KO'ZGU.uz. Huquqiy kanal
1.45K subscribers
3.37K photos
1.13K videos
45 files
4.62K links
📰«Adolat ko'zgusi » huquqiy -maʼrifiy gazetasining telegram kanaliga xush kelibsiz!

Unutmang! Talab qilinmagan huquq, albatta o'ch oladi.

Murojaat uchun: @username_0820
Download Telegram
‼️ФУҚАРО ЎЗ ФУҚАРОЛИК ҲУҚУҚЛАРИНИ ЎЗИ ҲИМОЯ ҚИЛИШИ МУМКИНМИ ?

🖥 Фуқаролик кодексининг 13-моддасига кўра, фуқаролик ҳуқуқларини шахснинг ўзи ҳимоя қилишига йўл қўйилади.

Фуқаролик ҳуқуқларини шахснинг ўзи ҳимоя қилиш усуллари ҳуқуқни бузишга мутаносиб бўлиши ҳамда ҳуқуқ бузилишининг олдини олиш учун зарур ҳаракатлар доирасидан чиқиб кетмаслиги керак.

➡️ Каналга уланиш 🔗
https://t.me/adolatkozgusi
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
⚡️ДИҚҚАТ

❗️Уй-жой шароитини яхшилашга муҳтож бўлганларга 120 000 000 сўмгача кредит берилади


📄Президентнинг 30.04.2024 йил кунги ПФ-70-сон Фармонига асосан,

2024 йил 1 июндан “маҳалла еттилиги” тавсияси асосида Камбағалликдан чиқариш дастурига киритилган ва уй-жой шароитини яхшилашга муҳтож бўлган шахсларга ипотека кредитларини ажратиш амалиёти жорий этилади.

▪️Бунда:

ипотека кредитлари 120 миллион сўмгача миқдорда, 20 йилгача муддатга, Марказий банкнинг асосий ставкасидан тўрт фоиз бандга юқори ставкада якка тартибдаги уй-жойни қуриш, реконструкция қилиш ва таъмирлаш мақсадлари учун ажратилади;

ипотека кредити бўйича дастлабки бадалнинг бир қисмини қоплаш учун – ажратиладиган кредитнинг 15 фоизи миқдорида ҳамда фоиз тўловларининг бир қисмини қоплаш учун – кредит муддатининг биринчи 5 йили давомида 12 фоиздан ошган қисмига субсидия тўланади.

↘️ Каналга уланиш 👇
https://t.me/adolatkozgusi
❗️ИЖАРАЧИНИ УЙДАН ЧИҚАРИБ ЮБОРМОҚЧИМАН...

⚡️САВОЛ;

Мен 3 йиллик ёзма шартнома тузиб уйимга ижарачи қўйган эдим. Шартнома тузилганига энди бир йил бўлди. Хозирда ижарачи уйдаги мебелларимга зарар етказиб, айримларини синдирган. Мен шу ҳолатда ижара шартномасини муддатидан олдин бекор қилиб ижарачини уйдан чиқарсам бўладими ?

⚡️ЖАВОБ;
Фуқаролик кодексининг 545-моддасида, ижарага олувчи мол-мулкдан шартнома шартларига мувофиқ, агар бундай шартлар шартномада белгиланган бўлмаса – мол-мулкнинг вазифасига мувофиқ фойдаланиши лозимлиги кўрсатилган. (Яъни, чойнакда тухум қовурмаслик керак дегани бу)

❗️Агар ижарага берувчининг ёзма огоҳлантиришига қарамай, ижарага олувчи мол-мулкдан шартнома шартларига ёки мол-мулкнинг вазифасига номувофиқ фойдаланса, ижарага берувчи шартномани муддатидан олдин бекор қилишни ва зарарнинг қопланишини талаб қилишга ҳақли.

✏️ Хулоса шуки, ижарачи билан ўртангизда ижара шартномаси тузилган бўлса ўша шартномага қаранг! Бундай ҳолатда низо қандай ҳал этилиши кераклиги шартномада қандай кўрсатилган бўлса ўша йўл билан, агар кўрсатилмаган бўлса ижарачини юқоридаги тартибда огохлантириб, бу ҳолат бартараф этилмаса ва яна давом этаверса шартномани муддатидан олдин тугатиб мулкингизга етган зарарни қоплаб берилишини улардан талаб қилсангиз бўлади

↘️ Каналга уланиш 👇
https://t.me/adolatkozgusi
❗️НЕЧА ЁШДАГИ ШАХСЛАРГА ҚАРАБ ТУРИЛГАН ВАТҚ МЕҲНАТ СТАЖИГА ҚЎШИЛИШИ МУМКИН

⚡️САВОЛ;
70 ёшдан ошган фуқароларга қараб турилган вақт меҳнат стажига қўшиб хисобланиши мумкинми ?

⚡️ЖАВОБ
“Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида"ги Қонуннинг 37-моддасига асосан,

I гуруҳ ногиронлиги бўлган шахсга ёки 18 ёшгача бўлган, ногиронлиги бор болага, шунингдек (даволаш муассасасининг хулосасига кўра) ўзгаларнинг парваришига муҳтож бўлган 80 ёшга тўлган қарияларга қараб турилган вақт иш стажига қўшиб ҳисобланадиган меҳнат фаолияти турлари хисобланиши кўрсатилган.

Мазкур асосга кўра, 80 ёшга тўлган фуқароларга қараб турилган вақт даволаш муассасасининг хулосаси асосида меҳнат стажига қўшиб хисобланади. Ушбу ёшга тўлмаган шахсларга қараб турилган вақт эса меҳнат стажига эга бўлиш учун асос бўлмайди.

↘️ Каналга уланиш 👇
https://t.me/adolatkozgusi
❗️ЖАМОАТ ЖОЙЛАРИДА ЮЗИНИ БЕРКИТИБ ЮРГАН ШАХСЛАР МАЪМУРИЙ ЖАВОБГАРЛИККА ТОРТИЛИШИ МУМКИН!

📄 Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 184 прим 4-моддасига кўра,

▪️Жамоат жойларида шахсини идентификация қилиш имконини бермайдиган даражада юзини тўсган ҳолда бўлиш БҲМнинг 10 баравари (3 400 000 сўм)дан 15 баравари (5 100 000 сўм)гача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

бундан тиббий кўрсатмага асосан ёки йўл-транспорт ҳаракатида хавфсизликни таъминлаш учун кийиладиган махсус бош кийимда ёхуд меҳнат ва хизмат фаолияти билан боғлиқ ҳолларда юзини тўсган ҳолда бўлиш ёки спорт ва маданий тадбирларни ўтказиш вақтида ушбу тадбирлар иштирокчиларининг юзини тўсган ҳолда бўлиши, шунингдек қонунчиликда тўғридан-тўғри рухсат этилган бошқа ҳолатларда юзини тўсган ҳолда бўлиш мустасно

↘️ Каналга уланиш 👇
https://t.me/adolatkozgusi
❗️ҲАР КИМ ИЖТИМОИЙ ТАЪМИНОТ ОЛИШ ҲУҚУҚИГА ЭГА

📃 Конституциянинг 46-моддасига асосан, ҳар ким қариганда, меҳнат қобилиятини йўқотганда, ишсизликда, шунингдек боқувчисини йўқотганда ва қонунда назарда тутилган бошқа ҳолларда ижтимоий таъминот ҳуқуқига эга.

Қонунда белгиланган пенсиялар, нафақалар ва бошқа турдаги ижтимоий ёрдамнинг миқдорлари расман белгиланган энг кам истеъмол харажатларидан оз бўлиши мумкин эмас.

↘️ Каналга уланиш 👇
https://t.me/adolatkozgusi
#Ҳуқуқий_муносабат

Амал қилиш муддати тугаган фуқаролик паспортини қанча муддатда янгисига алмаштириш мумкин?

Батафсил: https://uza.uz/posts/595064

↘️ Каналга уланиш 👇
https://t.me/adolatkozgusi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
❗️Хотин ишламаса ҳам умумий мол-мулкка нисбатан ҳуқуқи борми?

Манба: Оила кодекси.

↘️ Каналга уланиш 👇

https://t.me/adolatkozgusi
ОЛТИН ҲИКМАТЛАР

ФАРЗАНДИНГГА ҚАЙСИ ТИЛДА БИЛИМ БЕРСАНГ, БИР КУН КЕЛИБ ШУ МИЛЛАТГА ХИЗМАТ ҚИЛАДИ”.

Мустафо ЧЎҚАЙ

↘️ Каналга уланиш 👇

https://t.me/adolatkozgusi
❗️ҲОДИМНИ МЕҲНАТ ШАРТНОМАСИ БЕКОР ҚИЛИНАЁТГАНДА ИШ БЕРУВЧИ У БИЛАН ТЎЛИҚ ҲИСОБ-КИТОБ ҚИЛИШИ КЕРАК!

📄 Амалдаги Меҳнат кодексининг 172-моддасига асосан, меҳнат шартномаси бекор қилинганда ходим билан ҳисоб-китоб қилиниши керак.

❗️Ҳисоб-китоб ходимга қуйидагиларни тўлашни ўз ичига олади:

охиригача олинмаган иш ҳақини;

ходим томонидан фойдаланилмаган барча асосий ва қўшимча таътиллар учун компенсацияларни;

❗️Агар ҳодим билан иш берувчи ўртасида тузилган ёки меҳнатга оид бошқа хужжатларда бошқа ҳол белгиланмаган бўлса иш берувчи томонидан ходимга тегишли бўлган барча суммаларни тўлаш ходим билан меҳнат шартномаси бекор қилинган кунда амалга оширилади.

↘️ Каналга уланиш 👇
https://t.me/adolatkozgusi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Бизнес_солиқ
Солиқ жаримасини 2 баравар кам тўласа бўладими?

↘️ Каналга уланиш 👇
https://t.me/adolatkozgusi
❗️ЭНДИЛИКДА КОНТРАКТГА КИРГАН ТАЛАБА ХАМ ГРАНТ АСОСИДА ЎҚИШИ МУМКИН БЎЛАДИ

⚡️Бугун давлат раҳбари ҳузурида олий таълим тизими бўйича бўлган тақдимотда Президент илгари сурган ташаббусга кўра,

Эндиликда давлат гранти грант асосида ўқишга кирган талаба учун 4 йилга эмас, балки ҳар йили юқори баҳоларга ўқиган талабалар орасида қайта тақсимланади.

Яъни, грантга кирган талабанинг ўқиши қониқарли бўлмаса, у кейинги йили контрактга туширилиши мумкин. Бунинг акси эса, контрактга кирган талабанинг ўқиши қониқарли бўлса у кейинги йили грант асосида ўқишини давом эттириши мумкин.

✏️ Албатта ҳозирча бу янги ташаббус. Ҳали бу бўйича янги ўқув йили бошлангунига қадар алоҳида норматив хужжат қабул қилинади ва хужжатда бу масала қандай бўлади, талаблари қанақа бўлади, кимни контрактга-ю кимни грантга ўтказиш бўйича таълим муассасаларидаги кимлар жавоб беради хамда шунга ўхшаш масалалар аниқ белгиланади ва шундан кейин бу тартиб ҳақида янада кенгроқ тушунчага эга бўлишимиз мумкин.

✏️ Ушбу ташаббус амалга киритилганидан кейин катта эҳтимол билан қуйидаги баҳоналар бекор бўлса керак:

✔️ Йигитлар,— контрактга кирганимда уйдагилар ўқитмаган. Кейин ўқишдан совиб кетганман;

✔️ Қизлар,— уйдагиларга оғирлигим тушмасин деб контрактга кириб ўқимаганман;

✔️ Ота-оналар,— контрактга кирганди денг, қарасак ёши ўтяпти. Ке қизим, борган жойингда оғирлигинг тушмасин деб узатвордик;

✔️ Совчилар,— жуда тиришқоқ йигит. Қачон шу ўқишга грантга кирсам кейин уйланаман деб катта ўқишга осилиб олган. 3 марта контрактга кириб ўқимади. Энди уйланиб хам ўқийверасан деб қулчиликка келдик. Куёвимиз ўттиз икки ёшда..

↘️ Каналга уланиш 👇
https://t.me/adolatkozgusi
❗️ВОЯГА ЕТМАГАН БОЛАГА "ЗАГРАН" ПАСПОРТ БЕРИЛИШИДА ОТА-ОНА ЎРТАСИДА НИЗО КЕЛИБ ЧИҚСА У ҚАНДАЙ ҲАЛ ЭТИЛАДИ ?

📄 Президентнинг 2018 йилдаги ПҚ-4079-сон қарори билан тасдиқланган Низомга кўра,

Вояга етмаган шахсларга хорижга чиқиш биометрик паспортини расмийлаштириш ва бериш хизмати юзасидан ота-оналар ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар ўртасида чиққан ҳар қандай низолар суд тартибида ҳал қилинади.

❗️Ота-онанинг бири ўз боласининг хорижга чиқишига рози бўлмаган тақдирда, унинг хорижга чиқиш ҳуқуқини чеклаш учун судга мурожаат қилиш ҳуқуқига эга.

↘️ Каналга уланиш 👇
https://t.me/adolatkozgusi
⚡️ДИҚҚАТ

❗️ЎҚИШГА КИРИШДАГИ МИНИМАЛ ЎТИШ БАЛЛАРИ КЎТАРИЛАДИ


📄 Расмий манбаларнинг ҳабар беришича, ўқишга кириш учун минимал ўтиш балларининг кўтарилиши икки тоифада амалга оширилади.

Ҳусусан:

соғлиқни сақлаш, ҳуқуқ, бизнес ва бошқарув йўналишлари учун – 94,5 балл;

бошқа йўналишлар учун – 75,6 балл этиб белгиланади.

📄 Амалдаги тартиб бўйича барча йўналишлар учун минимал ўтиш баллари – 56,7 балл эди.

Шунингдек:

❗️Эндиликда таълим гранти асосида таҳсил олган талабаларнинг ўқишни тугатгандан сўнг 3 йил ишлаб бериш мажбурияти бекор қилинади.

↘️ Каналга уланиш 👇
https://t.me/adolatkozgusi
⚡️ Ўқишга кириш учун минимал ўтиш баллари оширилди

Шунингдек, таълим гранти асосида таҳсил олган талабаларнинг ўқишни тугатгандан сўнг 3 йил ишлаб бериш мажбурияти бекор қилинади.

👉 https://xabar.uz/5xyo

↘️ Каналга уланиш 👇
https://t.me/adolatkozgusil
❗️АВТОМАШИНАЛАРНИНГ ЙЎЛДА ГУРУХ БЎЛИБ ҲАРАКАТЛАНГАНЛИГИ УЧУН ЖАВОБГАРЛИК

📃 Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 129-моддасига кўра,

мотоцикллар ва бошқа транспорт воситалари ҳайдовчиларининг йўлларда йўл ҳаракати хавфсизлигига таҳдид солувчи ёки авария ҳолатини келтириб чиқарувчи гуруҳ бўлиб ҳаракат қилишда қатнашиши БҲМнинг 3 баравари (1 020 000 сўм) миқдорида жарима солишга сабаб бўлади

📃 Худди шундай ҳуқуқбузарлик маъмурий жазо қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этилса:

❗️БҲМнинг 5 баравари (1 700 000 сўм) миқдорида жарима солишга;

❗️транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқидан 6 ойдан 1 йилгача маҳрум этишга сабаб бўлади.

↘️ Каналга уланиш 👇
https://t.me/adolatkozgusi
❗️МАЪЛУМОТ УЧУН

📃Ҳукуматнинг 172-сон қарорига илова қилиб келтирилган "Йўл ҳаракати қоидалари"нинг 48-бандига кўра,

Товушли ишоралар фақат қуйидаги ҳолларда қўлланилиши мумкин:

аҳоли пунктларидан ташқарида бошқа ҳайдовчиларни қувиб ўтиш ҳақида огоҳлантириш учун;

зарур бўлган ҳолларда йўл-транспорт ҳодисасининг олдини олиш учун.

Юқорида кўрсатилган ҳоллардан ташқари товушли ишоралардан фойдаланиш тақиқланади.

❗️Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 127-моддасига асосан, сабабсиз сигнал берган ҳайдовчиларнинг бу ҳаракати уларга 340.000 сўм жарима солишга сабаб бўлади.

↘️ Каналга уланиш 👇
https://t.me/adolatkozgusi
❗️ЯНГИ ОИЛА ҚУРГАН ЁШЛАРГА ХОНАДОНИДА ҚЎШИМЧА УЙ-ЖОЙ ҚУРИШ УЧУН 33 000 000 СЎМГАЧА ГАРОВСИЗ КРЕДИТ БЕРИЛИШИ МУМКИН

📃 Ҳукуматнинг 637-сон қарори билан тасдиқланган низомда, “Темир дафтар” ва “Аёллар дафтари”га киритилган оилаларнинг фарзандлари ҳамда “Ёшлар дафтари”га киритилган янги турмуш қурган ёшларнинг якка тартибдаги хонадонида қўшимча уй-жой қуриш учун 33 миллион сўмгача гаровсиз кредит ажратиш тартиби ва шартлар белгиланган.

Унга кўра мазкур кредитлар:

бозор ставкасида мижоз хоҳишига кўра 6 ой имтиёзли давр билан;

20 йилдан кўп бўлмаган муддатга;

бошланғич бадали якка тартибдаги хонадонда қўшимча қурилаётган уй-жой қийматининг 15 фоизидан кам бўлмаган қийматда;

бир қарз олувчига бериладиган кредитлар 33 миллион сўмдан ошмайдиган миқдорда берилади.

❗️Ушбу кредитни олиш учун талабгор:

кредит олиш учун мурожаат қилган кунида 18 ёшга тўлган ва 30 ёшдан ошмаган бўлиши;

“Темир дафтар” ва “Аёллар дафтари”га киритилган оилаларнинг фарзандлари ёки “Ёшлар дафтари”га киритилган ва қонуний никоҳдан ўтганига 3 йилдан ошмаган бўлиши ва юқоридаги низомнинг бошқа мезонларига тўғри келиши лозим.

↘️ Каналга уланиш 👇
https://t.me/adolatkozgusi
🟢Пилла харид нархи 25 фоизга оширилди

✔️Президент фармони билан пиллакорлар даромад ва ижтимоий солиқлардан озод қилинди, тутзорлар учун ер солиғининг 10 фоизи тўланади.

✔️Шунингдек, мутасадди ва ҳокимларга янги тутзорлар ташкил қилса бўладиган 105 минг гектар ер ажратиш топширилган. Бу ерлар лотларга бўлиниб, аукционда берилиши ҳам айтилмоқда.

✔️ Каналга уланиш 🔗
https://t.me/adolatkozgusi
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❗️ФҲДЁ ОРГАНИ ҚАНЧА МУДДАТДА ЭР-ХОТИННИ НИКОҲДАН АЖРАТИШИ МУМКИН ?

⚡️САВОЛ;
Турмуш ўртоғим билан оила қурганимизга 3 йил бўлди. Ўртада фарзанд мавжуд эмас. Ҳозирги кунда турмуш ўртоғим билан ажралишмоқчимиз ва ажримга ҳар иккимиз хам розимиз. Биз ажрашиш учун ФҲДЁ органига ариза берсак улар бизни қанча муддатда ажратиши мумкин ?

⚡️ЖАВОБ;
Оила кодексининг 218-моддасига асосан,

никоҳдан ажралиш ариза берувчиларнинг доимий яшаш ёки вақтинча турган жойи бўйича рўйхатдан ўтган жойдан қатъи назар фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш органига ариза берилган кундан бошлаб уч ой муддат ўтгач қайд этилади деб кўрсатилган.

✏️ Демак, ўртада фарзандлар мавжуд бўлмаса ва эр-хотиннинг ҳар иккиси хам ажрашишга бирдек рози бўлиб ФҲДЁ органига ариза берса, ФҲДЁ органи томонидан уларни никоҳдан ажратиш ариза берилган кундан бошлаб уч ойдан кейин амалга оширилиши мумкин.

↘️ Каналга уланиш 👇
https://t.me/adolatkozgusi