Янгича "Мингбулоқ"
263 subscribers
26.7K photos
12.7K videos
113 files
4.7K links
Мингбулоқ туман ҳокимлигининг "Мингбулоқ" газетаси телеграм канали.

Мурожаат учун газетамиз рақами: +998694521660
Download Telegram
​​#MOTIVATSIYA
ҲАЁТИНГИЗНИ ТУБДАН ЎЗГАРТИРУВЧИ АМАЛИЙ ОДАТЛАР

🙋‍♂ Қуйида тавсия этилаётган одатлар билан сиз зерикарли ҳаётингизни янада қизиқарлироқ бўлишига эриша оласиз.

Кийим-кечак
Янги кийимлар сотиб олишни сармоя киритиш сифатида қабул қилинг. Бу атрофдагилар сизнинг кўринишингизга баҳо бериши учун эмас, балки ўзингизга янада қулайлик туғдиришингизга ёрдам беради. Яхши, чиройли ва қулай либос сизга шунчаки янада кўпроқ қувват ва қатъиятни тақдим этади. Ўзингизга бўлган ишонч ортади.

Техника
Иложи борича, севимли гаджетларингиз билан бўлган алоқани чеклашга одатланинг. Планшет, смартфон, лэптоп: ҳар дақиқада бу техника маҳсулотлари сизнинг онгингизни маълумотлар оқими билан тўлдириб ташлайди. Уни қаерга беркитиш керак, дейсизми? Шунчаки, ухлашдан аввал китоблар ўқинг. Кун давомида танаффуслар қилиб, вақтингизни техникасиз ўтказишга ҳаракат қилинг.

Огоҳлик
Медитация стрессни камайтириш ва бахт гармонларини ортишига ёрдам беради. Медитация бу исталган ҳаракатни амалга оширишдир. Шунчаки автоматик ҳаракатларни ўчириб қўйинг. Қўлларингизни юваётган пайтингизда, узоқ ўйга толишдан воз кечинг ва кўпроқ вақтга эътибор қаратинг. Сувни, совун ҳидини ҳис этинг – ҳаттоки шу арзимас ҳаракат ҳам ажойиб ва аниқ шундай такрорланмайдиган лаҳзадир.

Китоб ўқиш
Адабиёт вазифаларни бажаришингизда сизга яқиндан ёрдам беради. Сўз бойлигини кенгайтиради ва фикрлаш доирасининг турли қобилиятларини ривожлантиради. Вақтингиз йўқми? Ундай бўлса, таълимга йўналтирилган подкастлар (овозли ҳужжат ёки видеолар технологияси) тингланг. Қисқа TED маърузалари — ўз фикрларингизни меъёрида ушлаб туришнинг самарали усулидир.

Камроқ режалаштиринг
Албатта, режалар тузиш — қулай ҳаётнинг муҳим бўлаги. Бироқ чегарадан ўтиш ярамайди: баъзан аввалдан тузилган режалар жуда ҳам мураккаб бўладики, онгингиз уларни амалга оширишдан бош тортади.

Тик ҳолатда ишланг
Бир йил аввал тик турган ҳолатда меҳнат қилишга мўлжалланган иш жойлари чинакамига муваффақиятга эришди. Тадқиқотлар шуни кўрсатадики, турган ҳолатда ишлаш кўплаб муаммоларни бартараф этади: бел ва бўйин оғриғи тўхтайди, кўзлар камроқ зарар кўради.

Эртароқ туринг
Кўп инсонлар тонгни ёмон кўришади. Бу тушунчага қарши курашиш керак. Эрта тонгда туришнинг жуда катта ижобий томонлари бор. Эртароқ уйғонгач, сиз кун оғирлигини дарҳол ўз назоратингиз остига оласиз. Тонгги бешда уйқудан туриш қийинчилик туғдирса-да, бу вақтда сиз гиперсамарадорликни ўзингизда мужассам этасиз. Тўпланиб қолган вазифаларни ҳам айнан эрта тонгда амалга ошириш жуда фойдали.

@yangicha_mingbuloq
Endi pedagoglar malaka toifa olish uchun yig‘ma jildlar tayyorlamaydi

▪️O‘qituvchilarga toifa berish uchun maxsus komissiyalar tuzilmaydigan bo‘ldi.

Hukumat qaroriga asosan, o‘qituvchilarning faoliyati kuzatuv kengashlari tomonidan baholanadi va pedagoglar maxsus sinovda qatnashadilar.

@yangicha_mingbuloq
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Диққат #Тарқатинг

Россияда юрган мигрантлар учун 30 сентябрда белгиланган муддат тугайди.

1 октябрдан бошлаб Россия федерацияси бўйлаб патент учун рейдлар бошланади ва кўчаларда ҳужжатсиз қўлга тушганлар депорт қилинади.

Хабарни ҳаммага тарқатиб огоҳлантириб қўйинг.

@yangicha_mingbuloq
Mingbuloq gazetasi 19-son.pdf
2.2 MB
"Мингбулоқ" газетасининг янги 19-сони нашрдан чиқди.

📰 2021 йил 25 сентябрь

@yangicha_mingbuloq
"Мингбулоқ" газетасининг янги 19-сони нашрдан чиқди.

📰 2021 йил 25 сентябрь

@yangicha_mingbuloq
РМММ Мингбулоқ туман бўлинмаси рахбари Д.Журабоева, туман ХТБ бӯлими мутахассиси Ш.Турғунова, Маҳалла хайрия жамоат фонди, Қизил ярим ой жамияти бўлими раҳбари Ф.Абдураҳмоновалар ҳамкорлигида 50-сонли умумтаълим мактабида "Янги Ўзбекистонда эркин ва фаровон яшайлик"! шиори остида маънавий-маърифий тарғибот тадбири ҳамда "Сифатли таълим-тарбия бош мақсадимиз" мавзусида амалий семинар ўтказилди.

Тадбир давомида РМММ Мингбулоқ туман бўлинмаси раҳбари хамда хамкор ташкилотлар 1-октябр "Устоз ва мураббийлар" куни байрами муносабати билан Устозларни табриклаб уларга эсдалик совгалари беришди.

@yangicha_mingbuloq
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Aссалому алайкум. Жума тонги муборак бўлсин 😊👍

Соғ–саломат уйғотган Роббимизга хамдлар бўлсин!


@yangicha_mingbuloq
⚡️Президентлик сайловида фойдаланиладиган сайлов бюллетени намунаси эълон қилинди

Сайловчилар буни билиши шарт: ўзингиз ёқлаб овоз бермоқчи бўлган номзоднинг рўпарасига ёки , ёки ✔️, ёки✖️белгисини қўйишингиз керак. Аммо қолган номзодлар рўпарасига умуман тегмасдан, бўш қолдириш керак.

Кўпчилик ўзи ёқлаган номзод рўпарасига (плюс) қўядида, қолган 4 та номзод рўпарасига ✖️(икс) қўйиб чиқади. Бу — нотўғри. Бундай бюллетен бузилган деб топилади ва овоз ҳисобланмайди.

Шу сабаб фақат битта номзодга белги қўйиб, қолганларини бўш қолдириш керак.

@yangicha_mingbuloq
ЮРТИМИЗНИНГ ТАШҚИ ҚАРЗИ ҚАНЧА?

🇺🇿 Ўзбекистоннинг умумий ташқи қарзи ўсишда давом этмоқда.

💰 2021 йилнинг биринчи ярмига келиб, умумий ташқи қарз қарийб 36 миллиард долларга етди.

📊 Бунда, давлат ташқи қарзлари 628 миллион долларга, хусусий ташқи қарз 1 миллиард 422 миллион долларга кўпайди.

@yangicha_mingbuloq
Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзодлар ва уларнинг дастуридаги асосий шиорлари.

@yangicha_mingbuloq