк этиш сизни оздириши мумкин.

🔹 Оддий 2 литргача сув ичиб шакарли ва нотабиий ичимликларни ичишни тарк этиш сизни оздириши мумкин.

🔹 Оддий югуриш ёки 15 километргача пиёда юриш сизни оздириши мумкин.

🔹 Оддий кечқурунги овқатланмаслик сизни оздириши мумкин.

🔹 Оддий алоҳида овқатланиш сизни оздириши мумкин (ҳар хил турдаги овқатларни бир-бирига қўшмасдан тановвул қилиш)

Ҳамма оддий қоидаларни жамлаб ортиқча вазндан халос бўлинг!

Бу ерда фақат маркетинг йўқ, қиммат нархда сотиб олиш йўқ, шу учун сизни эътиборингиздан чатда қолиб кетиши мумкин.

Огоҳ бўлинг, алданманг, нафсни тийинг, иродали ва сабрли бўлинг.

Ҳурмат билан Рашид Усмонов.

Каналга обуна бўлиш:
👉 @usmonovuz
4-кун.

Бугун саҳар тонгдан "Боқий Бухоро" боғига сайрга чиқдим ва 6000 қадам пиёда юрдим. Ундан сўнг дўстларимиз билан биргаликда 15 дақиқа жисмоний машқлар қилдик.

Қўшимчасига ўпка нафас олиш машқлари ва танани ҳис қилиш илмидан Доктор Азизбек Болтаевдан сабоқлар олдик.

Нонуштага тоза узилган ҳусейни узумидан татиб кўрдим, маълумот учун узумни данаги жигар учун жуда фойдалидир, унини чайнаб есагина ҳазм бўлади ва жигар тўқималарига қувват бўлади.

Вазним бугун тонгда 84 кгни кўрсатди, -3 кг кечангидан сал ошган, сабаби кеча гўштхўрлик қилган эдик 😁

Саҳар уйғониб ҳаракат қилинг, диван полвон бўлманг. 😄

Саломатлик каналига обуна бўлинг 👇
| Telegram | Youtube | Facebook |
Forwarded from Buyuk tabiblar izidan (Nodir Abdusamad Shoshiy (Alimov))
ОЗИШ
(шахсий тажриба)

2014 йил ўнг қовурға ости сохасида қаттиқ оғриқ сездим. Ишхонада УТТ (УЗИ) қилдирсам, ўт қопи ўз ўқи атрофида икки маротаба буралганлиги ва ўт суюқлигининг қуюқлашганлигини аниқлади. Текширган шифокор бундай ҳолат кам бўлади, деб айтди.
Танишлардан бир жарроҳга қўнғироқ қилдим. Ҳолатимни тушунтирдим. У кишининг жавоби очиғи мени хайратлантирди: "Ўзи керакмас аъзо-ку! Олиб ташлаш керак, тамом!"😳
Ўзимга-ўзим: "Инсон танасида бирорта ортиқча аъзо йўқ!" - дедимда, ўзимни-ўзим даволашга киришдим.
Деярли ҳеч қандай дори ичмадим. Буқротнинг: "Сизнинг таомингиз - дорингиз, сизнинг дорингиз - овқатингиз бўлиши керак!" қоидасига амал қилдим.
Ҳар куни бир ёки икки маҳал фақат товуқ шўрва ичдим. Нон жуда оз ердим. Кечқурун овқатланар ёки таомланмай қўярдим.
Шу зайлда бир ой ўтди. 83 кгдан тахминан 10 кг ташладим. Оғриқлар йўқолди. Шу тарзда яна давом эттирдим. Охири 69-70 кг бўлиб ооооооозғин бўлиб қолдим. Ҳамма кўрса, соғлиғимни сўрарди. Лекин қувват йўқолмади. Ўша вақтларда 4-қаватда турардим. Зиналардан чиқишда харсиллаш ва чарчоқ йўқолди. Учиб кетардим.
Қайта УТТ (УЗИ) қилдирдим. Текширувчи ҳайрон. Ўт қопи тўғри ҳолатда бўлиб қолган. 2-3 ойда тамомий натижага эришилди. Мақсад даволаниш эди. Шу билан анча вазн ҳам ташладим. Кейин 2020 йилгача вазним доимий 73.5 кг бўлди. Карантиндан сўнг, доимий 74-75😊 (уйланишимдан олдинги ҳолатга қайтилди). Касалликдан пархез билан тузалдим. Ортиқча вазндан халос бўлдим.
Ўт қопини ОЛИБ ташлаш керак деган жарроҳни эса автоулов уриб вафот этиб кетди (таъзиясига бориб келдим).

©Нодир Абдусамад
қулоқ, томоқ ва бурун касалликлари шифокори

https://t.me/tib_ilm
Санжар Раҳмонов 40 кунлик очликни уддалади!

Бугун мен сизларга ўзимни парҳезим ҳақида эмас, ушбу видеодаги қаҳрамонимиз ҳақида қисқача ёзмоқчиман.

Тахминан 20 кун олдин бу одамни видеосига кўзим тушиб қолганида "40 кунга бора олмайди, ўзи озғин бўлатуриб ҳам ушбу очликни бошлабди" деган эдим, адашдим ва бу киши очликни уддасидан чиқдилар. (Аллоҳни ўзи куч берса ҳамма иш уддаланади)

Ўзи айтишадику одам сув билан ҳеч нарса емасдан 40 кун яшай олади деб, шуни кўзимиз билан кўрдик, шуни ака уддаладилар. (Мен етти кун қилиб кўрганман)

Сизлардан илтимос, майли кимгадир бу ишлар аҳмоқлик бўлиб кўриниши мумкин, лекин касаллик бунга мажбур қилганидан, шунга ўзига ирода топиб бажариб, халқи билан ушбу тажрибасини улашган одам барибир мен учун қаҳрамон. Биз билмаймиз, ҳис қилмаймиз ушбу одамни ҳолати қандайлигини, нима бунга мажбур қилганини, ҳеч кимни бошига бедаво дардлар тушмасин илоҳим.

