KO'ZGU.uz. Huquqiy kanal
1.46K subscribers
3.36K photos
1.13K videos
45 files
4.59K links
«Adolat ko'zgusi » gazetasining telegram kanaliga xush kelibsiz!

Unutmang! Talab qilinmagan huquq, albatta o'ch oladi.

Murojaat uchun: @username_0820
Download Telegram
❗️ЎЗИНИ ЎЗИ БАНД ҚИЛИШ ФАОЛИЯТИНИ БОШЛАМОҚЧИ БЎЛГАНЛАРГА СУБСИДИЯ БЕРИЛАДИ

📃 Вазирлар Маҳкамасининг 252-сон қарори билан тасдиқланган низомга асосан,

тадбиркорлик ва ўзини ўзи банд қилиш фаолиятини бошламоқчи бўлган ишсиз, шу жумладан, "Темир дафтар", "Аёллар дафтари" ва "Ёшлар дафтари"га киритилган фуқароларга фаолиятини бошлаш учун керак бўлган асбоб-ускуна, меҳнат қуролларини харид қилиш учун — 7 миллион сўмгача, хотин-қизларга 10 миллион сўмгача субсидия ажратилиши белгиланган.

↘️ Каналга уланиш 👇
https://t.me/adolatkozgusi
#Тезкор

⚡️⚡️⚡️Эҳтиёжманд оилаларга энергетика тўловлари учун 270 минг сўм моддий ёрдам берилади

Ҳукумат қарори билан, 1 майдан 1 кВт электр энергия нархи 450 сўм бўлади. Энди кўп ишлатганлар кўп тўлайди, кам ишлатганлар кам тўлайди.
 
- ойига 200 кВт·соатгача – 450 сўм;
- ойига 201 кВт·соатдан 1 000 кВт·соатгача – 900 сўм;
- ойига 1 001 кВт·соатдан 5 000 кВт·соатгача – 1 350 сўм;
- ойига 5 001 кВт·соатдан 10 000 кВт·соатгача – 1 575 сўм;
ойига 10 000 кВт·соат ва ундан юқори – 1 800 сўмдан этиб белгиланмоқда.

Шунингдек, 2024/2025 йил иситиш мавсумида (ноябрь – февраль ойларида) эҳтиёжманд оилаларга 270 минг сўм миқдорида бир марталик моддий ёрдам ўтказиб берилади.

↘️ Каналга уланиш 👇
https://t.me/adolatkozgusi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
👍ХАЙРЛИ ТОНГ!👍

⚡️Ассалому алайкум! Чоршанба тонги муборак бўлсин!

💤Бугунги бошланаётган янги кунингиз файзли ва барокатли бўлсин! Сиз ва яқинларингизни яхши кайфият асло тарк этмасин!

⬅️Яқинларга улашиб қўйинг

⬅️ Каналга уланиш 👇
https://t.me/adolatkozgusi
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
⚡️Педагоглар аттестация натижаларини қандай билиши мумкин?

Республика бўйлаб Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги тизимидаги таълим муассасалари педагогларининг малака тест синовлари бўлиб ўтмоқда. Аттестацияда иштирок этиш учун 243 минг нафардан ортиқ педагог онлайн ариза топширган бўлиб, уларнинг 202 минг нафаридан ортиғи аттестацияда иштирок этиши кутилмоқда.

Батафсил: https://uza.uz/posts/589111

⬅️Каналга уланиш 👇
https://t.me/adolatkozgusi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
❤️‍🔥Кўринг ва ҳавас қилинг...

Сен бу мамлакатда туғилган пайтингда ота-онанг 60 минг доллар олади. Кейин сен мактабга борасан ва дунёнинг исталган университетига бепул ўқишга кирасан. Оила қураётган пайтингда давлат сенга 120 минг доллар беради. Тўйдан кейин ер майдони ҳам ажратади. Агар қурилиш қилиш учун пулинг бўлмаса, уйни ҳам сенга бепул қуриб беришади...

Бу мамлакат Яқин Шарқда жойлашган бўлиб, Бирлашган Араб Амирликлари деб аталади.

📌Яқинларга юбориб қўямиз

⬅️Каналга уланиш 👇
https://t.me/adolatkozgusi
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❗️1-майдан "свет"-газ учун янги тарифлар жорий қилинади ва ижтимоий норма жорий этилади

Ҳукумат 2 йилдан буён "ана бўлади, мана бўлади", дея кутилаётган қарорни ниҳоят қабул қилибди. Энергетика соҳасидаги нарх сиёсатини ислоҳ қилиш ҳақида аввал ҳам кўп гапирилган, лекин турли сабабларга кўра, орқага сурилиб келинаётганди.

Энди қарорга кўра, жорий йилнинг 1-майидан ижтимоий норма жорий этилади. Тўғри, қарорда айнан "ижтимоий норма" деган жумла ишлатилмаган, ўрнига “базавий меъёр механизми" дейилган. Лекин мазмуни бир хил.

Ижтимоий норма нима дегани?

Ижтимоий норма - бу аҳоли томонидан имтиёзли тариф бўйича тўланадиган маълум миқдордаги энергия тушунилади. Яъни, муайян белгиланган миқдоргача нисбатан пастроқ (имтиёзли) нархда сотилади, етмагани давлат бюджетидан субсидия қилинади.

Бунда тарифлар бир нечта категорияга бўлинган ва қанча ишлатилганига қараб, нархлар ҳам ўзгаради. Ким кўп ишлатса, шунча кўп тўлайди, кам ишлатганга имтиёзли нарх берилади.

💡Электр энергиясида категориялар ва нархлар қуйидагича:

ойига 200 кВт·соатгача – 450 сўм;
ойига 201 кВт·соатдан 1 000 кВт·соатгача – 900 сўм;
ойига 1 001 кВт·соатдан 5 000 кВт·соатгача – 1 350 сўм;
ойига 5 001 кВт·соатдан 10 000 кВт·соатгача – 1 575 сўм;
ойига 10 000 кВт·соат ва ундан юқори – 1 800 сўмдан.

🔥Газда категориялар ва нархлар қуйидагича:

Коммунал-маиший эҳтиёжлар учун аҳолига мавсумга қараб нарх белгиланмоқда. Хусусан, қишки мавсумда (ноябрь-феврал ойлари) давомида бир ойдаги истеъмолдан келиб чиқиб тегишли нарх белгиланмоқда:

ойига 500 куб метргача – 650 сўм;
ойига 501 куб метрдан 2 500 куб метргача – 1 500 сўм;
ойига 2 501 куб метрдан 5 000 куб метргача – 1 950 сўм;
ойига 5 001 куб метрдан 10 000 куб метргача – 2 275 сўм;
ойига 10 001 куб метр ва ундан юқори – 2 600 сўмдан.

Март – октябрь ойларида истеъмолчилар бир ойдаги истеъмолидан келиб чиққан ҳолда қуйидагича ҳақ тўлайди:

ойига 100 куб метргача – 650 сўм;
ойига 101 куб метрдан 2 500 куб метргача – 1 500 сўм;
ойига 2 501 куб метрдан 5 000 куб метргача – 1 950 сўм;
ойига 5 001 куб метрдан 10 000 куб метргача – 2 275 сўм;
ойига 10 001 куб метр ва ундан юқори – 2 600 сўмдан.

Эҳтиёжманд аҳолига қандай ёрдам берилади?

Эҳтиёжманд аҳолини қўллаб–қувватлаш мақсадида давлат бюджетидан 1 трлн сўм маблағ ажратилади.

Ҳукумат қарорига кўра, эҳтиёжманд оилаларга қуйидаги 2 та ёрдам кўрсатиш назарда тутилган:

1) иситиш мавсумида (ноябрь – феврал ойларида) эҳтиёжманд оилаларга 270 минг сўм миқдорида моддий ёрдам берилади;

2) ижтимоий нормадан қуйидаги миқдоргача ошиқча ишлатилган "свет" ва газ тўлови давлат бюджетидан компенсация қилинади:

табиий газ учун – ойига базавий меъёрдан ортиқ фойдаланилган 250 куб метргача;

электр энергияси учун – ойига базавий меъёрдан ортиқ фойдаланилган 150 кВт·соатгача.

↘️ Каналга уланиш 👇
https://t.me/adolatkozgusi
❗️МУРОЖААТЛАР ТЎҒРИСИДАГИ ҚОНУНЧИЛИКНИ БУЗИШ

📃 Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 43-моддасига кўра, қуйидаги ҳолатлар жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузиш ҳисобланади:

🟢 мурожаатларни қабул қилиш ва кўриб чиқишни қонунга хилоф равишда рад этиш;

🟢 мурожаатларни кўриб чиқиш муддатларини узрли сабабларсиз бузиш;

🟢 мурожаатларга ёзма ёхуд электрон шаклда жавоб юбормаслик;

🟢 мурожаатлар тўғрисидаги қонун ҳужжатларига зид қарор қабул қилиш;

🟢 жисмоний ва юридик шахсларнинг бузилган ҳуқуқлари тикланишини, мурожаат муносабати билан қабул қилинган қарорнинг бажарилишини таъминламаганлик.

❗️Манашундай ҳуқуқбузарлик содир этган мансабдор шахсларнинг бу ҳаракати уларга нисбатан БХМнинг 1 бараваридан 3 бараваригача жарима солишга сабаб бўлади.

✏️ Маълумот учун; мурожаатларни кўриб чиқиш муддати 15 кунгача, қўшимча ўрганишни талаб қиладиган мурожаатлар 1 ойгача бўлган муддатда кўриб чиқилади.

⬅️Каналга уланиш 👇
https://t.me/adolatkozgusi
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❗️АЙРИМ ФУҚАРОЛАРГА ГАЗ ВА ЭЛЕКТР ИСТЪЕМОЛИ УЧУН КОМПЕНСАЦИЯ ТЎЛАБ БЕРИЛАДИ

📄 Вазирлар Маҳкамасининг 16.04.2024 йил кунги 204-сон қарори қабул қилинди.

▪️Қарорга кўра:

“Ижтимоий ҳимоя ягона реестри” ахборот тизими орқали кам таъминланган оилалар, болалар нафақаси ва моддий ёрдам олувчи хамда ягона реестрга киритилмаган, “маҳалла еттилиги” хулосаси асосида аниқланадиган қўшимча эҳтиёжманд оилалар тоифасидаги истеъмолчилар учун юзага келиши мумкин бўлган қўшимча харажатларни қоплаш бўйича вақтинча компенсация жорий этилади ва мазкур эҳтиёжманд оилалар учун иситиш мавсумида (ноябрь – февраль ойларида) қуйидаги компенсация турлари тақдим этилади:

ноябрь ойида 270 минг сўм миқдорида бир марталик моддий ёрдам ўтказиб берилади.

❗️Шунингдек, электр энергияси ва табиий газ бўйича қуйидаги миқдорлардаги истеъмол учун базавий меъёр доирасидаги ҳамда базавий меъёрдан ошган нархлар ўртасидаги фарқ компенсация қилиб берилади:

табиий газ учун – ойига базавий меъёрдан ортиқ фойдаланилган 250 куб метргача;

электр энергияси учун – ойига базавий меъёрдан ортиқ фойдаланилган 150 кВт соатгача.

↘️ Каналга уланиш 👇
https://t.me/adolatkozgusi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
👍 ХАЙРЛИ ТОНГ!👍

⚡️Ассалому алайкум! Пайшанба тонги муборак бўлсин!

Бугунги бошланаётган янги кунингиз файзли ва барокатли бўлсин! Сиз ва яқинларингизни яхши кайфият асло тарк этмасин!

😎Яқинларга улашиб қўйинг

✈️Telegram🌐Instagram▶️ Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
⚡️МАЪЛУМОТ УЧУН:

📄 07.06.2022 йилдаги ЎРҚ-776-сон Қонунга асосан ТАҚИҚЛАНАДИ:

❗️энергетик ичимликлар намуналарини вояга етмаганлар ўртасида реклама қилиш мақсадида бепул тарқатиш;

❗️вояга етмаганларга энергетик ичимликларни реклама қилиш;

❗️ энергетик ичимликларнинг номидан, товар белгисидан (хизмат кўрсатиш белгисидан) ёки тасвиридан фойдаланилган ҳолда вояга етмаганлар учун мўлжалланган тадбирларга ҳомийлик қилиш;

❗️вояга етмаганлар орасида энергетик ичимликларнинг номидан, товар белгисидан ёки тасвиридан фойдаланилган товарларни (футболкалар, бош кийимлар, ўйинларни ва бошқаларни) тарқатиш, шу жумладан сотиш;

❗️асосан болалар ва ўсмирлар учун мўлжалланган босма нашрларда, шунингдек тиббиёт, спорт ва таълим муассасаларида ҳамда ташкилотларида энергетик ичимликларни реклама қилиш.

↘️ Каналга уланиш 👇
https://t.me/adolatkozgusi
#Биласизми

Қонунчиликка кўра, уй-жойга муҳтож, жумладан хусусий уй-жой фондида ижара ҳуқуқи асосида истиқомат қилаётган "Аёллар дафтари"га киритилган эҳтиёжманд хотин-қизларга улар томонидан тўланадиган ойлик ижара тўловининг 50 фоизи, лекин кўпи билан 500 минг сўмгача бўлган қисми "Аёллар дафтари" жамғармаси ҳамда жойлардаги ҳокимликларнинг маҳаллий бюджетлари маблағлари ҳисобидан қоплаб берилиши белгиланган.

↘️ Каналга уланиш 👇
https://t.me/adolatkozgusi
❗️МАЪЛУМОТ УЧУН:

📃 Президентнинг 2019 йилдаги ПФ-5816-сон Фармонига асосан,

транспорт воситаси эгасининг яқин қариндошлари (ота-она, эр (хотин), болалар, ака-укалар, опа-сингиллар) мазкур транспорт воситасидан фойдаланиши ва бошқаришида ишончнома талаб этилмайди.

Бунинг учун транспорт воситаси эгасининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш бўйича суғурта полисида мазкур яқин қариндошлар кўрсатилган бўлиши лозим.

↘️ Каналга уланиш 👇
https://t.me/adolatkozgusi
🌙 АССАЛОМУ АЛАЙКУМ АЗИЗЛАР

🌹💐 ЖУМА МУБОРАК БЎЛСИН!

💐🌹Кунларнинг султони Саййид-ул айём, Ҳаж-ул масокин яна бир ЖУМА кунига насиб қилган Аллоҳ таолога ҳамду-санолар бўлсин!

💐🤲🌹Шундай улуғ ва савобли кунда сизга энг катта ажрларни, баракаларни тилайман!

😎Яқинларга улашиб қўйинг

↘️ Каналга уланиш 👇
https://t.me/adolatkozgusi
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❗️ИИО ҲОДИМЛАРИ ҚАНДАЙ ҲОЛЛАРДА ЭЛЕКТРОШОК ҚУРИЛМАСИНИ ҚЎЛЛАШИ МУМКИН ?

📄 16.09.2016 йилдаги ЎРҚ-407-сон "Ички ишлар органлари тўғрисида"ги қонунга кўра, Ички ишлар органи ходими қуйидаги ҳолларда махсус воcита "электрошок"ни қўллаш ҳуқуқига эга:

▪️фуқарога ёки ички ишлар органи ходимига қилинган ҳужумни қайтариш учун;

▪️жиноятга ёки маъмурий ҳуқуқбузарликка чек қўйишда;

▪️ички ишлар органи ходимига қаршилик кўрсатилишига чек қўйишда;

▪️жиноятни содир этишда ёки уни содир этганидан кейин дарҳол кўриб қолинган, яширинишга уринаётган шахсни ушлашда;

▪️ушлаб турилган шахсларни ва қамоққа олинган, маъмурий қамоққа олинган шахсларни олиб бориш, қўриқлаб бориш ва қўриқлашда, шунингдек қочишга уринишини, атрофдагиларга ёки ўзига зарар етказишини бартараф этиш мақсадида;

▪️зўравонлик билан ушлаб турилган шахсларни, эгаллаб олинган биноларни, хоналарни, иншоотларни, транспорт воситаларини ва ер участкаларини озод қилишда.

↘️ Каналга уланиш 👇
https://t.me/adolatkozgusi
👍БУГУН 19-АПРЕЛЬ КУЛГУ КУНИ

😎Кулиб юринг,умрингиз узоқ бўлади😉👌

📌Яқинларга улашиб қўйинг

✈️Каналга уланиш 👇
https://t.me/adolatkozgusi
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларига 20 млн сўмдан бир марталик пул мукофоти берилади

9 май — Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларига 20 миллион сўмдан бир марталик пул мукофоти берилиши бўйича Президент фармони имзолангани айтилмоқда.

↘️ Каналга уланиш 👇
https://t.me/adolatkozgusi
IMG_20240420_080831_936.jpg
18 KB
❗️ИЖАРАДА ЯШАЙДИГАН ЁШ ОИЛАЛАРНИНГ ИЖАРА ТЎЛОВИ УЧУН ҲАР ОЙДА 1 020 000 СЎМДАН СУБСИДИЯ БЕРИЛАДИ.

📃 Вазирлар Маҳкамасининг 07.06.2022 йил кунги 312-сон қарори билан тасдиқланган низомга асосан, ёшлар дафтарига киритилган ёшларга бир-қатор енгилликлар берилган.

❗️Жумладан;

  Мазкур низомга асосан «Ёшлар дафтари» жамғармалари ташкил этилиб, ушбу жамғарманинг маблағлари хисобидан ижтимоий ҳимояга муҳтож ёш оилаларга ҳар ойда базавий хисоблаш миқдори (340 000 сўм)нинг 3 баравари (1 020 000 сўм)дан ошмаган миқдорда 12 ойгача турар жой ижараси учун субсидия ажратилиши белгиланган.

↘️ Каналга уланиш 👇
https://t.me/adolatkozgusi
❗️ХОТИНИМ МЕНГА ФАРЗАНДИМНИ КЎРСАТМАЯПТИ..

🔖САВОЛ;
Турмуш ўртоғим билан қонуний ажралишмаган бўлсакда бир йилдан бери бирга яшамаймиз. У менга ўтган 1 йил давомида фарзандимни кўрсатмай келганлиги сабабли мен уни судга бердим ва суд томонидан фарзандимни вақти-вақти билан кўриб туришим учун мени фойдамга қарор чиқарилди. Мен унга суд қарорини кўрсатдим лекин, шунга қарамасдан турмуш ўртоғим болани менга кўрсатишдан бош тортяпти. Ушбу ҳолатда унга нисбатан қандай жавобгарлик бор ?

⚡️ЖАВОБ;
Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 198 прим 2-моддасига асосан, суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисидаги қонунчиликни бузганлик учун маъмурий жавобгарлик белгиланган бўлиб, унга кўра ушбу ҳолатда турмуш ўртоғингизга нисбатан базавий хисоблаш миқдорининг 10 барвари (3 400 000 сўм) гача миқдорда жарима жазоси қўлланиши мумкин.

✏️ Агар турмуш ўртоғингиз болани Сизга кўрсатмаганлиги учун маъмурий жавобгарликка тортилса ва яна кўрсатмаслик фикридан қайтмаса кейинги сафар унга жиноий жавобгарлик белгиланиши мумкин.

❗️Яъни, Жиноят кодексининг 232-моддасига кўра, муайян ҳаракатларни содир этиш ёхуд уларни содир этишдан ўзини тийиш мажбуриятини юкловчи суд ҳужжатини бажаришдан бўйин товлашни маъмурий жазо қўлланилганидан кейин давом эттириш, — базавий ҳисоблаш миқдорининг юз баравари (34 000 000 сўм)гача миқдорда жарима ёки уч юз олтмиш соатгача мажбурий жамоат ишлари ёхуд уч йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёки бир йилгача озодликни чеклаш ёки бир йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади. (Агар фарзандингиз 3 ёшга тўлмаган бўлса бу қилмиши учун хотинингизга нисбатан мажбурий жамоат ишлари, ахлоқ тузатиш хамда озодликдан маҳрум қилиш жазолари қўлланилмайди)

↘️ Каналга уланиш 👇
https://t.me/adolatkozgusi
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❗️ҚАНДАЙ ОИЛАЛАР КАМ ТАЪМИНЛАНГАН ОИЛА ХИСОБЛАНАДИ ?

📃 Вазирлар Маҳкамасининг 654-сон қарори билан тасдиқланган низомга асосан;

Оиланинг ҳар бир аъзосига жами бир ойлик ўртача даромад минимал истеъмол харажатлари миқдори (621 минг сўм)дан ошмаганда кам таъминланган деб эътироф этилади деб кўрсатилган.

✏️ Яъни, Сизни оилангизни расмий даромади оила аъзоларингиз сонига бўлинганида киши бошига 621 минг сўмдан ошиб кетмаса, демак оилангиз кам таъминланган оила хисобланади.

✏️ Яхши а ? Масалан бир оиланинг икки нафар фарзанди бўлса ва эр-хотиннинг ўзлари билан қўшганда улар 4 киши бўлади. Демак ўша оила ҳар ойда 2 484 000 сўмдан ортиқ, мисол учун 2 500 000 сўм даромад топса улар кам таъминланмаган оила хисобланадими шунда. Энди қаранг! уларни болалари ёш бўлса аксарият ҳолларда она ишламайди. Ўша 2 500 000 сўм ойликка ишлайдиган ота агар ишига йўловчи транспортда қатнаб ишласа хар куни камида 10-15 минг сўм йўл ҳаққини ўзига кетади. Бу эса бир ойда ўртача 300-350 минг сўм пул бўлади. Ҳар кунги абетига камида 25-30 минг сўмдан кетади. Бу эса ойига ўртача 600-700 минг сўм атрофида пул бўлади. Икки фарзандига 500 мингдан 1 млн еб-ичарига, агар болалари касал бўлиб қолса яна 1 млн даволатишга. Кўриб турганингиздек бу чиқимларни энг минималини олиб хисоблаганингизда хам 2 500 000 сўм ойлик олаётган шахсни ойлиги 4 кишилик оилага умуман етмаслигини кўриш мумкин. Уй, машина, тўй ва бошқа харажатлар ҳақида эса бу ойлик билан ўйлаб хам бўлмайди, лекин бундай оила бизда кам ТАЪМИНЛАНМАГАН оила хисобланади қоил...

↘️ Каналга уланиш 👇
https://t.me/adolatkozgusi
💥МАЪЛУМОТ УЧУН:

🖥 Оила кодексининг 16-моддасига кўра, қуйидаги ҳолларда никоҳ тузишга йўл қўйилмайди:

🔣 никоҳланувчилардан биттаси бошқа никоҳда турган бўлса; (Яъни бошқаси билан қонуний никоҳи узилмаган бўлса)

🔣 никоҳланувчилар насл-насаб шажараси бўйича тўғри туташган қариндошлар бўлса, туғишган ва ўгай ака-укалар билан опа-сингиллар ўртасида никоҳ тузилаётган бўлса шунингдек, фарзандликка олувчилар билан фарзандликка олинганлар ўртасида никоҳ тузилаётган бўлса;

🔣 никоҳланувчилардан бири руҳий касаллик  сабабли суд томонидан муомалага лаёқатсиз деб топилган бўлса.


⚡️ Каналга уланиш 👇
https://t.me/adolatkozgusi
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM