QURAN.UZ
54.8K subscribers
6.92K photos
4.66K videos
68 files
9.23K links
Қалбингиз ором олсин!

Islom.uz тасарруфида бўлган Quran.uz лойиҳасининг телеграмдаги расмий саҳифаси

Хатмонада қатнашиш учун манзил👇🏻
https://t.me/+BgXxzxK8CgNkZjQy

Расмий саҳифаларимиз👇🏻
www.quranuz.taplink.ws
Download Telegram
#Қуръонга_муҳаббат

Кунингиз Қуръон тиловатисиз ўтмасин!

Қуръон - Aллоҳнинг Каломи, зикрларнинг энг афзали ва ҳар бир ҳарфига савоб бериладиган Китобдир. Aллоҳ кимга хоҳласа, яна ҳам кўпайтириб беради.

Фаҳд ал-Кандарий

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook
#Қуръонга_муҳаббат

Бир муслима аёл айтади:

«Мени Қуръон ёдлашга ундаган ва ҳимматимни оширган нарса шу бўлдики, қиёмат кунини тасаввур қилдим. Ҳамма Қуръон ҳофизлари ота-оналарига тож кийдиришмоқда, бир-бирларига хушхабар бериб суюнишмоқда. Менинг ота-онам эса уларга қараб юраклари эзилаётганини хаёл қилдим. Шундан кейин қиёмат кунида уларни хурсанд қилиш учун ҳам Aллоҳнинг Китобини ёд олишга азму қарор қилдим».

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook
#Қуръонга_муҳаббат

Буюк саҳоба Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳу Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам олдиларига бориб кўз оғриғидан шикоят қилганида, ул муҳтарам зот:

«Мусҳафга доим назар солиб тур!» деб тавсия этганлар.

Байҳақий «Шуъбул иймон»да ривоят қилган

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook
#Қуръонга_муҳаббат

«Қуръондан кунлик вазифани тарк этишдан эҳтиёт бўлинг! Ҳар куни у билан алоқангиз боғланиб турсин. Ишингиз ҳар чанд кўпайса ҳам, ташвишларингиз зўрайса ҳам, Қуръондан вазифангизни қолдирманг. Ана шунда ишларингиз ўнгидан келиб, ташвишларингиз ҳам арийди. Аллоҳ таоло сиз сўрашни билмаган яхшиликларни беради, ўзингиз билмаган ёмонликлардан сизни асрайди».

Қуръони Карим ходими Ҳасанхон Яҳё Абдулмажид

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook
#Қуръонга_муҳаббат

Тасаввур қилинг, сиз Қуръон ҳофизи бўлсангиз, хоҳлаган вақтингизда, Қуръонни хоҳлаган жойингиздан қироат қилишингиз мумкин.

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook
#Қуръонга_муҳаббат

«Қуръон ўқиган, ҳукмларига биноан яшаган, уни эъзозлаган мўминлар учун Каломуллоҳ дунёда шифо, охиратда раҳматдир. Қуръондан юз ўгирадиганлар, унга паст назар билан қарайдиганлар учун сўқирлик, ҳасрат-надомат, зулматдир».

Имом Мотуридий, «Таъвилоту аҳлис сунна»

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook
#Қуръонга_муҳаббат

«Фарзандини қори қилмоқчи бўлган киши оиланинг луқмасига эътибор бериши муҳимдир».

Қуръони Карим ходими Ҳасанхон Яҳё Абдулмажид

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook
#Қуръонга_муҳаббат

ҚУРЪОННИ ОСОН ЁДЛАШ ҚОИДАЛАРИ

Қуръон ёдлашни астойдил ният қилган бўлсангиз, бу ишга дарҳол киришинг. Бу борада тажрибали қорилар турлича тавсиялар беришади. Улардан баъзиларини санаб ўтамиз:

– Ишга киришишдан олдин зеҳнимизни ўткир, хотирамизни кучли, тилимизни бурро қилишини сўраб Аллоҳга дуо қилинади;
– каттароқ Мусҳафни тангланг, охиригача шу Мусҳафдан ёдланг;
– ёд олиш учун кунлик миқдорни, муайян вақтларни белгилаб олиб, унга қатъий амал қилинг;
– ухлаш, овқатланишни тартибга солинг;
– ҳар сафар ёдлашга ўтирганингизда Аллоҳ таолога ҳамду сано, истиғфор, тасбеҳ, таҳлил, такбир айтишни, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга салавот ва саломлар йўллашни одат қилинг;
– дастлаб биринчи оятни яхшилаб ёдланг. Сўнг иккинчи оятни ҳам ёдлаб, иккисини қўшиб такрорланг. Бир бетни тўлиқ ёдлагунингизгача давом эттиринг. Бу бетга иккинчи бетнинг биринчи оятини ҳам қўшиб ёдланг;
– бу жараёнда тажвид қоидаларини ҳам мустаҳкамлаб боришингиз ёдлашингизга барака олиб келади.
– биринчи ёдлашда неча марта ўқиганингизни санаманг. Бир марта ёдлаб чиққандан кейин такрор қилиш учун санаш фойдали.
– қурбингиз етса, ёдланган қисмларни такрорлаб туринг ёки Қуръонни тўлиқ хатм қилгандан кейин яна тезда бошидан такрорлашга киришинг;
– ёдлаш учун энг яхши вақт саҳар пайтидир. Саҳарда ёдламоқчи бўлган вазифангизни ётишдан олдин тилингизни келтириб олгунча ўқинг;
– араб тилидан озгина хабарингиз бўлса, ёдламоқчи бўлган сураларингиз тафсирига қараб боринг ёки ўзбекча таржималарини ўқинг;
– шаштингиз сўнмаслиги учун Қуръони каримни ёдлашга тарғиб этувчи ҳадисларни ўқиб туринг.

«Тақвим» (1435-ҳижрий – 2013-2014-милодий йил учун), 16-17-бетлар.

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook
#Қуръонга_муҳаббат

​Қуръони Карим мўжиза экани

Қуръони Карим мўжиза эканининг яна бир далили — унинг маъносини тушунмаса-да, дунёда юз минглаб кишилар ёд олганидир. У 600 саҳифадан кўп бўлиб, уни ёдлаган ҳофизлар камдан-кам ҳолда адашадилар ва унутадилар.

Айтингчи, ўзи билмайдиган тилда икки саҳифа матн ёдлаган кишини сиз биласизми?!

Мубашшир Аҳмад

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook
#Қуръонга_муҳаббат

Ўзидан ўзга илоҳ йўқ бўлган Аллоҳга қасамки, банданинг қалбини юмшатишда, кўп кўз ёш тўктиришда, тавбага ундаш ва хушуъга чақиришда Қуръон тиловати ҳамда уни тинглашдан кўра улуғроқ бирор нарсани кўрмадим.

Абдулҳамид Бадис

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook
#Қуръонга_муҳаббат

«Бу Қуръон - Аллоҳнинг зиёфатидир. Ким унга ташриф қилса, омонликда бўлади».

Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳу

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook
#Қуръонга_муҳаббат

Ўтиб борар ажиб умр карвони,
Жон дўстим, унутма, амал замони.
Дунё ташвишини бир ёнга ташла,
Қуръонни олгину, ўқишни бошла!

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook
#Қуръонга_муҳаббат

«Қуръон билан машғул бўлгандик, яхшилик ва баракотларга кўмилиб кетдик».

Имом Табарий

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook
#Қуръонга_муҳаббат

«Нафсимга: Эй нафс! Қуръонни Аллоҳ сўзлаётганини эшитиб турганингдек тиловат қилгин, шунда ҳаловат келади», деб айтаман».

Хаввос

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook
#Қуръонга_муҳаббат

«Бир оятни тафаккур билан ўқиб тушуниш Қуръоннинг ҳаммасини тадаббурсиз хатм қилишдан яхшироқ, қалб учун манфаатлироқ, иймонни зиёда қилувчироқ ва Қуръон ҳаловатини тоттирувчироқдир».

Ибн Қоййим раҳимаҳуллоҳ

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook
#Қуръонга_муҳаббат

Ибн Салоҳ шундай деганлар: «Қуръон тиловат қилиш кароматдир. Аллоҳ инсониятни шу ила мукаррам қилган. Фаришталарга бу неъмат берилмагани учун уни инсондан эшитишга муштоқдир».

Имом Суютийнинг «ал-Итқон» китобидан

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook