"Ўзмиллийбанк" АЖ матбуот котиби
578 subscribers
1.25K photos
326 videos
4 files
733 links
Download Telegram
Forwarded from AOKA - Rasmiy kanali
Мурожаатнома аввалида Президент пандемия ҳақида тўхталиб ўтди. Унинг таъкидлашича, коронавирус туфайли дунёда 500 миллион иш ўрни йўқотилди, ҳар ой жаҳон иқтисодиёти 400 миллиард доллар зарар кўрмоқда.

«Aфсуски, бу офат бутун инсоният қатори халқимиз учун ҳам кутилмаган ташвиш ва мураккаб муаммоларни келтириб чиқарди, — деди давлат раҳбари. — Бухоро ва Сардобада юз берган табиий ва техноген офатлар ҳам эл-юртимизнинг иродасини синовдан ўтказди.

Халқимизнинг букилмас иродаси, фидокорона меҳнати ва матонати, аҳоли ва давлат органларининг биргаликдаги саъй-ҳаракатлари туфайли мавжуд қийинчиликларни мардона енгиб ўтмоқдамиз».

Президент шифокорлар, шунингдек, пандемия пайтида муҳтожларни қўллаб-қувватлашга ҳисса қўшган тадбиркорлар ва фуқароларга ўз миннатдорлигини билдирди.

@aoka_uz
2021 йил — Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили.
2021 йил мамлакатимизда Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили деб эълон қилинди
www.president.uz/uz/4049

2021 год объявлен в нашей стране Годом поддержки молодежи и укрепления здоровья населения
www.president.uz/ru/4049

#Mirziyoyev #Murojaatnoma #yilnomi #yoshlar #salomatlik

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
⚡️Қизлар учун грантлар 2 баробарга оширилади

Бу ҳақда Президентнинг Парламентга Мурожаатномасида маълум қилинди:

«Олий ўқув бирларига киришда ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларнинг қизлари учун грантлар 2 баробарга кўпайтирилиб, 2 мингтага етказилади».

☑️ «Кейинги йил учун устувор илм-фан йўналишлари этиб физика, чет тилларини ўқитиш танлаб олинади».

☑️ «Физика бўйича Аҳмад Фарғоний номидаги Халқаро фан олимпиадаси ташкил этилади».

@Rasmiy_xabarlar_Official
Президент Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлисга Мурожаатномасидан:

- Ёшларнинг бизнес лойиҳаларини кредитлаш ҳамда уларни касб ҳунарга ўқитиш учун 1 трлн.сўм ва 550 млн. доллар ажратилади.

-2021 йилда ЎзСаноатқурилишбанк, Асака банк, Алоқа банк, Ипотека-банк, Турон банк, Қишлоқ қурилиш банклар хусусийлаштириш учун тайёрланади. Йирик банклардан бири стратегик инвесторларга тўлиқ сотилади.

-2021 йилда инфляцияни 10% дан оширмаслик Марказий банк ва ҳукуматнинг асосий вазифаси бўлади.

-2021 йилда банклараро валюта бозори онлайн платформага ўтказилади ва тадбиркорларга валюта маблағларини банкнинг ўзида сотиб олиш имкониятлар яратилади. Натижада тадбиркорларга валютани 4 кун ичида эмас, ярим соат ичида сотиб олиш имкони яратилади.

-2021 йил 1 февралга қадар "Банк бўлмаган кредит ташкилотлари тўғрисида"ги Қонун лойиҳаси ишлаб чиқилади.

-Бундан буён барча давлат харидлари жамоатчилик ва парламент назорати остида бўлади.

-Мамлакатимизда ислом молиявий хизматларини жорий этиш бўйича ҳуқуқий база яратилади.

-Уй-жойга эҳтиёжманд аҳолига ипотека кредитлари учун субсидия тўлаб беришга 2,4 трлн. сўм йўналтирилади.

-Жойларда аёлларни тадбиркорликка ўқитиш, намунали бизнес планлар ишлаб чиқиш, уларни ўқитиш бўйича Халқ банки масъул бўлади. @zebotukhtaeva
Forwarded from BFAUZ
Ўзбекистон Республикаси Банк-молия академияси “Ўзмиллийбанк” АЖ кўмагида вакант лавозимларга танлов эълон қилади.

Банковско-финансовая академия Республики Узбекистан объявляет конкурс на замещение вакансий при поддержке АО «Узнацбанк».

Ўзбек тилида батафсил маълумот олиш учун ушбу ҳаволага киринг:
http://bfa.uz/news/113?lang=uz

Для получения дополнительной информации на русском языке перейдите по этой ссылке:
http://bfa.uz/news/113?lang=ru
Forwarded from NBU_official
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
29.12.2020 валюталар курси.
———
Курсы валют на 29.12.2020.
Forwarded from NBU_official
​​Миллий банк маданий меросимизни асраб қолмоқда.

🏰 Ўзбекистон Миллий банкининг тарихий обидалари тўпламига яна битта қўл меҳнати билан яратилган хазина — «Нуруллабой» сарой мажмуаси қўшилди.

👉🏼 Бу тарихий обидани қайта қуриш ва тиклаш ишлари 2017 йилда бошланган. Бугунга келиб биз унинг улуғворлигидан баҳраманд бўлишимиз мумкин.

«Нуруллабой» саройи ҳақида батафсил маълумот билан бу ерда танишишингиз мумкин: https://nbu.uz/uz/news/nurullaboy-saroyining-yangicha-ko-rki-va-tarovati-/

———

НБУ сохраняет культурное наследие.

🏰 В шкатулку исторических ценностей Национального банка Узбекистана добавилось ещё одно рукотворное сокровище — Дворцовый комплекс «Нуруллабай».

👉🏼 Реставрация и восстановление этого памятника начались в 2017 году. А уже сегодня мы можем насладиться его великолепием.

Подробнее про дворец «Нуруллабай» вы можете узнать тут: https://nbu.uz/news/ao-uznatsbank-sokhranyaet-kulturnoe-nasledie/
☎️ Кундалик ҳаётимизда иш юзасидан мурожаат қилишимиз мумкин бўлган ташкилотларнинг "Ишонч телефонлари"ни ушбу материалга жамладик.
✔️Жумладан,

📞
Меҳнат ҳуқуқлари бузилиши ёки мажбурий меҳнатга йўл қўйилиши, транспорт соҳасидаги муаммолар, тиббиёт соҳасига оид масалалар, маҳалла тизими, хотин-қизлар ҳаётига оид турли ижтимоий муаммолар, кредитлар борасида банклар билан бевосита мулоқот қилиш, солиқ, давлат хизматлари, пенсия ҳамда истеъмолчилар ҳуқуқлари билан боғлиқ саволлар юзасидан қуйидаги ишонч телефонларига мурожаат қилишингиз мумкин:

Каналга уланиш:👇
t.me/Rasmiy_xabarlar_Official
Forwarded from NBU_official
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
05.01.2021 валюталар курси.
———
Курсы валют на 05.01.2021.
❗️Давлат органларининг телеграмдаги расмий саҳифаларини кузатиб боринг!

Ўзбекистонда расмий ахборотнинг биринчи манбаси - ахборот хизматлари ҳисобланади. Хозирги кунда барча давлат органлари телеграмда ўз саҳифаларини юритишмоқда.

Мазкур телеграм каналларида янги қонун ҳужжатлари шарҳи, аҳамиятли мавзулар юзасидан экспертлар фикри, муҳокамаларга сабаб бўлаётган мавзуларга оид расмий идоралар позициясидан бохабар бўлиш имконияти мавжуд.

🔔 Давлат органларининг расмий каналлари билан танишиб, аъзо бўлишни тавсия қиламиз.
Forwarded from NBU_official
​​💸 ID карта учун давлат божини тўланг!

Буни Milliy иловаси орқали амалга оширишингиз мумкин.

«Тўловлар» бўлимига ўтинг;
«Бюджет тўловлари» қисмини танланг;
Сўнгра «ИИВ ВвФРБ (ВРЎБ)» ни босинг;
Керакли пунктни танланг.

Бир неча дақиқада тўлов амалга оширилади!

———

💸 Оплачивайте государственную пошлину за ID карту!

Сделать это вы можете в приложении Milliy.

Перейдите в раздел «Платежи»;
Выберите «Бюджетные платежи»;
Далее кликните на «МВД ОВВИГ (ОВИР)»;
И нажмите на нужный пункт.

Всего пара минут и оплата будет внесена!
Forwarded from NBU_official
​​📣 Ҳурматли мижозлар!

Техник ишлар ўтказилиши муносабати билан Milliy иловаси орқали MilliyOn онлайн-овердрафтини расмийлаштириш хизматидан вақтинча фойдаланиб бўлмайди.

Юзага келган ноқулайликлар учун узр сўраймиз.

———

📣 Уважаемые клиенты!

В связи с проведением технических работ временно не будет доступна услуга по оформлению онлайн-овердрафта MilliyOn в мобильном приложении Milliy.

Приносим свои извинения за созданные неудобства.
#Биласизми

“Радар” адашиши мумкинми?

“Радар” ўрнатилган ҳудудда белгиланган тезлик ошириб юборилганда “радар” ва автомашинанинг спидометр кўрсаткичи йўл қўйиши мумкин бўлган жами нуқсонлар инобатга олинади.

Шунинг учун, “радар” белгиланган тезликдан соатига 5 километрдан ошиқ бўлганини кўрсатган тақдирда ҳайдовчига нисбатан маъмурий баённома тузилади.

Масалан, белгиланган ҳаракат тезлиги 70 км/соат этиб белгиланган ҳудудда ҳайдовчи 76 км/соат ва ундан юқори тезликда ҳаракатланганда унга нисбатан маъмурий баённома тузилади. Агар ҳайдовчи ушбу ҳудудда 70-75 км/соат тезликда ҳаракатланса, бундай ҳолатда маъмурий баённома расмийлаштириш мумкин эмас.

Ушбу талабга риоя этилмаган ҳолда расмийлаштирилган маъмурий баённома маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишни кўриб чиқиш учун қабул қилинмайди.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqavto
Forwarded from MTRK ǀ Rasmiy kanal
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ахборот 24 | Мурожаатномада банк тизимини трансформация қилишга қаратилган таклифлар
#9jan #uzbekiston24

mtrk.uz | Youtube | Facebook | Telegram
⚡️Республика махсус комиссиясининг қарори билан Буюк Британия, Италия, Дания, Австрия, Австралия, Нидерландия ва Жанубий Африка Республикаси давлатлари билан халқаро авиарейсларга қўйилган тақиқ (кириш, чиқиш ва транзит рейслар орқали республикага кириш) 1 февралга қадар узайтирилди.

Ушбу тақиқ аввалроқ 10 январгача белгиланган эди.
@zebotukhtaeva
Forwarded from NBU_official
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
12.01.2021 валюталар курси.
———
Курсы валют на 12.01.2021.
​​ХАЛҚАРО АВИАҚАТНОВЛАР ЧЕКЛОВИНИНГ УЗАЙТИРИЛИШИ ЮРТИМИЗДА "COVID-19"НИНГ ЯНГИ ХАВФИНИНГ ОЛДИНИ ОЛИШГА ЁРДАМ БЕРАДИ

Бир қатор мамлакатларда эпидемиологик вазият мураккаблигича қолаётганлиги сабабли шу йилнинг 10 январига қадар авиақатновларни чеклаш муддати Республика махсус комиссиясининг қарори билан шу йилнинг 1 февралига қадар узайтирилгани ҳақида хабар берган эдик. ССВ Матбуот хизмати шу ҳақдаги саволларга Коронавирусга қарши курашиш штаби аъзоси, тиббиёт фанлари доктори Севара Убайдуллаевадан жавоб олди.

— Дунёнинг бир неча давлатларида тарқалган коронавируснинг янги штамми сабаб юртимиз қатор давлатлар билан халқаро авиақатновларни вақтинча тўхтатганди. Ушбу чеклов яна 1 февралгача узайтирилди. Бу қарорнинг қабул қилинишига қандай омиллар сабаб бўлган, сизнингча?

— Ҳозирда коронавируснинг “британча” штамми кундан кунга кўплаб давлатларда аниқланмоқда ва тезлик билан тарқалмоқда. Бу қарор эса, мазкур янги штаммнинг мамлакатимиз ичкарисида кириб келишининг олдини олишга ёрдам беради.

Авиақатновларга қўйилган чекловлар айнан шу янги штамм кўпроқ қайд этилаётган мамлакатларга нисбатан амалга оширилмоқда. Аслида, бу жуда муҳим қадам, шу йўл билан коронавируснинг янги штамми юртимизга кириб келиши ҳамда аҳолимиз орасида тарқалишини олдини олишга ҳисса қўшилади.

— Ушбу қарорда қайд этилмаган мамлакатлар билан авиақатновлар ва фуқароларнинг кириб-чиқиш тартиблари қандай бўлади?

— Айни пайтда қайси мамлакатдан бўлмасин, авиақатновлар орқали барча кириб келаётган фуқаролар коронавирус инфекциясини аниқлаш мақсадида аэропортларда ПЗР ёки экспресс-тест усулида текширувдан ўтмоқда. Тест натижаси мусбат чиққанлар тўғридан-тўғри махсус шифохоналарга даволаниш учун юборилади, улар билан контактда бўлганлар ҳам назоратга олиниб алоҳидаланади.

Коронавируснинг янги штамми бошқа давлатларда ҳам хавфли даражада ўсиб кетса, Республика махсус комиссияси томонидан улар билан ҳам авиақатновларга чекловлар белгилаш кўриб чиқилади. Бу тадбирлардан мақсад юртимизда коронавирус инфекциясининг янги тўлқини кириб келишининг олдини олишдир.

Шу боис, қайси давлатларда бу янги штамм билан боғлиқ касалланишлар сони кўпайиб борса, юртимизга кириб-чиқиш тартибига асосан авиақатновларга қатъий чекловлар киритилади ва чегаралар ёпилиши назарда тутилади.

— Коронавирус инфекциясининг янги штамми олдинги коронавирусдан қандай фарқланади. Ундан ҳимояланиш учун нималар талаб этилади?

— Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг маълумотларига кўра, “COVID-19”нинг янги штаммининг клиник аломатлари ва кечуви мавжуд коронавирус инфекциясидан фарқланмайди, шунингдек, касаллик кечувини оғирлаштирмайди.

Лекин шуни унутмаслигимиз керакки, янги штамм болалар, ўсмирлар ва ўрта ёшли аҳоли орасида кўпроқ ва тезроқ тарқалмоқда. Бу эса ўз ўрнида барчамиздан доимий равишда огоҳ бўлишни, карантин ва шахсий гигиена қоидаларига риоя қилишларни талаб этади.

Аҳолимиз коронавирус инфекцияси тарқалган дастлабки кунларидаги каби ниқобларни тақиши, ижтимоий масофани сақлаши ва қўлларни совунлаб ювиши ёки антисептик воситалар билан ишлов бериши жуда ҳам муҳимдир.

Соғлом турмуш тарзига амал қилиш, соғлом ва тўғри овқатланиш, жисмоний фаол бўлиш ва шахсий гигиенага риоя қилиш билан инсон коронавирус инфекциясидан ўзини ҳимоя қилишга харакат қилади.

— Мамлакатимизда авиақатновларга ўрнатилган чекловлар қай ҳолларда бекор қилинади?

— Авиақатновларга ўрнатилган чекловлар бекор қилиниши учун, айнан шу давлатда коронавирус инфекциясининг янги штамми тарқалиши чекланиши ва касаллик назоратга олиниши керак.

Лекин кўриб турибмизки, афсуски, қатор давлатларда коронавирус жадал тарқалмоқда, шу боис чеклов белгиланган давлатларда коронавирус инфекцияси бўйича ҳолат меъёрлашмагунига қадар эҳтиётсизлик қила олмаймиз.

Бундай тартиблар юртдошларимиз ҳаётини муҳофаза қилади ва мамлакатимиздаги эпидемиологик вазиятни назоратда тутишга ҳисса қўшади.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

CCВ расмий каналига уланиш:
@ssvuz
❗️Марказий банк фуқароларни фирибгарлик ҳолатларидан ҳушёрликка чорлайди

🔸Бугунги кунда Ўзбекистон фуқаролари орасида интернет сайтларидаги рекламалар орқали қисқа вақт ичида пул ишлашни таклиф этаётган ташкилотларнинг ёлғон маълумотларига ишониб, ўз пул маблағларини хорижий давлатларга ўтказиш ҳолатлари учраб турибди.

🔸Бунда асосан интернет фойдаланувчиси пул ишлаш тўғрисидаги рекламалар билан танишиб, ташкилотларга сўров қолдирилади. Қисқа вақт ичида “А” исмли шахс фойдаланувчи билан боғланади ҳамда савдо майдончасига (FOREX платформалари) киришни таъминлаш, халқаро молия бозоридаги савдо бўйича таҳлилий маълумот ва маслаҳат тақдим этиш таклифи билан маълум бир миқдорда чет эл валютасида сармоя киритиш сўралади.

🔸Пул маблағлари ўтказилгандан кейин, ташкилот ходими – таҳлилчи томонидан масофавий эркин фойдаланиш дастурини (Any Desk) ўрнатиш сўралади ва мазкур дастур ўрнатилгандан сўнг у орқали платформадаги савдоларда қатнашилади. Сармоя киритган фуқаро платформада ўз маблағининг ўсишини кўради ҳамда кўпайган пул маблағларини ечишга қарор қилганда, таҳлилчи ушбу маблағларни ечиб бермайди ва турли баҳоналарни важ қилади ёки умуман алоқага чиқмайди.

🔸Шундан сўнг фуқаро томонидан брокерлик компаниясининг шахсий кабинетига кирган ҳолда пул маблағларини ечиш юзасидан сўровлар юборилганда “кутилмоқда” мақоми кўрсатилади.

🔸Юқоридагилардан келиб чиқиб, Марказий банк юртдошларимизни фирибгарларнинг алдовларига ишониб қолмасликлари юзасидан огоҳ бўлишликка чорлайди.

————————————

❗️Центральный банк призывает граждан быть бдительными к случаям мошенничества

🔸В последнее время, участились случаи, когда граждане Республики Узбекистан основываясь на ложной рекламе зарубежных организаций, размещенной на веб-сайтах и предлагающей заработать большие деньги в короткие сроки, переводят денежные средства в зарубежные страны.

🔸В частности, после ознакомления с рекламой о заработке средств через интернет гражданами направляются запросы и в короткий период времени с ними связывается условное лицо «А» которое предлагает обеспечить доступ к международному финансовому рынку (платформа FOREX), а также обеспечить аналитическими материалами, представлять советы взамен на определённый объём инвестиций в иностранной валюте.

🔸После перевода средств, сотрудник организации – аналитик просит установить программу удаленного доступа (Any Desk) посредством которой принимается участие на торговой платформе. Гражданин видит рост своих инвестиций на платформе, однако при попытке снять денежные средства аналитик не выводит средства под различными предлогами или вовсе не выходит на связь.

🔸После этого, при направлении запросов о снятии средств через личный кабинет брокерской компании указывается статус «ожидается».

🔸Исходя из вышеизложенного, Центральный банк призывает сограждан остерегаться уловок мошенников и быть осторожными при переводе средств на счета различных сомнительных организаций.

#регулятор

Web | Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Twitter | Linkedin