Янгича "Мингбулоқ"
263 subscribers
28K photos
13.1K videos
116 files
4.82K links
Мингбулоқ туман ҳокимлигининг "Мингбулоқ" газетаси телеграм канали.

Мурожаат учун газетамиз рақами: +998694521660
Download Telegram
#Тезкор
⚡️🇺🇿🇮🇷Шавкат Мирзиёев Эрон элчихонасига борди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Эрон Ислом Республикасининг Тошкентдаги элчихонасига ташриф буюриб, вертолёт қулаши оқибатида Президент Иброҳим Раисий ва унга ҳамроҳлик қилган шахслар фожиали ҳалок бўлгани муносабати билан Эрон халқига чуқур ҳамдардлик билдирди.

@yangicha_mingbuloq
#Тезкор
⚡️Эртага Эрон пойтахти Теҳрон шаҳрида бўлиб ўтадиган марҳум Президент Иброҳим Раисий билан видолашув маросимида Ўзбекистон делегацияси ҳам иштирок этади.

Делегациямизга Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикери Нурдинжон Исмоилов бошчилик қилади.

@yangicha_mingbuloq
#Тезкор

⚡️⚡️🦠 Россияда коронавируснинг янги ФЛиРТ варианти аниқланди

Бунгача янги ковид тури 14 та Европа давлати ва Исроилда қайд этилганди. ФЛиРТ омикронлар оиласига мансуб ва бутун дунёда доминантга айланиши кутилмоқда. Россияда коронавирусга чалиниш кескин ошган.

@yangicha_mingbuloq
#Тезкор
⚡️⚡️Норвегия Фаластин давлатини расман тан олди

Скандинавия давлати Фаластинни тан олган Европа Иттифоқининг ўнинчи аъзоси бўлди. Болгария, Кипр, Чехия, Венгрия, Малта, Полша, Руминия ва Словакия 1988-йилда иттифоққа қўшилишдан олдин Фаластин давлатини тан олган. Швеция эса 2014-йилда.

Испания ва Ирландия ҳам Фаластин давлатини бугун тан олиши кутилмоқда.

@yangicha_mingbuloq
#Тезкор #Расман
⚡️🇮🇪🇵🇸Ирландия ҳам Фаластин давлатини тан олди

Ирландия Бош вазири Саймон Ҳаррис унинг мамлакати Фаластинни мустақил давлат сифатида тан олишини эълон қилди.

Тез орада Испания ҳам Фаластинни тан олиши кутилмоқда. Исроил Ташқи ишлар вазири Исраэл Катс Фаластинни тан олиш қарори туфайли Норвегия ва Ирландия элчиларини чақириб олди.

@yangicha_mingbuloq
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Тезкор #Видеофакт

⚡️Россияда Коронавируснинг янги штамми аниқланди, бу штамм дунё бўйича тезлик билан тарқалмоқда

Россиядаги танишларга юбориб огоҳлантириб қўямиз

@yangicha_mingbuloq
#Тезкор_хабар

⚡️💦  Ўзгидрометдан фавқулодда хабар: 23—26-май кунлари Ўзбекистонда кучли ёмғир ёғиб, момақалдироқ бўлиши мумкин.

Тошкент шаҳри, Вилоятларда ушбу кунлари кучли шамол бўлади ва жала қуйиш эҳтимоли бор

Фуқаролардан эҳтиёт бўлиш сўралади.

@yangicha_mingbuloq
#Тезкор
⚡️⚡️UzAuto Motors Lacetti ишлаб чиқариш давом этаётганига изоҳ берди

Lacetti учун керак бўладиган эҳтиёт қисмлари ҳали ҳам заводларда мавжуд, бу эса ишлаб чиқаришни давом эттиришга имконият беряпти, дея Kun.uz'га маълум қилди “Ўзавтосаноат” ахборот хизмати. Компания вакили Lacetti ишлаб чиқариш қачонгача давом этишини аниқ айта олмади, лекин бу бирданига тўхтамаслигини таъкидлади.

@yangicha_mingbuloq
#Тезкор #Расман
⚡️Ўзбекистонда энди абитуриентлар аввал тест топширади, кейин ОТМни танлайди.

2024/2025-йиллардан бошлаб олий ўқув юртлари, коллеж ва техникумлар учун имтиҳонлар “аввал тест, сўнг танлов” тамойили бўйича ўтказилади.

Қабул тартиби:
• 5-июнь - 25-июнь: ҳужжатларни топшириш;
• Июль - август: имтиҳонлар
• 15 кун ичида: ОТМни танлаш

@yangicha_mingbuloq
#Тезкор #Эьлон

❗️Тошкент шаҳрида мошиналар учун 26-27 май кунлари вақтинчалик чекловлар киритилмоқда


Жорий йилнинг 26-27 май кунлари Тошкент шаҳрида кенг миқёсдаги халқаро тадбирлар ўтказилиши ҳамда айрим кўчаларда ободонлаштириш ва қурилиш-монтаж ишлари давом этаётганлиги муносабати билан транспорт воситаларининг ҳаракати вақтинча чекланади.

Зарурат бўлмаганда ҳайдовчиларга Тошкент шаҳрига ҳаракатланмасликни тавсия қиламиз.

🛣Маълум кўчаларда транспорт воситаларининг ҳаракатини чеклаш бўйича зарурий чоралар кўрилган вақтда ҳайдовчилардан тартибга солувчиларнинг ишораларига, йўл белгилари ҳамда чизиқларнинг талабларига қатъий риоя этишларини сўраймиз.

@yangicha_mingbuloq