Аброр Мухтор Алий | Расмий канал
96.5K subscribers
3.04K photos
4.58K videos
41 files
11.5K links
Шиоримиз:
1.Аҳли сунна ва жамоа мазҳаби асосида пок ақийда ва мусаффо Исломга интилиш.
2.Қуръон ва суннатни ўрганиб амал қилиш.
3.Исломий маърифат таратиш.
4.Cалафи солиҳ–улуғ мужтаҳидларга эргашиш.
5.Кенгбағирлик ва биродарлик руҳини тарқатиш
Download Telegram
#ЗАКОВАТ

• РАДДИЯ САНЪАТИ •

БИСМИЛЛАҲИР РОҲМАНИР РОҲИМ

• Кўфада хаворижлар зоҳир бўлгач, Абу Ҳанифа розияллоҳу анҳуни ушлашиб, у кишига:

- Эй Шайх! Куфрдан тавба қил! -, дейишди.

Абу Ҳанифа:

- Мен ҳар қандай куфрдан Аллоҳга тавба қилувчиман! -, деб жавоб бердилар.

Хаворижлар Имомни қўйиб юборишди. Шунда улар ичидан бири каттасига:

- Абу Ҳанифа, куфрдан тавба қилувчиман, деганида куфр деб бизнинг ишларимиз қасд қилди-ёв?! -, деди.

- Иннаа лиллааҳи ва иннаа илайҳи роожиъуун! Мусибат-ку, тез шайхни қайтариб олиб келинглар-чи! -, деди хаворижлар раиси.

Абу Ҳанифа розияллоҳу анҳуни олиб келишди.

- Эй шайх! Ҳали, куфрдан тавба қилувчиман, деганингда куфр деб бизнинг ишларимизни назарда тутдинг чоғи, шундайми!? -, дея қайтадан сўрай бошлади хавориж.

- Бу гапинг аниқ илмга асосланганми ёки гумон билан сўраяпсанми?! -, деб сўрадилар Абу Ҳанифа розияллоҳу анҳу ундан.

У:
- Гумон қиляпмиз -, деди.

- Аллоҳ таоло: “Эй иймон келтирганлар! Кўп гумонлардан четда бўлинглар, чунки баъзи гумонлар гуноҳдир”, деган. Демак сен гумон билан хато қилдинг ва ўз ақиданга кўра хато сабабли кофир бўлдинг. Демак сен аввал ўзинг куфрингдан тавба қилишинг керак! - дедилар Абу Ҳанифа.
Хавориж ҳомуш бўлди ва:
- Эй шайх! Тўғри айтдинг. Мен хато қилдим ва куфримдан тавба қилдим -, деди...

• Хаворижлар кейинроқ яна Улуғ Имомнинг олдиларига мунозара учун келишди. Абу Ҳанифанинг қибла аҳлини гуноҳ сабабли кофирга чиқармасликларини билган хаворижлар у зотга шундай дейишди:

- Мана, масжид эшиги олдида иккита маййит турибди. Бириси арақхўр. Ароқ ичиб бўкиб ўлган. Иккинчи маййит эса зинокор аёл. У зино қилиб, қорнида бола бўлиб қолгач ўзини ўлдирган.
Шу иккиси кофирми ёки мусулмонми?

Шунда Абу Ҳанифа розияллоҳу анҳу хавориждан:

- Булар қайси миллатдан? Яҳудийми? -, деб сўрадилар.

- Йўқ!

- Насронийми?

- Йўқ!

- Мажусийми?

- Йўқ!

- Ундай бўлса бу иккиси қайси миллатдан?

- Шаҳодат калимасини айтадиган Ислом миллатидан!

- Ўзинглар буларни Ислом миллатидан, деб туриб яна кофирми, деб сўряпсизларми? Ёки сизларнинг наздингизда шаҳодат калимаси иймоннинг учдан бири, тўртдан бири ёҳуд бешдан бири ҳисобланадими?

- Йўқ, иймон учдан бир, тўртдан бир ёки бешдан бир бўлмайди. Шаҳодат калимаси бутун иймонни ифода қилади.

- Шундай экан ўзинглар мусулмон эканини тан олиб турган ҳолингларда мендан уларни, кофирми, деб сўрашинглар нақадар тўғри?!

Хаворижлар жавобнинг салобатидан довдираб қолишди. Лекин яна саволларини давом эттиришди:

- Эй Шайх! Гапни айлантирма! Бу иккиси жаннатийми ёки жаҳаннамийми?

Абу Ҳанифа розияллоҳу анҳу шундай жавоб бердилар:

- Агар бу далилдан ҳам юз ўгирсанглар мен бу икки маййит тўғрисида Иброҳим алайҳис саломнинг ўз қавми борасида айтган сўзини айтаман. Ваҳоланки у қавмнинг жинояти бу иккисининг жиноятидан кўра оғирроқ эди:

~ Эй Роббим, албатта, у(санам)лар одамлардан кўпини адаштирдилар. Бас, ким менга эргашса, у мендандир. Ким менга осий бўлса, албатта, Ўзинг мағфират қилгувчи ва раҳмлисан ~. (Иброҳим сураси 36).

Мен бу икки маййит тўғрисида Ийсо алайҳис саломнинг ўз қавми борасида айтган сўзини айтаман. Ваҳоланки у қавмнинг жинояти бу иккисининг жиноятидан кўра оғирроқ эди:

~ Агар уларни азоблайдиган бўлсанг, бас, албатта, улар Сенинг бандаларинг. Агар уларни мағфират қиладиган бўлсанг, бас, албатта, Сенинг Ўзинг азиз-ғолиб ва ҳикматли зотсан», деганини эсла ~ .
(Моида сураси 118).

Мен бу икки маййит тўғрисида Нуҳ алайҳис салом ва Набиййимиз Муҳаммад саллаллоҳу алайҳи васалламнинг айтган сўзларини айтаман:

~ Мен сизларга: «Ҳузуримда Аллоҳнинг хазиналари бор», демайман. Ғайбни ҳам билмайман. «Мен фариштаман», демайман. «Кўзингизга ҳақир кўринаётганларга Аллоҳ ҳаргиз яхшилик бермайди», демайман. Уларнинг дилларида нима борлигини Аллоҳ яхши биладир. Акс ҳолда, мен, албатта, золимлардан бўлиб қоламан», деди ~.
(Ҳуд сураси 31)

Бу гапларни эшитиб хаворижлар таъсирланди. Қуролларини қўйишди ва:

- Ўзимиз қаттиқ туриб олган ҳар қандай диндан қайтдик ва сизнинг динингизга ўтдик. Дарҳақиқат, Аллоҳ таоло сизга улуғ фазл, ҳикмат ва илм берган экан!- дейишди...

• Абу Ҳанифа ман
#ЗАКОВАТ

• Эр аёлининг ғашига тегмоқчи бўлиб:
- Нима учун Аллоҳ таоло аёлларни гўзал қилиб яратган?! - дея сўради.
- Чунки сиз эркаклар уни севишинглар учун!- жавоб берди аёли.
• Эр яна қитмирлик қилиб:
- Нима учун Аллоҳ таоло аёлнинг ақлини ноқис қилиб яратган?!- деди.
• Аёл эса пинагини бузмай:
- Чунки у сиз эркакларни севиши учун!- дея жавоб қайтарди. :)

👇👇👇
https://t.me/abrormuxtoraliy☝️
#ЗАКОВАТ

• Амр ибн Ос розияллоҳу анҳунинг Тоифда жуда сермаҳсул боғи бор еди. Ундан катта миқдорда фойда оларди.
• Бир куни Муовия розияллоҳу анҳу Амр ибн Осни чақириб:
- Эй Амр! Сенга бир илтимос айтсам қиласанми?!- деди.
- Албатта қиламан, фақат ундан кейин менинг ҳам бир илтимосим бор, сиз ҳам уни бажарсангиз бўлди-, деди қувлик билан Амр.
- Ҳўп-, деди Мовия ва ўзининг илтимосини айтди:
- Эй Амр! Тоифдаги боғингни менга бер!
- Майли, сизга бердим-, деди Амр.
• Муовия розияллоҳу анҳунинг кўзлари яшнаб кетди ва:
- Аллоҳ таоло ажрингни берсин, жуда хурсанд қилдинг. Энди ўзингни илтимосингни айт!- деди.
- Эй Муовия, боғимни ўзимга қайтаринг!- деди Амр кулимсираб. 😊

https://t.me/joinchat/AAAAAD_LLyK9u4CRpp7V7g
#ЗАКОВАТ

• Султон Муродхон иккинчи бир жангда ғалабадан сўнг майдонда ўлиб ётган душман аскарларининг ҳаммаси ёшлар эканини кўриб, вазиридан сўрабди:
- Ажиб, булар орасида бирор оқсоқолли киши йўқми?!
• Закий вазир шундай жавоб берибди:
- Ораларида оқсоқолли бирор киши бўлганида буларнинг бошига бу фалокат келармиди?!

https://t.me/joinchat/AAAAAD_LLyK9u4CRpp7V7g
#ЗАКОВАТ

• Амр ибн Ос розияллоҳу анҳунинг Тоифда жуда сермаҳсул боғи бор еди.
• Ундан катта миқдорда фойда оларди.
• Бир куни Муовия розияллоҳу анҳу Амр ибн Осни чақириб:
- Эй Амр! Сенга бир илтимос айтсам қиласанми?!- деди.
- Албатта қиламан, фақат ундан кейин менинг ҳам бир илтимосим бор, сиз ҳам уни бажарсангиз бўлди-, деди қувлик билан Амр розияллоҳу анҳу.
- Ҳўп-, деди Муовия ва ўзининг илтимосини айтди:
- Эй Амр! Тоифдаги боғингни менга бер!
- Майли, сизга бердим-, деди Амр.
• Муовия розияллоҳу анҳунинг кўзлари яшнаб кетди ва:
- Аллоҳ таоло ажрингни берсин, жуда хурсанд қилдинг. Энди ўзингни илтимосингни айт!- деди.
- Эй Муовия, боғимни ўзимга қайтаринг!- деди Амр кулимсираб. 😊

©️ Таржимон Аброр Мухтор Алий

https://telegram.me/AbrorMuxtorAliy
#ЗАКОВАТ

• Савол:
- Ҳазрат, Рамазон ойининг аввалида уч кун, ўртасида уч кун ва охирида уч кун тутсам тўлиқ тутган бўламанми?!
• Жавоб:
- Рамазоннинг аввалида ўн кун, ўртасида ўн кун ва охирида ўн (ёки тўққиз) кун тутсангиз тўлиқ тутган бўласиз! Валлоҳу Аълам!

©️ Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ

😂😎😂

• Биринчи Рамазон саҳарлиги муборак бўлсин!

©️ Др. Аброр Мухтор Алий
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#ЗАКОВАТ

• Муҳаммад Ҳасан Валад Даду ҳафизаҳуллоҳнинг заковати ҳақида!

©️ Аброр Мухтор Алий

📌Каналга аъзо бўлиш учун
манзил👇👇👇
https://t.me/AbrorMuxtorAliy
#ЗАКОВАТ

• Эр аёлининг ғашига тегмоқчи бўлиб:
- Нима учун Аллоҳ таоло аёлларни гўзал қилиб яратган?! - дея сўрабди.
- Чунки сиз эркаклар уни севишинглар учун!- жавоб берибди аёли.
• Эр яна қитмирлик қилиб:
- Нима учун Аллоҳ таоло аёлнинг ақлини ноқис қилиб яратган?!- дебди.
• Аёл эса яна пинагини бузмай:
- Чунки у сиз эркакларни севиши учун!- дея жавоб қайтарибди. 😎😂😎

©️ Маҳбубий

✈️Каналга аъзо бўлиш учун
манзил👇👇👇
https://t.me/AbrorMuxtorAliy
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
​​#ЗАКОВАТ

• РАДДИЯ САНЪАТИ •

БИСМИЛЛАҲИР РОҲМАНИР РОҲИМ

• Кўфада хаворижлар зоҳир бўлгач, Абу Ҳанифа розияллоҳу анҳуни ушлашиб, у кишига:

-  Эй Шайх! Куфрдан тавба қил!  -, дейишди.

Абу Ҳанифа:

-  Мен ҳар қандай куфрдан Аллоҳга тавба қилувчиман! -, деб жавоб бердилар.

Хаворижлар Имомни қўйиб юборишди. Шунда улар ичидан бири каттасига:

-  Абу Ҳанифа, куфрдан тавба қилувчиман, деганида куфр деб бизнинг ишларимиз қасд қилди-ёв?!  -, деди.

-  Иннаа лиллааҳи ва иннаа илайҳи роожиъуун! Мусибат-ку, тез шайхни қайтариб олиб келинглар-чи!  -, деди хаворижлар раиси.

Абу Ҳанифа розияллоҳу анҳуни  олиб келишди.

-  Эй шайх! Ҳали, куфрдан тавба қилувчиман, деганингда куфр деб бизнинг ишларимизни назарда тутдинг чоғи, шундайми!?  -, дея қайтадан сўрай бошлади хавориж.

-  Бу гапинг аниқ илмга асосланганми ёки гумон билан сўраяпсанми?!  -, деб сўрадилар  Абу Ҳанифа розияллоҳу анҳу ундан.

У:
-  Гумон қиляпмиз -, деди.

-  Аллоҳ таоло: “Эй иймон келтирганлар! Кўп гумонлардан четда бўлинглар, чунки баъзи гумонлар гуноҳдир”, деган. Демак сен гумон билан хато қилдинг ва ўз ақиданга кўра хато сабабли кофир бўлдинг. Демак сен аввал ўзинг куфрингдан тавба қилишинг керак!  - дедилар Абу Ҳанифа.
Хавориж ҳомуш бўлди ва:
-  Эй шайх! Тўғри айтдинг. Мен хато қилдим ва куфримдан тавба қилдим  -, деди...

• Хаворижлар кейинроқ яна Улуғ Имомнинг олдиларига мунозара учун келишди. Абу Ҳанифанинг қибла аҳлини  гуноҳ сабабли кофирга чиқармасликларини билган хаворижлар у зотга шундай дейишди:

-  Мана, масжид эшиги олдида иккита маййит турибди. Бириси арақхўр. Ароқ ичиб бўкиб ўлган. Иккинчи маййит эса зинокор аёл. У зино қилиб, қорнида бола бўлиб  қолгач  ўзини ўлдирган.
Шу иккиси кофирми ёки мусулмонми?

Шунда Абу Ҳанифа розияллоҳу анҳу  хавориждан:

-  Булар қайси миллатдан? Яҳудийми? -, деб сўрадилар.

-  Йўқ!

-  Насронийми?

-  Йўқ!

-  Мажусийми?

-  Йўқ!

-  Ундай бўлса бу иккиси қайси миллатдан?

-  Шаҳодат калимасини айтадиган Ислом миллатидан!

-  Ўзинглар буларни Ислом миллатидан, деб туриб яна кофирми, деб сўряпсизларми? Ёки сизларнинг наздингизда шаҳодат калимаси иймоннинг учдан бири, тўртдан бири ёҳуд бешдан бири ҳисобланадими?

-  Йўқ, иймон учдан бир, тўртдан бир ёки бешдан бир бўлмайди. Шаҳодат калимаси бутун иймонни ифода қилади.

-  Шундай экан ўзинглар мусулмон эканини тан олиб турган ҳолингларда мендан уларни, кофирми, деб сўрашинглар нақадар тўғри?!

Хаворижлар жавобнинг салобатидан довдираб қолишди. Лекин яна саволларини давом эттиришди:

-   Эй Шайх! Гапни айлантирма! Бу иккиси жаннатийми ёки жаҳаннамийми?

Абу Ҳанифа розияллоҳу анҳу шундай жавоб бердилар:

-  Агар бу далилдан ҳам юз ўгирсанглар мен бу икки маййит тўғрисида Иброҳим алайҳис саломнинг ўз қавми борасида айтган сўзини айтаман. Ваҳоланки у қавмнинг жинояти бу иккисининг жиноятидан кўра оғирроқ эди:

~ Эй Роббим, албатта, у(санам)лар одамлардан кўпини адаштирдилар. Бас, ким менга эргашса, у мендандир. Ким менга осий бўлса, албатта, Ўзинг мағфират қилгувчи ва раҳмлисан ~. (Иброҳим сураси 36).

Мен бу икки маййит тўғрисида Ийсо алайҳис саломнинг ўз қавми борасида айтган сўзини айтаман. Ваҳоланки у қавмнинг жинояти бу иккисининг жиноятидан кўра оғирроқ эди:

~ Агар уларни азоблайдиган бўлсанг, бас, албатта, улар Сенинг бандаларинг. Агар уларни мағфират қиладиган бўлсанг, бас, албатта, Сенинг Ўзинг азиз-ғолиб ва ҳикматли зотсан», деганини эсла ~ . 
(Моида сураси 118).

Мен бу икки маййит тўғрисида Нуҳ алайҳис салом ва Набиййимиз Муҳаммад саллаллоҳу алайҳи васалламнинг айтган сўзларини айтаман:

~ Мен сизларга: «Ҳузуримда Аллоҳнинг хазиналари бор», демайман. Ғайбни ҳам билмайман. «Мен фариштаман», демайман. «Кўзингизга ҳақир кўринаётганларга Аллоҳ ҳаргиз яхшилик бермайди», демайман. Уларнинг дилларида нима борлигини Аллоҳ яхши биладир. Акс ҳолда, мен, албатта, золимлардан бўлиб қоламан», деди ~.
(Ҳуд сураси 31)

Бу гапларни эшитиб хаворижлар таъсирланди. Қуролларини қўйишди ва:

-  Ўзимиз қаттиқ туриб олган ҳар қандай диндан қайтдик ва сизнинг динингизга ўтдик. Дарҳақиқат, Аллоҳ таоло сизга улуғ фазл, ҳикмат ва илм берган экан!- дейишди...
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#ЗАКОВАТ

• Амр ибн Ос розияллоҳу анҳунинг Тоифда жуда сермаҳсул боғи бор еди.
• Ундан катта миқдорда фойда оларди.
• Бир куни Муовия розияллоҳу анҳу Амр ибн Осни чақириб:
- Эй Амр! Сенга бир илтимос айтсам қиласанми?!- деди.
- Албатта қиламан, фақат ундан кейин менинг ҳам бир илтимосим бор, сиз ҳам уни бажарсангиз бўлди-, деди қувлик билан Амр розияллоҳу анҳу.
- Ҳўп-, деди Муовия ва ўзининг илтимосини айтди:
- Эй Амр! Тоифдаги боғингни менга бер!
- Майли, сизга бердим-, деди Амр.
• Муовия розияллоҳу анҳунинг кўзлари яшнаб кетди ва:
- Аллоҳ таоло ажрингни берсин, жуда хурсанд қилдинг. Энди ўзингни илтимосингни айт!- деди.
- Эй Муовия, боғимни ўзимга қайтаринг!- деди Амр кулимсираб. 😊

©️ Таржимон Аброр Мухтор Алий

https://telegram.me/AbrorMuxtorAliy
Forwarded from Mahbubiy Adabiyot (Nurmuhammad Xo'ja)
#ЗАКОВАТ

• Амр ибн Ос розияллоҳу анҳунинг Тоифда жуда сермаҳсул боғи бор еди.
• Ундан катта миқдорда фойда оларди.
• Бир куни Муовия розияллоҳу анҳу Амр ибн Осни чақириб:
- Эй Амр! Сенга бир илтимос айтсам қиласанми?!- деди.
- Албатта қиламан, фақат ундан кейин менинг ҳам бир илтимосим бор, сиз ҳам уни бажарсангиз бўлди-, деди қувлик билан Амр розияллоҳу анҳу.
- Ҳўп-, деди Муовия ва ўзининг илтимосини айтди:
- Эй Амр! Тоифдаги боғингни менга бер!
- Майли, сизга бердим-, деди Амр.
• Муовия розияллоҳу анҳунинг кўзлари яшнаб кетди ва:
- Аллоҳ таоло ажрингни берсин, жуда хурсанд қилдинг. Энди ўзингни илтимосингни айт!- деди.
- Эй Муовия, боғимни ўзимга қайтаринг!- деди Амр кулимсираб. 😊

©️ Таржимон Аброр Мухтор Алий

📝 Telegram 💻 Instagram
🎞 Youtube 🎶 Tik Tok
📝 Facebook 📝 Telegram

https://profi24.uz/app.html

📨 Постни яқинларингизга ҳам улашинг!
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#ЗАКОВАТ

• Ҳаром-ҳаришдан сақланмай, кайфу-сафога берилган бир фосиқ домлани мот қилмоқчи бўлиб:
- Домла, дунёда мазза қилиб қолайлик, ахир дунёга бир марта келамиз, бошқа имкон йўқ-ку?!-, дебди.
• Домла ҳам унга қараб:
- Тўғри, шу билан бирга охиратга ҳам бир марта борамиз, бошқа имкон йўқ!-, дебди.

©️ Олинти

📝 Telegram 💻 Instagram
🎞 Youtube 🎶 Tik Tok
📝 Facebook 📝 Telegram

📌Каналга аъзо бўлиш учун
манзил
👇👇👇

https://t.me/AbrorMuxtorAliy
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#ЗАКОВАТ

• Абдуллоҳ ибн Умарнинг қозилик таклифини рад этишлари.

©️ Алий розияллоҳу анҳу

📝 Telegram 💻 Instagram
🎞 Youtube   🎶 Tik Tok 
📝 Facebook 🌐 Umma life

📨 Постни яқинларингизга ҳам улашинг!

📌Каналга аъзо бўлиш учун
манзил👇👇👇

https://t.me/AbrorMuxtorAliy
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#ЗАКОВАТ

• Савол:
- Кеча эртага бўлса эди бугун шанба бўларди, деган киши бу гапни қайси куни гапирган бўлади?!
• Вақт кетди! 😎😂😎

©️ Олинти

📝 Telegram 💻 Instagram
🎞 Youtube   🎶 Tik Tok 
📝 Facebook 🌐 Umma life

📨 Постни яқинларингизга ҳам улашинг!

📌Каналга аъзо бўлиш учун
манзил👇👇👇

https://t.me/AbrorMuxtorAliy
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM