Аброр Мухтор Алий | Расмий канал
96.5K subscribers
3.04K photos
4.59K videos
41 files
11.5K links
Шиоримиз:
1.Аҳли сунна ва жамоа мазҳаби асосида пок ақийда ва мусаффо Исломга интилиш.
2.Қуръон ва суннатни ўрганиб амал қилиш.
3.Исломий маърифат таратиш.
4.Cалафи солиҳ–улуғ мужтаҳидларга эргашиш.
5.Кенгбағирлик ва биродарлик руҳини тарқатиш
Download Telegram
#МЕЗОН
• Дунёнинг асли пастликдир. Унда буюк кўринган нарсалар аслида кичик.
• Дунё мезонида энг катта эришган нарсанг подшохлик ва бойлик бўлади.
• Мулкка эришсанг ҳудди Фиръавн эришган нарсага эришган бўласан.
• Аллоҳ таоло Фиръавндан Мусога қарши чиққани учун интиқом олди ва мулкни синдириб, ўзини балчиққа ботирди.
• Бойликка эришсанг ҳудди Қорун эришган нарсага эришган бўласан.
• Аллоҳ таоло Қорундан Мусони ранжитгани учун қасос олди ва бойликлари билан бирга ерга юттирди. Қорун то қиёматга қадар ерга ютилиб бораверади.
• Сен дўст ва душманларингга қара:
- aгар иймон аҳли, мискинлар, солиҳлар, обидлар, илм ва фазл эгалари сенга дўст бўлишса, билки Аллоҳ ҳам сени суюбди. Шукр учун саждангни кўпайтир!
- aгар куфр аҳли, маишатпарастлар, фожирлар, фосиқлар, жаҳолат ва адоват аҳли сени ўзига дўст билса Аллоҳ сени уриб қўйибди.
• Кўзингни оч!
• Тавбага шошил!
• Дардинг бедаво бўлмасидан олдин муолажангни изла!
• Зотан бадан вабога йўлиқса дори дармон фойда бермаганидек, қалб ҳам ҳасад ва адоват дардига мубтало бўлса унга илм ва насиҳат кор қилмай қолади.
• Аллоҳим! Бизларни мусулмон ҳолда вафот топтиргин ва солиҳларга қўшгин!
• Омин!
https://t.me/AbrorMuxtorAliy
#МЕЗОН
• Ҳар нарсани фойда билан ўлчайдиган кишида дўст бўлмайди, фақат унинг манфаатларига тўғри келадиган танишлари бўлади холос.
© Алий То Ҳа Ҳузайфа
https://t.me/joinchat/AAAAAD_LLyK9u4CRpp7V7g
#МЕЗОН
• Дунёда Аллоҳ таолонинг душманлари томонидан энг кўп ҳақорат этилган, қора чаплашга уринилган зот Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам бўладилар.
• Сизни ёмон кўрадиганлар жамоасига қаранг:
- агар улар Аллоҳ таолонинг душманлари бўлса шукр саждаси қилинг, бир нави суннатга эришибсиз.
• Дунёда Аллоҳ таолонинг дўстлари томонидан энг кўп севилган ва мақталган зот Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам бўладилар.
• Сизни севган ва ёқлаганлар жамоасига қаранг:
- агар улар Аллоҳ таолонинг дўстлари бўлса яна шукр саждаси қилинг, сиз иймоннинг камолига элтувчи йўлни топибсиз. Шу йўлдан тўғри юрсангиз албатта сиддиқлар эришган жаннатга етишасиз.
«Муҳаммад Аллоҳнинг Расулидир. У билан бирга бўлганлар кофирларга шиддатли, ўзаро раҳимдилдирлар. Уларни Аллоҳдан фазл ва розилик тилаб, рукуъ ва сажда қилган ҳолларини кўрурсан. Уларнинг сиймоси сажда асаридан юзларида (балқийдир). Ана ўша, уларнинг Таврот ва Инжилдаги мисолларидир...»
• Фатҳ сураси, 23-оят.
© Ғолиб Сафо
https://t.me/joinchat/AAAAAD_LLyK9u4CRpp7V7g
#МЕЗОН
• ИЛТИЖО
• Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам Тоифга Ислом даъвати билан борганларида улар қабул қилишмади.
• Устига устак ахлоқсизларча оламларга раҳмат ўлароқ келган зотни жиннилар ва ёш болалар қўли билан тошбўрон қилиб ҳайдашди.
• Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам Тоифдан ноумид ва маҳзун бўлиб, ғамга тўлиб синиқ қалб билан Макка тарафга қайтар эканлар Қорнул-Манозилга етганларида Аллоҳ таоло Жаброил алайҳис саломни юборди. У билан бирга Малакул Жибал - Тоғлар фариштаси ҳам бор эди. У Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга озор берган мушрикларнинг устига икки тоғни бостириб қўйиш учун изн сўради. Шунда у зот:
"Йўқ", дедилар.
«Аллоҳ азза ва жалла уларнинг авлодларидан ёлғиз Аллоҳнинг Ўзигагина ибодат қиладиган, Унга ҳеч нарсани шерик қилмайдиган зотларни чиқаришини умид қиламан», дедилар.
• Ўша кун Ҳабибимиз ҳаётларида энг оғир кун бўлган эди.
• Қалби раҳмат ила тўлган зот шундай оғир дамда ҳам озор берганларнинг авлодларидан иймон эгалари чиқишини орзу қилдилар. Ўч олиш имкони нақд турганида ўч олмадилар, балки гўзал хулқларининг нақадар баркамол эканини кўрсатдилар.
• Шу мезонга қараб биз ахлоқ борасида қандай савияда эканимизни ўлчаб олсак бўлади...
• Аллоҳим! Бизларнинг мақсадларимизни шахсий адоватларимиздан устун қилгин!
• Аллоҳим! Ахлоқларимизни ихлос мезонида оғир этгин!
• Аллоҳим! Бизнинг динимизга душманлик қилаётганларнинг авлодларидан фақат Ўзинггагина ибодат қиладиган, Сенга ҳеч нарсани шерик келтирмайдиган муваҳҳидларни чиқаргин!
• Бизларнинг ғариб қўлларимизни бўш қайтармагин, ё Робб!
• Омин!
• Омин!
• Омин!
© Аброр Мухтор Алий
https://t.me/joinchat/AAAAAD_LLyK9u4CRpp7V7g
#МЕЗОН

• Хатони ёмон кўр, хатокорни эмас...
• Маъсиятдан жиркан, осийдан эмас...
• Фикрларни танқид қил, фикр эгасини эмас...
• Касалликка қарши кураш, беморга қарши эмас...

©️ Ғолиб Сафо

https://t.me/joinchat/AAAAAD_LLyK9u4CRpp7V7g
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#МЕЗОН

• Бизга ўзидан душман ясаб олган бир тўда нусхалар Исломга душман бўлган шарафсизлар билан дўст тутинмоқда, сафларини ўша беномуслар билан бирга қилмоқда!
• Демак тўғри йўлдамиз, Алҳамдулиллаҳи Роббил аламиин!

©️ Аброр Мухтор Алий
https://telegram.me/AbrorMuxtorAliy
#МЕЗОН

• Дунёда Аллоҳ таолонинг душманлари томонидан энг кўп ҳақорат этилган, қора чаплашга уринилган зот Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам бўладилар.
• Сизни ёмон кўрадиганлар жамоасига қаранг:
- агар улар Аллоҳ таолонинг душманлари бўлса шукр саждаси қилинг, бир нави суннатга эришибсиз.
• Дунёда Аллоҳ таолонинг дўстлари томонидан энг кўп севилган ва мақталган зот Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам бўладилар.
• Сизни севган ва ёқлаганлар жамоасига қаранг:
- агар улар Аллоҳ таолонинг дўстлари бўлса яна шукр саждаси қилинг, сиз иймоннинг камолига элтувчи йўлни топибсиз.
• Шу йўлдан тўғри юрсангиз албатта сиддиқлар эришган жаннатга етишасиз.
«Муҳаммад Аллоҳнинг Расулидир. У билан бирга бўлганлар кофирларга шиддатли, ўзаро раҳимдилдирлар. Уларни Аллоҳдан фазл ва розилик тилаб, рукуъ ва сажда қилган ҳолларини кўрурсан. Уларнинг сиймоси сажда асаридан юзларида (балқийдир). Ана ўша, уларнинг Таврот ва Инжилдаги мисолларидир...»
• Фатҳ сураси, 23-оят.

© Ғолиб Сафо

https://t.me/AbrorMuxtorAliy
#МЕЗОН

• Ҳақ даъвосидаги синовлар сизни йўлингиздан тўсмайдими?!
• Агар синовлар бўлмаганда эди даъвойимиз ҳақ эканига шубҳа қилган бўлардик!

©️ Маҳбубий

https://t.me/AbrorMuxtorAliy
#МЕЗОН

• Қатардаги футбол чемпионатида ЛГБТ нишонини тақишни ФИФА таъқиқланганига мана бу немислар жамоаси мана шундай эътироз билдирибди!
• Яъни булар ФИФАга уят, демоқчи бўлибди! 😂😎😂
• Ўлчовнинг ўзгариб қолганига қаранг!
• Уят ишни таъқиқлаганларга уят бўлармиш! 😎😂
• Лут алайҳис салом ўз қавмларига:
- Бу жирканч ишни қиласизларми?! Ахир бу қадар расво, ифлос ишни сизларга қадар ҳеч бир инсон боласи қилмаганку?!-, деганларида ўша қавм Лут алайҳис салом ва тарафдорларини покизаликда айблашган:
• Лутнинг аҳлини қишлоқларингдан чиқариб юборинглар, албатта улар жуда пок инсонлар бўлиб кетишибди, дейишган эди!
• Намл сураси, 56-оят!
• Ҳа, ифлослар наздида покизалик айб, уят ҳисобланади!
• Шундай экан покизалик тарафида тураверинг!
• Зотан жаннат покизалар учун тайёрлаб қўйилган, ифлослар учун эмас!
• Қатардаги футбол мусобақасида яна жуда кўп хайриятларни кузатсак керак, ин шаа Аллоҳ!

©️ Аброр Мухтор Алий

📌Каналга аъзо бўлиш учун
манзил👇👇👇
https://t.me/AbrorMuxtorAliy
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#МЕЗОН

• Ҳаммамиз Аллоҳнинг бандаларимиз, ҳаммамиз Одамнинг фарзандларимиз!

© Др. Аброр Мухтор Алий

📌 Каналга аъзо бўлиш учун манзил👇👇👇
Https://T.me/AbrorMuxtorAliy
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#МЕЗОН

• Аллоҳнинг розилигини истаб қилинган ҳар қандай яхши амал жиҳод ҳисобланади!

© Др. Аброр Мухтор Алий


📝 Telegram 💻 Instagram
🎞 Youtube 🎶 Tik Tok
📝 Facebook 📝 Telegram

📌Каналга аъзо бўлиш учун
манзил
👇👇👇

https://t.me/AbrorMuxtorAliy
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#МЕЗОН

• Тиббиётда докторга, ҳуқуқда адвокатга муҳтож бўлганимиздек динда олимга ҳам муҳтожмиз!
• Бу монополия дейилмайди!
• Монополия бўлиши учуни илм олишни таъқиқлаб, бу илмдан фақат биз гапирамиз, дейиш керак бўлади!
• Лекин бирорта олим илмни таъқиқламайди, балки ўқимай гапирма, дейди!
• Бу айни ҳақиқат мезонидир!

©️ Аброр Мухтор Алий

📌Каналга аъзо бўлиш учун
манзил👇👇👇

https://t.me/AbrorMuxtorAliy
#МЕЗОН

• Бизнинг мезонда ғалаба учун кўпчилик ёки кучли бўлиш шарт қилинмайди!
• Балки кимнинг тарафида Аллоҳ бўлса ўша ғалаба қилади!

©️ Ғолиб Сафо

📝 Telegram 💻 Instagram
🎞 Youtube   🎶 Tik Tok 
📝 Facebook 🌐 Umma life

📨 Постни яқинларингизга ҳам улашинг!

📌Каналга аъзо бўлиш учун
манзил👇👇👇

https://t.me/AbrorMuxtorAliy
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#МЕЗОН

#САВОЛ:

- Ҳақ даъвоси йўлидаги синовлар сизни шубҳага солмайдими?!

#ЖАВОБ:

- Агар синовлар бўлмаганда эди даъвойимиз ҳақлигига шубҳа қилган бўлардик!

©️ Маҳбубий

📝 Telegram 💻 Instagram
🎞 Youtube   🎶 Tik Tok 
📝 Facebook 🌐 Umma life

📨 Постни яқинларингизга ҳам улашинг!

📌Каналга аъзо бўлиш учун
манзил👇👇👇

https://t.me/AbrorMuxtorAliy
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM