O’zR ADVOKATLAR PALATASI
2.27K subscribers
810 photos
229 videos
19 files
749 links
Advokatlar palatasining telegramdagi rasmiy kanali. https://paruz.uz/ (rasmiy sayti).
Download Telegram
Ассалому алейкум, ушбу сўровнома Тошкент давлат юридик университети магистранти томонидан олиб борилаётган адвокатура бўйича Диссертация иши юзасидан керак. Ҳудудлардаги адвокатларга тўлдириб беришлари учун жўнатишингизни сўраймиз, ҳудудий бошқарма бошлиқлари ушбу маълумотни ҳудудий телеграмларингиз орқали улашиб, адвокатлар эътиборига етказинг.
«Ўзбекистонда суд тизими тўла мустақил ва холис эмас» — АҚШ Давлат департаменти

АҚШ Давлат департаменти Ўзбекистондаги инсон ҳуқуқлари бўйича вазият юзасидан ҳисобот эълон қилди. Унда, хусусан, хавфсизлик хизматларининг турли ташкилотлардаги «кураторлари» ва суд тизими ҳақида сўз боради.

👉 https://kun.uz/43337126

Kun.uz Telegram каналлари👇

Ўзбекча | O‘zbekcha | Русская
ФАХРИЙЛАРИМИЗ ДОИМ ЭЪЗОЗДА!

Ўзбекистон Республикаси Адвокатлар палатасининг “Статистика департаменти”нинг етакчи маслаҳатчиси Алексей Васильевич Туркин, Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги фахрийси кўкрак нишони билан тақдирланди.
Ҳурматли Алексей Васильевичнинг анча йиллардан буён, фуқаролар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва мурожаатлар билан ишлаш масалалари бўйича маслаҳатчиси, суд-ҳуқуқ ва адвокатура соҳаларида кўп йиллар фаолият юритиб, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари, қонуний манфаатларини рўёбга чиқариш борасидаги катта хизматлари беқиёсдир. Шу муносабат билан Адвокатлар палатаси жамоаси ҳамда республикада фаолият юритаётган адвокатларимиз номидан, уларга сиҳат саломатлик, узоқ умр тилаб қоламиз.
Палата раиси адвокатлар билан
“Очиқ мулоқот”да

2021 йилнинг 28 май куни, Ўзбекистон Республикаси Адвокатлар палатаси раиси А.Эрназаров, Жиззах вилоятида фаолият юритаётган адвокатларни “Очиқ мулоқот” тарздаги учрашувга таклиф этади!
Учрашувда Жиззах вилояти ҳудудий бошқармаси бошлиғи ва ходимлари ҳам иштирок этади. “Очиқ мулоқот” шаклидаги учрашув, Жиззах шаҳар Ҳокимлиги биносининг мажлислар залида ўтказилади. Адвокатларни рўйхатдан ўтказиш 10.00 да бошланади.
Манзил: Жиззах шаҳар, Ҳ.Олимжон маҳалласи, Ўзбекистон кўчаси, 13-уй.
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Адвокат бўлиш учун қандай талаблар бор? Адвокатура соҳасидаги муаммолар нималардан иборат?
Адвокатлик фаолияти ва адвокатура соҳаси билан боғлиқ саволларингизга жонли эфирда жавоб олинг!
Kun.uz'нинг YouTube, Facebook ва Instagram каналларида жонли эфир амалга оширилмоқда.
Унда адвокат Раззоқ Алтиев адвокатлик фаолияти билан боғлиқ саволларга жавоб беради.
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
"Муносабат" кўрсатувида Судья ва Адвокатлар иштирок этмоқда.