📚 Ҳикматли сўзлар 📚
4.6K subscribers
12K photos
5.45K videos
495 files
4.66K links
Ютуб: https://www.youtube.com/c/Hikmatlisozlar

Таклиф: @Hikmatlisozlarbot

Ақидамиз:Аҳли сунна вал-жамоъа!
Мазҳабимиз: Ҳанафий
Download Telegram
#ҲАДИС
Абу Зарр Ғифорийдан ривоят қилинади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан: Ё Расулуллоҳ! Киши бир қавмга муҳаббат қўйган, лекин уларга бориб қўшилишга қудрати етмайди?” – дедим.
“Эй Абу Зарр! Сен ўзинг муҳаббат қўйган одамларинг билан биргасан!” – дедилар.
“Мен Аллоҳга ва Аллоҳнинг Расулига муҳаббат қўйганман”, - дедим.
“Эй, Абу Зарр! Сен кимга муҳаббат қўйган бўлсанг, ўшалар билан биргасан!” – дедилар.
Шарҳ: Демак, ҳар биримиз ана шундай муҳаббат соҳиби бўлишимиз керак. Ҳар бир мўмин-мусулмон банда аввало Аллоҳ таолога, сўнгра Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга муҳаббат қўйса, бунинг эвазига муҳаббат қўйганлари билан бўлиш бахтига мушарраф бўлади.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
"Одоблар хазинаси" китобидан
#Ҳадис

٥٤ - الاَمَانَةُ تَجُرُّ الرِّزْقَ

54. Омонатдорлик (ишончли бўлиш) ризқ келтиради.
٥٥ - الخِيَانةُ تَجُرُّ الفَقْرَ

55. Хиёнат фақирликка етаклайди.
٥٦ - الصُّبْحَةُ تَمْنَعُ الرِّزْقَ

56. Тонгда ухлаб ётиш ризқни қирқади (ризқдан маҳрум қилади).

Шарҳ:
Тонгда ухлаб ётиш бехосиятдир, деб бежиз айтмаган халқимиз. Саҳарда узрсиз ухлашда давом этаётган банда, биринчидан, фарз бўлган беш вақт намоздан бири – бомдодни қазо қилади ва ўзини унинг савобидан маҳрум қилади; иккинчидан, тирикчилик учун ажратилган вақтни қисқартириб, ўз ризқи қирқилишига сабабчи бўлади. Аллоҳ таоло Қуръони каримда: “Уйқуларингизни (бадан ва асабларингиз учун) ором қилдик. Кечани (барча нарсани яшириб турадиган) либос қилдик. Кундузни эса, тирикчилик вақти қилдик” (Набаъ, 9–11), деб ҳар бир ишнинг ўз вақти борлигига ишора қилган.
У эшитувчи ва билувчи Зотдир...

#Ҳадис: Усмон ибн Аффон розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Бирор бир банда ҳар тонгда ва тунда:

بِاسْمِ اللهِ الَّذِي لاَ يَضُرُّ مَعَ اسْمِهِ شَيْءٌ فِي الأَرْضِ وَلاَ فِي السَّمَاء وَهُوَ السَّمِيعُ العَلِيمُ

«Бисмиллаҳиллазий лаа йазурру маъасмиҳи шай`ун фил арзи ва лаа фис самаи ва ҳувас самийъул ъалийм», деб уч марта айтса, унга бирор нарса зарар бермайди», дедилар.

(Маъноси: “Шундай Аллоҳнинг исми билан бошлайманки, Унинг исми туфайли еру осмонда бирор нарса зарар бера олмайди. У эшитувчи ва билувчи Зотдир”).

Абу Довуд ва Термизий ривоятлари.
#ҳадис

Оиша родияллоҳу анҳо айтадилар:

«Ой ўтиб кетарди. Аммо уйимизда олов ёқилмасди. Хурмо ва сув бўларди, холос. Илло, озгина гўшт берилиши мумкин эди».

Бухорий ва Муслим ривоятлари

Яқинларга ҳам улашинг
👉 @AbuYusuf_official
👉 @Hikmatlisozlarbot
#Ҳадис

Абдуллоҳ розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Қиёмат куни менга энг яқин кишилар менга кўп саловот айтганлардир», дедилар»
.Термизий ва Ибн Ҳиббон саҳиҳ санад ила ривоят қилганлар.

@AbuYusuf_official
#Ҳадис

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким иймон билан, савоб умидида Рамазон рўзасини тутса, унинг ўтган гуноҳлари мағфират қилинади. Ким иймон билан, савоб умидида Рамазон кечаларини ибодат билан ўтказса, ўтган гуноҳлари мағфират қилинади. Ким Қадр кечасини иймон билан, савоб умидида ибодат билан ўтказса, ўтган гуноҳлари мағфират қилинади», деганлар.

Имом Насоий ривояти


@AbuYusuf_official
Аллоҳдан бошқа илоҳ йўқ...

Абу Айюб Ансорий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Ким:

لاَ إِلَهَ إِلاَّ اللهُ وَحْدَهُ لاَ شَرِيكَ لَهُ، لَهُ الْمُلْكُ وَلَهُ الْحَمْدُ وَهُوَ عَلَى كُلِّ شَيْءٍ قَدِيرٌ

«Лаа илаҳа иллаллоҳу ваҳдаҳу лаа шарийка лаҳу, лаҳул мулку ва лаҳул ҳамду ва ҳува ъалаа кулли шай`ин қодийр», деб ўн марта айтса, Исмоил зурриётидан тўрт кишини озод қилгандек бўлади», дедилар».

(Маъноси: “Аллоҳдан бошқа илоҳ йўқ, У ёлғиз, Унинг шериги ҳам йўқ, бутун мулк Уники, ҳамд ҳам Унга хос ва У ҳар бир нарсага қодирдир”).

Имом Бухорий ва Муслим ривоятлари.

#Ҳадис

Манба: MuslimUZ

@AbuYusuf_official
#ҳадис

Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:«Барча одам боласи хатокорлардир. Хатокорларнинг яхшиси сертавбалардир», дедилар».

Термизий, Аҳмад ва Ҳокимлар саҳиҳ санад ила ривоят қилганлар.

Каналга уланиш:
@AbuYusuf_official
Cенга ҳар бир нарсада кифоя қилади...

Абдуллоҳ ибн Ҳубайб розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Биз зулматли ёмғирли кечада Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам намоз ўқиб беришлари учун у зотни ахтариб кўчага чиқдик. У зотни топганимизда, «Айт», дедилар. Мен ҳеч бир нарса айта олмадим. Сўнгра яна: «Айт», дедилар. Мен ҳеч нарса айта олмадим. Сўнгра яна: «Айт», дедилар. Мен: «Эй Расулуллоҳ, нимани айтаман?» дедим. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:

قُلْ هُوَ اللهُ أحَدٌ... قُلْ أعُوذُ بِرَبِّ الفَلَقِ... قُلْ أعُوذُ بِرَبِّ النَّاسِ...

«Қул ҳуваллоҳу аҳад», «Қул аъузу бироббил фалақ», «Қул аъузу бироббиннас» сураларини кечки пайт ва эрталаб уч мартадан айтсанг, сенга ҳар бир нарсада кифоя қилади», дедилар».

Абу Довуд, Термизий ва Насаийлар ривояти.

#Ҳадис

Manba:MuslimUZ

@AbuYusuf_official
#Ҳадис

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Айтинглар-чи, агар бирингизнинг эшиги олдида анҳор бўлса, у ўшанда ҳар куни беш марта ювиниб турса, унинг киридан бирор нарса қоладими?» - дедилар. «Унинг киридан ҳеч нарса қолмайди», дейишди. У зот соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ана шунга ўхшаб, Аллоҳ беш вақт намоз ила хатоларни ювади», дедилар».

Бешовларидан фақат Абу Довуд ривоят қилмаган.


@AbuYusuf_official
#ҲАДИС
Абдуллоҳ ибн Амр ибн Оссдан ривоят қилинади:
“Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам:
“Мўминларнинг руҳлари бир кунлик масофадан туриб ўзаро мулоқатда бўлади. Ўзлари бир-бирини кўрмаса ҳам”, - дедилар”.
Шарҳ: Дарҳақийқат, мўминлар бир-бирига муҳаббат қўйса, бир-бирларини эсдан чиқармайдилар, доимо биродарларининг ҳаққига дуо қилиб турадилар.
Бошқа-бошқа шаҳарда, бир-биридан узоқда яшаса ҳам, доимо бир-бирларини эслаб, дуода бўлиб турадилар, борган келганлардан салом айтиб юборадилар, хуллас, улар қалбан, руҳан доимо бирга бўлдилар.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
"Одоблар хазинаси" китобидан


@AbuYusuf_official
#Ҳадис

Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳунинг ривоят қилишларича, Жаноб Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам бундай дебдирлар:
«Мўмин одам бало-қазоларга тоқат этмоқликда сабза гиёҳ монанддир. Чунким, мўмин ҳар тарафдин шамол эсганда эгилиб, сўнг яна қаддини тиклаб олғувчи сабза гиёҳ янглиғ бало-қазоларга чидаб, енгилмағайдир. Фожир (осий) одам эрса, мўрт арз оғочи кабидир, Оллоҳ таоло уни, истаса, бирданига синдира олур!».

Имом Бухорий ривояти

@AbuYusuf_official
#Ҳадис

Мусибат ва бало аҳлига тасалли
Жобир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Қиёмат куни аҳли балоларга савоб берилган пайтда аҳли офиятлар дунёда терилари қайчи билан қийилган бўлишини орзу қиладилар», дедилар.
Термизий ривояти.
Аллоҳ таолонинг иродаси ила етган балоларга сабр қилиб, Ундан савоб умид қилиш лозим. Ушбу ҳадисда дунёда бало-офатларга учраган мўмин банда учун катта тасалли бор. Яна шуни алоҳида таъкидлаш лозимки, мўмин киши савоби кўп бўларкан деб ўзини балоларга рўпара қилиши ёки ўзига бало етишини тилаши мутлақо мумкин эмасдир.

@AbuYusuf_official
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Ҳадис

“Киши Динига қараб синовга дуч келади. Агар динига енгил елпи қараса шунга кўра синов келади. Агар динида мустаҳкам бўлса, шунга кўра синов келади”

👉🏻 @AbuYusuf_official
#Ҳадис

Каъб ибн Моликдан (р.a.) ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Қўйлар орасига иккита оч бўри қўйиб юборилганида, уларни қай тарзда барбод қилса, кишини мол-дунё ва шараф-иззатга бўлган ҳирси ундан ҳам кўпроқ фасод қилади», дедилар.

Имом Термизий ривоятлари.

@AbuYusuf_official
#Ҳадис:
Абу Дардо розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Ким ҳар куни тонг отганида ва кеч кирганида:

حَسْبِيَ اللهُ لاَ إِلَهَ إِلاَّ هُوَ عَلَيْهِ تَوَكَّلْتُ وَهُوَ رَبُّ العَرْشِ العَظِيمِ

«Ҳасбийаллоҳу лаа илаҳа илла ҳува ъалайҳи таваккалту ва ҳува роббул ъаршил ъазийм»

(Аллоҳ менга кифоя қилади. Ундан бошқа илоҳ йўқ. Унга таваккал қилдим. У улуғ аршнинг Раббидир), деб етти марта айтса, унинг дунё ва охиратдаги муҳим ишларида Аллоҳнинг Ўзи кифоя қилади», дедилар.

Ибн Сунний ривоятлари.

Manba:MuslimUZ
#ҳадис

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Кимга илмсиз равишда фатво берилса, бунинг гуноҳи унга фатво берган кимсага бўлади. Кимки ўз биродарига тўғрилик бошқа тарафда эканлигини билиб туриб бошқа бир ишни кўрсатса, батаҳқиқ унга хиёнат қилган бўлади», деганлар».

Абу Довуд ва Ибн Можа ривоят қилишган.

@AbuYusuf_official
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Ҳадис

“Киши Динига қараб синовга дуч келади. Агар динига енгил елпи қараса шунга кўра синов келади. Агар динида мустаҳкам бўлса, шунга кўра синов келади”

👉🏻 @AbuYusuf_official
Субҳаналлоҳи ва биҳамдиҳи...

#Ҳадис: Уммул мўминийн Жувайрия розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам эрталаб субҳ намози пайтида унинг ҳузуридан чиқиб кетдилар. У намоз ўқийдиган хонасида эди. Сўнгра зуҳо намозини ўқиб бўлиб қайтиб келсалар, Жувайрия онамиз ҳали ҳам ўтирган эдилар. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Чиқиб кетганимдан бери шу ҳолатда ўтирибсанми?» деб сўрадилар. Онамиз розияллоҳу анҳо: «Ҳа», дея жавоб бердилар. «Мен сендан кейин тўртта калимани уч мартадан айтдим, агар улар тарозида ўлчанса, сен бугун айтган нарсалардан оғир келади, – дедилар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам. – Улар:

سُبْحَانَ اللهِ وَبِحَمْدِهِ عَدَدَ خَلْقِهِ وَرِضَى نَفْسِهِ وَزِنَةَ عَرْشِهِ وَمِدَادَ كَلِمَاتِهِ

«Субҳаналлоҳи ва биҳамдиҳи ъадада холқиҳи ва ризо нафсиҳи ва зината ъаршиҳи ва мидаада калимаатиҳи».

(Маъноси: “Яратганларининг ададича, нафси рози бўлгунича, аршнинг вазнича, калималарнинг узунлигича Аллоҳга ҳамд айтаман ва Уни поклайман”).

Имом Муслим ривоятлари.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Ҳадис

“Киши Динига қараб синовга дуч келади. Агар динига енгил елпи қараса шунга кўра синов келади. Агар динида мустаҳкам бўлса, шунга кўра синов келади”

👉🏻 @AbuYusuf_official