KO'ZGU.uz. Huquqiy kanal
2.09K subscribers
3.32K photos
1.12K videos
45 files
4.52K links
«Adolat ko'zgusi » gazetasining telegram kanaliga xush kelibsiz!

Unutmang! Talab qilinmagan huquq, albatta o'ch oladi.

Murojaat uchun: @username_0820
Download Telegram
❗️Ҳурматли раислик этувчи!

Суд жараёнини фото-видео қайд этилишига рухсат беришингизни сўраймиз.

↘️ Каналга уланиш 👇
https://t.me/adolatkozgusi
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❗️ПОРНОГРАФИК ВИДЕОЛАРНИ ТАРҚАТГАН ШАХСЛАРГА ҚАНДАЙ ЖАВОБГАРЛИК БОР ?

⚡️САВОЛ;
Порнографик видеоларни тарқатган шахсларга Қонун бўйича қандай жавобгарлик бор ?

⚡️ЖАВОБ;
Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 189-моддасига асосан, порнографик маҳсулотни тарқатиш, реклама қилиш, намойиш этиш мақсадида тайёрлаш ёки Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кириш, порнографик маҳсулотни реклама қилиш, намойиш этиш, тарқатиш, шу жумладан оммавий ахборот воситаларида, телекоммуникация тармоқларида ёки Интернет жаҳон ахборот тармоғида реклама қилиш, намойиш этиш, тарқатиш, — порнографик маҳсулотни, шу жумладан уни тайёрлаш, тарқатиш, реклама қилиш ва намойиш этиш воситаларини мусодара қилиб, фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг эллик баравари (17 000 000 сўм)дан тўрт юз баравари (136 000 000 сўм)гача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади. Агар шундай қилмиши учун бир марта маъмурий жавобгарликка тортилган шахс яна шу қилмишини такрорласа у кейинги сафар жиноий жавобгар бўлади.

➡️ Каналга уланиш 👇
https://t.me/adolatkozgusi
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
⚡️ ХАЙРЛИ ТОНГ!⚡️

💤Ассалому алайкум! Душанба тонги муборак бўлсин!

Бугунги бошланаётган янги кунингиз файзли ва барокатли бўлсин! Сиз ва яқинларингизни яхши кайфият асло тарк этмасин!

😎Яқинларга улашиб қўйинг

↘️ Каналга уланиш 👇
https://t.me/adolatkozgusi
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❗️ЙЎЛ-ТРАНСПОРТ ҲОДИСАСИ СОДИР ҚИЛИБ ВОҚЕА ЖОЙИДАН КЕТИБ ҚОЛИШ?

⚡️САВОЛ;
"Авария" содир қилиб, ўша жойдан қочиб кетган шахсга қандай чора кўрилади

⚡️ЖАВОБ;
МЖТКнинг 137-моддасига кўра, йўл-транспорт ҳодисаси қатнашчиларининг белгиланган қоидаларни бузган ҳолда ҳодиса юз берган жойдан кетиб қолиши, —
базавий ҳисоблаш миқдорининг ўн беш баравари миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.

❗️Йўл-транспорт ҳодисаси қатнашчиларининг белгиланган қоидаларни бузган ҳолда ҳодиса юз берган жойдан кетиб қолиши, агар ушбу йўл-транспорт ҳодисаси жабрланувчига енгил тан жароҳати ёки анча миқдорда моддий зарар етказилишига олиб келган бўлса, — базавий ҳисоблаш миқдорининг ўттиз баравари миқдорида жарима солишга ёки транспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқидан бир йил муддатга маҳрум этишга ёхуд ўн беш суткагача муддатга маъмурий қамоққа олишга сабаб бўлади.

↘️ Каналга уланиш 👇
https://t.me/adolatkozgusi
⚡️Транспорт воситаларини маст ҳолда бошқарганлик "01" учун қандай жавобгарлик белгиланган ?

📄 Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 131-моддасига кўра,

хайдовчиларнинг транспорт воситаларини алкоголли ичимликдан, гиёванд модда таъсиридан ёки ўзгача тарзда маст ҳолда бошқариши — транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқидан бир йилу олти ойдан уч йилгача муддатга маҳрум қилиб, базавий ҳисоблаш миқдори (340 000)нинг йигирма беш баравари (8 500 000 сўм) миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.

❗️Худди шундай ҳуқуқбузарлик транспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқи бўлмаган шахс томонидан содир этилган бўлса, — базавий ҳисоблаш миқдорининг қирқ баравари (13 600 000 сўм) миқдорида жарима солишга ёки ўн беш сутка муддатга маъмурий қамоққа олишга сабаб бўлади.

↘️ Каналга уланиш 👇
https://t.me/adolatkozgusi
Таваккалчиликка асосланган ўйинлар ва букмекерликка рухсат берилди

👉 https://xabar.uz/hqx5

↘️ Каналга уланиш 👇
https://t.me/adolatkozgusi
⚡️МАЪЛУМОТ УЧУН:

Вазирлар Маҳкамасининг 975-сон қарори билан тасдиқданган низомга кўра,

ЙПХ ходимларининг патруль автомобилларида ўрнатилган радарларни ўзбошимчалик билан ечиб олиб, хизматга алоқаси бўлмаган бошқа шахсларнинг транспорт воситаларига ўрнатиши қатъиян тақиқланади.

❗️ Шунингдек, хизматни ўташга алоқаси бўлмаган фуқароларни ушбу мақсадларда жалб қилиш ҳам мумкин эмас.

❗️Мазкур талабга риоя этилмаган ҳолда расмийлаштирилган баённомалар юридик кучга эга бўлмайди ва ҳуқуқий оқибатлар келтириб чиқармайди.

✏️ Яъни, манашу тартибга риоя қилинмасдан тузилган баённомани устидан судга шикоят қилинса масала даъвогарнинг фойдасига ҳал бўлади ва унга қўлланилган жарима суд томонидан бекор қилинади

↘️ Каналга уланиш 👇
https://t.me/adolatkozgusi
Айрим турдаги ер участкалари акционда янги тартибда сотилади

👉 https://xabar.uz/6l4k

↘️ Каналга уланиш 👇
https://t.me/adolatkozgusi
Қозоғистонда собиқ ички ишлар вазири қўлга олинди

👉 https://xabar.uz/0gua

↘️ Каналга уланиш 👇
https://t.me/adolatkozgusil
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
💤30 АПРЕЛЬ — ШОИРА ОЙДИННИСО ТУҒИЛГАН КУН

Ойдиннисо 1980 йил Самарқанд вилоятининг Пахтачи туманида туғилган. 1999 йилда республика ёш ижодкорларининг Зомин семинари ғолиби сифатида шуҳрат қозонган.

Шоиранинг дастлабки шеърлари „Зарафшон“, „Пахтачи“ газеталари шунингдек, „Ғунча“, „Гулхан“ журналларида чоп этилган. Бундан ташқари, Ойдиннисонинг шеърлари „Ўзбек модерн шеърияти“, „Истиқлол умидлари“, „Юртни севмоқ — саодат“ ва бошқа бир қатор тўпламлардан ўрин олган.

Ойдиннисонинг „Номсиз“, „Менсизлик“, „Қайтиш“, „Қоралама“, „Ҳовур“, “Арафа” номли шеърий тўпламлари ҳамда „Ҳаёт дарахти“ номли қиссаси чоп этилган. Шоира япон адиби Рюноске Акутагаванинг бир қатор новеллаларини ўзбек тилига ўгирган.

↘️ Каналга уланиш 👇
https://t.me/adolatkozgusi
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#muftiy_minbari

🌙 ТИЛ ЯХШИЛИК КАЛИТИДИР

😀 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

Каналга уланиш 👇
https://t.me/adolatkozgusi
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
‼️Автомобил рангини ўзгартириш жавобгарликка тортишга асос бўлмайди

👩‍💻Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 22 февралдаги 86-сон қарори билан тасдиқланган низомнинг 26-иловасига мувофиқ, Автотранспорт воситаларини қайта жиҳозлаш учун рухсатнома паспорти кўрсатиб ўтилган. Паспортнинг 12-бандида автотранспорт воситаси қайта жиҳозланган деб тан олинадиган ўзгаришлар рўйхати белгиланган.

🧑‍💻Мазкур рўйхатда автотранспортнинг капот, кузов ёки бошқа қисмлари ранги ўзгартирилиши учун рухсатнома талаб қилиниши белгиланмаган.

👩‍💻Шундан келиб чиқиб, МЖтКнинг 125-моддаси учинчи қисмида назарда тутилган яъни тегишли рухсатномасиз қайта жиҳозланган транспорт воситасини бошқарганлиги учун жарима жазоси қўллаш ҳамда автотранспорт воситасини ушбу Кодекснинг 291-моддаси асосида вақтинча ушлаб туриш қонунга зид ҳисобланади.

🟦Бу Адлия вазирлиги томонидан ҳам таъкидланган.

➡️ Каналга уланиш 👇
https://t.me/adolatkozgusi
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги тизимида 3.364 та штат бирлиги қисқартирилади

Бюджет ташкилотларида самарасиз, бир-бирини такрорловчи штатлар қисқартирилади.

Қисқартиришларга тушган барча соҳалар ва штатлар сони билан юқоридаги фотодаги жадвалда батафсил танишишингиз мумкин.

↘️ Каналга уланиш 👇
https://t.me/adolatkozgusi
⚡️Энди электр энергияни тежаб ишлатмасак бўлмайди

Юқоридаги жадвалдан бир ойда ишлатадиган электр энергиянгиз сарфини тахминий ҳисоблаб кўринг

↘️ Каналга уланиш 👇
https://t.me/adolatkozgusi
🌹ТИКАНИГА ЭМАС ГУЛИГА БОҚИНГ

Муҳаммад ибн Абдуллоҳ ибн Шазон айтади: "Шундай кишиларни кўрдимки, улар одамларнинг айб-хатолари ҳақида гапирардилар. Натижада Аллоҳ уларнинг ўзини ҳам ўша нуқсонларга мубтало қилди ва улар гуноҳларни қила бошладилар.
Яна бошқа кишиларни ҳам кўрдимки, уларнинг бир қанча қусур-хатолари бор эди. Аммо, улар ўзгаларнинг айбини гапиришдан тийилганлари учун, Аллоҳ таоло уларнинг айбларини яширди ва гуноҳларини кечирди".
▶️▶️▶️▶️▶️▶️
Абдуллоҳ ибн Муборак раҳматуллоҳи алайҳи: "Ким одамларнинг айбларини қидиришни тарк қилса, ўзининг айбларини кўриш бахтига эришади", деган.

📌Яқинларга улашиб қўйинг

➡️ Каналга уланиш 👇
https://t.me/adolatkozgusi
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Тошкент – Самарқанд пуллик автомобиль йўлини қуриш лойиҳаси қайси босқичда?

Юртимизда халқаро талабларга жавоб берадиган Тошкент – Самарқанд ҳамда Тошкент – Андижон пуллик автомобиль йўлини қуриш режалаштирилган. Бугунги кунда давлат-хусусий шериклик шартлари асосида амалга оширилаётган Тошкент – Самарқанд пуллик автомобиль йўлини қуриш лойиҳасининг техник-иқтисодий асосини ишлаб чиқиш мақсадида Европа тикланиш ва тараққиёт банки томонидан 1,5 миллион евро миқдорида маблағлар ажратилган.

✔️Батафсил: https://uza.uz/posts/594071

➡️ Каналга уланиш 👇
https://t.me/adolatkozgusi
#Йўл_қоидаларига_амал_қилинг

🚫 Турар жой даҳаларида қуйидагилар тақиқланади:

💎механик транспорт воситаларини бошқаришни ўргатиш;

💎двигатели ишлаб турган ҳолда тўхтаб туриш;

💎рухсат этилган тўлиқ вазни 3,5 тоннадан ортиқ бўлган юк автомобилларининг махсус ажратилган, йўл белгилари ва (ёки) йўл чизиқлари билан белгиланган жойлардан ташқарида тўхтаб туриши.

➡️ Каналга уланиш 👇
https://t.me/adolatkozgusi
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
⚡️ЯНГИ ФАРМОН

❗️1 МАЙДАН АЙРИМ ПЕНСИЯЛАР МИҚДОРИ ОШИРИЛДИ


📄 Президентнинг 30.04.2024 йил кунги “Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида” ги ПФ–69-сон Фармони қабул қилинди. 

Фармонга кўра, 2024 йилнинг 1 майидан бошлаб минимал истеъмол харажатлари миқдори 648 000 сўм этиб белгиланганлиги сабабли қуйидаги пенсияларнинг миқдори оширилди:

иш стажи тўлиқ бўлмаган ёшга доир пенсиянинг энг кам миқдори – ойига 648 000 сўм;

боқувчисини йўқотганлик пенсияси олувчи бир нафар меҳнатга қобилиятсиз оила аъзоси учун пенсиянинг энг кам миқдори – ойига 648 000 сўм этиб белгиланди.

❗️Маълумот учун: юқоридаги тоифада пенсия олувчиларга пенсиялар жорий йилнинг май ойидан, яъни манашу ойдан бошлаб янги миқдорда тўланади.


↘️ Каналга уланиш 👇
https://t.me/adolatkozgusi
Фарғона вилояти Қўштепа тумани прокурори ўринбосари пора билан қўлга тушди.

🔴Аниқланишича, у танишлари орқали суднинг иш юритувидаги жиноят иши бўйича айбдор шахсга нисбатан жазо қўлланилишида енгиллик қилиб беришни айтиб, алдов йўли билан ишончни суиистеъмол қилиб, келишилган 2 минг АҚШ долларини олган вақтида ушланган.

🟢Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168 (фирибгарлик) (қизиқ - изоҳ биздан) ва 28,211 (пора бериш) моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, гумонланувчи процессуал тартибда ушланган. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Манба

➡️ Каналга уланиш 👇
https://t.me/adolatkozgusi
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
☄️Энди электр энергияни тежаб ишлатмасак бўлмайди

Юқоридаги жадвалдан бир ойда ишлатадиган электр энергиянгиз сарфини тахминий ҳисоблаб кўринг


➡️ Каналга уланиш 👇
https://t.me/adolatkozgusi
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM