🕌🕌"ВАЛИЮЛЛОҲ"🕌🕌 жомеъ масжиди
482 subscribers
2.37K photos
477 videos
340 links
"Валиюллоҳ" жомеъ масжиди
Download Telegram
Фақат шу калималарни кўпроқ зикр қилинг!

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
"Ким: "Ла илаҳа иллаллоҳу ваҳдаҳу ла шарийка лаҳ, лаҳул мулку ва лаҳул ҳамду ва ҳува ъала кулли шай ин қодийр", деб бир кунда юз марта айтса, ўнта қул озод қилган баробарида бўлибди. Унга юзта ҳасанот ёзилиб, юзта ёмонлиги ўчирилади, кундузидан то кеч киргунича шайтондан омонлик бўлади. Унинг бу амалидан афзалроқ ишни ҳеч ким қила олмайди. Фақат шу калималарни кўпроқ айтган киши ўзиб кетади", дедилар. Ва яна у зот: "Ким: "Субҳаналлоҳи ва биҳамдиҳи", деб бир кунда юз марта айтса, хатолари денгиз кўпикларича бўлса ҳам, ўчирилади", дедилар.
Муттафақун алайҳ.

📚"Риёзус солиҳийн" китобидан.
Каналга уланиш:👇
📲@valiyullohmasjidi
👆👆👆Аллоҳнинг 99 та исми ва сифатлари
19. АЛ-ФАТТОҲ
🌸🌸🌸
Аллоҳнинг тўқсон тўққизта исми бор. Ким уларни ёд олса, жаннатга киради.

Kanalga obuna boʻling 👇👇👇
📲@valiyullohmasjidi
ШАМОИЛИ МУҲАММАДИЯ
Али ибн Абу Толиб розияллоҳу анҳу фарзандларидан бўлган Иброҳим ибн Муҳаммад айтади:
“Али розияллоҳу анҳу Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни васф қилганида – ҳадисни тўлиқ зикр қилиб – “Икки кураклари орасида нубувват муҳри бор эди. У зот анбиёлар сўнггисидирлар”, деб айтган”.

Шарҳ: Али ибн Абу Толиб розияллоҳу анҳу ҳадиси худди шу санад билан матни тўлиқ ҳолда юқорида келтирилганди. “Икки кураклари орасида нубувват муҳри бор эди” жумласи эътиборидан мусаннаф уни бу ерда ҳам такрор зикр қилмоқда.
Каналга аъзо бўлиш: 👇
📲@valiyullohmasjidi
АР-РОҲМАН СУРАСИ ФАЗИЛАТЛАРИ

Kanalga obuna boʻling⬇️⬇️⬇️
@valiyullohmasjidi
بِسْــــــــــــــــــــــمِ ﷲِالرَّحْمَنِ الرَّحِيم

☺️Assalomu alaykum varohmatullohi vabarokatuh.


YAKSHANBA TONGI MUBORAK.

┄┄┅┅✿🍃🌺🍃✿┅┅┄
Bizga qoʻshiling:👉@valiyullohmasjidi
АЛЛОҲ ЙЎЛИДА ДЎСТЛАШИШНИНГ АЖРИ

Kanalga obuna boʻling 👇👇👇
@valiyullohmasjidi
👆👆👆Аллоҳнинг 99 та исми ва сифатлари
20. АЛ-АЛИЙМ
🌸🌸🌸
Аллоҳнинг тўқсон тўққизта исми бор. Ким уларни ёд олса, жаннатга киради.

Kanalga obuna boʻling⬇️⬇️⬇️
📲@valiyullohmasjidi
Yaqinlarga ulashing.

Kanalga obuna boʻling⬇️⬇️⬇️
📲@valiyullohmasjidi
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
18. Мусо ва Ҳорун алайҳиссаломлар 5-қисм

Шайх Мухаммад Содик Мухаммад Юсуф

#Анбиёлар_қиссаси

Kanalga obuna boʻling👇👇👇
@valiyullohmasjidi
БЕМОРНИ КЎРГАНИ КИРГАН КИШИ ҚАЕРДА ЎТИРАДИ?

Ибн Аббосдан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам бирор беморни кўргани борсалар, унинг бош тарафида ўтирар ва етти марта: «Асалуллоҳал Азийм, Роббал аршил азийм ан йашфияка», дер эдилар. Агар унинг ажали етмаган бўлса, тузалиб кетар эди».

Шарҳ: Дуонинг маъноси: «Улуғ Аршнинг Робби буюк Аллоҳдан сенга шифо беришини сўрайман».
Мўмин-мусулмон киши ётиб қолган беморни кўргани кирганда унинг бош томонига ўтириб, ҳаққига дуолар қилиши, Аллоҳ таолодан унга шифо беришини сўраши касал кўришнинг одобларидандир.
Айни пайтда ушбу ҳадиси шарифда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг мўъжизалари, яъни касалларга қилган дуоларининг қабул бўлиши ҳам баён қилинмоқда.

Каналга аъзо бўлиш:👇
📲@valiyullohmasjidi
👆👆👆Аллоҳнинг 99 та исми ва сифатлари
21. АЛ-ҚОБИЗ
🌸🌸🌸
Аллоҳнинг тўқсон тўққизта исми бор. Ким уларни ёд олса, жаннатга киради.

Kanalga aʼzo boʻling👇👇👇
📲@valiyullohmasjidi
ШАМОИЛИ МУҲАММАДИЯ
Оиша розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
“Мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам билан бир идишдан ғусл қилардим. У зотнинг сочлари елкаларига етмаган, қулоқлари юмшоқ еридан ўтган эди”.

Шарҳ: Бу ривоятга кўра, эр-хотин бир идишдан сув олиб ғусл қилиши мумкин. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам билан Оиша розияллоҳу анҳо онамизга келсак, уларнинг ҳаёси етук даражада бўлган. Ҳатто бир-бирларининг авратига қарашмаган. Бу исломий одобнинг ёрқин намунасидир.
Соч тўғрисида айтилган гапга тўхталадиган бўлсак, Оиша розияллоҳу анҳо онамиз Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам сочларини қайси ҳолатда кўрган бўлсалар, ўшани ривоят қилганлар.

Каналга аъзо бўлиш: 👇
📲@valiyullohmasjidi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Топишмоқли 40 ҳадис | 36 - ҳадис

Умматимдан ким 40 ҳадисни одамларга ўргатиш учун ёдласа, мен қиёмат куни унга шафоатчи ва гувоҳ бўламан (Ҳадиси Шариф)

#ҳадис
Kanalga obuna boʻling 👇👇👇
@valiyullohmasjidi
ЖАННАТДАГИ 3 ХАЗИНА

Kanalga obuna boʻling 👇👇👇
@valiyullohmasjidi
👆👆👆Аллоҳнинг 99 та исми ва сифатлари
22. АЛ-БОСИТ
🌸🌸🌸
Аллоҳнинг тўқсон тўққизта исми бор. Ким уларни ёд олса, жаннатга киради.

Kanalga obuna boʻling⬇️⬇️⬇️
📲@valiyullohmasjidi
Aссалому алайкум. Душанба тонги муборак бўлсин 😊👍

Соғ–саломат уйғотган Роббимизга хамдлар бўлсин!

Kanalga obuna boʻling👇👇👇
📲@valiyullohmasjidi
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
19. Мусо ва Ҳорун алайҳиссаломлар 6-қисм

Шайх Мухаммад Содик Мухаммад Юсуф

#Анбиёлар_қиссаси

Каналга обуна бўлинг 👇👇👇
@valiyullohmasjidi
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ётишдан олдин ва кейин ўқиган дуолари

Ҳузайфа розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
"Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам ўринларига кирганларида: "Бисмика амууту ва аҳйаа", дердилар, турганларида эса: "Ал-ҳамду лиллааҳиллазии аҳйаанаа баъда маа амаатанаа ва илайҳин-нушуур", дердилар".

Дуоларнинг маъноси: "Сенинг исминг билан ўлиб, Сенинг исминг билан тириламан", "Бизни ўлдиргандан сўнг тирилтирган Аллоҳга ҳамд бўлсин. Қайта тирилиш ҳам Унинг саридир".
Имом Бухорий ривояти.

Каналга уланиш:👇
📲@valiyullohmasjidi
КИШИ ЎЗ УЙИДА НИМА ИШ ҚИЛАДИ?

Асваддан ривоят қилинади:
«Оиша розияллоҳу анҳодан:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам аҳллари орасида нима қилар эдилар?» деб сўрадим.
«Аҳллари хизматида бўлар эдилар. Намоз вақти бўлса, чиқар эдилар», деди».

Шарҳ: Бу ҳадисдан кўриниб турибдики,Аллоҳ таолонинг энг афзал бандаси, набийлар саййиди бўлмиш Муҳаммад Мустафо соллаллоҳу алайҳи васаллам бутун умматнинг йўлбошчиси бўлмиш билан бирга, жуда оддий ҳаёт кечирганлар. Уйларида аҳлларининг меҳнатини, хизматини қилиб юрганлар, ниҳоятда камтар ва мутавозеъ инсон бўлганлар.
Ул зот соллаллоҳу алайҳи васалламга уммат бўлганлар ҳам ана шу ахлоқи набавийдан ибрат олишлари, ўрнак олишлари лозим бўлади.

Каналга аъзо бўлиш: 👇
📲@valiyullohmasjidi
👆👆👆Аллоҳнинг 99 та исми ва сифатлари
23. АЛ-ХОФИЗ
🌸🌸🌸
Аллоҳнинг тўқсон тўққизта исми бор. Ким уларни ёд олса, жаннатга киради.

Kanalga aʼzo boʻling⬇️⬇️⬇️
@valiyullohmasjidi