Zokhir Tokhirovich
44 subscribers
64 photos
30 videos
25 files
222 links
Ушбу каналда ҳар хил фалсафий сўзлар, тарихий шахсларнинг бизга маълум бўлмаган сирли жабҳалари, шу билан биргаликда қизиқарли географик маълумотлар, абитуриент ва талабалар учун факт ва янги қонунлар бериб борилади.

Мурожаат : @Fattokulovgamurojaat_bot
Download Telegram
🎗 Бугун Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Миромонович Мирзиёев 63 ёшни қаршиламоқда.

Юртбошимиз 1957 йил 24 июль куни Жиззах вилоятининг Зомин туманида шифокор оиласида туғилган.

Давлатимиз раҳбарига узоқ умр тилаймиз
.
АМИР ТЕМУР ХОТИНЛАРИ

Ушбу пост баъзиларга кулгили туюлар, лекин буюк бобомиз ҳақидаги, у кишининг оилалари ҳақидаги хато фикрларни ойдинлаштириб беришига умид қиламиз.

Амир Темурнинг умумий 42 та хотини бўлиб, улардан 18 таси аслзода қизлар, қолганлари эса канизаклар, сурайё ва жориялардан иборат бўлган. Улар орасида энг машҳури Биби Хоним ёки Сароймулк хоним бўлган.

Сароймулк хоним Чиғатой улусига мансуб бўлган мўғул хонларидан Қозонхоннинг қизи бўлиб, 1341 йилда туғилган. 1355 йилда Амир Хусайн никохига кирган. 1370 йилда Амир қатл этилгач Соҳибқирон ўз никохига олган.

Амир Темурнинг дастлабки хотини Турмуш Оғадир. Ундан бир нафар қиз фарзанд (Ўги Беги Хоним) қолган. 1382 йилда бедаво касалликдан вафот этган.

Амир Темурнинг энг сўннги хотини Тукал хоним бўлиб, уни 1397 йилда ўз никохига олган. Тукал хоним ҳарамда (хон қизи бўлганлиги туфайли) Сароймулк хонимдан кейинги ўринда турган ва "кичик хоним" деб аталган. Ўша йили Соҳибқирон Тукал хоним номига Самарқандда "Боғи Дилкушо"ни барпо эттирган.

Ибн Арабшоҳнинг ёзишича, 1408 йилда Ҳалил Султон Мирзонинг хотини Шодимулк Тукал хонимни заҳарлаб ўлдирган.
Chingizxonni islom diniga da'vat qilgan afsonaviy so'fiy kim edi?

Jaloliddin Surxpo'sh Buxoriy haqida eshitganlar bormi? 1198-yili Buxoroda tavallud topgan, Muhammad (s.a.v) avlodlaridan biri sifatida e'tirof qilingan va suxravardiy yo'nalishi vakili bo'lgan bu inson hayoti afsonalashib ketgan. U qizil kiyimda yurgani uchun tojikcha "surxpo'sh" deya nomlangan. Uning hayoti sayohatda o'tgan. Bu asosan mo'g'ul bosqini natijasida edi.

U Buxoro mo'g'ullar tomonida buzilayotganida Chingizxon bilan uchrashib, uni islomga da'vat qilgan ammo xon rad etgan ekan. Keyinchalik ulug' so'fiy Hindistonga yo'l oldi. 10 ga yaqin hind qabilasini islom diniga kirgizdi. Uning ko'plab farzandlari va muridlari bo'lib, ulardan biri Jahoniyon Jahongashtning o'zi Makkaga 36 marotaba haj safarini amalga oshirgan ekan. Jaloliddin 1244-yili Uch shahri ( hozirgi Pokiston) da dafn qilingan. Uning avlodlari bugun Pokistonda yashashmoqda.

Manba: Qadr M. A. "Mukhdoom Jahaniyan Jahangasht"
#Буни албатта ўкинг

Буюк Екатерина ва Пётр I

Буюк
Екатерина - Россия тахтини олтинга буркаган энг машхур император аёл эди. Аслида Екатерина бу ҳонимнинг ҳақиқий исми эмас. Унинг келиб чиқиши ҳам руслардан бўлмаган. Ҳатто айрим тарихчилар уни Буюк эмас деб таърифлашган. У Россияга келган пайтида Золушка даражасида камбағаллашган ночор немис маликаси эди. Бу ерда хеч кими йўқ эди. Фақатгина 3 та кўйлаги бор эди ҳолос. Аммо у буюк князь Пётрга турмушга чиқишга муваффақ бўлди.
Аслини олганда, Пётр ниҳоятда арзимас одам эди. У ҳеч қачон ақл-заковати билан бошқалардан ажралиб турмаган, ўзаро суҳбатларда кўпинча беъмани гаплари билан алжираб қоларди. Пётрнинг юзи чечак изи билан чўтир бўлиб қолган эди, у каравотда тўғридан-тўғри этиги билан ётиб қолишни одат қилган.
Буюк Екатерина ҳақидаги постимизнинг давоми

Бундан
олдинги постимизда Қироличанинг ўзи ва Турмуш ўртоғи ҳақида ёзгандик, бу сафар унинг:

ФАРЗАНДЛАРИ

Екатиринанинг
ффарзандлари жуда кўп бўлган. Аммо эси паст эри уларнинг бирортасини ҳам тан олмаган. Пётр болаларининг дунёга келишида ҳеч қандай алоқаси йўқлигини таъкидлагани-таъкидлаган эди.

ҚАСОС...

Пётр ундан жирканар экан, Екатирина хам шунга яраша муносабатда бўлган. У давлат тўнтариши уюштириб, жазманлари орқали уни олдиришга эришган. Биринчи уринишда маргимуш ичиришган, лекин фойдаси бўлмаган ва иккинчи сафар Қироличанинг жазмани уни бўғиб ўлдирган эди.

ЖАЗМАНЛАРИ

Қироличанинг
жазманлари жуда кўп бўлган ва уларга давлатдаги энг нуфузли ваколатларни юклаган. Ҳаттоки умрининг охирги шоми поёнига етаётган пайтларда ҳам баҳор шабадалари унинг романтик қалбида эсишда давом этган. Бу сафарги жазман невараси қатори бир йигит эди. Бир неча йил давомида унинг ҳукмронлиги, подшохлигини ўзига бино қўйган, қовоқбош ана шу кимса Россияни бошқариш билан давом эттирди.

ЎЗИГА ХОС ҲИСЛАТЛАРИ

Қиролича
атрофида минглаб хизматкорлар бўлса хам у баъзида ўчоққа ўтни ўзи ёқарди. У хеч қачон алкогол ичимликлар ичмаган. Тамаки тутатмаган, лекин уни хидлашни ёқтирган. Унинг кийимлари шунақанги бир майин ифор келиб турганки,хатто узоқ залдан қиролича келаётганлигини пайқаш қийин эмасди.
Ҳаттоки, у ўз бўйнини торттирган, чунки у хаммадан бўйи узунроқ бўлишни орзу қиларди.
XIX asrning eng kichkina odami Genrix Berens mushuk bilan raqsga tushmoqda.

Uning bo'yi 76 sm.


Buyuk Britaniya, 1956-yil.
Каналимизга энг кўп келиб тушган мурожаат:

- Амир Темур ва Темурийлар салтанатининг шажараси ҳақида қисқача изохлар сўралган эди.

Мен буни сиз азизлар учун тўлиқ варианти (жадвал шаклила)ни тақдим этяпман.
Forwarded from Post Bot
Ushbu kanalda barcha tarixiy-ilmiy maqolalarni oʻqishingiz mumkin. Boyazid va Amir Temur oʻrtasidagi xatlashuvda nimalar haqida gap borganini bilasizmi? Shu va boshqa tarixiy-siyosiy oʻyinlar mavzulari boʻyicha keng yoritilgan maqolalar! Maqsadimiz tarixni kengroq va chuqurroq tasovvurda yetkazib berish! Tarixga qiziqasizmi unda bizga qoʻshiling!!!👇👇👇👇👇👇👇👇
Алишер Навоийнинг отаси Ғиёсиддин Кичкина... Хўш, у нега “кичкина”?

Алишер Навоийнинг аждодлари бахшилар, яъни темурийларнинг сарой амалдорлари сифатида фаолият кўрсатган. Масалан, Навоийнинг бобоси Амир Темурнинг иккинчи ўғли Умаршайх мирзо (1356-1394)нинг эмикдоши (кўкалтош) бўлган ва улғайгач ҳам унинг доимий хизматида бўлган. Умаршайх ўлимидан кейин у Темурнинг кенжа ўғли Шоҳрух мирзо (1377-1447) хизматига ўтказилган. Унинг ўғли Ғиёсиддин баҳодир (Навоийнинг отаси) эса Шоҳрухнинг набираси Абулқосим Бобур (1422-1457)нинг энг ишончли бекларидан бири бўлган. Жасурлиги, мардлиги ва ҳарбий соҳа уддабурони бўлганлиги учун Ғиёсиддин баҳодир деб аташган. Лекин унинг “Ғиёсиддин Кичкина” ёки “Кичкина баҳодир” номлари билан аталганлиги энг кўп тарқалган маълумотдир. Унга берилган “Кичкина” лақаби жуссасига эмас, балки ёшига қараб нисбат берилган (тарихда “катта” ёки “кичкина” лақабли шахслар мавжуд. Масалан, советларга қарши курашган Катта ва Кичик Эргашларнинг лақаби жуссасига нисбатан қўлланилган).
Ғиёсиддиннинг “кичкина” таърифи кўкалдоши билан бир хил номга эга бўлганлиги билан боғлиқ. Яъни, у Амир Темурнинг Ҳамадонда ҳукмронлик қилган невараси Ғиёсиддин Мансур (у Умаршайх мирзонинг кичик ўғли эди) нинг кўкалдоши бўлган, шаҳзода билан бирга ўсган. Уларни бир-бирларидан фарқлаш учун Ғиёсиддин Мансур мирзодан ёш жиҳатдан бир оз кичик бўлган Ғиёсиддин боҳодирни (Навоийнинг отасини) “кичкина” деб сифатлаганлар. Давлатшоҳ Самарқандийнинг берган маълумотлари таҳлил қилинганда, Ғиёсиддин Кичкина паҳлавон ва бардошли шахс бўлган.
Навоий ўзининг “Насойим ул-муҳаббат” асарида отасини моҳир саркарда, шу билан бирга, оқ кўнгил, меҳрибон ва раҳмдил инсон бўлганлигини таъкидлайди.
А.Т.Замонов.
Марказий Осиёнинг ислом санъатидаги ноёб нақшлари ва мотивлари

Марказий Осиёнинг ислом санъатидаги алоҳида услуби ҳақида гапириш мумкинми?

Ушбу саволга меъморчилик нуқтаи назаридан аниқ қилиб, “ҳа” деб жавоб бериш мумкин. Милодий 900 йилга тааллуқли Исмоил Сомоний мақбараси ислом услубига хос мавжуд мақбаралар орасида энг кўҳнаси ҳисобланади. Ушбу бинода, айниқса, Покистондаги мақбара меъморчилигига алоҳида таъсир кўрсатган услубнинг ривожланиш ибтидоси ўз аксини топган. Темурийлар даврига меъморчиликнинг алоҳида услуби хосдир. Бундай меъморчиликнинг энг буюк намуналари Самарқанд ва Шаҳрисабз шаҳарларида қад ростлаган.

Ҳатто XIX асрда ҳам саройлар, масжидлар ва мадрасаларга Темурийлар даври нақшлари туширилган ҳамда улар ислом дунёси учун ноёб бўлган Шарқий Туркистон билан Кавказ гиламлари тарихини акс эттирувчи кошинлар билан безатилган. Марказий Осиё минтақаси китоб миниатюраси санъатида ҳам Ҳиротдаги Темурийлар рассомлик мактаби ёхуд Бухородаги Шайбонийлар миниатюра мактаби билан ажралиб турган.

Ушбу мақолада мен кичик санъат намуналаридаги Марказий Осиё услубини қандай ўрганганимни баён қилмоқчиман. Ушбу вазифа, бир қарашда туюлганидай, осон эмас. Гап шундаки, ислом санъатини тадқиқ қилаётган тарихчиларнинг аксарияти Марказий Осиёни Эронни шарқий қаноти деб билади; бошқа тарафдан, давлат ва шахсий коллекцияларимиздаги буюмларнинг кўпчилиги археология қазишмаларидан олинмай, санъат кимошди савдосидан сотиб олинган. Менинг асосий мақсадим айрим устхатлар, эпиграфика – кўҳна ёзув мотивлари, Хитой ёки Ҳиндистондан келиб чиққан ва “хонакилаштирилган” айрим нақшларга асосланган ҳолда Марказий Осиё услубининг ўзига хос жиҳатларини аниқлашдан иборат. Бу Марказий Осиё учун ноёб бўлган нақшлар ва мотивларнинг муайян репертуарини аниқлаш имконини беради.

1992 йили ташкил этилган “Самарқанднинг сирли ерлари” кўргазмаси каталогида сопол буюмларнинг ўзига хос хусусиятларини аниқлаш улкан олға силжиш бўлган эди. 873 – 999 йилларда ишлаб чиқарилган ва Сомонийлар даврига тегишли сопол буюмлар илгари мавҳум тарзда тамсил қилинган эди. Нишопур билан Афросиёб (кўҳна Самарқанд) Сомонийлар давлатининг иккита сопол буюмлар ишлаб чиқарувчи маркази бўлган. Афросиёбнинг сирланган сопол буюмлари Нишопурникидан фарқли ўлароқ, нақшлар билан кўпроқ безатилган. Уларда оқ ранг устида қизил, марганец-малла, яшил ёки зайтунрангдан, тўйиқ малла ёки қора ранг устида оқ ёки оч яшил рангдан фойдаланилган. Жомларнинг ички ёки ташқи ҳошиясидаги ёзуви аниқ куфийлик хатида бажарилган, шунингдек, идишлар сиртида миххат мотивлари ёки себарга – учбарг шаклидаги нақшлар бор.
Po'lad Alemdarning hayotiy obrazi kim edi?

Taniqli turk seriali "Qashqirlar makoni" da Ali Jondon va Po'lad Alemdar obrazlari yaratilishiga turtki bo'lgan shaxs o'tgan asrda Turkiyada yashab o'tgan mashhur siyosatchi bo'lganini bilasizmi?. Uning ismi Abdulla Chatli edi. 1956-yili tug'ilgan Abdulla yoshligidan antikommunist va millatchi sifatida ham kommunizm va ham kurd ayirmachilariga qarshi harakatlarda qatnashdi. Uning milliy xavfsizlik xizmatlariga aloqasini va qamoqdan mashhur safdoshlarini qutqarganligini gapirib kelishadi. Dastlab "Kulrang bo'rilar " keyin esa antikommunist Gladio sistemasida xizmat qildi. 80-yillar Avstriyaga hijrat qilishga majbur bo'lgan, G'arbiy Yevropada armanilarga qarshi faoliyat yuritgan. U jangari arman tashkiloti -ASALAning barcha liderlarini yo'q qilgan.Turkiyaga qaytgach, o'z faoliyatini yanada gullatdi. Ammo 1996-yil 3-noyabrda Abdulla Chatli va uning sevgilisi -"turk mafiyasidagi politsiyachi go'zal" Goncha Us bo'lgan mashina traktor ichiga kirib ketadi. Bu uyushtirilgan qotillik bo'lib, mamlakatda siyosiy norozilikka olib keladi. Ushbu qotillik aybdorlari haligacha topilmagan. Marhumning janozasida 45 ming kishi ishtirok etadi. Uning nomi bugun Turkiyada vatanparvar sifatida eslanadi. Kitoblar nashr ettiriladi. Ko'pchilik turklar xotirasida mardlik timsoli bo'lib kelmoqda.

Manba: http://solidarizm.ru
Pushkinning qotili.

Jorj Sharl Dantes Pushkinni otib tashlagandan keyin ancha yashadi. O'zi asli fransuz bo'lib, vatanidagi holatdan norozi bo'lib, Prussiya armiyasiga kirgan keyin esa Rossiyaga yo'l oldi. Bir qator yolg'onlarni to'qib, armiya ofitserligiga erishdi. Ozgina o'tib Gollandiya elchisi uni asrab olishga qaror qildi. 1835-yili noma'lum xatlar Pushkinga yuborildi. Unda xotinining Dantes bilan "don olishgani" yozilgan edi. Pushkin duelni xohladi. Ammo qarindoshlar undovi ila shoir jahlidan tushdi. Ammo mish-mishlar tugamadi. Oradan ikki yil o'tdi. Nihoyat 1837-yilgi Dantes va Pushkinning xotini orasidagi uchrashuv Pushkinning taqdirini hal qildi. Duel uyushtirildi. Nihoyat 27-yanvar kuni uyushtirilgan o'lim jangida shoir yaralanib 2 kun o'tgach halok bo'ldi.

Voqeadan xabar topan Nikolay I Dantesni unvonidan mahrum qilib, chet elga quvdi. Fransiya hukumatida ma'sul lavozimda ishladi. 1852-yili Napoleon III uni Nikolay I bilan uchrashishga yubordi va Dantes avf qilindi. Dantes 1895-yili 83 yoshda vafot etdi. Aslida o'sha "don olishish" umuman bo'lmagan va Pushkin yoki Dantesning dushmanlari ularning o'limini xohlagan deya taxmin qilinadi. Keyinchalik Dantesning qizi ( Dantes Pushkinning qaynisinglisiga uylangan edi) otasini qotillikda ayblagan.

Manba: Витале С. Тайна Дантеса.
Шайбонийхон vs Исмоилшоҳ

Марв
жангидаги Мухаммад Шайбонийхоннинг ҳалокатига сабаб бўлган омиллар

Бу жанг арафасида Шайбонийхон (1451 - 1510) 60 ёшда, Шоҳ Исмоил (1587 - 1524) 23 ёшда бўлган. Мовароуннахр ва Ҳуросон эгаллангандан сўнг 1509 йилнинг апрель ойида Шайбонийхон Қаршидан Эрон сари йўлга тушади. Сафавийлар ва Шайбонийлар ўртасидаги жангга қадар Шайбонийхон Эронни босиб олиш учун зимдан тайёргарлик кўрган.

Қуйидаги омиллар халокатига сабаб бўлган:

биринчидан,
1509 йилги Қозоқ хонлигидаги охири бесамар юриш, Хуросон ва Эроннинг шимолий-шарқий ҳудудларидаги юришлар натижасида қўшиннинг руҳияти ва жисмидаги толиқишлар ҳамда қиш яқинлашуви билан уларга рухсат бериб юборилганлиги;
иккинчидан, Марв қамали пайтида Исмоил Сафавийнинг найрангига ишониши, (бир неча хат алмашинувидан кейин, шоҳ Исмоил Эронга қайтишини маълум қилган.) Шайбонийхон эса унинг ростдан ҳам қайтганлигига ишонган, чунки унинг бу маълумотга ишонишига Мовароуннахрдан шайбоний султонларнинг ёрдам учун келаётганлиги хақидаги хабар Исмоилга маълум эканлиги, у қўшимча кучлар келиши туфайли қамални бўшатди, деб ўйлаши сабаб бўлган;

учинчидан, бевосита жангнинг ўзида бир қатор ҳарбий ҳийлага учраганлиги бўлди:
1. Эрон қўшининг орт томонида 2-3 қатор туялар бўлиб, Шайбонийхон уларга эътибор бермаган (одатда қўшиннинг ортидаги туяларга озиқ-овқат маҳсулотлари ва ҳарбий аслахалар мавжуд бўларди. Бу карвон тарихий манбаларда уғлуқ. пармол сингари номлар билан учрайди.) Исмоил туялар ортида энг сара отлиқларни жойлаштирган эди;

2. Жанг бошланиши билан Эрон аскарларининг қалб (марказ) қисми бироз жанг қилиб орқага чекининга тушади. Шайбоний қўшинлари эса уларни таъқиб қилиб, ўлжа олишни бошлаб юборишади. Шундай вазиятда туялар ортидаги Эрон суворийлари ҳужумни бошлаб, Мовароуннахр аскарларининг қанот қисмларини тарқатиб, унинг анча ичкарига кириб борган қалб қисмини ўраб олади. Орқада турган Шайбонийхон эса асосий қўшинидан ажраб қолиб,қочишга мажбур бўлади. Жанг тугагач, унинг жасади аскарлар жасадлари орасидан топилган.

Ҳаттоки, Шоҳ Исмоил Шайбонийхоннинг бош чаноқ суягидан ўзига коса ясаб олган.
Assalomu alaykum hurmatli kanalimiz obunachilari! Men bugun sizlarga bir yangi, tarixiy manbalarga boy kanalni tavsiya etmoqchiman. Kanal yaqinda ochilganiga qaramasdam katta ma'lumotlar bazasiga ega bo'lgan. Kanalda ilmiy maqolalar, tarixiy faktlar, turli turkum va ruknlarda ma'lumotlar mavjud. Eng asosiysi ushbu kanalda yo'lgo'n ma'lumotlar yo'q. Kanalga ulanish uchun https://t.me/kvazar_quasar ni bosing.
«С5 + …»: Марказий Осиёнинг дунё геосиёсий харитасига қайтиш формуласи.

Марказий Осиё мамлакатлари мустақилликка эришгандан сўнг орадан ўтган узоқ давр мобайнида улар интеграцияси деярли расмиятчиликдан иборат бўлиб, ягона бозор, божхона иттифоқи ва ягона валютанинг шаклланиш жараёни эса декларатив бўлиб қолаётган эди. Минтақада етакчилик учун рақобатнинг кучайиб боргани миллий идентитетни шакллантириш мақсадида умумий тарихни ўз миллатини устун қўйган ҳолда талқин қилиш, мамлакатлар ислоҳотлар жараёнини синхронлаштириш ўрнига турли ислоҳот моделларини танлаши уларни бир-биридан тобора узоқлаштира бошлади ва минтақавий ҳамкорликни кун тартибидан четга суриб қўйди.

Қайд этиш жоизки, интеграция жараёни “Туркистон – умумий уйимиз” шиори остида амалга оширила бошлаган эди. Бу минтақада ташкил топган чегаралардан эмас, аксинча, ХХ аср бошларидаги ҳали миллий миллий-ҳудудий чегаралар тортилмасидан бурунги даврдан келиб чиқиб қилинган иш эди.

Интеграция билан боғлиқ воқеаларнинг ривожида минтақага ташқи акторлар – ўйинчиларнинг эътибори ошиши роль ўйнади. Масалан, Россия минтақага яқин хориж/постсовет маконининг бир бўлаги деб қараган ва бу ерда ўз таъсирини тиклашга уринаётган эди. АҚШ узоқ йиллар мобайнида Афғонистонни минтақанинг бир қисми деб ҳисобловчи “Катта Марказий Осиё”концепциясини ва “Жанубий ва Марказий Осиё” концепциясини илгари суриб келди. Хитой эса икки томонлама муносабатлар ўрнатишни афзал билди, минтақавий ёндашувни ишлаб чиқишга унчалик қизиқиш билдирмади. Марказий Осиёдаги бешта давлатни бирлаштирувчи минтақавий тузилма йўқлиги сабаб ушбу жуғрофий маконда турли интеграция ва мулоқот платморфаларининг турли-туман мозаикаси шакллланди...

Мақоланинг давомини эртага ўқиймиз.

Манба
: UzAnalytics
Сенат томонидан “Таълим тўғрисида”ги Қонун маъқулланди (янги таҳрирда)

Қонунда бошланғич таълим, касб-ҳунар таълими, касб-ҳунар мактабларида IX синф битирувчилари негизида бепул асосда кундузги таълим шаклида умумтаълим ва мутахассислик фанларининг икки йиллик интеграциялашган дастурлари асосида таълим амалга оширилиши белгиланмоқда.

📋 Ушбу Қонун таълимнинг нодавлат шаклини ривожлантиришга, жамиятимизда интелектуал мулк салоҳиятидан самарали фойдаланиш, илм-маърифатга доир иш жойлари кенгайишига имкон беради.

📌 Шунингдек, қонунда мактабгача таълим ва тарбия масаласига алоҳида эътибор қаратилиб, мактабгача ёшдаги болаларни ўқитиш ва тарбиялашга, болаларни умумий ўрта таълимга тайёрлашга қаратилган узлуксиз таълим турини такомиллаштириш кўзда тутилган.

▫️ Маъқулланган Қонун Президент томонидан имзоланиб, белгиланган тартибда эълон қилингач расмий кучга эга бўлади.
⚡️ АОКА штабида бўлиб ўтган брифингда бу йилги тест синовлари 2 сентябрдан бошланиши маълум қилинди.

Август ойида тест синовлари ўтказиладиган жойлар, яъни стадионлар тегишли жиҳозлар билан таъминланади.

Тест синовлари натижаси тестни эртасига абитуриентни шахсий кабинетида эълон қилинади.
#ҳақиқат

4 ёшингда муваффақият - иштонингни ҳўллаб қўймаслигинг.

8 ёшингда муваффақият - уйингни мустақил топиб кела олишинг.

12 ёшингда муваффақият - атрофингда дўстларинг бўлиши.

18 ёшингда муваффақият - машина ҳайдашга гувоҳноманг бўлиши.

23 ёшингда муваффақият - олийгоҳни битиришинг.

25 ёшингда муваффақият - иш топа олишинг.

28 ёшингда муваффақият - ўзингга муносиб киши ёки аёл билан турмуш қуришинг.

30 ёшингда муваффақият - фарзандли бўлишинг.

35 ёшингда муваффақият - мол-дунёга эга бўлишинг.

45 ёшингда муваффақият - кўринишинг, ёшлигинг ва ғайратингни сақлай олишинг.

50 ёшингда муваффақият - фарзандларинг мевасини кўра бошлашинг.

55 ёшингда муваффақият - эр-хотинлик мажбуриятларини адо этишга қодир бўлишинг.

60 ёшингда муваффақият - машина ҳайдаш гувоҳномангдан фойдалана олишинг.

65 ёшингда муваффақият - хасталикларсиз ҳаёт кечиришинг.

70 ёшингда муваффақият - бошқага боқиманда эмаслигингни ҳис қилишинг.

75 ёшингда муваффақият - атрофингда дўстларинг (тирик) бўлиши.

80 ёшингда муваффақият - уйингни мустақил топиб кела олишинг.

85 ёшингда муваффақият - иштонингни ҳўллаб қўймаслигинг.

Буларни ўқиб қуйидаги ояти карима ёдга тушди:

"Аллоҳ сизни заифликда яратган, сўнгра заифликдан кейин қувватли қилган, сўнгра қувватдан кейин яна заифлик ва қарилик қилган зотдир. У хоҳлаганини яратур. У ўта илмли ва ўта қудратлидир".
("Рум" сураси, 54-оят).
Ҳумоюн подшоҳ бобоси каби вафот этган экан

Ҳумою подшоҳ 1530 йил Ҳиндистон тахтини эгаллади. Унинг ҳукмронлиги даври зиддиятли воқеалар билан кечди. У 1540 йил Ҳиндистон тахтидан айрилгач, Кобул, Қандаҳор ва Эронда бўлди, ҳаёти бир текис бўлмади, отаси Бобур мирзо каби юрт илинжида сансон бўлди.

Ҳумоюн подшоҳ 1555 йил Ҳиндистоннинг маълум қисмини қайта қўлга киритишга муваффақ бўлади. Унинг ҳарбий ҳаракатларини Эрон шоҳи Таҳмасб қўллаб-қувватлаган. Ҳумоюн Шерхон сурнинг вориси Искандаршоҳга зарба бериб, Деҳлига киради ва уни қўлга киритади. Лекин ҳали Ҳиндистон бутунлай фатҳ этилмаган эди.
Тарихий манбаларда ёзилишича, Ҳумоюн ҳар куни кечқурун китоб мутолааси билан машғул бўлган. Унинг энг кўп ўқийдиган китоблари Бобурнинг “Вақоъи”, Навоийнинг “Хамса” ва Хожа Аҳрор асарлари бўлган. Шундай мутолаали тунларнинг бирида, 1556 йилнинг 24 январ кечаси ўз кутубхонасидан тушиб келаётганида қоқилиб, зинапоядан йиқилиб, бир неча поғонадан юмалаб тушади. Ҳаёти фаолиятининг баланд-паст бўлиши, зиддиятли, ғамгин ва ситамли даврларнинг кўп бўлганлиги сабаб жисми ҳам заифлашиб қолган подшоҳнинг шу йиқилишда жони узилган эди.

Бу пайтда Ҳумоюн 49 ёшда бўлган (Отаси 47 ёшда вафот этган эди). Унинг ўлими ҳолати бобоси, Бобур мирзонинг отаси Умаршайх мирзо ҳалокатига ўхшашдир. Умаршайх ҳам 1494 йил Ахси қўрғонидаги кабутархонадан йиқилиб ҳалок бўлган ва бу пайтда у 39 ёшда бўлган.

“Бобурийлар ва Мовароуннаҳр” рисоласи
Қадрли каналимиз муштарийлари! Биз сиз азизлар учун янги лойихани ишга тушурмоқчимиз. Бунда сизларнинг фикрларингиз жуда мухим. Ушбу лойиха "Тарихий обидалар хақидаги 25 факт" деб номланади ва каналимизда бериб борилади.
Anonymous Poll
66%
Майли, яхши бўлар эди.
18%
Майли, тарихчи олимпистлар учун қўл келади
4%
Йўқ, нима кераги бор
12%
Умуман керак эмас