QURAN.UZ
61.7K subscribers
6.96K photos
4.69K videos
68 files
9.28K links
Қалбингиз ором олсин!

Islom.uz тасарруфида бўлган Quran.uz лойиҳасининг телеграмдаги расмий саҳифаси

Хатмонада қатнашиш учун манзил👇🏻
https://t.me/+BgXxzxK8CgNkZjQy

Расмий саҳифаларимиз👇🏻
www.quranuz.taplink.ws
Download Telegram
#мақола

Шаввол ойининг фазилати

Аллоҳ таолонинг биз, бандаларга ато этган неъматлари беҳисоб, уларнинг саноғига етиш ҳам қийин. Аммо Парвардигорнинг бир неъмати ҳам борки, унинг нақадар муҳимлигини ҳар бир мусулмон жуда яхши билади. Бу неъмат инсонларнинг ҳаёт кечириш ва ибодат қилиш вақтларини аниқлаб-белгилашга хизмат қилувчи йил ва ой ҳисобининг жорий этганидир. 

Аллоҳ таоло шундай марҳамат қилади: “Биз кеча ва кундузни (қудратимизни кўрсатиб турадиган) икки белги қилиб қўйдик. Кечанинг белгисини ўчирдик. Кундуз аломатини эса, Раббингиздан фазл (ризқ) исташларингиз учун ҳамда йиллар саноғини ва ҳисобини билишингиз учун ёруғлик қилиб қўйдик. Барча нарсани батафсил баён қилиб қўйганмиз” (Исро сураси, 12-оят); “Аллоҳ қуёшни зиё (таратувчи) ва ойни нур (сочувчи) этган ҳамда йилларнинг ададини ва (вақт ва замонга доир) ҳисобни билишларингиз учун (ойни) манзилларга ўлчаб қўйган Зотдир” (Юнус сураси, 5-оят).

 Мусулмон олами Пайғамбаримиз Муҳаммад алайҳиссаломнинг Маккадан Мадинага кўчишлари, яъни ҳижрат қилишларидан ҳисоби юритилувчи ҳижрий-қамарий тақвимга кўра йил ҳисобини юритади. Ана шу тақвимнинг ўнинчи ойи шавволдир. Маълумки, муборак Рамазон ойи билан хайрлашиб, мана шаввол ойини ҳам бошлаб юбордик. Бу ой динимиздаги фазилатли ойлардан ҳисобланади. Шаввол ойи ҳам зулқаъда ва зулҳижжа ойлари каби ҳаж ибодатини қилиш мавсуми саналади.  

Давоми…

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook
#мақола

Қуръон базмига 250 мингга яқин мухлислар ташриф буюрди

Бир куни мисрлик машҳур қори, шайх Абдулбосит Абдуссомад роҳимаҳуллоҳнинг уйларини эшиги тақиллади. Очиб қарасалар, ҳиндистонлик бир киши экан. Шайхнинг тушунишларича, у Ҳиндистон мусулмонлари орасидаги энг бой киши томонидан юборилган вакил экан..

Давоми...

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook
#мақола

Қуръоннинг ҳикматлари

1. Ўқиганга қиёмат куни шафоатчи бўлади.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Қуръон ўқинглар, чунки у қиёмат куни соҳибига шафоатчи бўлиб келади», дедилар.

Имом Муслим Абу Умома Боҳилий розияллоҳу анҳудан ривоят қилган.

2. Ҳасталикларга шифо бўлади.

«Эй одамлар! Сизга ўз Роббингиздан мавъиза, кўксингиздаги нарсага шифо, мўминларга ҳидоят ва раҳмат келди». (Юнус сураси, 57-оят)

«У (Қуръон) иймон келтирганлар учун ҳидоят ва шифодир...». (Фуссилат сураси, 44-оят)

Давоми...

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook
#Мақола

Келинг, Қуръон аҳлидан бўлайлик!

Кўпчилик мусулмонлар Қуръони Каримни фақат ажр-савоб умидида ўқишади, чунки улар Қуръоннинг улуғ манфаатларидан бехабардир. Улар банда Қуръонни қандай ниятда ўқиса, шунга эришишини билишмайди.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Амаллар ниятга боғлиқдир. Ҳар кимга ният қилгани бўлади…» деганлар. Қуръон – ҳаёт йўлидир. Ният эса уламоларнинг тижорат сармоясидир. Шундай экан, ўзимга ҳам, барча биродарларимизга ҳам Қуръон қироати пайтида қандай ният қилиш кераклигини эслатиб ўтмоқчиман:

👉🏻 Давоми...

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook
#Мақола

92 кишининг Исломга киришига сабабчи бўлган машҳур қори

Биз ушбу мақолада Ислом оламидаги машҳур қорилардан, мисрлик Шайх Абдулбосит Абдуссамад раҳимаҳуллоҳ ҳақларида кўпчиликка маълум бўлмаган маълумотларни тақдим этишга ҳаракат қиламиз.

Қорилар устози, довудий овоз соҳиби Шайх Абдулбосит Муҳаммад Абдуссамад 1927 йилда Миср жанубидаги Қино вилоятига қарашли Армант туманидаги Муроъаза қишлоғида дунёга келди. Бобоси Абдуссамад ҳам, отаси Муҳаммад Абдуссамад ҳам Қуръон ҳофизи ва тажвид билимдони сифатида танилишган эди. Акалари Маҳмуд билан Абдулҳамид ҳам ҳофиз бўлишган.

Давоми...

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook
#Мақола

Қуръонга амал қилиш саодат йўлидир!

Қуръон қандай қилиб саодатни юзага чиқаришини, қандай қилиб хотиржамлик, сокинлик ва покиза ҳаётни жалб қилишини кўзинг билан кўриб, қулоғинг билан эшитиб, қалбинг билан ишонишинг учун қуйидаги оят ва ҳадисни диққат билан ўқи. Аллоҳ таоло Қуръонда шундай деб марҳамат қилган:

Давоми…

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook
#Мақола

Қуръонни қандай ўқиймиз?

Одатда, бирор китобни қўлга олганда, унинг исмини ўқиш билан ичида нима ҳақда гап кетиши аниқ бўлади. Бирор маълум нарса ҳақида маълумот олмоқчи бўлган шахс ўша нарса ҳақидаги боб ёки бўлимни очиб ўқийди-да, саволига жавоб топади.

Қуръонда эса боб ёки бўлимлар йўқ. Ҳа, у ўзига хос илоҳий Китоб, шунинг учун ҳам у ўзига алоҳида эътибор, алоҳида ёндашувни талаб қилади. Шунинг учун ҳам уни юмшоқ ўринда ястаниб ўтириб, ҳавасга варақлаб, кўз югуртириб чиқиб, сўнг токчага териб қўяман, деганлар хато қиладилар. Қуръон бир ўқиб чиқадиган, тасалли учун, вақт ўтказиш учун керак бўладиган нарса эмас.

Давоми…

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook
#мақола

Шубҳада бўлсангиз ўхшашини келтиринг

Ва агар бандамизга нозил қилган нарсамиздан шубҳада бўлсангиз, унга ўхшаш бир сура келтиринг ва Аллоҳдан ўзга гувоҳларингизни чақиринг, агар ростгўйлар бўлсангиз.

Яъни «Биз бандамиз Муҳаммад алайҳиссаломга нозил бўлган Қуръонга сизнинг шак-шубҳангиз бўлса, бу Аллоҳдан эмас. «Муҳаммад ўзи тўқиб олган», демоқчи бўлсангиз, ушбу Қуръон сураларига ўхшаш битта сурани ўзингиз келтиринг-чи?! Ва бу ишга Аллоҳдан бошқа гувоҳларингизни келтиринг, улар сизнинг ростгўйлигингизга гувоҳлик берсинлар. Чунки Аллоҳ Ўз бандаси Муҳаммад алайҳиссаломнинг содиқлигига Ўз гувоҳлигини бериб бўлди».

Давоми…

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook
#мақола

Қуръон − ҳидоят ва шифодир!

«Қуръон – Аллоҳ таолонинг каломи. У мусҳафларда битилган, қалбларда ёдланган, тилларда ўқилган, Муҳаммад алайҳиссаломга нозил қилинган. Қуръон билан қилган талаффузимиз, уни ёзган битигимиз, уни қилган қироатимиз махлуқ (яратилган)дир, лекин Қуръон махлуқ  эмасдир».
Имом Аъзам Абу Ҳанифа

Давоми…

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook
#Мақола

Фотиҳа сураси бизга улкан сабоқ беради

Фотиҳаи Шариф ҳеч бир китобда мавжуд бўлмаган, Ҳақ таоло томонидан мусулмонларга лутф қилинган буюк сирлар жамланган дуодир. Суранинг етти оятни ташкил этиши ҳам теран маънога эга. Етти қават ер, етти қават осмон, еттита сажда аъзоси мана шу мукаммаллик узра қурилган.

Ушбу сура яна бир қанча номлар билан аталади. Улардан бири "Уммул Қуръон", яъни "Қуръоннинг онаси"дир. Яна бир номи эса "Аддуо", яъни "Дуо"дир. Орифлар Фотиҳаи Шарифни 28 ном билан атаганлар. Инсон илмий жиҳатдан уни тадқиқ этар экан ундаги ниҳоятсиз сир-асрорга воқиф бўлиб, ҳайратга тушади. Дуо сифатида унга назар ташлар экансиз бошқа динларда бундай мукаммаллика эга бўлган дуони топа олмайсиз.

Давоми…

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook
#Мақола

Қуръон ёдлашни осонлаштирувчи омиллар

1. Холис ният;
2. Дуо;
3. Истиғфор ва маъсиятларни тарк қилиш;
4. Сабр ва улкан қатъият;
5. Ёдлаш учун муайян бир вақт ажратиш;
6. Дунё билан камроқ машғул бўлиш;
7. Ёдлаш учун кунлик тартиб;
8. Қироатни бардавом қилиш, узиб қўймаслик;
9. Ёдлашда эрталабни танлаш ва тиловатни мудом қилиш;
10. Қуръон аҳлини дўст тутиш ва қориларга ўқиб бермоқ;
11. Ортиқча вақтларда қироатни кўпайтириш;
12. Ёдланган қироатни намозда қўшиш;
13. Ёдланган сураларни фарз ёки нафлга зам қилиш;
14. Доимий равишда ёд олинган оятларни қайтариб, такрорлаб туриш;
15. Масжид ва илм мажлисларига бориш;
16. Фазилатли сураларни ёдлаш;
17. Қорининг ҳолатига кўра қироатни жаҳрий ёки махфий қилиш;
18. Ёдланган оятларни ёзиб, хатоларини белгилаш;
19. Ёдланган ва ўқилган ояти карималарга амал билан риоя қилиш;
20. Сабаби нузул ва тафсирни билиш.

Давоми…

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook
#Мақола

Мусулмонлар ҳаётида Қуръоннинг аҳамияти

Мусулмонлар ҳаётида Қуръоннинг энг катта аҳамияти шуки, бу муқаддас китобда фақат саҳиҳ ақийдалар, ҳақ ибодатлар, юксак ахлоқлар, адолатли аҳкомлар бор бўлиб, унда фозил ва бахтиёр жамият қуриш учун керакли барча таълимотлар мужассамдир.

Мусулмонлар Қуръони Каримнинг аҳамиятига бўлган ишончларини доимо янгилаб туришса, ундаги пурҳикмат илоҳий амруфармонларга, кўрсатмаларга жиддий бўйсуниб, уни маҳкам ушласалар, ўзлари учун зарур бўлган покиза руҳий ҳаётни, бойлик ва маданиятни, санаб адоғига етиб бўлмайдиган неъматларни топадилар. Аллоҳ таоло айтади: «Агар шаҳар-қишлоқ аҳли иймон келтирганларида, тақво қилганларида эди, уларга осмону ердан баракотларни очиб қўяр эдик. Лекин улар(расулимизни) ёлғонга чиқардилар, шунинг учун уларни қилган қилмишлари туфайли (азобга) тутдик» (Аъроф сураси, 96-оят).

Давоми…

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook
#Мақола

САЛАФИ СОЛИҲЛАР ҲАЁТИДАН НАМУНАЛАР

Қуръони Карим Аллоҳнинг каломи эканида шубҳа йўқ. Ушбу ҳақиқатни яхши англаб етган мусулмон уммати, хусусан, уларнинг илк авлоди Қуръонга ўзгача эътибор бериб, ўз ҳаётларини бу илоҳий арқонга чамбарчас боғлаб олишган эди. Улар Қуръонсиз ҳаётни тасаввур ҳам қила олишмасди. Салафи солиҳларимиз, улуғ аждодларимиз ҳаётнинг бошқа жабҳаларида барчага ўрнак бўлганлари каби, Қуръони Каримга боғлиқлик, уни хатм қилиш хусусида ҳам ҳаммамиз учун гўзал намунадирлар. Шу боис навбатдаги суҳбатимиз шу ҳақда боради.

Юқорида айтилганидек, саҳобаи киромлар ва улардан кейинги салафи солиҳларнинг кўпчилиги Қуръони Каримни бир ҳафтада ёки бир ойда хатм қилишни вазифа қилиб олишган эди. Бу улар учун оддий ҳолат бўлган. Шунинг учун ҳам бу борада келган хабарлар жуда кўп. Биз ҳозир улардан айрим машҳурларини намуна сифатида келтириб ўтамиз. Бу маълумотлар ғайрат ва ҳимматимизни уйғотиб, Қуръони Каримни ўқишга бўлган иштиёқимизни зиёда этса, ажаб эмас.

Давоми…

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook
#Мақола

Зулҳижжа Аллоҳнинг туҳфаси

Аллоҳ таолонинг баъзи кунларни бошқа кунлардан кўра ортиқроқ ва афзалроқ қилиб қўйиши бандаларига савобларини кўпайтириб олишлари учун берган туҳфасидир.

Муҳаммад ибн Маслама ал-Ансорий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Замонингизда Роббингизнинг туҳфалари бор, уни қарши олинглар. Шояд, улардан бир туҳфа сизларга етиб, ундан сўнг ҳеч қачон бахтсизлик кўрмасангизлар», дедилар».
(Тобароний ривояти)

Давоми...

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook
#Мақола

Олимларнинг Қуръон ёдлаш фазилати ҳақида айтган ҳикматли сўзлари

Абу Бакр Сиддиқ розияллоҳу анҳу: «Ким Қуръон ўрганган бўлса ва ўзидан бошқа кишига унга берилган Қуръондан ҳам афзалроқ нарса берилган, деб билса, кичик нарсани улуғ санаган ва улуғ нарсани кичик санаган бўлади»[1], деганлар.

Имом Шофеъий раҳматуллоҳи алайҳ: «Ким Қуръонни ёд олса, ҳурмати ошади, ҳадис ёзган кишининг ҳужжати қувватли бўлади, фиқҳни ўрганган кишининг қадри улуғ бўлади, наҳв илмини ўрганган кишининг таъби нозик бўлади ва ким ўз нафсини ҳимоя қилмаса, илм уни ҳимоя қилмайди»[2], деганлар.

Давоми…

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook
#Мақола

Телефонми ё Қуръон…

Бир куни турмуш ўртоғим уйга шошиб кириб: «Телефонингни бер, қўшнига сотиб, бошқа яхшисини олиб бераман!» деб қолдилар. «Майли», дея у кишига оппоқ қўл телефонимни узатдим…

«Бу ҳам телефон жинниси экан», деб ўйлаяпсизми?! Рости, аввалига озгина бир нимасини йўқотган одамдек ҳис қилдим ўзимни. Кейинчалик нима учун бундай ҳолга тушганимни тушундим.

Тўғри, телефон орқали – шу кичиккина тўртбурчак ашё туфайли – ҳар ким ўзи излаган «дунё»га кириб боради… охир-оқибат ундан чиқолмай қолади. Ўзим-чи, хўш, мен нима учун телефонсиз қолиб қийналдим?!

Мен кимларгадир ўхшаб тинмай ижтимоий тармоқма-тармоқ кезиб юрмайман, шукр. Шунчаки қийналишимга сабаб – кундалик зикрларимсиз қолиб кетдим…

Давоми…

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook
#Мақола

Зулҳижжа ойининг дастлабки ўн кунининг фазилати

وَالْفَجْرِ وَلَيَالٍ عَشْرٍ وَالشَّفْعِ وَالْوَتْرِ.

«Тонгга қасам. (Зулҳижжа ойидаги аввалги) ўн кечага қасам. Жуфт ва тоққа қасам» (Фажр 1-3 оятлар).

«Жуфтга қасам» даги «жуфт»дан мурод, зулҳижжа ойининг ўнинчи куни, «тоқ»дан мурод эса тўққизинчи кунидир (Баёнул Қуръон, 12 - бет).

Фойда: «Дуррул мансур»да бир неча санадлар билан ривоятлар келтирилган бўлиб, унда Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам оятдаги «ўн кечага қасам»дан зулҳижжанинг ўн куни, «тоқ»дан эса, зулҳижжанинг тўққизинчи куни, «жуфт»дан эса, зул ҳижжанинг ўнинчи куни ирода қилинган, деганлар (Хитоботул аҳком, 146‑бет).

Давоми...

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook
#Мақола

Зулҳижжа ойининг аввалги ўн кунида айтиладиган зикрлар

Аллоҳ таоло Қуръони каримда шундай марҳамат қилади:

«... Маълум кунларда Аллоҳнинг номини зикр қилинглар», (Ҳаж сураси, 28-оят).

Ибн Аббос розияллоҳу анҳу «Маълум кунлар»ни зулҳижжанинг аввалги ўн куни, деганлар.

Ибн Аббос розияллоҳу анҳу ривоят қиладилар: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Мана бунда (яъни, зулҳижжа ойининг аввалги ўн кунида) қилинганидан-да афзалроқ амал йўқ», дедилар. Шунда саҳобалар: «Аллоҳ йўлидаги жиҳоддан ҳамми?» дейишди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ҳа, деб, «лекин бир киши моли ва нафсини хатарга қўйиб кўчага чиқсаю, ҳеч бир нарса билан қайтмаса, ана ўша афзалдир», дедилар.

(Имом Бухорий ривоятлари)

Давоми...

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook
#Мақола

Ҳажнинг фазилатлари ҳақида

Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар:
«Ким Аллоҳ учун ҳаж қилса, фаҳш сўз айтмаса ва фисқу фасод қилмаса, худди онаси уни туққан кундек қайтади».

Шарҳ: Яъни ҳаж ибодати даврида уят сўзларни айтмай, фисқу фасод ишларни қилмай юрган кишилар худди онадан туғилгандек бегуноҳ ҳолга қайтадилар. Бу ҳақиқатни ҳажга борувчи ҳар бир киши энг зарур нарсалар қатори қалбига сингдириб олмоғи лозим. Ҳаж одатда кишига умрида бир марта бериладиган фурсат. Ундан ҳар бир ҳожи унумли фойдаланиши лозим. Бунинг учун ҳажга жўнашдан олдин ҳаж сафарида ўзига лозим бўлган нарсаларни яхшилаб ўрганиб олмоғи керак. Бандага ўрганиши лозим бўлган нарсаларнинг энг муҳимларидан бири ушбу ҳадисда зикр қилинмоқда.

Давоми...

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook
#Мақола

Ҳаж мавзусига доир қирқ ҳадис

БИСМИЛЛАҲИР РОҲМАНИР РОҲИЙМ

عَنْ أَبِي الدَّرْدَاءِ رَضِيَ الله عَنْهُ قَالَ قَالَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ : " مَنْ حَفِظَ عَلَى أُمَّتِي أَرْبَعِينَ حَدِيثَاً مِنْ أَمْرِ دِينِهَا بَعَثَهُ اللهُ فَقِيهَاً ، وَكُنْتُ لَهُ يَوْمَ الْقِيَامَةَ شَافِعَاً وَشَهِيدَاً ".

Абу Дардо розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Кимки умматимнинг диний ишларига тегишли қирқта ҳадисни ёд олса, (ва уни уларга етказса) Аллоҳ уни фақиҳ ҳолида тирилтиради ва қиёмат куни мен унга шафоатчи ва унинг фойдасига гувоҳлик бергувчи бўламан», дедилар».

Биз ҳам ушбу ҳадисдаги башоратдан умидвор бўлиб, ҳаж борасида қирқта ҳадисни келтириб ўтишни лозим топдик.

Давоми...

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook