Audiokoran
5.13K subscribers
1.4K photos
1.92K videos
29 files
2.92K links
🌹• Гўзал қироатлар!
🌸• Beautiful Quran recitation

@dusha_amanati
🎧 @Mp3_Quran

👥 Канал хақида Мулохаза учун

@dusha_amanati
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Оятул курсий мансур салимий
بِسْمِ اللَّـهِ الرَّحْمَـٰنِ الرَّحِيم


Аллоҳ субҳанаҳу ва таолога чексиз ҳамду санолар бўлсин!

Муҳаммад ибн Абдуллоҳ ﷺ га салавот ва саломлар бўлсин!

Бугундан бошлаб каналимизда Аллоҳ азза ва жалланинг мадади ила, "Улул - азм" (матонатли элчилар)нинг энг афзали, набий ва расулларнинг сўнггиси, Роббул Оламийннинг ҳабиби ва элчиси Муҳаммад ибн Абдуллоҳ ﷺ нинг муборак ҳаётларига бағишланган "Сийратдан сатрлар" силсилавий дарсларимизни тақдим қиламиз.
Умид қиламизки, Аллоҳ таолонинг тавфиқи билан сиз имомимиз ва йўлбошчимиз, бутун оламга раҳмат қилиб юборилган севикли пайғамбаримиз Муҳаммад ﷺ нинг сийратларидан - ҳаёт йўлларидан бирмунча бохабар бўласиз.
У Зотнинг шакл - шамойиллари, гўзал ахлоқлари, тавқою ибодатлари, сабру бардоши, асҳобларига, аҳли - оиласига ва қариндош - уруғларига бўлган муносабатлари каби кўплаб маълумотлар билан ошно бўласиз.
Дарҳақиқат, У Зотнинг покиза ҳаётларини ўқиб - ўрганиш, хушсийратларидан намуна олиш, таълимотларига мувофиқ ҳаёт кечириш - инсонни дунёю охиратнинг абадий саодатига эришиши учун ягона восита эканида шак - шубҳа йўқдир.

Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло марҳамат қилганидек:

لَّقَدۡ كَانَ لَكُمۡ فِي رَسُولِ ٱللَّهِ أُسۡوَةٌ حَسَنَةٞ لِّمَن كَانَ يَرۡجُواْ ٱللَّهَ وَٱلۡيَوۡمَ ٱلۡأٓخِرَ وَذَكَرَ ٱللَّهَ كَثِيرٗا


"Сизлар учун - Аллоҳ ва охират кунидан умидвор бўлган ҳамда Аллоҳни кўп ёд қилган кишилар учун Аллоҳнинг пайғамбари (иймон - эътиқоди ва ҳулқи атвори)да гўзал намуна бордир."

{ Аҳзоб: 21 оят }

Гуруҳимиз аъзоларидан дарсларимизга эътиборлироқ бўлишингизни сўраб қоламиз! "Сийратдан сатрлар" дарсимизнинг ниҳоясида савол жавоб мусобақасини ташкил қиламиз, иншааллоҳ. Ғолибларга совға саломлар берилади.

Аллоҳ субҳанаҳу ва таолодан ушбу дарсларни мўмин - мусулмон биродарларимизнинг иймону - эътиқодлари янада зиёдалашишига сабаб ва дунёю охиратимиз учун манфаатли қилишини сўраймиз!



@Audiokoran
Бурайда ибн Хусайб ал-Асламий розияллоҳу анҳу.

Бурайда ибн Хусайб розияллоҳу анҳу Макка ва Мадина йўлидаги Аслам қабиласидан.Яъни Мадинага яқин жойда қишлоқ бўлган шу қишлоқнинг номи Аслам. Бу қишлоқ ахли Пайғамбаримиз ﷺ ҳақида эшитганлар, лекин кўрмаганлар. Росулуллоҳ ﷺ ва Абу Бакр розияллоҳу анҳу Маккадан Мадинага хижрат қилиб келаётганларида шу қишлоққа тўхташган, ва бу ердаги саксон хўжалик иймон келтирган. Росулуллоҳ ﷺ шу қишлоқ ахли билан хуфтон намозини ўқиганлар.Бурайда розияллоҳу анҳу : "Биз Росулуллоҳ ﷺ билан бирга хуфтон намозини ўқидик, ва Росулуллоҳ ﷺ бизга Марям сурасидан ёд олдирди ". дейдилар. Кейин Росулуллоҳ ﷺ Мадинага кетганлар , булар ўз қишлоқларида қолганлар. Бурайда ибн Хусайб розияллоҳу анҳу айтадиларки: Ухуд ғазотидан кейин Мадинага кўчиб келдим, ва Росулуллоҳ ﷺ билан ўн олтита ғазотда қатнашганман.
Бурайда розияллоҳу анҳу жуда шижоатли ва журъатли сахоба эдилар. Росулуллоҳ ﷺ ни жонидан хам ортиқ яхши кўрардилар. Росулуллоҳ ﷺ га мухаббати шунақа кучли бўлган. Хижрий ўн биринчи йили Росулуллоҳ ﷺ вафот этдилар. Жуда кўп сахобаларга Мадинада яшаш оғир бўлди.Мадина кенг бўлишига қарамай, Пайғамбаримиз ﷺ вафотларидан кейин Мадинага сиғмай қолишди. Қаерга борса Росулуллоҳ ﷺ ни эслашиб, У Зотнинг қабрларини кўриб, чидай олишмас эди. Чунки Росулуллоҳ ﷺ ни жуда яхши кўришар эди. Шунинг учун жуда кўпчилик сахобалар Мадинанинг ташқарисидаги шахарларга чиқиб кетганлар. Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳунинг халифалик даврида Басра , Кўфа шахарлари фатх қилинган. Бурайда розияллоҳу анҳу Басрани ўзига маскан қилган. Хижрий 60-йиллари Язийд ибн Муовия халифа бўлган. 62-йиллари Хуросонга Ислом қўшини келган. Бурайда розияллоҳу анҳу хам келган. Қадимда Хуросон дейилса: Хозирги кунда Афғонистондаги- Балх, Хирот , Эрондаги-Нишопир, Туркманистондаги-Мари шахарлари тушунилган. Бу шахарлар катта пойтахтлар бўлган. Бурайда розияллоҳу анҳу хам Маригача келган ва шу ерда вафот этган . Қабрлари Мари шахрида. Лекин неча ёшда вафот этгани аниқ айтилмаган. Росулуллоҳ ﷺ га ёши катта бўлганда иймон келтирган. Уламолар Бурайда розияллоҳу анҳу Мари шахрига келганларида саксон ёшларида жиход қилиб келганлар, деб айтишган.Бу сахобанинг фазилатларидан яна , ўғли Сулаймон ибн Бурайда розияллоҳу анҳу Росулуллоҳ ﷺ дан жуда кўп хадис ривоят қилганлар. Имом Захабийдан нақл қилинадики Бурайда ибн Хусайб розияллоҳу анҳу Росулуллоҳ ﷺ дан юз элликта хадис ривоят қилганлар.



@Audiokoran
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу


Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу Пайғамбаримиз ﷺ нинг энг кўп ҳадис ривоят қилган саҳобаси. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳунинг исмлари хақида ихтилоф бор. Тарихчилар : Абдушшамс (қуёшнинг қули) бўлган, Исломга кирганидан кейин Росулуллоҳ ﷺ Абдурроҳман деб ўзгартириб қўйган дейишади. Куняси-Абу Ҳурайра бўлган. Абу Ҳурайра- мушукнинг эгаси дегани. Бир мушуги бўлиб, доим уни елкасида кўтариб юрар эди. Шуни кўриб Росулуллоҳ ﷺ абу ҳурайра деб айтар эди. Баъзида Росулуллоҳ ﷺ эркалатиб- я абал хирр деб қўярди. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу асли Давс қабиласидан. Давс бу Яманда. Машхур сахоба Туфайл ибн Омир розияллоҳу анҳунинг қабиласидан бўлади. Туфайл ибн Омир Давснинг саййидларидан , Росулуллоҳ ﷺ Маккадалик даврида Исломга кирган ва ўзининг қабиласига қайтиб бориб , қавмини Исломга даъват қилган. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу Мадинага хижрий еттинчи йили келади. Пайғамбаримиз ﷺ бу вақтда Хайбар ғазотида бўладилар. Росулуллоҳ ﷺ Хайбарни фатх қилиб келганларидан кейин Пайғамбаримиз ﷺ га байъат беради. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу Мадинага онаси билан бирга келган, отаси хақида тарихда хабар йўқ. Демак отаси мусулмон бўлмаган. Абу Ҳурайра онаси билан бирга хижрат қилган, лекин онаси Мадинага келишганда хам мушрика эди. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу айтадики : Онамни кўп даъват қилардим, Росулуллоҳ ﷺ нинг ҳадисларини айтардим, онам хеч қулоқ солмас эди. Ҳатто бир куни онамни даъват қилсам, Росулуллоҳ ﷺ хақида шундай гапларни айтдики, мен бу гапларни эшитишни ҳохламас эдим, яъни Росулуллоҳ ﷺ ни хақорат қилди. Бу гаплардан мен йиғлаб юбордим. Кўзимда ёшим билан Росулуллоҳ ﷺ нинг хузурларига бордим. Ва айтдим: Ё Росулуллоҳ ,онамни даъват қилган эдим, онам сиз хақингизда ножўя гапларни айтиб юборди, дуо қилинг Аллоҳ онамни хидоят қилса, дедим. Росулуллоҳ ﷺ Эй Аллоҳим абу Ҳурайранинг онасини Исломга хидоят қил, деб дуо қилдилар. Кейин мен уйга қайтдим. Уйга келсам эшик ичкаридан беркитилган экан, эшикни тақиллатсам онам: Эй абу Ҳурайра кутиб тур , дедилар. Ичкаридан сув овози, яъни ғусл қилаётгани сезилиб турганди. Кутиб турдим, онам эшикни очди бошларига рўмолини ёпиб олганиди.Ичкарига киришим билан, Ашхаду алла илаҳа иллаллоҳ ва ашҳаду анна Муҳаммадар росулуллоҳ деб айтди.Бу гапдан кейин кўзларимдан ёш чиқиб кетди. Бу гал қувонч кўз ёшлари эди. Росулуллоҳ ﷺ нинг дуолари билан Аллоҳ Таоло онамни Исломга хидоят қилди. Яна кўзимда ёш билан Росулуллоҳ ﷺ нинг хузурларига бордимда айтдим: Ё Росулуллоҳ хушхабар, сизнинг дуоингиздан кейин онам Исломга кирди дедим. Росулуллоҳ ﷺ кулиб қўйди. Айтдим: Ё Росулуллоҳ дуо қилинг онам ва менинг хаққимга- барча мўминларни биз яхши кўрайлик ва барча мўминлар бизни яхши кўрсин , дедим. Росулуллоҳ ﷺ дуо қилдилар, деди.
Пайғамбаримиз ﷺ дан энг кўп хадис ривоят қилган еттита сахобалар бор, буларнинг биринчиси абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу . Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу Росулуллоҳ ﷺ дан 5374 та хадис ривоят қилганлар. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу Росулуллоҳ ﷺ вафот этганларида йигирма етти ёшда эди. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу Росулуллоҳ ﷺ билан бор йўғи уч йил бирга бўлган, лекин жуда кўп илмни орқасидан қолдириб кетди., Чунки доим Росулуллоҳ ﷺ билан бирга юрган. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу хижрий 58-йили Мадинаи Мунавварада 78 ёшида вафот этган.Бақий қабристонига дафн қилинган.


@Audiokoran
Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳу



Абдуллоҳ ибн Аббос Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг амакиси Аббоснинг ўғли. Хижратдан уч йил олдин туғилган. Туғилишлари билан онаси бир матога ўраб югуриб Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг олдиларига олиб келиб: Ё Росулуллоҳ фарзанд кўрдим хақларига дуо қилинг, деган. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам чақалоқни қўлларига олиб, битта хурмони чайнаб оғизларидан чиқариб Абдуллоҳнинг оғизларига солганлар. Ва бу чақалоқнинг ичига биринчи кирган нарса Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг муборак туфуклари бўлган. Ва қўлларини кўтариб: "Аллоҳумма фаққихҳу фиддийн ва ъаллимҳу таъвилал ахадис яъни Аллоҳим мана шу болани динда фақиҳ, ва Қуръоннинг маъноларини тушунадиган қилгин" деб дуо қилганлар. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг дуолари ижобат бўлиб Абдуллоҳ ибн Аббос саҳобаларнинг ичидаги энг катта олимлардан бўлган. Абдуллоҳ ибн Аббос Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳивасаллам Маккадалик даврида ёш бола бўлган, уч ёшга тўлганида Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Маккадан Мадинага хижрат қилдилар. Абдуллоҳ ибн Аббос отаси ва онаси билан Макка фатҳида яъни хижрий саккизинчи йили хижрат қилганлар. Абдуллоҳ ибн Аббос айтадики: Мадинага келганимизда Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг уйларига келдим.(Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг аёллари Маймуна онамиз Абдуллоҳ ибн Аббоснинг холаси бўлади.) Мақсадим Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг тунги ибодатлар қандайлигин билишлик эди. Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам туннинг учинчи қисмида уйқудан турдилар, таҳорат олиб намозга хозирлик кўрдилар. Мен ҳам дархол турдимда таҳорат олиб Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам билан намоз ўқишлик учун чап тарафларига турдим. Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам қулоқларимдан ушлаб ўнг тарафда туради деб айтдилар. Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Аллоҳу акбар деб тунги намозни-тахажжудни бошладилар. Фотихани ўқиди, кейин Бақара сурасини бошлади. Мен: Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам тахажжуд намозининг биринчи ракаатида бақара сурасидан юз оят ўқисалар керак, деб ўйладим. Юз оятдан кейин яна давом эттирди. Демак, биринчи ракаатида бақарани тўлиқ ўқир эканлар, дедим. Бақарадан кейин Нисо сурасини бошладилар. Нисо сурасидан юз оят ўқиб, рукуъга кетсак керак, деб тургандим. Нисо сурасини хам тугатиб Оли Имрон сурасини ўқиб тугатдилар. Шу намозда турганимизда хаёлимга ёмон фикр келди, яъни ўтириб олсаммикин деб ўйладим, лекин ундай қилмадим деганлар. Шу пайтда Абдуллоҳ ибн Аббос ўн бир ёки ўн ёшда эдилар. Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам вафот этганларида Абдуллоҳ ибн Аббос ўн уч ёшда эди, ва ўн уч ёшида 1660 та хадис ривоят қилган. Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳу Али ибн абу Толиб билан Басра, Кўфада бирга бўлган. Умрларини охирида Тоиф шаҳрига кўчиб келган, шу ерда хар куни дарс берар эди. Бир кун тафсир, бир кун фиқх, бир кун хадис, бир кун мерос, бир кун араб тилидан дарс берар эди. Хар жойдан талабалар илм олишлик учун келар эди. Хозирги кунда Тоифда Масжиду Аббос бор. Абдуллоҳ ибн Аббос 68-хижрий йили 71 ёшида вафот этган. Тоиф шаҳрига дафн қилинган.



@Audiokoran
Forwarded from MP3 QURAN 30 JUZ
МАШҲУР ҚОРИЛАР ҚИРОАТИДАН БАҲРАМАНД БЎЛИНГ

01 ) Ахмад ал-ажмий

02 ) Хар хил қорилар

03 ) Солаҳ ал-ҳашим

04 ) Идрис абкар

05 ) Мишарий рошид

06 ) Ахмад ал-мисбаҳ

07 ) Саъд ғомидий

08 ) Насир ал-қитамий

09 ) Муҳаммад миншавий

10 ) Абдулбосит Абдуссомад

11 ) Алий хузайфий

12 ) Яхё хавва

13 ) Ёсир дусарий

14 ) Абдуррохман ас-судайсий

15 ) Махмуд холил хусорий

16 ) Абдуллоҳ холаф

17 ) Абу бакр аш-шатирий

18 ) Холид муҳанна

19 ) Моҳир ал-муъайқилий

20 ) Муҳаммад миншавий шогирди билан

21 ) Муҳаммад айюб

22 ) Форис аббод

23 ) Ҳоний ар-рифаъий

24 ) Вадиъ ал-аляманий

25 ) Солаҳ бухатир

26 ) Муҳаммад лухайдан

27 ) Холид жалил

28 ) Абдуррохман уъсий

29 ) Абдуррохман аззаҳроний

30 ) Саъуд шурайм

31 ) Ҳазза балуший

32 ) Абдуллоҳ комил

33 ) Холид қахтоний

34 ) Хасан ва хусан қорилар

35 ) Ёсир салама

36 ) Абдуллоҳ басфар

37 ) Оятул курсий ҳар хил қорилардан

38 ) Абдуллоҳ жуҳаний

39 ) Набил рифоъий

40 ) Абдулбосит қори

41 ) Ҳар хил қорилар қироати

42 ) Солаҳ будайр

43 ) Саййид рамазон

44 ) Ғоссан шурбажий

45 ) Ахмад холил

46 ) Абдулбосит Абдуссомад (Мужаввад қироати )

47 ) Каҳф суралари ҳар хил қорилардан

48 ) Мустафа исмоил

49 ) Ахмад нуъайний

50 ) Исми номаълум қори ( Абдуллоҳ қори )

51 ) Махмуд Абдулваҳҳаб

52 ) Мухаммад Ахмад

53 ) Рошид ал-араконий
Каҳф суралари тўлиқ ☝️
ЗУЛҲИЖЖА ОЙИ

Зулҳижжа ойи ҳаж ойидир. Бу ойда Ислом арконларидан бири бўлган ҳаж фарзи адо қилинади. Турли юртлардан мусулмонлар Макка шаҳрига йиғиладилар. Зулҳижжанинг аввалги ўн кунида Каъба тавофида, Сафо ва Марва саъйида, Замзам булоғи ёнида, кейин Минода, Арофатда, Муздалифада, Жамаротда ибодат, тиловат ва дуолар билан машғул бўладилар. Ҳажга боролмаган мусулмонлар ўз юртларида ушбу ўн кунни ғанимат билмоқлари, ибодат ва дуолар билан ўтказишлари мақсадга мувофиқдир. Бу муборак кунларнинг бандаларга манфаати кўпдир. Аллоҳ таоло Каломи мажидида: «Тонгга қасам, ўн кечага қасам...» деган (Фажр, 1–2-оятлар).

Оятдаги ўн кечадан мурод зулҳижжа ойининг аввалги ўн кечасидир. Бу ўн кунликда солиҳ амалларга тарғиб қилинишидан мақсад шуки, ундаги амаллар Аллоҳ учун энг севимли саналади. Жобир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинишича, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам бундай деганлар: «Дунё кунларининг энг афзали ўн кунлик (яъни зулҳижжанинг ўн куни)дир» (Баззор ривояти. Санади саҳиҳ ривоят).

Зулҳижжа ойининг 9-куни Арафа кунидир. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам бундай деганлар: «Аллоҳдан умид қиламанки, Арафа кунининг рўзаси ундан аввалги ва ундан кейинги саналарнинг каффорати бўлур» (Абу Довуд ва Термизий ривоятлари).

Бу ҳажга бормаганлар учундир. Ҳажга борганлар бу кунда рўза тутмайдилар. Ибн Умар розияллоҳу анҳу Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламдан ривоят қилади: «Аллоҳ наздида ушбу ўн кунликда қилинадиган солиҳ амаллардан кўра улуғроқ ва севимлироқ амал йўқдир. Бас, ушбу (кун)ларда таҳлил, такбир ва таҳмидни кўпайтиринглар!» (Аҳмад, Байҳақий, Табароний ва Ибн Абу Шайба ривояти. Ривоят санади саҳиҳ).
Ушбу ривоятга кўра, зулҳижжанинг аввалги ўн кунлигида «Лаа илааҳа иллаллоҳ», «Аллоҳу акбар» ва «Алҳамдулиллаҳ» калималарини кўп айтиш яхши экан.

"Ҳижрий-қамарий тақвим"дан.
❤️ Мухаббат ва севги


Мухаббат севги хақиқати фақат Аллоҳдандир

Баъзи инсонларни кўрамиз бир хурматли жойларга бориб қолса дарров ўша ердаги дарахтларга ип боғлашга ёки тўсилган тўсиқларга қулф осиб ният мақсадларини шу дарахт ёки қулфга боғлашади бу айни Аллоҳдан бошқасидан ёрдам сўраш ёки умид қилишдир .


Хақиқий умид мақсад ниятлар фақат шу инсонларни яратган зотдан сўралади чунки


Аллоҳ қуръонда менга дуо қилинглар ижобат қиламан деган

Қиёамат куни ҳам Аллоҳдан бошқасига ёки нарсалардан сўраганларга ният қилганларга боринг ўша нарсалар энди ёрдам сўранглар дейди Аллоҳ субханаҳу ва таъалаа

@Audiokoran 👉 @Mp3_Quran
#Дуо
*АРАФА КУНИ АЙТИЛАДИГАН ЭНГ ЯХШИ ДУО!*

Росулуллоҳ ﷺ айтдилар: «Дуонинг энг яхшиси арафа кунида қилинган дуодир. Мен ва мендан илгари ўтган пайғамбарлар дуода айтган энг яхши сўзлари:

لاَ إِلَهَ إِلاَّ اللَّهُ وَحْدَهُ لاَ شَرِيكَ لَهُ، لَهُ الْمُلْكُ وَلَهُ الْحَمْدُ، وَهُوَ عَلَى كُلِّ شَيْءٍ قَدِيرٌ

*«Ла илаҳа иллаллоҳу ваҳдаҳу ла шарийка лаҳу, лаҳул мулку ва лаҳул ҳамду ва ҳува ала кулли шай`ин қодийр»*

Аллоҳдан ўзга (барҳақ) илоҳ йўқ. У ёлғиз, шериксиз. Мулк ҳам, ҳамд ҳам Уники ва У барча нарсага қодир.

*Имом Термизий ривояти*
Qurbon hayitingiz muborak boʻlsin!

🤲🏻 Azizlar, barcha moʻmin-musulmonlarning, islom dunyosining va shuningdek, siz-u bizning ham qutlugʻ ayyomimiz boʻlgan Qurbon hayiti barchamizga muborak boʻlsin!

•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•

☝️ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!
🎁🎈🪅🎊🎉

ҚУРБОН ХАЙИТИ БАРЧАНГИЗГА МУБОРАК БЎЛСИН
#Қуръон_фазилатлари

Имом Аҳмад ибн Ҳанбал айтади:
«Тушимда Аллоҳ азза ва жаллани кўрдим.

Ундан: «Ё Раббим, бандаларинг Сенга қурбат ҳосил қиладиган энг афзал амал қайси?» деб сўрадим.
У Зот: «Эй Аҳмад, Менинг Каломим билан (қурбат ҳосил қиладилар)», деди.

Мен: «Парвардигорим, маъносини тушунсаларми ёки тушунмасалар ҳамми?» дедим. Шунда Аллоҳ: «Маъносини тушунсалар ҳам, тушунмасалар ҳам», деб марҳамат қилди».

Манба: Ибн Қудома, «Мухтасару минҳожил қосидин».

•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•

☝️ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!
​​​​КУЁВЛАРГА ЎН ЎГИТ

1) Уйдан чиқаётганингизда хотинингиз билан хайрлашинг. Унинг кўнглини кўтарадиган гаплар гапиринг.
2) Хотинингизнинг кўзини тўрт қилиб куттирмай, вақтида ишдан қайтинг.
3) Хотинингизнинг камчиликларини бошқаларга айтманг, унинг яхши томонларини айтинг.
4) Ишингиздаги муаммоларни уйга кўтариб келманг. Уйда хурсандчилик ҳукм сурсин.
5) Инсофли бўлинг. Кучи етмайдиган ишларни бажаришни хотинингиздан қилманг. Зарур бўлса, унга кўмаклашинг.
6) Кутилмаган совғалар бериб, кўнглини олишни билинг.
7) Уйга салом бериб, табассум билан киринг. Оила аъзоларингиз келганингиздан севинсин.
8) Оилангизни пулсиз қолдирманг, уларни бировларга муҳтож қилманг.
9) Ташқарида еб-ичганингиздан уйингизга ҳам олиб келинг.
10) Уйланиш дунёга мккасидан кетиш эмас. Дин, Ватан, халқ ва инсонийлик йўлида меҳнат қилишни унутманг.

"Ғам-қайғусиз яшай десангиз (ўксинма)" китобидан.

☝️САВОБ УМИДИДА ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!! АЛЛОҲ РОЗИ БЎЛСИН!