📚 Ҳикматли сўзлар 📚
4.62K subscribers
12K photos
5.44K videos
493 files
4.66K links
Ютуб: https://www.youtube.com/c/Hikmatlisozlar

Таклиф: @Hikmatlisozlarbot

Ақидамиз:Аҳли сунна вал-жамоъа!
Мазҳабимиз: Ҳанафий
Download Telegram
1-qism Abdulaziz domla
'Och qolgan sahobiy va Shayton vasvasasi' 1
#Ривоят

👤Абдулазиз домла
▶️Оч қолган Саҳобий ва Шайтон васвасаси 1-қисм
➡️Улашинг

👉 @AbuYusuf_official
2-qism Abdulaziz domla
'Och qolgan sahobiy va Shayton vasvasasi' 2
#Ривоят

👤Абдулазиз домла
▶️Оч қолган Саҳобий ва Шайтон васвасаси 2-қисм
➡️Улашинг

👉 @AbuYusuf_official
#Ривоят

#НАСИБ ҚИЛМАСА...

Ривоят қилинишича, Аъшам исмли киши Исломни қабул қилиш учун Мадинага қараб кетаётганида йўлда ун-га мушриклар йўлиқиб, қаерга кетаётгани билан қизиқишди. У Муҳаммад алайҳиссаломнинг ҳузурларига кетаётганини айтди. «Унинг олдига бориб нима қиласан, у сенга намоз ўқишни буюради», дейишди. «Парвардигорга итоат қилиш вожибдир», деди у. Шунда мушриклар: «У сенга мол-­дунёингни камбағалларга беришни буюради», дейишди. У: «Яхшилик қилиш савоблидир», деди. Шунда унга: «У сени зинодан ҳам қайтаради», дейишди. Аъшам эса: «Зино ёмон ишдир, устига-устак, мен қариб қолганман, бунга ҳожатим йўқ», деди. Шундан сўнг унга: «Пайғамбар сени хамр ичишдан қайтаради», дейишди. Аъшам эса: «Мана шунисига чидай олмайман», деди ва ортига қайтди. У «Бир йил тўйиб шароб ичаман, Муҳаммаднинг олдига кейин бораман», деб ўйлади. Аммо у ният қилган манзилига етиб бора олмади.Туядан йиқилиб, елкаси синди ва тўсатдан вафот этди.

"Кўҳна дунё ривоятлари" китобидан

Каналга уланиш👇
https://telegram.me/joinchat/A04sbDuvifATCLSuXLN7WA
#Ривоят

Фарзандим Фотиҳ бўлсин деганларга

Фотиҳ Султон Меҳмет Хон болалигида жуда ярамас, тўполончи бир ўқувчи эди. Дарс вақтида қилган тўполонлари билан устози Оқшамсиддинни жаҳлини чиқарар эди. Устози унга танбеҳ берса, дарҳол: «Мен подшоҳнинг ўғлиман, ҳеч нарса қилолмайсан», дейишдан ҳам тоймасди.
Оқшамсиддин подшоҳга шикоят этишликни адабсизлик ҳисоблаб, ҳолатни II-Муротга айтишликдан тортинар эди. Аммо, вақт ўтгани сайин кичик Меҳметнинг қилиқлари ҳаддан ошиб, чидаб бўлмас ҳолга келади.

Шундан кейин ноилож подшоҳ II-Муротнинг ҳузурига чиқади.
«Подшоҳим, Сизга айтишим зарур бўлган бир хусусий масала бор. Аммо, айтишдан ҳаё қилмоқдаман.»
Подшоҳ:
«Марҳамат! Ҳеч тортинмасдан айтавер», дейди.
Бу сўз Оқшамсиддинни хотиржам этди. Ва ҳодисани англата бошлади.

«Подшоҳим! Ўғлингиз — жигарпорангиз жуда тўполончи. Унинг дастидан дарсимни ўтолмаяпман. Қачон танбеҳ берсам, дарҳол Сизни номингиз билан менга таҳдид қилади».
Подшоҳ бир оз сукут сақлайди.

Кейин Оқшамсиддинга яқин келиб, бир нарсаларни пичирлаб тушунтиради. Подшоҳнинг сўзларидан Оқшамсиддин саросимага тушади.

«Бу қандай режа? Буни амалга ошириш мумкин эмас!

Оқшамсиддин бу режа хусусидаги хавотирларини ошкор қилишига қарамай, подшоҳ, «Бу иш бўлади», дейди».
Эртаси куни Меҳмет дарсда яна тўполонини бошлайди. Устозининг танбеҳига одатдагидек, отаси билан таҳдид жавобини беради. Айни шу пайт тўсатдан эшик очилиб, подшоҳ ичкарига киради. Бу ҳолатдан ғазабланган Оқшамсиддин подшоҳга қараб бақиради. Бир тарсаки уриб дейди: Ҳеч ким дарс вақтида ичкарига бундай тарзда кириши мумкин эмас!

Изн сўраб кириши лозимлигини айтиб, ташқарига ҳайдайди.
Подшоҳ маҳжуб шаклда бўйнини эгиб, узр сўрайди ва ташқарига чиқади.

Бу ҳодиса қаршисида Фотиҳ Султон тили калимага келмай, нима қилишини билмай қолади. Ишонгани — подшоҳ отаси кўз ўнгида тарсаки еган эди. Фотиҳ Султон Меҳметнинг ички дунёси ағдар-тўнтар бўлганди.
Бир оздан сўнг эшик тақиллайди, ва подшоҳ ҳижолатли ҳолатда ичкарига узр сўраб киради.
Режа ажойиб шаклда амалга ошган эди.

Ўша кундан сўнг, Фотиҳ Султон Меҳмет асло ярамаслик қилмади.

Чунки, ишонган тоғларига қор ёғган эди…


Таълим не эканини II-Мурот даражасида бўлмаса ҳам, камида ўз фарзандини янглиш йўлларга йўналтирмаслик қадар идрок этадиган ота-оналарга эҳтиёжимиз бор.
Унутмайлик, болалар эрка, тантиқ бўлиб туғилмайдилар. Уларни дипломли, мансабли, топармон, аммо тарбиясиз ота-оналар талтайтирадилар...👇
https://telegram.me/joinchat/A04sbDuvifATCLSuXLN7WA
#Ривоят

ТАВБА ВА ҲАДЯ

Али Тантовий Дамашқ масжидидаги маърузаларидан бирида шундай деган экан: «Бу масжиднинг номи «Тавба» бўлиб, эндиликда жуда файзли маскан ҳисобланади. Масжиднинг номи нега «Тавба» дерсиз? Сабаби шундаки, илгари бу ер турли гуноҳ ишлар қилинадиган жой бўлган. Ҳижрий еттинчи асрда бир подшоҳ уни сотиб олади. Сўнг бинони бузиб ташлаб, ўрнига шу масжидни қурдиради. Бу масжидда Шайх Салим Суютий исмли олим етмиш йил имомлик қилдилар. Қишлоқ аҳли имомга қаттиқ ишонар, диний ва дунёвий ишларида унга кўп мурожаат қилишарди.
Масжидда фақирлик ва нафсини сақлашда зарбулмасал бўлган бир талаба яшар эди. Талаба икки кун туз тотмади: егулиги тамом бўлган, сотиб олишга пули йўқ... Очлик забтига олавергач, талаба чидамабди: «Жон сақлаш учун ўлимтик ейишим ёки бирон егулик ўғирлашим мумкин», деган хаёлга бориб, иккинчи фикрида тўхталибди...
Масжид жойлашган кўчадаги уйларнинг томи бир-бирига туташиб кетганди. Кўчанинг бу бошидаги уй томига чиққан одам нариги бошигача худди ерда юргандек кетиши мумкин эди. Талаба ҳам масжид томига чиқиб, ундан қўшни ҳовлига ўтди. Қўшни ҳовлида аёллар бор экан, уларга назари тушмаслиги учун кўзини юмди-да, наригисига ўтди. Кейинги ҳовлида ҳеч кимса йўқ, боз устига пишаётган таом ҳиди келарди. Талаба бир сакраб айвонга тушди. Ошхонага кириб кўрдики, қозонда бақлажон пишмоқда! Шартта биттасини олиб, қайноқ эканига ҳам қарамай тишлади. Тишлаганини ютиб улгурмасидан ақли жойига келди: «Толиби илм бўла туриб, ўғирликка қўл уряпманми-а? Аллоҳим, Сендан паноҳ сўрайман... Ўзинг кечир...» Қилиб қўйган ишидан надомат чекиб, истиғфор айтди. Қўлидаги бақлажонни қозонга ташлаб, ортига қайтди.
Масжидга келиб, Шайхнинг илм халқасига қўшилди. Қорни очлигидан сабоқ қулоғига кирмасди. Дарс тугаб, ҳамма тарқалгач, бир мастура аёл Шайхнинг ҳузурига кириб, биров эшитмайдиган даражада нималардир деди. Аёлнинг гапини эшитгач, Шайх ён-атрофига қаради. Талабадан бошқа ҳеч ким йўқ эди. Шунда Шайх талабани ёнига чорлади ва: «Уйланганмисан?» деди. Талаба: «Йўқ», деб жавоб берди. Шайх: «Уйланишни хоҳлайсанми?» деди. Талаба сукут сақлади. Шайх яна сўради: «Уйланишни хоҳлайсанми?» Талаба: «Эй хожам, менда пул йўқ, нимамга уйланаман?» Шайх айтди: «Бу аёлнинг эри вафот этибди. Қари амакисидан бошқа ҳеч кими йўқ экан. Эрининг уйи ва молу давлати аёлга мерос қолибди. Аллоҳ ва Расулининг суннатига мувофиқ турмушга чиқиш ниятида келибди. Ёлғизликдан ўзига зарар етиши эҳтимолидан қаттиқ хавотирда экан... Хўш, унга уйланасанми?» Талаба: «Ҳа», деб жавоб берди. Шайх аёлга юзланди: «Сен-чи, шу йигитга турмушга чиқишга розимисан?» Аёл ҳам розилигини билдирди. Шайх аёлнинг амакисини чақирди ва икки инсон гувоҳлигида никоҳ ўқиди. Никоҳдан сўнг талаба аёл билан унинг уйига кетди. Уйга киргач, аёл юзини очди. Талаба жуда гўзал ёш бир аёлни кўрди. Аёлнинг чиройига маҳлиё бўлган йигитнинг кўнглига бирдан хавотир оралади. Негаки, бу уй боя ўзи ўғирликка кирган хонадон эди-да. Аёл: «Овқатланасизми?» деб сўради. Йигит: «Ҳа», деди. Қозонни очган аёл ҳайратдан донг қотди: «Ажаб, кимдир кириб, бақлажонни тишлаб кетибди!» Йигит йиғлаб юборди ва бўлган воқеани айтиб берди. Йигитнинг иқрорини тинглаган аёл шундай деди: «Бу омонатдорликнинг мевасидир. Сиз ҳаромдан ўзингизни тийдингиз, бунинг эвазига эса Аллоҳ таоло мана шу уйни ҳам, эгасини ҳам сизга ато этди...

Яқинларга ҳам улашинг
👉 @AbuYusuf_official
👉 @Hikmatlisozlarbot
#Ривоят

Ривоят қилинишича, Бакр ибн Абдуллоҳ Музаний раҳматуллоҳи алайҳ елкасида юк кўтариб кетаётган бир ҳаммолни кўриб қолди. Ҳаммол юрган йўлида “Алҳамдулиллаҳ, астағфируллоҳ”, деб такрорларди. Бакр – ҳаммол юкни ерга қўйишини – кутиб турди. Кейин сўради:
– Бундан бошқа яхши амалинг ҳам борми?
– Ҳа. Мен кўп яхшилик қиламан: Қуръон ўқийман. Аммо ҳар бир банда неъмат билан маъсият орасидалигини яхши биламан. Шунинг учун Аллоҳнинг беҳисоб неъматларига шукр қиламан, гуноҳларим учун истиғфор айтаман.
Шунда Музаний деди:
– Бу ҳаммол Бакрдан кўра фақиҳроқ экан!

Яқинларга ҳам улашинг
👉 @AbuYusuf_official
👉 @Hikmatlisozlarbot
#Ривоят

Уйдаги жиҳозлар қани?

Бир куни мусофир киши обид, зоҳид бир инсоннинг уйида меҳмон бўлиб қолди. Уйга кирган мусофир разм солиб қараса, обиднинг уйи жиҳозлар, буюмлардан холи, қуруқ эди. Фақатгина бир жойнамоз ва чироқ бор эди холос.
Шунда обид ва зоҳид кишидан сўради: “Уйдаги (кўрпа-тўшак, идиш товоқ, рўзғор ашёлари каби) буюмларингиз қани?”. Обид жавоб берди: “Сизнинг уй жиҳозларингиз қани?”. Мусофир: “Менда йўқ, ахир мен сафарда юрган мусофир бўлсам!” деб жавоб берди. Шунда обид: “Мен ҳам сиз кабиман!” деб жавоб берди.

Изоҳ: Абдуллоҳ ибн Умар розияллоҳу анҳумо дедилар: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам менинг елкамдан ушладилар ва: “Дунёда худди мусофирдек ёки йўловчидек бўл”, дедилар.
Ибн Умар розияллоҳу анҳумо шундай дер эдилар: “Агар кунни кеч қилсанг, тонгни кутма. Агар тонг оттирсанг, кеч киришини кутма. Саломатликнинг қадрига ет, уни ғанимат бил. Тириклигингда ўлимингга ҳозирлик кўр, ҳаётингдан фойдаланиб қол...

@AbuYusuf_official