Янгиликлар
278 subscribers
1.85K photos
37 videos
5 files
1.05K links
Янгиликлар канали
Download Telegram
@islomuz_kanal #Хабар
Тошкент шаҳридаги 8 июнь кунидаги хатмоналар

👇
http://www.info.islom.uz/ramazon/item/4582-toshkent-shahrida-8-iyun-xatmona.html
@islomuz_kanal #Хабар
Тошкент Ислом институтида ўтказилган азон айтиш мусобақаси ғолиблари аниқланди

👇
http://www.info.islom.uz/yangiliklar/item/4584-azon-aytish-musobaqasi.html
@islomuz_kanal #Хабар
«Чимир ота» жоме масжидида хатмона (Фотолавҳалар)

👇
http://info.islom.uz/ramazon/item/4585-chimirota-masjidida-xatmona.html
@islomuz_kanal #Хабар
Туркия сурункали хаста фуқароларга бир миллион лира ажратди

👇
http://www.info.islom.uz/salomatlik/item/4587-turkiya-bemorlarga.html
@islomuz_kanal #Хабар
Сингапур бош вазири масжиддаги ифторга келди

👇
http://www.info.islom.uz/jamiyat/item/4588-singapur-bosh-vaziri.html
@islomuz_kanal #Хабар
9 июнь санасидаги хатмоналар (Тошкент шаҳри)

👇
http://www.info.islom.uz/ramazon/item/4593-9uyun-xatmona.html
@islomuz_kanal #Хабар
Мусулмонлар Қуддус кунини нишонламоқда

👇
http://www.info.islom.uz/yangiliklar/item/4589-quddus-kuni.html
@islomuz_kanal #Хабар
Қатар аэропорти энг яхши деб эътироф этилди

👇
http://www.info.islom.uz/tahlil/item/4590-eng-yaxshi-aeroport.html
@islomuz_kanal #Хабар
Ислом партияси етакчиси Ўзбекистон президентидан ўрнак олишга чақирди

👇
http://www.info.islom.uz/yangiliklar/item/4591-islom-partiyasi.html
@islomuz_kanal #Хабар
Индонезияда дунёнинг энг йирик Ислом университети қурилади

👇
http://info.islom.uz/ilm-fan/item/4592-indoneziyada-islom-universiteti.html
@islomuz_kanal #Хабар
Риёз ва Абу Даби қатор стратегик шартномаларни имзолашди

👇
http://info.islom.uz/yangiliklar/item/4594-riyoz-va-abudabi.html
@islomuz_kanal #Хабар
Черков ичидаги масжид – ажойиб ўрнак

👇
http://info.islom.uz/yangiliklar/item/4595-cherkov-ichdagi-masjid.html
@islomuz_kanal #Хабар
Афғонистон ўз худудида БАА ва Қатар ҳарбийларини жойлаштиришни маъқуллади

👇
http://info.islom.uz/yangiliklar/item/4596-baa-qatar.html
Forwarded from Muslimaat.uz
#Хабар

Muslimaat.uz да адвокат маслаҳати

Азиз опа-сингиллар, сизга мамнуният ила шуни маълум қиламизки, эндиликда сиз ўзингизни қизиқтирган Ўзбекистон республикаси қонунчилигига оид ҳар қандай саволларингизга «муслимаат.уз» сайтининг muslimaat.uz да адвокат маслаҳати саҳифасида жавоб олиш имконига эга бўласиз.

Саволларингизга адвокат КАСИМОВА МОХИРА САБИРОВНА жавоб беради.

Давоми...

@Muslimaatuz
Forwarded from Islom.uz
@islomuz_kanal #Хабар

Исмоил Муҳаммад Cодиқ маслаҳатчи этиб тайинланди

Фазилатли Шайх Муҳаммад Cодиқ Муҳаммад Юсуф раҳимаҳуллоҳнинг суюкли фарзанди Исмоил Муҳаммад Юсуф Ўзбекистон мусулмонлари идорасида маслаҳатчи лавозимига тайинланди.
Хабарингиз бор, шу йил 9 февраль куни Муҳтарам Президентимиз Шавкат Мирзиёев Тошкент шаҳри Чилонзор туманига ташрифлари чоғида Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф номида масжид барпо этиш бўйича муҳим топшириқлар бериб, улуғ алломанинг хотирасига юксак ҳурмат кўрсатиш ҳақидаги илиқ сўзларни айтган эдилар. Давлатимиз Раҳбари Шайх ҳазратлари энг оғир даврларда Ўзбекистон халқи, унинг тинчлиги, одамларнинг диний соҳада тўғри йўлдан боришлари учун жуда катта хизмат қилганларини айтиб, мана шундай илм аҳллари хотирасига эҳтиром кўрсатиш зарурлигини алоҳида уқтирдилар.


Бугунги кунда Шайх ҳазратларининг меросини ўрганиш, у кишидек чин эътиқод соҳибининг илмий фаолиятини давом эттириш, Ислом дини маърифатини кенг ёйиш, бузғунчи ғояларга қарши курашиш долзарб аҳамият касб этмоқда. Шу боис, мана шундай ишларни янада жадал олиб бориш йўлида раҳматли Шайх ҳазратларининг тўнғич фарзанди Диний идорада маслаҳатчи вазифасида меҳнат қилишида ҳам улуғвор мақсадлар кўзланган.


Шу ўрнида айтиш керакки, Исмоил Муҳаммад Юсуф кучли илмий салоҳият, ҳаётий тажриба ва ноёб истеъдод соҳиби ҳисобланади. 1976 йилда Тошкент шаҳрида таваллуд топган. 1994 йил «Исломий даъват куллияси»га ўқишга кирди. Тўрт йил бакалавр босқичида, сўнг икки йил магистратурада ўқиб, 2001 йили ушбу куллияни тамомлади. Шундан сўнг, элчихоналарда, диний таълим муассасаларида, нашр ишларида, сайт хизматларида ва таълим марказларида фаолият олиб борди.
Ҳозирда Исмоил Муҳаммад Юсуф «Ҳилол нашр» матбаа нашриёти раҳбари ҳисобланади. 2011 йилда фаолият бошлаган ушбу нашриёт ҳозирда республикадаги энг кўзга кўринган ва илғор нашриётларнинг олди қаторидан жой олиб улгурди. Устоз Шайх ҳазратларининг китобларини ва яна бошқа бир қатор илмий-маърифий асарларни ўқувчилар қўлига етказишда изчиллик билан иш олиб борилмоқда. Ҳатто асарлар рус ва қардош халқлар тилларида ҳам нашр этилиб, хорижий давлатлардаги ўқувчиларга етказилмоқда.


Исмоил Муҳаммад Юсуфнинг мазкур фаолиятлардан ташқари илмий салоҳияти ҳам юқори. У киши расмий илм даргоҳларидан ташқари ўз оталари Шайх ҳазратларидан ҳам кўп таълим олган. Хусусан, «Тафсири Насафий» ва «Саҳиҳи Бухорий»дан ижоза олган. «Олтин Силсила»нинг таржимонларидан бири. Шайх ҳазратларининг барча китобларининг ношири ҳисобланади.


Аллоҳ таборака ва таоло Исмоил Муҳаммад Юсуфни улуғ Устознинг вориси сифатида отасининг ишларини давом эттириб боришини насиб этсин ва янги шарафли мартабани Ҳақ таоло муборак айласин.

Эрдон Эсанов, Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Ходимлар бўлими мудири вазифасини бажарувчи
muslim.uz

«Islom.uz» каналига уланиш
Forwarded from Islom.uz
@islomuz_kanal #Хабар

Масжид қурилиши ишлари қизғин давом этмоқда...

Маълумки, жорий йилнинг 9 февраль куни мамлакатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан янги масжид қуриш ва унга шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф номини бериш ҳақида оммавий ахборот воситалари ва ижтимоий тармоқларда хабар берилган эди.

Бугун масжидда қурилиш ишлари жадаллик билан давом этмоқда. Пойтахтнинг Чилонзор туманида барпо этилаётган ҳамда фазилатли шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф номи бериладиган масжиднинг қурилиши, унинг кўриниши кўпчиликни қизиқтириши табиий.

Лойиҳага кўра, масжид ҳудуди намозхона, аёллар намозхонаси, таҳорат хоналари, минора, 3 та кириш пештоқи, “Сўгалли Ота” мақбараси, анжуманлар саройи, ташқи ва ички фавворалар, масжид саҳни, автоуловлар учун тўхташ жойи ва ҳ.к.лардан иборат. Умумий ер майдони – 21180,0 м2.

Шунингдек, давлатимиз раҳбари ушбу ҳудудга февраль ойидаги ташрифи чоғида масжид ёнида музей бунёд этиш ва у ерда шайх ҳазратларининг умр йўлига оид қимматли маълумотлар, уларнинг илмий меросини жамлаш лозимлигини таъкидлаб ўтган эди.

Ҳудудда ўзгача чирой бахш этувчи Анжуманлар саройи, лойиҳага кўра 200 ўринга мўлжалланган бўлиб, умумий майдони 591,4 м2 ташкил этади.
Мазкур йирик иншоотнинг лойиҳачиси Karatprojekt ташкилотидир.
Азиз ўқувчилар! Масжид қурилиши жараёни билан давомли тарзда фотолавҳаларда таништириб борамиз.

«Islom.uz» каналига уланиш
Forwarded from Islom.uz
«HILOL» НАШРИЁТИДА ЯНГИ КИТОБЛАР ТАҚДИМОТИ БЎЛИБ ЎТДИ

@Islomuz_kanal #Хабар

8 сентябр куни «Hilol» нашриёт-матбаа мажмуасининг мажлислар залида диний-маърифий йўналишдаги икки асар тақдимоти бўлиб ўтди.
Даставвал Муҳаммад Айюб Ҳомидов, Обид Мирҳамидов, Абдулазиз Усмонов, Акмал Мирҳамидовлар қаламига мансуб (ғоя муаллифи шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф) «Имоми Аъзам» китобига тўхталиб ўтилди.
Қуръони карим тиловатидан сўнг Абдулқайюм Исмоилов тақдимот маросимини очиб бериб, янги нашрни тақдим қилиш учун сўзни Фирдавс жоме масжидининг имом хатиби Бахтиёр Сатторовга берди.
«Ислом динини соф ҳолда, кўрсатмаларини мукаммал тарзда, барча замонлару маконларга мувофиқ келадиган, йўлни ёритувчи машъала сифатида сақлаб, қиёматга қадар ўзгартириш киритиш каби иллатлардан Ўз муҳофазасига олишни ваъда берган Аллоҳ бу динни олимлар ва мужтаҳид имомлар қўлига топшириб қўйди. Улар Аллоҳнинг Китобини тафсир қилдилар, ҳукмларини баён этдилар, Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг суннатлари ҳамда саҳобалар ва тобеъинларнинг сўзларини жамлаб, ёд олдилар. Шунингдек, фаҳм-фаросатлари ва илмларини Китоб, суннат ҳамда энг хайрли замон одамлари, яъни саҳобаларнинг сўзлари ва фикрларини англашга сарфладилар. Шу тариқа ечилмаган масалаларни ҳал қилиб кетдилар.

Тўлиқ матн учун манба