Бепул юридик ёрдам ва маслахат/Бесплатная юридическая консультация
119 subscribers
84 photos
8 videos
11 files
87 links
Новости по правам человека и остальные новости по юриспруденции. Бесплатная юридическая консультация и помощь.


Если есть вопросы обращайтесь:
Саволлингиз бўлса:
@Sardorbek_konsultatsiya_bot
Download Telegram
✔️ Кам таъминланган оила деб қандай оилаларга айтилади ?

Савол; кимлар кам таъминланган оила хисобланади ?

Жавоб; Кам таъминланган оилаларни «Ижтимоий ҳимоя ягона реестри» ахборот тизими орқали аниқлаш ҳамда уларга ижтимоий нафақа ва моддий ёрдам тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низомга кўра, оиланинг ҳар бир аъзосига жами даромад аниқланадиган даврда белгиланган меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори (822 000) нинг 0,527 баравари (433 194) дан кўп бўлмаган миқдорда тўғри келадиган бир ойлик ўртача жами даромадга эга бўлган оила кам таъминланган оила деб эътироф этилади.

✏️ Айтайлик Сиз оилада 3 кишисиз. Сиз, турмуш ўртоғимнгиз ва фарзандингиз. Сиз ишлайсиз ва бир миллион ойлик оласиз. Анашу ойлигингиз оилангиздаги уч кишига бўлинса 433 194 сўмдан ошмайдими демак сиз кам таъминланган оиласиз.
#Давлат_хизматлари_регламент

Фуқароларнинг номида шахсий уй-жойи бор ёки йўқлиги тўғрисида маълумотнома олиш тартиби

⚠️ Хизмат: Фуқароларнинг номида шахсий турар жой мавжуд ёки мавжуд эмаслиги тўғрисида маълумотнома бериш

🙎‍♂️ Хизматдан фойдаланувчилар: Жисмоний шахслар

🔄 Хизматни кўрсатиш тартиби:

1. Ариза берувчилар маълумотнома олиш учун Давлат хизматлари марказларига ўзи келиб мурожаат этади ёки ЯИДХПда давлат хизматларидан электрон шаклда фойдаланиш учун рўйхатдан ўтади.

2. Сўровнома тўлдирилиб, ваколатли орган (Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитасининг Давлат кадастрлари, геодезия ва картография миллий маркази)га электрон тарзда юборилади.

3. Марказ сўровнома тушган ва тўлов амалга оширилган вақтдан бошлаб 3 иш куни мобайнида QR-код қўйилган маълумотномани расмийлаштиради ва Давлат хизматлари марказларига ёки давлат органларига ёхуд ариза берувчига ЯИДХП орқали юборади.

🗓 Хизматни кўрсатиш муддати:

3 иш куни мобайнида

🔰 Хизмат нархи:

БҲМнинг 3 фоизи миқдорида – 8 100 сўм;
Ягона портал орқали топширилганда миқдори – 7 290 сўм.

📋 Ҳуқуқий асос: Ҳукумат қарори (535-сон, 02.09.2020 й.)
“КОЛХОЗ”ДА ИШЛАГАН ОНАМНИНГ ШУНЧА ЙИЛЛИК МЕҲНАТ СТАЖИ ҲАВОГА УЧАДИМИ?

САВОЛ.

Онам 19 йил калхозда ишлаган. Икки йили бир йилга ўтаркан иш стажига аниқроги, кейин яна 5 нафар фарзанди бор, ҳар бир фарзанди учун 2 йил минус қилинаркан, шунда шунча йиллик меҳнат иш стажи деган нарса ҳавога учадими шунга аниқлик киритиб бероласизми?

ЖАВОБ.

1993 йил 3 сентябрдаги “Ўзбекистон Республикаси Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида”ги 938-XII-сон қонуни (кейинги ўринларда – Қонун)нинг 7-моддасида ёшга доир пенсия олиш ҳуқуқига:

эркаклар — 60 ёшга тўлганда ва иш стажлари камида 25 йил бўлган тақдирда;

аёллар — 55 ёшга тўлганда ва иш стажлари камида 20 йил бўлган тақдирда эга бўладилар.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 08.09.2011 йилдаги “Давлат пенсияларини тайинлаш ва тўлаш тартибини янада такомиллаштиришга йўналтирилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида”ги 252-сонли қарори билан тасдиқланган Давлат пенсияларини тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисида низомнинг 35-банди “а” кичик бандида пенсия олиш ҳуқуқини берадиган иш стажига қўшиб ҳисобланадиган фаолият турларига кирувчи:

1965 йилдан кейинги давр учун жамоа хўжалигидаги иш стажини ҳисоблаб чиқишда, агар жамоа хўжалиги аъзоси узрсиз сабабларга кўра жамоа хўжалигида белгиланган меҳнатда иштирок этиш минимумини бажармаган бўлса, ишланган вақтнинг амалда давом этган даври ҳисобга олинади (Қонуннинг 8-моддаси). Агар жамоа хўжалиги аъзоси жамоа хўжалигида меҳнатда иштирок этишнинг белгиланган минимумини жамоа хўжалиги аъзолари таркибига қабул қилиш (чиқиш) йилида бажарган бўлса, у ҳолда унинг иш стажи жамоа хўжалиги аъзолари таркибига қабул қилинган санадан бошлаб (чиқиш санасигача) қабул қилиниши;

жамоа хўжалигида меҳнатда иштирок этишнинг белгиланган минимумини тасдиқлайдиган ҳужжатлар мавжуд бўлмаса, меҳнатнинг амалдаги давомийлиги бўйича иш вақти олти кунлик иш ҳафтасидан келиб чиқиб ҳисобга олиниши белгилаб қўйилган.

❗️Бунда Қонуннинг 29-моддасига асосан онангизда жамоа хўжалигида камида 7 йил иш стажи мавжуд бўлган тақдирда, бор стажга мутаносиб ёшга доир энг кам пенсиянинг 50 фоизидан кам бўлмаган миқдорда иш стажи тўлиқ бўлмаган чоғдаги ёшга доир пенсия тайинланиши мумкин.

Меҳнат кодексининг 234-моддасида болани парваришлаш таътиллари меҳнат стажига лекин ҳаммасини жамлаганда кўпи билан 3 йил, шу жумладан мутахассислиги бўйича иш стажига ҳам қўшилиши айтиб ўтилган. Яна Қонуннинг 37-моддаси “ж” бандида ҳам бола 3 ёшга тўлгунча болани парваришлаш таътилларида бўлиш вақти, лекин ҳаммасини жамлаганда кўпи билан 3 йил иш стажига қўшиб ҳисобланиши белгиланган. Бу ҳолда болани парваришлаш таътилларида бўлиш вақти онангизнинг жамоа хўжалигидаги умумий иш стажи камида 7 йил бўлган тақдирда иш стажига қўшиб ҳисобланишини ҳам эслатиб ўтамиз.

❗️Юқорида айтилган Низомнинг 66-бандида 1965 йилдан кейинги давр учун жамоа хўжалиги аъзосининг болани парваришлаш таътилида бўлиш вақтини аниқлашда, агар жамоа хўжалиги аъзоси бўлган, бола туққан аёл жамоа хўжалигида меҳнатда иштирок этишнинг белгиланган минимумини бажармаган бўлса, бола туғилган йил (пенсия тайинлашни сўраб мурожаат қилганнинг танлови бўйича) меҳнат стажининг тўлиқ йили, бироқ ушбу Низомнинг 35-банди «ж» кичик бандига мувофиқ, бола 3 ёшга тўлгунга қадар, болани парваришлаш таътилларида бўлиш вақти, бироқ жами кўпи билан 3 йил сифатида ҳисобга олинади.

Мисол учун: Агар 19 йиллик меҳнат стажига эга бўлган аёл иш стажининг 12 йили мобайнида жами 5 болани парваришлаш таътилларида бўлган бўлса, у ҳолда пенсия тайинлаш учун иш стажини ҳисоблашда унга жами 10 йил иш стажи ҳисобланади (19 йил — 12 йил + 3 йил = 10 йил).
Судьялар маслаҳат учун суд залида қоладими, ёки алоҳида хонага чиқиб кетадими?

Кўп кузатамиз, бизда жуда кўпчилик судлар якуний қарорлар (ҳал қилув қарори, ҳукм ва бошқа қарорлар) қабул қилишда алоҳида маслаҳатхонага чиқмайди. Шу суд залининг ўзида қолади ва аксинча, суд иштирокчиларини суд залидан чиқариб юборади. Эълон қилиш ҳам бошқачароқ бўлади: “суд маслаҳатда қолади” дейилади ва суд котиби ҳам “чиқиб турийлар, ҳаммаларинг тез” деб ҳаммани ташқарига чиқариб юборади (жиноят судларида кам кузатилади бу ҳолатлар).

Аслида бу масалада қонунларимизда нима дейилган?

1. Фуқаролик судлари бўйича. Фуқаролик процессуал кодексининг 247-моддаси:

“суд музокараларини эшитганидан кейин суд ҳал қилув қарорини қабул қилиш учун алоҳида хонага (маслаҳатхонага) чиқиб кетади, бу ҳақда раислик қилувчи суд мажлиси залида ҳозир бўлганларга эълон қилади”.

2. Иқтисодий судлар бўйича. Иқтисодий процессуал кодекснинг 175-моддаси:

“суд иш бўйича далилларни текшириш ва суд музокаралари тугаганидан кейин суд ҳужжатини қабул қилиш учун алоҳида хонага (маслаҳатхонага) киради”.

3. Маъмурий судларда. Маъмурий суд ишларини юритиш тўғрисидаги кодекснинг
153-моддаси:

“суд иш бўйича далилларни текшириш ва суд музокаралари тугаганидан кейин суд ҳужжатини қабул қилиш учун алоҳида хонага (маслаҳатхонага) киради”.

4. Жиноий ишлар бўйича судларда. Жиноят процессуал кодексининг 453-моддаси:

“судланувчининг охирги сўзини эшитиб бўлганидан сўнг суд ҳукм чиқариш ёки ажрим чиқариш учун дарҳол алоҳида хонага (маслаҳатхонага) киради. Бу ҳақда раислик қилувчи суд мажлиси залида ҳозир бўлганларга эълон қилади”.

Кўриб турганингиздек, барча судларда тартиб бир хил. Якуний қарор чиқаришдан аввал, ишни кўрган суд ёки судлов ҳайъати маслаҳат учун суд залида қолмаслиги керак, аксинча, улар суд залидан алоҳида маслаҳатхонага чиқиб кетишлари керак. Бу талабларга риоя қилмаслик эса, судларнинг ўзлари томонидан процессуал тартибнинг бузилиши бўлади.

Масалан, ўзимизнинг Тошкентдаги туманлараро иқтисодий судимизни олайлик: судьялар деярли алоҳида маслаҳатхоналарга чиқмайди (чиқолмайдиямда, чунки чиқаман деса, шундоқ коридорга чиқиб қолади). Доим процесс иштирокчиларини ташқарига чиқариб, ўзлари суд залида қолади. Шу ҳолатда туриб ва процессуал тартибни бузиб ҳал қилув қарорлари қабул қилишади.

Эътибор берсак, ҳалигача, туман ва шаҳарлардаги аксарият судхоналарда алоҳида маслаҳатхоналар йўқлигини кўрамиз. Лекин, қачонлардир бу муаммолар ҳал қилинмаса бўлмайди, чунки кўз олдингизга келтиринг, айни вақтда юқоридаги талаблар бузилган ҳолда қанчадан-қанча ноқонуний суд қарорлари қабул қилинмоқда.

Тартиб, барибир тартибда. Судьяларнинг ўзлари тарафлардан ҳар бир қадам учун қонуний асос талаб қилади, демак ўзлари ҳам ана шундай ҳар бир қадамда қонунларга риоя қилиб қўйишлари шартда.

Барибир суд залидан алоҳида маслаҳатхонага чиқмасдан қабул қилинган якуний қарорларни тўлақонли қонуний деб айта олмаймиз.
MUROJAATLAR HAQIDA BILASIZMI?

📝 ariza — huquqlarni, erkinliklarni va qonuniy manfaatlarni amalga oshirishda yordam ko‘rsatish to‘g‘risidagi iltimos bayon etilgan murojaat;

📝 taklif — davlat va jamiyat faoliyatini takomillashtirishga doir tavsiyalarni o‘z ichiga olgan murojaat;

📝 shikoyat — buzilgan huquqlarni, erkinliklarni tiklash va qonuniy manfaatlarni himoya qilish to‘g‘risidagi talab bayon etilgan murojaat;

👨‍💻elektron murojaat — belgilangan tartibda axborot-kommunikatsiya texnologiyalari vositasida berilgan, shu jumladan davlat organining, tashkilotning rasmiy veb-saytiga joylashtirilgan murojaat, real vaqt rejimida axborot-kommunikatsiya texnologiyalaridan foydalangan holda berilgan og‘zaki murojaatlar bundan mustasno;

🔄 takroriy murojaat — ayni bir jismoniy yoki yuridik shaxsdan kelib tushgan, uning avvalgi murojaati yuzasidan qabul qilingan qaror ustidan shikoyat qilinayotgan yoki boshqacha tarzda norozilik bildirilayotgan, shuningdek, agar takroriy murojaat kelib tushgan paytga kelib qonun hujjatlarida belgilangan ko‘rib chiqish muddati tugagan bo‘lsa, ilgarigi murojaati o‘z vaqtida ko‘rib chiqilmaganligi to‘g‘risida xabar qilinayotgan murojaat;

📥 anonim murojaat — jismoniy shaxsning familiyasi (ismi, otasining ismi), uning yashash joyi to‘g‘risidagi ma’lumotlar yoki yuridik shaxsning to‘liq nomi, uning joylashgan yeri (pochta manzili) to‘g‘risidagi ma’lumotlar ko‘rsatilmagan yoxud ular haqida yolg‘on ma’lumotlar ko‘rsatilgan murojaat, shuningdek uni identifikatsiya qilish imkoniyatini bermaydigan elektron murojaat yoxud imzo bilan tasdiqlanmagan yozma murojaat;

📑 murojaatning dublikati — ayni bir jismoniy yoki yuridik shaxs murojaatining ko‘chirma nusxasi;

👩‍💼👨‍💼👷‍♀ommaviy qabul — davlat organi rahbarining yoki bu borada vakolat berilgan mansabdor shaxsining jismoniy shaxslar va yuridik shaxslarning vakillari bilan ommaviy uchrashuvlarida murojaatlarni qabul qilishga doir harakati.
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

Сейсмик хавфсизликни таъминлаш тўғрисида қонун қабул қилинди

“Ўзбекистон Республикаси аҳолиси ва ҳудудининг сейсмик хавфсизлигини таъминлаш тўғрисида”ги Қонун (ЎРҚ–713-сон, 13.09.2021 й.) Президент томонидан имзоланди.

🔰 Қонунга кўра, сейсмик хавфсизлиги таъминланадиган объектлар аҳамиятига кўра қуйидаги тоифаларга бўлинади:

I тоифа – хавфлилик омили паст бўлган объектлар;
II тоифа – хавфлилик омили ўртача бўлган объектлар;
III тоифа – хавфлилик омили юқори бўлган объектлар;
IV тоифа – хавфлилик омили жуда юқори бўлган объектлар.

🏢 Ўзбекистон ҳудудида сейсмик хавфни баҳолаш Фанлар академияси томонидан тегишли давлат органлари ва ташкилотлари билан биргаликда амалга оширилади.

Сейсмик фаол зоналарда жойлашган, қурилиш нормалари ва қоидаларига мувофиқ лойиҳалаштирилган ҳамда қурилган II–IV тоифадаги объектлар ҳар 5 йилда зилзилабардошликка доир визуал текширувдан ўтказилади.

🔎 Сейсмик фаол зоналарда жойлашган III–IV тоифадаги объектлар ҳар 10 йилда зилзилабардошликка доир инструментал-техник текширувдан ўтказилиши лозим.

⚠️ Сейсмик фаол зоналарда янги қурилган III–IV тоифадаги объектлар ишга туширилаётганда зилзилабардошликка доир инструментал-техник текширувдан мажбурий тартибда ўтказилади.

👉 IV тоифадаги объектларга тааллуқли сув омборлари тўғонларида ва гидроэлектростанцияларда инструментал-техник текширувлар бир йилда икки марта ўтказилади.

👉 Сув омборлари тўғонларининг инструментал-техник текширувлари сейсмик фаол ҳудудларда содир бўлган ҳар бир кучли зилзиладан кейин мажбурий тартибда ўтказилади.

➡️ Қонунга кўра, кучли зилзилалар натижасида етказилган зарарни баҳолашга доир ишлар Вазирлар Маҳкамаси томонидан амалга оширилади.

▫️Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан 6 ой ўтгач кучга киради.
#Биласизми

🔰 Ҳозирги кунда Ўзбекистон ҳудудида:

🔹 меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори – 822 000 сўм;

🔹 базавий ҳисоблаш миқдори – 270 000 сўм;

🔹 пенсияни ҳисоблашнинг базавий миқдори – 289 000 сўм;

🔹 ёшга доир энг кам пенсиялар – 565 000 сўм;

🔹 болаликдан ногиронлиги бўлган шахсларга бериладиган нафақа – 622 000 сўм;

🔹 зарур иш стажига эга бўлмаган кекса ёшдаги ва меҳнатга лаёқатсиз фуқароларга бериладиган нафақа – 440 000 сўм;

🔹 иш стажи тўлиқ бўлмаган чоғдаги пенсияларнинг энг кам миқдори қўшимча тўловни ҳисобга олган ҳолда – 440 000 сўм;

🔹 белгиланган ёшга доир энг кам пенсия миқдоридан 623 000 сўмгача пенсия олувчиларнинг ёшга доир ва ногиронлик бўйича пенсиялари миқдори – 623 000 сўмдан иборат.
#Давлат_хизматлари_регламент

Фуқароларнинг номида шахсий уй-жойи бор ёки йўқлиги тўғрисида маълумотнома олиш тартиби

⚠️ Хизмат: Фуқароларнинг номида шахсий турар жой мавжуд ёки мавжуд эмаслиги тўғрисида маълумотнома бериш

🙎‍♂️ Хизматдан фойдаланувчилар: Жисмоний шахслар

🔄 Хизматни кўрсатиш тартиби:

1. Ариза берувчилар маълумотнома олиш учун Давлат хизматлари марказларига ўзи келиб мурожаат этади ёки ЯИДХПда давлат хизматларидан электрон шаклда фойдаланиш учун рўйхатдан ўтади.

2. Сўровнома тўлдирилиб, ваколатли орган (Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитасининг Давлат кадастрлари, геодезия ва картография миллий маркази)га электрон тарзда юборилади.

3. Марказ сўровнома тушган ва тўлов амалга оширилган вақтдан бошлаб 3 иш куни мобайнида QR-код қўйилган маълумотномани расмийлаштиради ва Давлат хизматлари марказларига ёки давлат органларига ёхуд ариза берувчига ЯИДХП орқали юборади.

🗓 Хизматни кўрсатиш муддати:

3 иш куни мобайнида

🔰 Хизмат нархи:

БҲМнинг 3 фоизи миқдорида – 8 100 сўм;
Ягона портал орқали топширилганда миқдори – 7 290 сўм.

📋 Ҳуқуқий асос: Ҳукумат қарори (535-сон, 02.09.2020 й.)
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

Сейсмик хавфсизликни таъминлаш тўғрисида қонун қабул қилинди

“Ўзбекистон Республикаси аҳолиси ва ҳудудининг сейсмик хавфсизлигини таъминлаш тўғрисида”ги Қонун (ЎРҚ–713-сон, 13.09.2021 й.) Президент томонидан имзоланди.

🔰 Қонунга кўра, сейсмик хавфсизлиги таъминланадиган объектлар аҳамиятига кўра қуйидаги тоифаларга бўлинади:

I тоифа – хавфлилик омили паст бўлган объектлар;
II тоифа – хавфлилик омили ўртача бўлган объектлар;
III тоифа – хавфлилик омили юқори бўлган объектлар;
IV тоифа – хавфлилик омили жуда юқори бўлган объектлар.

🏢 Ўзбекистон ҳудудида сейсмик хавфни баҳолаш Фанлар академияси томонидан тегишли давлат органлари ва ташкилотлари билан биргаликда амалга оширилади.

Сейсмик фаол зоналарда жойлашган, қурилиш нормалари ва қоидаларига мувофиқ лойиҳалаштирилган ҳамда қурилган II–IV тоифадаги объектлар ҳар 5 йилда зилзилабардошликка доир визуал текширувдан ўтказилади.

🔎 Сейсмик фаол зоналарда жойлашган III–IV тоифадаги объектлар ҳар 10 йилда зилзилабардошликка доир инструментал-техник текширувдан ўтказилиши лозим.

⚠️ Сейсмик фаол зоналарда янги қурилган III–IV тоифадаги объектлар ишга туширилаётганда зилзилабардошликка доир инструментал-техник текширувдан мажбурий тартибда ўтказилади.

👉 IV тоифадаги объектларга тааллуқли сув омборлари тўғонларида ва гидроэлектростанцияларда инструментал-техник текширувлар бир йилда икки марта ўтказилади.

👉 Сув омборлари тўғонларининг инструментал-техник текширувлари сейсмик фаол ҳудудларда содир бўлган ҳар бир кучли зилзиладан кейин мажбурий тартибда ўтказилади.

➡️ Қонунга кўра, кучли зилзилалар натижасида етказилган зарарни баҳолашга доир ишлар Вазирлар Маҳкамаси томонидан амалга оширилади.

▫️Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан 6 ой ўтгач кучга киради.
УЧТА ФАРЗАНДИМ КОНТРАКТ АСОСИДА ЎҚИЙДИ, БИРОН БИР ИМТИЁЗ БОРМИ?


Ассалом алейкум! 2 та фарзандим Олий таьлим муассасасида тулов контракт асосида тахсил олади. 3-фарзандим эса бу йил укишга кира олмади. Шу сабабли уни укитиш учун табакалаштирилган контракт яни супер контракт туламокчиман. Саволим шундан иборатки агар 3 та фарзандим контракт асосида тахсил олса 3-фарзандимнинг контракт суммасида кандайдир имтиёз буладими? Шунингдек биз бокувчимизни хам йукотганмиз

ЮРИСТ ЖАВОБИ:

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 13 июлдаги ПФ 6260-сонли “Ёшларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш ва уларнинг ижтимоий фаоллигини янада оширишга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармонига биноан «Темир дафтар»га киритилган оилаларнинг давлат олий таълим муассасаларида таълим олаётган фарзандларига 2021/2022 ўқув йилида биринчи ўқув йили учун тўлов-контрактнинг тўлиқ суммаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан қоплаб берилади.

Шунингдек, Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 11 март кунидаги 132-сонли “Ёшларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорига мувофиқ мамлакатимиздаги профессионал ва олий таълим муассасаларида таълим олаётган “Темир дафтар”га киритилган оилалар фарзандларининг, шунингдек, “Ёшлар дафтарига” киритилган ёшларнинг тўлов-контракт суммасининг 50 фоизигача, аммо БҲМнинг 50 бараваридан ошмаган миқдорда тўлаб бериш белгиланган.

💁‍♂️ Шуни ҳам айтиш керакки, Вазирлар Маҳкамасининг 2021-йил 28-апрелдаги 250-сон қарорига 1-илова билан “Темир дафтар”ни юритиш орқали ижтимоий аҳволи ва турмуш шароити оғир оилалар муаммоларини тизимли равишда ҳал этиш ва уларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш бўйича вақтинчалик тартиб тасдиқланган.

Ушбу тартибнинг 4-бандига кўра қуйидаги оилалар:
• ижтимоий ёрдамга муҳтож I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган аъзолари мавжуд оилалар;
• кам таъминланган якка-ёлғизлар ва кексалар;
• боқувчисини йўқотган эҳтиёжманд оилалар;
• кўп (4 ва ундан ортиқ) фарзандли моддий кўмакка муҳтож оилалар;
• меҳнатга лаёқатли ишсиз аъзолари мавжуд эҳтиёжманд оилалар;
• тиббий ёрдамга муҳтож эҳтиёжманд оилалар (сурункали ёки оғир ногиронликка олиб келувчи касалликка чалинган ва ногиронлик гуруҳи белгиланмаган аъзолари мавжуд етарли даромад манбаига эга бўлмаган оилалар);
• нотурар жойларда истиқомат қилаётган, ўзи ёки биргаликда яшовчи оила аъзоларининг номида турар жой бўлмаган эҳтиёжманд оилалар “Темир дафтар”га киритилади.

Хулоса қиладиган бўлсак, сизнинг оилангиз “Темир дафтар”га ёки фарзандларингиз “Ёшлар дафтари”га киритилса юқоридаги имтиёздан фойдаланишингиз мумкин.
Савол: Мени икки нафар жияним “Ёшлар дафтари”га киритилган. Бу йил иккиси ҳам талаба бўлди. Айтингчи “Ёшлар дафтари”га киритилган ёшларга давлат томонидан контракт суммасини тўлашда қандай ёрдам берилади?


Жавоб: ““Ёшлар дафтари”ни юритиш орқали ёшларнинг муаммоларини тизимли равишда ҳал этиш ва уларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш бўйича” ВАҚТИНЧАЛИК ТАРТИБНИНГ 35-бандига асосан, “Темир дафтар»га киритилган оилалар фарзандларининг, шунингдек, “Ёшлар дафтарига” киритилган ёшларнинг мамлакатимиздаги профессионал ва олий таълим муассасаларида тўлов-контракт асосида ўқиш бўйича йиллик харажатларини тўлаб бериш «Ёшлар дафтари» жамғармаси маблағлари ҳисобидан Васийлик кенгаши қарорига мувофиқ тўлов-контракт суммасининг 50 фоизигача, бироқ базавий ҳисоблаш миқдорининг 50 бараваридан ошмаган миқдорда амалга оширилади.

Демак, ёшлар дафтарида турса, контракт суммасининг 50 фоизини давлат тўлаб беради.
ҚАНДАЙ ҲОЛАТЛАРДА ХОДИМЛАРДАН СЎРАМАСДАН УЛАРНИ ВАҚТИНЧА БОШҚА ИШГА ЎТКАЗСАМ БЎЛАДИ?

САВОЛ.
Ассалому-алайкум, ҳурматли юристкадр. Мен МЧЖ раҳбариман, хозир 4 та ишчимизда иш қолмади, бўш қолиб кетяпти. Уларни бошқа ўзларини ишига ўхшаган ишга ўтказмоқчиман, лекин улар рози бўлмаяпти, юристимиз ҳам шундай деяпти, ўзлари рози бўлмаса бошқа иш бериш мумкинмас деяпти. Лекин, ҳозир уларда иш йўқку, иш ҳақи нима бўлади десам, барибир шундай бўлса ҳам тўлаб бериш керак деяпти. Шу тўғрими, қандай маслаҳат берасиз?

ЖАВОБ.

Меҳнат кодексининг 95-моддасида ходимнинг розилигисиз, иш берувчининг ташаббуси билан вақтинча бошқа ишга ўтказиш ҳақида алоҳида қоидалар бор.

МК 95-моддага асосан:

ишлаб чиқариш зарурияти ёки бекор туриб қолиниши муносабати билан ходимни унинг розилигисиз вақтинча бошқа ишга ўтказишга йўл қўйилади;

бундай ҳолда ходим соғлиғига тўғри келмайдиган бошқа ишга ўтказилиши мумкин эмас;

ходим вақтинча бошқа ишга ўтказилган даврда унга бажараётган ишига қараб, лекин аввалги ўртача иш ҳақидан кам бўлмаган миқдорда иш ҳақи тўланади.

Фикримча, сиздаги вазият ана шу қоидаларга тўғри келади, яъни ходимлар вақтинча бекор туриб қолганда, уларни вақтинча бошқа ишга ўтказиб туриш мумкин ва бундай ҳолларда бу ходимларнинг розилигини олиш шарт бўлмайди.

Фақат бунда, вақтинча бошқа ишга ўтказиладиган ходимларга янги иш уларнинг соғлиғига зарар қилмаслиги керак (аввалги иши билан ўхшаш бўлиши нормал ҳолат) ва иш ҳақи бажарган ишига қараб, бироқ аввалги доимий ишидаги иш ҳақидан кам бўлмаслиги керак.

Бундай вазиятларда МК 96-модданинг 3-қисмига мувофиқ, ходимни вақтинча бошқа ишга ўтказиш ҳақида иш берувчининг буйруғи расмийлаштирилиши лозим.
#Сайлов_2021

Доимий яшаш ҳудудидан олисда ўқиётган талабалар эндиликда сайловларда овоз бериш учун ўз сайлов участкаларини ўзгартириш имкониятига эга (яъни, улар сайловда қатнашиш учун доимий яшаш жойидаги сайлов участкасига бориши шарт эмас).

🔄 Бунинг учун талабалар:

Saylov.uz сайтининг “Хизматлар” рукни орқали шахсий маълумотларини киритиб, ўз сайлов участкасини аниқлайди.

● Ягона интерактив давлат хизматлари портали (my.gov.uz) орқали вақтинча яшаб турган манзилда жойлашган сайлов участкасида овоз бериш мақсадида участкани ўзгартириш учун мурожаат йўллайди.

☑️ Мурожаат 1 иш кунида кўриб чиқилиб, тасдиқланган тақдирда талаба ўзига яқин сайлов участкасида овоз бериши мумкин бўлади.
#Биласизми

📝 Болали оилаларга нафақа, бола парвариши бўйича нафақа ёки моддий ёрдам тайинлаш учун Пенсия жамғармаси бўлими бошлиғи номига ариза маҳаллага берилади.

☑️ Аризага қуйидагилар илова қилинади:

ариза берувчи оила аъзоларининг паспорти нусхалари ёки ID-карталари;

чет эл фуқаролари, фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг яшаш гувоҳномалари, фуқаролиги бўлмаган шахс гувоҳномалари ёки ID-карталари ҳамда яшаш жойи бўйича рўйхатга олинганлиги тўғрисида қайд варағи нусхаси;

болалари васийлик остида бўлган тақдирда, аризага васийлик ва ҳомийлик органининг қарори нусхаси;

оиланинг мавжуд чорва моллари ва паррандалари тўғрисида маълумот;

ариза берувчи ва унинг оила аъзолари номидаги тижорат банки ҳисобварақларидаги маблағ қолдиқлари ва ариза берилган ойдан олдинги 3 ой мобайнида уларнинг номига ўтказилган пул ўтказмалари юзасидан маълумотларни Марказий банк томонидан “Ягона реестр” АТга тақдим этиш тўғрисида ариза.
Олис ҳудудлардаги бюджет ташкилотларига бориб ишлаган малакали мутахассиссларга тўланадиган ёрдам пули юзасидан тушунтириш.

❗️Бюджет ташкилотларига

Ҳудудларга бошқа ҳудудлардан меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун келган олий маълумотли мутахассисларга базавий ҳисоблаш миқдорининг 50 баравари (13 500 000 cўм) миқдорида бир марталик бошланғич ёрдам пули ва уй-жойларни ижарага олганлик учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 2 баравари (540 000 сўм) миқдорида ҳар ойлик пул компенсацияси тўланади

❗️Тиббиёт ходимларига

Бирқанча шартлар бор
1. Олий таълимни охирги 3 йилда битирган бўлиши лозим.
2. Бошқа ҳудудда яшовчи тиббиёт ходими олис ҳудудларда жойлашган оилавий шифокор пунктлари ва оилавий поликлиникаларга ишга қабул қилинганда.
3. Камида 3 йил ишлаб бериши лозим. Ва мазкур шартларга жавоб берадиган тиббиёт ходимларига 30 млн.сўм миқдорида бир марталик бошланғич ёрдам пули тўланади. уй-жойи бўлмаганларга эса 3 йил давомида хизмат уй-жойлари берилиши ёки базавий ҳисоблаш миқдорининг 2 баравари (540 минг сўм) миқдорида ҳар ойлик пул компенсацияси берилади.

❗️Ўқитувчилар учун

Ўқитувчилар учун икки хил шакилда тўланади. Олис худудлар учун алоҳида, таълим сифати паст мактабларлар учун алоҳида:

1. Бир маъмурий-ҳудудий бирликлар доирасида бошқа туман ва шаҳарлардан келиб фаолият юритаётган ўқитувчи-педагогларнинг базавий тариф ставкаларига 50 фоизи миқдорда

бошқа маъмурий-ҳудудий бирликдан, вилоятдан, келиб фаолият юритаётган ўқитувчи-педагогларнинг базавий тариф ставкаларига 100 фоиз миқдорида махсус устамалар жорий қилинади.

2. 2021 йил 1 мартдан бошлаб таълим сифати паст мактабларларда дарс бериш учун бошқа ҳудудлардан жалб қилинган олий ва биринчи тоифага эга ўқитувчи-педагогларга базавий тариф ставкаларига 50 фоиз миқдорида махсус устамалар жорий қилинади (бу ерда олис худудлар назарда тутилмаган)

❗️Энг асосийси, бошланғич ёрдам пули ва ҳар ойлик пул компенсациясини солиқ тўловчининг жами даромадига киритилмайди ҳамда жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғининг солиқ солиш объекти ҳисобланмайди бу дегани даромад солиғи тўламайсиз.
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

Солиқ кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритилди

“Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Қонун (ЎРҚ–714-сон, 14.09.2021 й.) Президент томонидан имзоланди.

Киритилган кўшимчаларга кўра, айрим ҳудудларда солиқ солишнинг алоҳида тартибини назарда тутувчи солиқ режими киритилди.

🔰 Алоҳида ҳудудлар қуйидагилардан иборат:
● Фарғона вилоятининг Сўх тумани;
● Риштон туманининг Чўнғара маҳалласи;
● Фарғона туманининг Шоҳимардон, Ёрдон маҳаллалари ва Ҳосилот маҳалласининг Тоштепа – 2 кўчаси.

🔰 Айрим ҳудудларда солиқ ставкалари қуйидаги миқдорларда белгиланади:

● фойда ва даромад солиғи бўйича – 1 фоиз;
● тадбиркорлар учун ҳар чоракда 25 минг сўм;
● ижтимоий солиқ бўйича:
● юридик шахслар учун – 1 фоиз;
● якка тартибдаги тадбиркорлар учун – йилига БҲМнинг камида 1 баравари;
● айланмадан олинадиган солиқ бўйича – 1 фоиз (2021 йил 1 январдан юзага келадиган муносабатларга нисбатан ҳам қўлланилади).

🖥 Давлат органлари солиқ солиш объектларига оид маълумотларни солиқ органларига реал вақт режимида электрон шаклда тақдим этади.

▫️Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 14 сентябрдаги "Шартномавий муносабатларни тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Фармонига биноан жисмоний шахсларга қарз шартномаларини нотариал тасдиқлаш орқали чет эл валютасида ўзаро қарз бериш ва қайтариб олишга рухсат берилди.

Ушбу қоиданинг мазмунига кўра ендиликда фуқаролар чет эл валютасида (мисол учун АҚШ доллари) қарз бериши ёки олиши мумкин. Бироқ бунинг асосий шарти енди ушбу қарз шартномаси НОТАРИАЛ тартибда тасдиқлаш саналади.

Тўғри, сиз шу пайтгача ҳам долларда қарз олиш ва бериш амалиёти бор эдику дейишингиз мумкин. Бу фикрга мен ҳам қўшиламан.
Лекин эндиликда бу муносабат қонуний эканлигини нотариал тасдиқлаш талаби жорий этилмоқда.

Агарда сиз долларда қарз берсангиз-у уни нотариал тасдиқламасангиз, унда бу шартнома ҳақиқий ҳисобмайди. Чунки Фуқаролик кодекси 116-моддасига кўра қонунчиликнинг талабларига мувофиқ келмайдиган мазмундаги битим, шунингдек ҳуқуқ-тартибот ёки ахлоқ асосларига атайин қарши мақсадда тузилган битим ўз-ўзидан ҳақиқий эмасдир.

Шундай экан бугундан бошлаб чет эл валютасида қарз бермоқчи ёки олмоқчи бўлсангиз уни нотариал тасдиқлаш эсингиздан чиқмасин.
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

Махсус иқтисодий зоналар иштирокчиларига ортиқча ҚҚС суммаси қоплаб берилади

“Махсус иқтисодий зоналар иштирокчиларини янада қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ–5243-сон, 14.09.2021 й.) қабул қилинди.

☑️ Қарорга кўра, 2020 йил 1 январдан махсус иқтисодий зоналар иштирокчиларига фойда солиғи бўйича имтиёзлар бекор бўлганлиги муносабати билан мазкур солиқ имтиёзларининг фойдаланилмай қолган қисми 2020 йил 1 октябргача махсус иқтисодий зона иштирокчиларининг реестрига киритилган иштирокчилар учун улар реестрга киритилган санадан бошлаб 3 йилдан 10 йилгача муддатларда тўлиқ қўлланилади.

➡️ Махсус иқтисодий зоналар иштирокчиларига 2021 йил 15 сентябрдан маҳсулот ишлаб чиқаришда ва ўз эҳтиёжлари учун фойдаланиладиган бутловчи буюмлар, хомашё ва материалларни импорт қилганда ҚҚС ва божхона божини фоизлар ҳисобланмаган ва уларнинг тўланишини таъминлаш талаб этилмаган ҳолда 120 кунгача муддатга кечиктириб (бўлиб-бўлиб) тўлаш ҳуқуқи берилади.

Махсус иқтисодий зоналарнинг иштирокчиларига ортиқча ҚҚС суммаси 7 кун ичида қоплаб берилади.

Бунда, камерал солиқ текшируви натижаларига кўра қопланган ҚҚС суммаси асоссизлиги аниқланган тақдирда, мазкур сумма белгиланган тартибда ундирилади.
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

❗️Айрим ходимларга уй-жой ижараси учун ҳар ойлик пул компенсациясидан даромад солиғи ундирилмайди

🔰 Қонун билан Солиқ кодексига киритилган ўзгартишга кўра, қуйидагиларга тўланадиган бошланғич ёрдам пулидан ҳамда уй-жой ижараси учун ҳар ойлик пул компенсациясидан даромад солиғи ундирилмайди (2021 йил 1 июндан юзага келадиган муносабатларга нисбатан ҳам қўлланилади):

олис, бориш қийин ҳудудлардаги бюджет бакалавриат ёки магистратурани тамомлагандан 3 йилда ишга қабул қилинган ходимларга;

олис ва бориш қийин ҳудудлардаги шифокорлик пунктлари ва поликлиникаларга, таълим муассасаларига ишга кирган, бошқа ҳудудларда яшайдиган олий маълумотли шифокорларга ва мутахассисларга.

🚫 Президент ёки Ҳукумат қарорлари билан белгиланган дастурларда қатнашиб олинган бонуслар, пул мукофотлари тарзидаги пул тўловларидан ҳам солиқ ундирилмайди.

☑️ Фуқаролар меҳнат стажи ҳисобланиши мақсадида ишламайдиган эри (хотини) учун йилига БҲМнинг камида 1 баравари миқдорида ихтиёрий тартибда солиқ тўлаши мумкин (2021 йил 1 январдан юзага келадиган муносабатларга нисбатан ҳам қўлланилади).

➡️ Лалми-яйлов зонада жойлашган ерлар учун солиқ туман Кенгашлари белгилаган солиқ ставкаларига нисбатан 0,3 коэффициентда қўлланилади.

🚙 Электромобилларни сотиб олувчилар ёки уларни Ўзбекистонга вақтинча олиб кирадиганлар йиғимдан озод қилинади (2021 йил 1 мартдан юзага келадиган муносабатларга нисбатан ҳам қўлланилади).