Раҳмонов Санжар акани ушбу пластик караталарига пул ўтқазиб қўллаб-қувватлайлик азизлар, 10.000 сўм бўлса ҳам, чунки видеоларидан кўриндики шароитлари ҳам унчалик яхши эмас ўзларини.

(Буни тарқатманг, тарғиб қилманг, бу нотўғри деб ақллилик қилманглар, бу ишни ҳамма ҳам қила олмайди)

Пластик рақамлари: 8600 1204 7099 0774 Телеграм: 934901212

https://www.youtube.com/watch?v=ECbmSr1ypMk
​​Минг дардга даво сувтегирмон нони!

Бу нонни олиб, бир ой истеъмол қилиб кўриб, кейин бир фикр қолдиришни мақсад қилган эдим ва ҳатто қайта олиб синаб кўрганимда ҳам шу хусусиятлари намоён бўлди, сизларга шуни билдирмоқни истадим.

Аслида таомимиз дори бўлиши керак, биз шунчаки аслиятдан узоқлашиб оғзимиздан касалликни пулимизга сотиб олиб ютишни одат қилдик ва кетидан Дор(и)хонадан дори сотиб олиб дардимиздан холос бўлишни истадик, шунақа алданган, аҳмоқ бўлган халқмиз ҳозирда. "Дор"га ўзимизни осишни зўр уддаламоқдамиз.

Энди нон ҳақида гапирадиган бўлсам бу ноннинг буғдойини уруғининг нави ҳам ўзгармаган, аслияти қандай бўлса шундай сақланган, ҳар хил кимёвий ўғитлар билан етиштирилмаган ва лалми ерлардан йиғиштириб олиниши билан тенги йўқ ҳисобланади. Ундан ташқари сувтегирмонда кепаги билан тортилиб, тандирда хамиртурушда пиширилади, бу шунчаки "шедевр" дўстлар. Ҳозир бор, эрта бир неча ўн йиллардан кейин бунақа нонни умуман тополмай қолади авлодларимиз.

Парҳез нон, фойдали нон, асл нон деб ҳар хил нонларни истеъмол қилиб синаб кўрдим, лекин шу нонда ҳақиқий нон қандай бўлишини ва бу нонни қанчалик шифобахшлигини, ундан ташқари қанча еса ҳам зиёни йўқлигини англаб етдим.

Илк истеъмол қилганимда ўша куниёқ қабзият кетди, икки кунда келадиган ичим ҳар куни икки маҳал кета бошлади. Бу муаммо кимда бўлса-ю шу қабзият туфайли бошқа барча дардлар келишини инобатга олса, шуни ечиб бемор барча дардидан холос бўла олади, ахир ич кетса дард кетадику дўстлар.

Майли бошқа хусусиятларини ёзмасдан тўғри бавосил, прастатит, қандли диабет, умуртқа ва бўғим хасталиклари, буйрак ва ўт қопидаги туз ва тошлар, хуллас ҳамма-ҳаммага, соғу-касалга тавсия қиламан бу нонни. Чунки биз айнан шу нонни бошқача нонга алмаштириб касал бўлдик, дардимизни келиб чиқиш сабабини аниқ биламиз, бўлди, шу сабабни ечайликда уйимиздаги дори-дармонларни ахлатга ташлаб юборайлик. Бу ҳозирда ҳаммага бирдек тўғри тушадиган мўъжизавий дорику ахир.

Айтганча бу нон тез қотади, қаттиқ бўлади, шу учун буни майин қилиб расмга кўрсатилганидек кесиб қўяманда, шундан ҳар куни сувга ёки суюқ овқатга ивитиб ейман, сиз ҳам шундай қилинг, ўн донаси бир ойга етади менга.

Нон ва бошқа табиий органик махсулотлар ҳақида маълумот олмоқни истасангиз ушбу телеграм канални кузатишиз ва махсулотларидан буютма қилишлариз мумкин.

Сувтегирмон нонини буюртма беринг, етказиб бериш хизмати мавжуд.

Телефон: +998 90 350 91 22 Ёки телеграмда: @Nurbek_Toshniyoz

Айтганча, ҳозирда вазним 84.6 кг, - 2.4 кг дегани, ҳар куни бир маҳал яхши овқатланиб турипман.

(Маълумот учун бу нонни ҳеч ким мендан реклама қилиб беришни сўрамаган)

Саломатлик каналига обуна бўлинг 👇
| Telegram | Youtube | Facebook |
Нонни шундай майин қилиб тўғрилаб қўяман 😊
Одамни қурут егиси келиб кетади доим, айниқса иссиқ ҳавода росса кетади.

Дўконда сотиладиган қурутларга умуман ишонч қолмаган, айримлари гипс ҳам қўшар экан тез қотсин деб, инсофсизлар.

Биз эса ўзимиз учун ёғли сузмадан олиб, қурут тайёрлаб истеъмол қиламиз.

Эҳ, буни таъми бирам маззали, айрим меҳмонларга битта қурут бераман кейинги сафар келганида яна "қурут беринг" деб қолади.

Сиз ҳам келинг меҳмон бўлиб, қурутхўрлик қиламиз.

Саломатлик каналига обуна бўлинг 👇
| Telegram | Youtube | Facebook |