arabic.uz (hikmatlar)
34.5K subscribers
15.8K photos
190 videos
5 files
7.8K links
@arabicuz_nahv (nahv-sarf kanal)
@arabicuz (hikmat-kanal)
@arabicuz_matn (hikmat-matnli kanal)
@arabicuz_bot (hikmat-bot) - arabic.uz hikmatlari
@arabicuz_nahv_hikmat (sharhli hikmat)
Download Telegram
11632. Тариқатимиз мажлисларида ҳозир бўлишнинг учта фойдаси бор:
🔹Биринчиси: бу ерда (иймони, иродаси) заиф инсонинг (тақвоси) кучаяди.
🔹Иккинчиси: Кучли эса яна қувватли бўлади, кўтарилади.
🔹Учинчиси: Кимни қалбида шак-шубҳалар ва турли муаммолар бўлса, ушбу мажлисларда қатнашиши сабабидан улар кетади.
Мажлисларни, гарчи сулукида кучли бўлса ҳам, узрсиз тарк қилиш жоиз эмас. Заиф инсоннинг ҳозир бўлиши авлороқ, муаммо ва чигалликлари бор инсон учун эса авлодан авлодир. Яъни муҳимдан муҳимдир. Албатта бунда илм, зикр мажлисларига Аллоҳ таоло фаришталарини юборади.

Шайх Аҳмад Фатҳуллоҳ Жомий.

@arabicuz

iOS | Android

Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube
الإمبراطورية الفارسية (الساسانية) في أقصى امتداد لها عام 620 م بلغت مساحتها 6.6 مليون كم² تحت حكم كسرى خِسرو بَرْويز ، تأسست الإمبراطورية الفارسية عام 559 ق.م. بواسطة كورش العظيم ، و استمرت لأكثر من 11 قرن .

العجيب أنها أزيلت تماماً من الوجود بعد أقل من 20 عاماً على يد الجيش الإسلامي الذي تأسست دولته قبل أقل من 20 عاماً في المدينة المنورة ، متكونة من قبائل عربية بدائية التي وحدها سيد الخلق محمد صلى الله عليه و سلم .

☪️620 йилга келиб, Кисро (подшоҳи) Хисрав Парвезнинг ҳукмронлиги вақтида Форс (сосонийлар) империяси 6,6 миллион км² майдонга эга улкан ҳудудга айланган эди. Форс империясига милоддан аввалги 559 йилда Буюк Кир томонидан асос солинган бўлиб, у 11 аср давомида мавжуд бўлган.
Ажиб жойи шундаки, ислом қўшини томонидан 20 йилдан камроқ вақт ичида ушбу улкан империя тўлиқ парчалаб ташланди. Ушбу қўшиннинг давлати эса 20 йилдан камроқ вақт олдин Мадинаи мунавварада содда араб қабилаларидан ташкил топган эди ва унинг ягона раҳбари халқларнинг саййиди бўлмиш Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам эдилар...

🔻Изоҳ: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг Кисрога Абдуллоҳ ибн Ҳузофа ас-Саҳмий розияллоҳу анҳу орқали юборган мактубларининг матни қуйидагича эди: «Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм. Муҳаммад Расулуллоҳдан Форснинг улуғи Кисрога. Ҳидоятга эргашганга, Аллоҳга ва Унинг Расулига иймон келтирганга, Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқлигига, менинг одамларнинг барчасига ҳаёт бўлганларни огоҳлантириш учун Аллоҳнинг элчиси эканлигимга шаҳодат келтирганга саломлар бўлсин. Мусулмон бўл, саломат бўлурсан. Агар бош тортсанг, мажусийларнинг гуноҳи сенга». Ушбу мактубнинг маъноси билан танишган Кисро уни парчалаб ташлади ва: «У менинг қулим бўлиб туриб, менга мактуб ёзадими?!» деб бақирди. Бу гап Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламга етганда: «Аллоҳ мулкини парчаласин», дедилар. (siyrat.uz)

@arabicuz

iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
11633. Ҳақиқий шайхинг, устозинг руҳингни муолажа қиладиган, қалб яраларингни поклаб даволайдиган ва қаддингни тутадиган зотдир.

@arabicuz

iOS | Android

Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube
11634. Ибн Халдун айтади: “Умар розияллоҳу анҳунинг халифалиги замонида етган очликда Рум ва Форс империяларини қулатган авлод етишиб чиққан эди...
Андалус ва Бағдоддаги тўкин, фаровон ҳаёт эса барча Ислом диёрларини таназзули, зое бўлишига олиб келди...
Машаққатли, қийин вазиятларда умидсизликка тушманг. Айнан ўшандай вазиятлар ҳақиқий мард эркакларни етиштириб чиқарувчи корхона вазифасини ўтажакдир..”

@arabicuz

iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube
11635. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга саловот айтиш у зотнинг ҳаққини энг камидан камини адо этишдир.

Имом ибн Қоййим раҳимаҳуллоҳнинг “Жалааул афҳаам фи фазлис солати ъала хойрил анаам»” асаридан.

🔹Изоҳ: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: “Қиёмат куни менга энг яқин кишилар, албатта, менга кўп саловот айтганлардир”. Имом Термизий ривояти.

Аллоҳумма солли ъала Муҳаммадин ва ъалаа оли Муҳаммад.

@arabicuz

iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube
11636. Бир аъробий Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг олдиларига келди, ва: “Менга бир дуо ўргатинг, шояд Аллоҳ у ила менга наф етказса”, деди.
У зот: “Аллоҳумма лакал ҳамду куллуҳу ва илайка яржиъул амру куллуҳ”, дейсан, дедилар.


Маъноси: “Эй Аллоҳ, барча ҳамд Сенга бўлсин. Барча ишлар (қиёмат куни) Сенга қайтади”.

@arabicuz

iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube
Эслатма

☪️ Агар Ҳирақл уйимиздаги музлатгичлардаги сувни ичганида борми...?!

🔹 Агар Қорун пластик картамиздаги маблағимиз миқдорини билганида, кучли одамлар ҳам кўтаришга ожиз қолган хазина калитларидан воз кечар эди.

🔹 Агар Форс императори Кисро, тахтидаги роҳатдан кўра уйимизнинг залларидаги юмшоқ диванларимиз роҳатбахш эканини билганида борми....?!

🔹Хизматчилари туяқуш патлари билан елпиган Рим императори уйларимиздаги совутгичлар (вентилятор ва кондиционерлар)ни кўрганида борми....?!

🔹Ҳирақл сопол графинда совуқ сув ичганида, атрофидагилар унга ҳавас қилишган эди. Агар Ҳерақл уйимиздаги музлатгичлардаги сувни ичганида борми...?!

🔹Халифа Мансурнинг хизматкорлари иссиқ сув билан совуқ сувни аралаштириб, илиқ сувда чўмилтиришганида, у ўзини бахтиёр ҳис қилган эди. Агар у бизнинг ҳаммомларимиздаги ванналарда чўмилганида борми...?!

🔹Қадимда ҳаж сафари туя устидаги бир неча ойлик юришларга чўзилар эди. У пайтда бизнинг пайтимиздаги самолётларда борилмас эди.

– Ҳозир биз шундай ҳаётда яшамоқдамизки, бизнинг турмушимизга қадимда шоҳлар ҳам қодир бўлишолмаган. Шунда ҳам баъзилар норози бўлиб, ўз қисматларидан нолишади.

🔻Демак, кўз кенгайгани сари қалб торайиб бораверар экан. Аллоҳим! Биз учун дунёимиз ва динимизда ато қилган неъматларингга ҳамд бўлсин. Сенга лойиқ бўлганинг каби ҳамду сано айтолмаймиз. Сен Ўзингга сано айтганинг кабидирсан.

@arabicuz

iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
11637. (Бу оламда) уларни рози қилиш ёки олдиларида гўзал ва лойиқ ҳолда кўриниш учун Аллоҳ азза ва жаллага осий бўлишга арзийдиган бирон бир шахс ёки инсонлар гуруҳи йўқдир.

@arabicuz

iOS | Android

Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube
11638. Мутафаккир Молик ибн Набий: “Ғарб ўз қадриятларини ўз ҳудудидан ташқарига олиб чиқмайди”, деган эди.

Раҳимаҳуллоҳ, бу сўзларни ичимизда яшаб туриб айтгандай гўё.

@arabicuz

iOS | Android

Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube
11639. Ибн Қоййим раҳимаҳуллоҳ: “Агар гуноҳингни асоратини ўша вақтдаёқ кўрмасанг, хотиржам бўлиб, ғурурга кетиб қолмагин. Чунки қирқ йил ўтиб ҳам у (гуноҳ)нинг зарарини кўришинг мумкин”, деди.

“Дард ва даво” китобидан.

🔹Изоҳ: Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Эй Оиша, майда гуноҳлардан эҳтиёт бўл! Чунки унинг Аллоҳ томонидан бир талабгори бор», дедилар.
Дорамий ва Ибн Ҳиббон ривоят қилганлар.

@arabicuz

iOS | Android

Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube
11640. “Ким Аллоҳга тақво қилса, У унга (ташвишлардан) чиқиш йўлини (пайдо) қилур”, Талоқ сураси, 2-оят.

🔹Изоҳ: Ибн Аббос розияллоҳу анҳу ояти кариманинг “чиқиш йўли” қисмини “дунё ва охиратдаги ҳар турли ташвишлардан уни қутқаради”, деб тафсир қилганлар.
🔹Али ибн Солиҳга кўра, “чиқиш йўли” Аллоҳ таолонинг ўша бандага ризқ бериш билан уни хушнуд этишидир.
🔹Калбий оятни бундай тафсир қилади: “Ким мусибат пайтида сабр қилиб, Аллоҳдан қўрқса, Парвардигор унга дўзах оташидан жаннат сари бир чиқиш йўли кўрсатади”.
🔹Абул Олия оятни: “Турли машаққат ва ташвишлардан чиқиш йўли”, дея шарҳлаган бўлса,
🔹Рабиъ ибн Ҳайсам: “Одамни сиқадиган ҳамма нарсадан унга чиқиш йўли кўрсатади”, шаклида тафсир қилган.
🔹Ҳусайн ибн Фазлга кўра, оят тафсири бундай: “Ким фарзларни адо этиш борасида Аллоҳдан қўрқса, Аллоҳ унга жазоланишдан қутулиш йўлини кўрсатади”.

@arabicuz

iOS | Android

Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube
Тарих сўзлаганда

🔻Ушбу сурат инквизиция (тафтиш маҳкамаси)нинг энг катта жиноятчиларидан бири, 17 мингдан ортиқ мусулмонни ёққан (испан инквизициясининг асосчиси) Томас де Торквемаданинг (исп: Tomás de Torquemada) суратидир. У Вальядолиде шаҳрида туғилган ва Кастилия ва Арагонда Папалик мансабларида ишлаган.
Кастилия қироличаси Изабелланинг устози бўлган ва унга католик татарруф (экстремизми)ни таълим берган. Икки қиролликни бирлаштириш мақсадида Арагон қироли Фердинанд ва Изабелланинг никоҳи (19 октябр, 1469 йил) учун ҳаракат қилган.
Айнан ушбу бирлашган Қироллик натижада Андалусдаги исломга (мусулмонларнинг ҳукмронлигига) катта зарба берган.

🔹Изоҳ: Испаниянинг Гранада (Ғарнота) шаҳрида мусулмонларнинг бошқаруви 1492 йилда якунига етган. Ўша вақтдаги Ғарнотанинг охирги амири католик қироллари Арагонлик Фердинанд II ва Кастилиялик Изабелла I ларга салтанатни топширган.

@arabicuz

Telegram | Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube
11641. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: 
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким касодга учраган киши (ёки инсон) ҳузурида айнан ўз молини топса, унга бошқалардан кўра ҳақлироқдир», дедилар». 

Имом Бухорий, Муслим ва Термизий ривояти.

🔻Шарҳ: Шариат ҳукми бўйича, касодга учраган одам билан олиб бориладиган барча молиявий алоқалар тўхтатилади. Масъул кишилар унинг қолган барча мол-мулкини рўйхат қилиб, ундан ҳақдор бўлганларнинг ҳаққи адо этилишини йўлга қўядилар. Кимнинг моли касодга учраган кишининг олдида турган бўлса, бошқа ҳақдорлар ким ва қандай бўлишидан қатъи назар, йўқолмай турган мол ўз эгасига қайтарилади. Одамлардан қарзи бор киши вафот этиб қолганда ҳам худди шундай тасарруф қилинади.

@arabicuz

iOS | Android

Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube
11642. Имом Ғаззолий раҳимаҳуллоҳ айтади: “Нусратни кутиш билан ўзларингизни машғул қилиб олманглар. Албатта у (ғалаба) бошларнинг устида Аллоҳнинг “Бўл!” – деса бас, у (иш) бўлур” деган калимасини кутиб турувчидир. Балки сизлар ҳақ ва ботилнинг ўртасидаги мавқеинглар, ўрнинглар қаерда экани билан машғул бўлинглар. Аллоҳим, ваъда берганингдай Сенинг ёрдаминг аниқ келгувчидир”.

Изоҳ: Аллоҳ таоло айтади: “Бас, қачон бирор ишни ҳукм қилса, унга фақат: “Бўл!” – деса бас, у (иш) бўлур”, Ғофир сураси, 68-оят.

@arabicuz

iOS | Android

Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube
11643. Шуҳрат ва сумъа билан ҳаддан ошманглар, ғурурга кетманглар. Албатта у Аллоҳ таолодан тўсиб қўйувчи энг улкан ишлардандир.

Шайх Аҳмад Фатҳуллоҳ Жомий.

Изоҳ: Сумъа” арабча “самъ” (эшитиш) сўзидан олинган бўлиб, одамлар эшитсин учун амал қилишни
англатади.

@arabicuz

iOS | Android

Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube
Forwarded from Muslimaat.uz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
📜 Тасбеҳ сабабли МАҚОМ эгаси бўласиз!

🎙 Устоз Анвар Аҳмад.

@muslimaatUz
11644. Ҳасан Басрий раҳимаҳуллоҳ: “Кимки дирҳам(мол-дунё)ни улуғласа, Аллоҳ уни албатта хорлаб қўяди”, деди.

“Сияру аъламин нубало” асаридан.

@arabicuz

iOS | Android

Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube
11645. Ҳиссиётида исрофга йўл қўювчи кимса доим ҳасратда юради.

@arabicuz

iOS | Android

Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube
11646. Мусулмонлар учун башорат

Абу Ҳанифа раҳимаҳуллоҳ Алқамадан, у Ибн Бурайдадан, у отасидан ривоят қилади. Ибн Бурайданинг отаси айтди: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бир куни саҳобаларидан сўрадилар: 
– Жаннат аҳлининг тўртдан бири бўлишга розимисиз? 
– Ҳа, – дейишди саҳобалар. 
– Жаннат аҳлининг учдан бири бўлишга розимисиз? 
– Ҳа… 
–Жаннат аҳлининг ярми бўлишга розимисиз? 
– Ҳа… 
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Сизга муждалар бўлсин! Жаннат аҳли бир юз йигирма сафдир. Шундан саксон сафи умматимдир”, дедилар.

Имом Абу Ҳанифа “Муснад”да ривоят қилган.

@arabicuz

iOS | Android

Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube
11647. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга кўп саловот айтиш у зотга муҳаббатнинг бир жузи, қисмидир. Муҳиб учун у зотнинг суннатларини қаттиқ ушлаш ва у зоти шарифнинг умматини яхши кўриш лозимдир.

@arabicuz

iOS | Android

Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube