arabic.uz (hikmatlar)
34.4K subscribers
15.7K photos
189 videos
5 files
7.65K links
@arabicuz_nahv (nahv-sarf kanal)
@arabicuz (hikmat-kanal)
@arabicuz_matn (hikmat-matnli kanal)
@arabicuz_bot (hikmat-bot) - arabic.uz hikmatlari
@arabicuz_nahv_hikmat (sharhli hikmat)
Download Telegram
11618. Чигиртка ва капалакнинг фарқи

Чигиртка муназзам, тартибли ҳаёт кечиради, қаерга бораётганини билади. Капалак эса уйноқлаб, ўта тартибсиз учади. Қиёмат кунида инсонларнинг аҳволи капалакларинг аҳволига каби бўлади: “У Кунда одамлар тўзиб кетган капалакка ўхшаб қоларлар”, Қориъа сураси, 4-оят.

Қайта тирилиш, баъс кунида бўлса, улар Маҳшар майдони томон тартиб билан йўналиб борадилар: “...гўрлардан кўзлари қўрқинчга тўлган ҳолда, худди ёйилган чигирткага ўхшаб чиқиб келурлар”, Қамар сураси, 7-оят.

Қуръон балоғати нақадар буюк!

@arabicuz

iOS | Android

Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube
11619. Абул Хайр Ақтоъ раҳимаҳуллоҳ: “Қалблар турли вазиятларда бўлади:
Бири - аломати барча мусулмонларга шафқатли ва улар ҳақида қайғурган ва уларга яхшилик салоҳият бўлувчи ишда ёрдамга шай бўлган иймон тўла қалб.
Иккинчиси – аломати адоват, ғилли ғашлик ва ҳасад бўлган нифоқ тўла қалб”, деди.

@arabicuz

iOS | Android

Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube
11620. “Эй одамлар! Албатта, Аллоҳнинг ваъдаси ҳақдир. Бас, дунё ҳаёти сизни алдаб қўймасин”, Фотир сураси, 5-оят.

Изоҳ: Бу дунё ҳаётининг ўткинчи матоҳларига берилиб, алданиб қолманг. Бу дунё ҳаётига охиратни алмашманг.

@arabicuz

iOS | Android

Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube
Тадаббур

📖 Аллоҳ таоло айтади: «Роббимиз, бизни ҳидоят қилганингдан сўнг қалбларимизни оғдирмагин ва бизга Ўз ҳузурингдан раҳмат ҳадя этгин. Албатта, Сен Ўзинг кўплаб ҳадя этувчисан", Оли Имрон сураси, 8 – оят.

🔻Аллоҳ таоло илмда мустаҳкам бўлганлар ҳақида хабар беради, улар: “Роббимиз биздан жаҳолат ва ўжарлик содир бўлиб, қалбларимизни ҳақдан оғдириб қўймагин. Бизни ўзлари ҳидоятланган ва бошқаларни ҳидоятга бошловчилардан қилгин. Бизни ушбу ҳидоят (ҳақ йўл)да собит этгин ва (динингдан) ортга кетганларни мубтало этган нарсангдан бизни офиятда асра”, дея дуо қиларлар. (Саъдий тафсиридан).

🔻Илм ва ҳидоятга қай даражага етишган бўлманг, Аллоҳ таолодан сабот сўранг. Ҳатто Ўзининг маъсум расули ҳақида шундай деган: “Агар сени собит қилмаганимизда, батаҳқиқ, уларга бир оз бўлса-да, мойил бўлишингга оз қолар эди”, Исро сураси, 74-оят.
У зот соллаллоҳу алайҳи васалламнинг дуолари: “Аллоҳумма я муқаллибал қулууби, саббит қолбий ъала дийника!”, эди. (Маъноси: Эй қалбларни ўзгартирувчи Аллоҳим, қалбимни динингда собит қилгин!)

@arabicuz

iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube
11621. Самура ибн Жундаб розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам намоз ўқиб бўлгач, бизга юзланиб: «Сизлардан ким бу кеча туш кўрди?» дер эдилар. Бирон киши кўрган бўлса, ҳикоя қилиб, Аллоҳ хоҳлаганича айтиб берар эди. Бир куни биздан: «Сизлардан бирон киши туш кўрдими?» деб сўрадилар. «Йўқ», дедик. У зот дедилар: «Лекин мен бу кеча икки киши олдимга келиб, қўлимдан тутиб, мени Муқаддас заминга олиб чиққанларини кўрдим...
(давоми)
«Сен борганда боши тош билан ёрилаётган биринчи киши Қуръонни олиб, сўнг уни тарк этадиган ҳамда фарз намозларини қўйиб, ухлайдиган кишидир».

Имом Бухорий ривояти.

@arabicuz

iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube
11622. Жисмларимиз тоатлар ила жамлаб терган савобларни тилларимиз гуноҳ (сўзлаш) ва разилликлар билан куйдириб юборади. Сукут қилиш ва тағофул, ўзини билмаганга солиш солиҳлар манҳажи, йўлидир. Шу сабаб яхшиликни сўзла ёки жим тур. Кишининг омонлиги икки жағининг орасидадир.

@arabicuz

iOS | Android

Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube
11623. Тоғларга кўтарилишни ёқтирмаган одам,
Чуқур ҳандақлар ичра яшайди ҳар дам.

Абул Қосим Шабий, Тунислик шоир. (1909-1934
)

@arabicuz

iOS | Android

Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube
11624. “Сизларни оловга нима киритди?» (деб). Улар дерлар: «Намоз ўқийдиганлардан бўлмаган эдик”, Муддассир сураси, 42- 43 - оятлар.

Намоз ўқи, токи сенга (жаноза) намози ўқимасларидан олдин... Эй жаннатга интилганлар, бомдод намози фейсбук (ва бошқа турли-туман ижтимоий тармоқларда беҳуда ўтиришдан) яхшироқдир.

@arabicuz

iOS | Android

Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube
‏في أوروبا كانت المرأة لا تمس الكتاب المسيحي لأنهن في معتقداتهم رجس ..
في حين كان في قرطبة لوحدها 170 مسلمة ينسخن المصحف الشريف .

🔻Европада аёл киши черковдаги насронийларнинг Китоби (Инжил)га қўл теккиза олмасди. Чунки аёл уларнинг эътиқодига кўра нопок саналарди...
Худди ўша вақтда биргина Қуртубанинг ўзида 170 та (хаттот) муслима аёл Мусҳафи шарифдан нусха кўчиришарди.

@arabicuz

iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube
11625. Ҳақиқий шайхинг, устозинг сени (ғафлат) уйқусидан уйғотган, сени маломат, гуноҳдан халос қилган ва халқ олдида сен билан бирга юрган шахсдир.

@arabicuz

iOS | Android

Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube
Forwarded from Hilol dasturlari
🎉🎉🎉🎉🎉

🎉 “Riyozus-solihin sharhi” ilovasini kutib oling!

Islom olamining moʻtabar, mashhur olimlaridan biri imom Navaviy rohimahullohning “Riyozus-solihin” kitobi sahihligi, Qurʼon va Sunnat asosida moʻmin-musulmonlarni hidoyatga chorlash, axloqini oʻnglashda katta xizmati tufayli Islom olamida maʼlum va mashhurdir.

Mashhur “Riyozus-solihin” asarining arabiy matni, oʻzbekcha tarjimasi va sharhi bitta ilovada!

Tarjimon: Anvar Ahmad

📲 Ilovani yuklab olish: Play Market | App Store

🟢 Yaqinlaringizga ulashing.

🟢 @hiloldasturlari
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
11626. Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилиндаи, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Қиёмат кунида издошлари энг кўп пайғамбар мен бўламан. Жаннат эшигини биринчи бўлиб мен қоқаман», дедилар. Имом Муслим ривояти.

🔻Изоҳ: Олдига арзу шикоятни айтиб, ҳожат сўраб бориладиган улуғ киши саййид саналади. Пайғамбаримиз алайҳиссалом ўша кунда башарият орасидаги ягона саййид бўладилар. Бу борада у зот билан ҳеч ким рақобатлашмайди ҳам, бунга даъвогарлик қилишга ҳаққи ҳам бўлмайди. Бутун инсоният Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳузурига шафоат тилаб келади. У зот охират ҳаётида ўзлари талабгор бўлмаган ҳолда уларнинг саййиди бўладилар.
Бу саййидлик имом Муслим Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилган ҳадисдан маълум. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «қиёмат кунида жаннат эшиги (ёни)га келиб, очишни сўрайман. Хозин (посбон): «Сен кимсан?» дейди. «Муҳаммадман», дейман. У: «Фақат сенга очишга амр қилиндим, сендан олдин бирортага эмас», дейди», – деганлар.

Доктор Ваҳба Зуҳайлийнинг “Шамоили Муҳаммадия” асаридан.


@arabicuz

iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube
"Аллоҳнинг гўзал исмлари бордир. Бас, Унга ўша (исм)лар ила дуо қилинг", Аъроф сураси, 180-оят.
#asmaulhusna

☪️ ал-Қоҳир жалла жалалуҳу

“У бандалари устидан мутлақ ғолибдир. У устингизга ҳафазаларини юборур”, Анъом сураси, 61-оят.

Бандалари устидан Қоҳир - мутлақ ғолибдир. Бўйинлар унинг олдида эгилган ва қудратли золимлар ҳам унинг олдида залил, хор бўлгандир.
Халқларининг устидан ўлим ила мутлақ ғолибдир. Бу Аллоҳ таоло бандаларига тақдир этиб битган ўлим бўлиб, халқларнинг қуввати ҳар қанча кучли бўлмасин, золим ҳукмдорларнинг қудрати қай даражага етишмасин, ўлимни ўзларидан қайтаришга, даф этишга қодир эмаслар.
Инсонлар ўзларидан кетказишга қодир бўлмаган турли касалликлар, мусибат ва ғам-қайғулар борки, Аллоҳ таоло улар билан инсонлар устидан ғолиб келган.

🔻Саъдий айтади: “У зот бандаларининг устидан шомил иродасини, омматан хоҳишини юритади. Улар бу хусусда бирон нарсага молик эмаслар. Бирон ҳаракат ёки саканот бўлсин, барчаси Унинг изни билангина бўлур”.

@arabicuz

iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube
11627. Қонун кучлилар ёки заифлар ўртасини назорат қилади. Агар кучлар ўзгарадиган бўлса, қонун айни қувват бўлиши шарт.

Абдурраззоқ Санҳурий, мисрлик ҳуқуқшунос.

@arabicuz

iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube
Агар уйланиш, никоҳ диннинг ярмини тўлдирар, комил қилар экан, оила қуришдаги (жуфт танлашдаги) ёмон танлов кишидаги бутун динни вайрон қилади...

Зуҳо Шоҳин.

🔹Изоҳ: Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Кимга Аллоҳ таоло солиҳа аёл насиб этган бўлса, Аллоҳ унинг динининг ярмига ёрдам берибди. Қолган ярмида Аллоҳдан тақво қилсин”, дедилар.
Имом Ҳокимнинг “Мустадрок” асаридан.


@arabicuz

iOS | Android

Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube
11628. “Сени оламларга фақат раҳмат қилиб юбордик”, Анбиё сураси, 107 – оят.

🔹Изоҳ: “Эй Муҳаммад, Биз сени Пайғамбар этиб юборишимиздан мақсад – оламларга фақат раҳмат бўлишингдир.
Аллоҳ таоло Одам Атодан бошлаб бандаларига улар бир уммат – дин бўлишлари учун юбориб келаётган Пайғамбарлар силсиласини Ҳазрати Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламда тугатди. Аллоҳ таоло Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламни инсоният ўсиб-улғайиб камолга етган пайтида мукаммал ва баркамол Ислом ила юборди.
Аллоҳ таоло Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламни барча оламларга раҳмат қилиб юборди. У зот соллаллоҳу алайҳи васаллам келтирган дин, Қуръон, таълимотлар барча оламларга раҳмат-шафқатдир. Жамодот ва наботот оламига ҳам, ҳайвонот ва инсонлар оламига ҳам, яна бошқа оламлар бўлса, уларга ҳам раҳматдир. Ҳам бу дунёнинг раҳмат-шафқати, ҳам у дунёнинг раҳмат-шафқатидир...”.
“Тафсири Ҳилол”дан.

@arabicuz

iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube
11629. Ўз ишини яхши қилган, тилини қисқа сўзлаш ила сақлаган, Қуръони тиловатига риоя қилган, ўзининг ҳолига (хато ва гуноҳларидан) йиғлаган, икки саҳиҳ (ҳадис тўпламлари) мутолаасига диққат қилган ва ажал етмасидан аввал Аллоҳга ҳақиқий бандалик қилган кишини Аллоҳ раҳм қилсин”.

Шамсиддин Заҳабийнинг “Тазкиротул ҳуффоз” асаридан.

@arabicuz

iOS | Android

Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube
11630. Турмуш ўртоғи билан ширинида ҳам, аччиғида ҳам (муроса, итоат ва ўзаро тушуниш билан) ҳаёт кечираётган аёл (келин)нинг ортида билгинки, уни яхши парвариш қилган ва гўзал тарбия берган улуғ оиласи бордир.

@arabicuz

iOS | Android

Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube
11631. Саъид ибн Зайд Ансорий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Бир киши: «Эй Аллоҳнинг Расули! Менга тавсия қилинг», деди. «Сенга ўз қавмингнинг аҳли солиҳларидан бир кишидан қандай ҳаё қилсанг, Аллоҳ азза ва жалладан ҳам шундай ҳаё қилишингни тавсия қиламан», дедилар».
Имом Табароний ривоят қилган.

🔹Изоҳ: Одатда ҳар қандай одам ҳам, агар одамлигини йўқотмаган бўлса, солиҳ – ибодатли, тақволи ва динига амал қиладиган шахсни ҳурмат қилади. Уни кўрганда беҳуда гап-сўз айтишдан, шармсиз ҳаракатлардан ҳаё қилади. Исломи гўзал бўлган банда доимо Аллоҳ таолони кўриб тургандек, бунга қодир бўлмаса, Аллоҳ таоло уни кўриб тургандек яшайди. Шунинг учун у доимо Аллоҳ таолодан ҳаё қилади, У Зотнинг амрини тутиб яшайди. “Зуҳд ва ҳаё” китобидан.

@arabicuz

iOS | Android

Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube
Ёмғир ёғмоқда...

أَلَمْ تَرَ أَنَّ اللَّهَ أَنزَلَ مِنَ السَّمَاءِ مَاءً فَسَلَكَهُ يَنَابِيعَ فِي الْأَرْضِ ثُمَّ يُخْرِجُ بِهِ زَرْعًا مُّخْتَلِفًا أَلْوَانُهُ ثُمَّ يَهِيجُ فَتَرَاهُ مُصْفَرًّا ثُمَّ يَجْعَلُهُ حُطَامًا إِنَّ فِي ذَلِكَ لَذِكْرَى لِأُولِي الْأَلْبَابِ

☪️ "Аллоҳ осмондан сув тушириб, уни ердаги манбалардан оқизиб қўйганини кўрмадингми?! Сўнгра у ила турли рангдаги экинларни чиқаради....", Зумар сураси, 21 - оят.

🔻Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «...ёмғир пайтидаги дуо рад қилинмайди», дедилар. Имом Нававий «Ал-Азкор»дан.

@arabicuz

iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM