Audiokoran
5.18K subscribers
1.4K photos
1.92K videos
29 files
2.92K links
🌹• Гўзал қироатлар!
🌸• Beautiful Quran recitation

@dusha_amanati
🎧 @Mp3_Quran

👥 Канал хақида Мулохаза учун

@dusha_amanati
Download Telegram
🤲 Жазирама иссиқда ўқиладиган дуо

🌙 Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "...Албатта, ҳароратнинг шиддати жаҳаннамнинг қайнаб чиққан иссиғидандир", деганлар.

🤲 Шундай экан, жазирама иссиқ кунларда кўпроқ "Аллоҳумма, ажирний минан-наар" (Аллоҳим, мени дўзахдан сақлагин) деб дуо қилишни унутманг!
#Дуо

Қалбни тоатга бурувчи дуо

اللهمّ مصرّف القلوب صرّف قلوبنا على طاعتك.
Ўқилиши: Аллооҳумма мусоррифал қулууб, сорриф қулуубана ъала тооъатик.
Маъноси: Эй Аллоҳ! Қалбларни буриб қўйиб тасарруф қилувчи зот, қалбларимизни Ўзингнинг тоатингга буриб қўй. Муслим 4798 – р, Аҳмад 9052 – рақам ривояти.
АШУРО КУНИ

Муҳаррам ойининг ўнинчи куни Ашуро куни дейилади. Бу куннинг ўзига хос фазилати бор. Бу ҳақда кўплаб ривоят ва ҳадислар келган.
Ҳожиб ибн Умар Ҳакам ибн Аърождан ривоят қилади: “Мен Ибн Аббос розийаллоҳу анҳунинг олдига борсам у Замзам олдида ридоси устида ёнбошлаб ётган экан. Мен: “Ашуро рўзаси ҳақида хабар бер”, дедим. Шунда у: “Агар Муҳаррам ойи ҳилолини кўрсанг, ҳисобини қилиб, тўққизинчи куни рўза тут”, деди. Мен: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай рўза тутармидилар?” деб сўрагандим, у: “Ҳа”, деб жавоб берди” (Муслим, Абу Довуд, Термизий, Аҳмад, Ибн Хузайма, Ибн Ҳиббон ва Табароний ривояти).
Ашуро кунининг фазилати у кунда тутиладиган рўза билан чамбарчас боғлиқ. Яҳудийлар Ашуро кунини улуғлаб, бу кунда рўза тутардилар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бундан хабар топганларидан кейин ўзлари рўза тутдилар ва умматларини ҳам рўза тутишга буюрдилар. Ҳатто Ашуро куни рўзаси ўтган бир йиллик гуноҳларга каффорат бўлишини хабар қилдилар.

🔸 Муҳаррамнинг тўққизинчи куни - 7 август - якшанба
🔸 Муҳаррамнинг ўнинчи (Ашуро) куни - 8 август - душанба

♻️Дўстларингизга ҳам улашинг!
Мункардан, ёмон ишдан қайтаришни тўхтатган эдик, мункар ва ёмонлик эгалари бизларни эзгуликдан қайтарадиган бўлди!
Ҳаммод ибн Салама доим машғул эди:
- Ё Ҳадис айтиб бераётган;
- Ё Қуръон ўқиётган;
- Ё зикр қилаётган;
- Ё намоз ўқиётган.
Кундузини ана шу тариқа тақсимлагандилар ва намозда вафот этдилар.

"Тарихул Ислом" китобидан
.
Мадинада ўқиган пайтимда исломни қабул қилиб ўқишга келган япон йигит билан сухбат қуриб турар эдим.

Улардаги ҳаёт тарзи ва ўз устида ишлаши, қатият ва иродасини эшитиб, ”Ла илаҳа иллаллоҳдан” бошқа ҳаммасини ўзлаштириб бўлишибди деган ҳулосага келганман.

Бирор бир ихтиро ва кашфиёт устида ишламаса кўп холларда кераксиз одамга айланар экан.
Қарз олиш энг катта айб ҳисобланаркан.
Энг яқин инсонидан ҳам қарз сўраб қўйса “ақлинг йўқми, қўл-оёғинг ишламайдими” деган жавобни олар экан.

Лекин барибир буларни барчаси исломсиз хавас қиладиган нарсалар эмас.
Ўз жонига қасд қилишнинг энг юқори кўрсатгичи Япониядалигини кўриб ҳам “исломсиз хар қандай турмуш тарзи бир чақага қиммат” деган хулосага келасиз.

Фазлиддин Парпиев домла
ПАЙҒАМБАР СУННАТИ ҚУРЪОННИ ШАРҲЛОВЧИ АСЛ МАНБАДИР

Тобеинлардан Ҳасан Басрий раҳимаҳуллоҳ ҳикоя қилади:
"Имрон ибн Ҳусойн розияллоҳу анҳу пайғамбаримиз суннатлари ҳақида сўзлаб бериб турган пайтда тўсатдан бир киши:
- Эй Абу Нужайд, бизга Қуръондан гапирсангизчи! - деди. Шунда Имрон унга дедилар:
- Сен ва дўстларинг Қуръон ўқиб юрасизлар. Қани, менга намоздан, унинг ичидаги тафсилотлардан айтиб бера оласизларми? Закотдан, олтин, туя, қорамол-қўй, турли тижорат моллари закотидан айтиб бера оласизларми? Лекин буларнинг барчасида мен ҳозир эдим, сен йўқ эдинг.
Кейин одамларга юзланиб шундай дедилар:
- Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам бизга закотда мана буларни фарз қилдилар (деб санаб бердилар).
- Менга қайта жон бағишладингиз, - деди ҳалиги одам. - Оллоҳ таоло сизни доим ҳаёт асрасин".

Ҳасан Басрий айтади: "Ўша одам мусулмонлар фуқаҳоларидан бўлиб кетди".

Табароний ва Ҳоким ривоятлари.

=====

Ана шундай..
Ким ҳидоятни топишга интилса, қалбини Оллоҳ учун чин дилдан очса, Оллоҳ уни ёрдамсиз қўймайди, ҳидоятга йўллайди.

Оллоҳ таоло барчамизни тўғри йўлга ҳидоят қилсин, бу йўлда собитқадам қилсин.

Шайх Сайфуллоҳ Носир ҳафизаҳуллоҳ
#Ҳикмат.
ИЛМНИНГ ҲАҚИ

Икрома (р.а) бир куни шундай деди:
-  Илмни фақат ҳақини тўлаганларга
    ўргатинг.
-  Илмнинг ҳақи нима? – дея сўрадилар.
-  Илмнинг ҳақи унда айтилганидек
    амал қилиш, илм соҳиби илмини
    фақат ўқиб ёд олганлар эмас, амал
    қиладиганларга ўргатишидир.

(Шаъроний. Танбеҳ-ул Муғтаррин)дан.
♻️ ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!
Forwarded from MP3 QURAN 30 JUZ
МАШҲУР ҚОРИЛАР ҚИРОАТИДАН БАҲРАМАНД БЎЛИНГ

01 ) Ахмад ал-ажмий

02 ) Хар хил қорилар

03 ) Солаҳ ал-ҳашим

04 ) Идрис абкар

05 ) Мишарий рошид

06 ) Ахмад ал-мисбаҳ

07 ) Саъд ғомидий

08 ) Насир ал-қитамий

09 ) Муҳаммад миншавий

10 ) Абдулбосит Абдуссомад

11 ) Алий хузайфий

12 ) Яхё хавва

13 ) Ёсир дусарий

14 ) Абдуррохман ас-судайсий

15 ) Махмуд холил хусорий

16 ) Абдуллоҳ холаф

17 ) Абу бакр аш-шатирий

18 ) Холид муҳанна

19 ) Моҳир ал-муъайқилий

20 ) Муҳаммад миншавий шогирди билан

21 ) Муҳаммад айюб

22 ) Форис аббод

23 ) Ҳоний ар-рифаъий

24 ) Вадиъ ал-аляманий

25 ) Солаҳ бухатир

26 ) Муҳаммад лухайдан

27 ) Холид жалил

28 ) Абдуррохман уъсий

29 ) Абдуррохман аззаҳроний

30 ) Саъуд шурайм

31 ) Ҳазза балуший

32 ) Абдуллоҳ комил

33 ) Холид қахтоний

34 ) Хасан ва хусан қорилар

35 ) Ёсир салама

36 ) Абдуллоҳ басфар

37 ) Оятул курсий ҳар хил қорилардан

38 ) Абдуллоҳ жуҳаний

39 ) Набил рифоъий

40 ) Абдулбосит қори

41 ) Ҳар хил қорилар қироати

42 ) Солаҳ будайр

43 ) Саййид рамазон

44 ) Ғоссан шурбажий

45 ) Ахмад холил

46 ) Абдулбосит Абдуссомад (Мужаввад қироати )

47 ) Каҳф суралари ҳар хил қорилардан

48 ) Мустафа исмоил

49 ) Ахмад нуъайний

50 ) Исми номаълум қори ( Абдуллоҳ қори )

51 ) Махмуд Абдулваҳҳаб

52 ) Мухаммад Ахмад

53 ) Рошид ал-араконий
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#ДУО

• Ким тонг отганда ушбу дуони ўқиса...

© Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ
Ассаламу алайкум ва рахматуллахи ва барокатух
Ҳайитингиз муборак!

Эй синовдан ўтганлар,
Бир ой рўза тутганлар,
Ҳалол луқма ютганлар,
Ҳайитингиз муборак!

Тўкилгандек япроқлар,
Тўкилди кўп гуноҳлар,
Сиздан рози арвоҳлар,
Ҳайитингиз муборак!

Пок бўлди баданингиз,
Қушдек енгил танингиз,
Жаннатда Ватанингиз,
Ҳайитингиз муборак!

Дилдан ғуборлар кетди,
Тилдан озорлар кетди,
Тиканлар, хорлар кетди,
Ҳайитингиз муборак!

“Лайлатул-қадр” тунлар,
Aллоҳим! деган унлар,
Қайтармикан у кунлар,
Ҳайитингиз муборак!

Саждададир бошимиз,
Кўзда тўла ёшимиз,
Яратган йўлдошимиз,
Ҳайитингиз муборак!
‼️#Эслатма ‼️

Шаввол ойи рўзаси

Яна бир рамазон ойини кузатдик. Муборак ойдан олган маънавий фойдаларимиз келаси йилнинг шу кунларигача етгулик.

Ҳижрий тақвим бўйича рамазон ҳайити байрами билан бошланадиган шаввол ойидамиз. Мазкур ойнинг ажойиб фазилати бўлиб, Пайғамбаримиз (с.а.в.) бу хусусда шундай марҳамат қилганлар: “Рамазон ойи рўзасини тутиб, унга қўшимча тарзда шаввол ойида олти кун рўза тутган киши йил бўйи рўзадор бўлган кабидир” (Муслим, Абу Довуд, Термизий ривояти).

Маълум бўладики, ҳадиси шарифда берилган тавсияга ҳар йили амал қилган одам умр бўйи рўза тутганлик савобини қозонади. Рамазон рўзасидан кейин шавволда олти кун рўза тутган кишига бир йил давомида рўза тутганликнинг мукофоти берилиши, қилинган ибодат ва тоатларнинг савоби ўн мисл қилиб белгиланганлиги учундир. Чунки Аллоҳ таоло Қуръони каримда: “Кимки (бир) ҳасана (савобли иш) қилса, унга ўн баробар (кўпайтириб ёзилур)...” Анъом, 160), деб марҳамат қилади.

Шундай бўлгач, ўттиз кун рамазон рўзаси 10 ой, яъни, 300 кун ўрнига ўтади. Олти куннинг ўн баробари эса олтмиш кун, яъни, икки ой бўлади. Демак, уларни қўшиб ҳисоблаганда мусулмон киши бутун йилни рўза тутиш билан ўтказган бўлади.

Рамазондан кейин шавволда тутиладиган рўзанинг мисоли фарз намозлар ортидан ўқилган суннат намози кабидир. Ушбу суннатлар фарздаги эҳтимолли камчиликларни бартараф қилиш учун бўлганидек, шаввол рўзаси рамазон рўзасида йўл қўйилган айрим хатоликларнинг ўрнини тўлдириш учундир. Яна бир томони, бу ўз моҳияти билан мусулмон кишининг рўзадан зерикмаганини ҳам ифода этади.

Шаввол ойида олти кун рўза тутиш мустаҳаб амал бўлиб, Пайғамбаримиз (с.а.в.) ўзлари рўза тутиб, бошқаларга ҳам шуни тавсия қилганлар. Бу рўзани байрамдан кейин пешма-пеш тутишда фазилат бисёр, шу билан бирга, ойнинг бошқа кунларида адо этиш ҳам мумкин. Қазо бўлган рўзаларни мазкур кунларда тутиш билан ҳам айни савобга эришилади.
🏠 УЙДАН ЧИҚИШДА АЙТИЛАДИГАН ЗИКР.

Бу зикр сабабидан кеч киргунча бало қазолардан Аллоҳнинг ҳифзу-ҳимоясида бўласиз!

بِسْمِ اللَّهِ، تَوَكَّلْتُ عَلَى اللَّهِ، وَلاَحَوْلَ ولاَقُوَّةَ إِلاَّ بِاللَّهِ.

Бисмиллаҳи, таваккалту аълаллоҳи, ва лаа ҳавла ва лаа қуввата иллаа биллаҳ.

Аллоҳни оти билан (чиқдим), Аллоҳга таваккал қилдим. Бир ҳолатдан иккинчи ҳолатга ўтиш ва қувват ёлғиз Аллоҳдандир.

(📚 Абу Довуд ва Термизий ривояти).

•┈•┈•┈•┈• ❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
Обуна бўлинг ⬇️
Telegram.me/Audiokoran
Фарзанд тарбиясидаги хатоларнинг оқибатлари:


Фарзандингиз кўп ёлғон гапирадими? Демак, сиз уни ҳаддан ташқари қаттиқ ҳисоб-китоб қилиб, тергайсиз.
Фарзандингиз ўзига ишонмайдими? Демак, сиз уни шижоатлантирмас экансиз.
Фарзандингиз сўзлашишни билмайдими? Демак, сиз у билан суҳбатлашмас экансиз.
Фарзандингиз ўғирлик қиладими? Демак, сиз унга совғалар, ҳадялар бермас экансиз.
Фарзандингиз қўрқоқми? Демак, сиз уни кўп ҳимоя қилар экансиз.
Фарзандингиз бошқаларни ҳурмат қилмайдими? Демак, сиз у билан баланд овозда гаплашар экансиз.
Фарзандингиз доим дарғазабми? Демак, сиз уни мақтаб турмас экансиз.
Фарзандингиз бахилми? Демак, сиз у билан шерик, ҳамкор бўлмас экансиз.
Фарзандингиз бошқаларга зулм қиладими? Демак, сиз ҳам қўпол экансиз.
Фарзандингизнинг шахсияти заифми? Демак, сиз доим дўқ-пўписа билан муомала қилар экансиз.
Фарзандингиз жонсаракми? Демак, сиз ҳадеб муҳлат қўяверар экансиз.
Фарзандингиз сиздан ўзини олиб қочадими? Демак, сиз уни бағрингга босиб, қучмас экансиз.
Фарзандингиз сизга итоат қилмайдими? Демак, сиз талабни жуда кучайтириб юборар экансиз.
Фарзандингиз бошқаларга аралашмайдиган одамови бўлиб қолганми? Демак, сиз ишга ҳаддан ташқари банд экансиз.

© Доктор Ториқ ал-Ҳабибий
ЁЛҒОНГА УЧ ҲОЛАТДА РУХСАТ БОР

Исломда ёлғон ҳаром ва катта гуноҳ ҳисобланса ҳам ундан каттароқ зарарни қайтариш учун истисно тариқасида уч ҳолатда ёлғон ишлатишга рухсат берилган.
Умму Кулсум бинти Уқба розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:
"Бу аёл Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга байъат қилган биринчи муҳожиралардан бўлган эди. У киши Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг "Одамлар орасини ислоҳ қилган каззоб эмас. Хайрни айтади ва хайрни етказади", деганларини эшитган экан.
"Мен у зотнинг одамлар "ёлғон" дейдиган нарсадан бирор нарсага рухсат берганларини эшитмаганман. Фақат уч нарсага: урушда, одамлар орасини ислоҳ қилишда ва эрнинг ўз хотинига ва хотиннинг ўз эрига гапиришида рухсат берганлар", деди у".
Тўртовлари ривоят қилишган.
Абу Довуднинг лафзида:
"Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ёлғондан бирор нарсага рухсат берганларини эшитмаганман. Фақат уч нарсани "ёлғончи ҳисобламайман", дер эдилар: одамлар орасини ислоҳ қилган одамни. У бир гапни айтса, ундан ислоҳдан бошқани ирода қилмайди. Урушда сўз сўзлаган кишини ва ўз хотинига сўз айтган эрни ҳамда ўз эрига сўз айтган хотинни", дейилган.

"Ёлғон" китобидан.
Жумъа кунги суннатлар

🌷Ғусл қилмоқ
🌷Хушбўйлик суртмоқ
🌷Мисвак ишлатмоқ
🌷Чиройлик кийинмоқ
🌷Каҳф сурасини ўқимоқ
🌷Масжидга эрта бормоқ
🌷Саловат айтмоқ
🌷Дуо қилмоқ
Ⓜ️ @Audiokoran
🕋 *Ийдул Азҳо- Қурбон ҳайити табриги*

Ассалому алайкум Тақоббалаллоҳу миннаа ва минкум!
Сизларни муборак Ийдул Азҳо - Қурбон ҳайити билан табриклайман.
Аллоҳнинг амрига бўйсунган ҳолда, тақво мақсадида амалга оширадиган қурбонлик ва бошқа ибодатларингизни даргоҳида ҳусни мақбул айласин. Сизга ва оилангизга тинчлик, фаровонлик ҳамда икки дунё саодати насиб бўлсин.
Forwarded from Audiokoran
🌸 Аллоҳу акбар Аллоҳу акбар лаа илааҳа иллаллоҳу валлоҳу акбар Аллоҳу акбар ва лиллаҳилхамд

#Такбир
👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEAftoKuX-muwPJKwg
Forwarded from Audiokoran
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🖥 Ёш болалардан табрик Ийд муборак 👍

👇 #Улашинг

https://t.me/joinchat/AAAAAEAftoKuX-muwPJKwg