O’zR ADVOKATLAR PALATASI
2.29K subscribers
835 photos
230 videos
19 files
761 links
Advokatlar palatasining telegramdagi rasmiy kanali. https://paruz.uz/ (rasmiy sayti).
Download Telegram
Ҳурматли ҳамкасблар!!!

Тузилмалар меҳнат жамоалари билан “очиқ мулоқот” тарзида ўтказилган учрашувлар чоғида билдирилган талаб ва истакларни инобатга олган ҳолда, адвокатларнинг қонун ижодкорлиги, хусусан ишлаб чиқилаётган норматив ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамалари жараёнидаги фаол иштирокини таъминлаш, лойиҳалар юзасидан ўз таклифлари, фикр-мулоҳазаларини баён қилиш имкониятини яратиш, шунингдек қабул қилинган ва амалга тадбиқ қилинган қонун ҳужжатларини адвокатлар эътиборига етказиш, қолаверса касбий фаолиятда фойдаланишларига замин яратиш мақсадида Бошқарма томонидан «Telegram” ижтимоий тармоғида “АДВОКАТ ВА ҚОНУН” деб номланувчи канал ишга туширилмоқда.
Шу муносабат билан барча ҳамкасбларимизни янги ташкил қилинган “АДВОКАТ ВА ҚОНУН” каналига (“https://t.me/advokatvaqonun” ҳаволаси орқали ўтилади) аъзо бўлишларини ва қонун ижодкорлиги жараёнида фаол иштирок этишларини сўраймиз.
Ўз навбатида мазкур канал фойдаланувчилари ишлаб чиқилаётган қонун ҳужжатлари лойиҳалари ва қабул қилинган норматив ҳуқуқий ҳужжатлар борасидаги таклифлари, фикр ва мулоҳазаларини +99895-175-05-75 телефон рақами орқали руйхатдан ўтган @APTSHXB_XATXUJJAT (аввалги номланиши: “Тошкент шаҳар худудий бошқармаси”-обуна бўлиш учун https://t.me//@APTSHXB_XATXUJJAT ҳаволаси орқали ўтилади) телеграмм тармоғи баён қилишлари мумкин.
Бинобарин, @APTSHXB_XATXUJJAT ҳам ўзининг доимий режимида фаолиятини давом эттиради ва айнан ушбу канал орқали Бошқарма ҳамда адвокатлар ўртасидаги электрон ҳужжат айланиши механизми сақланиб қолинади.
Шу ўринда билдирилаётган ҳар қандай таклиф, фикр ва мулоҳазалар Бошқарма учун муҳим аҳамият касб этиши ва эътибордан четда қолдирилмаслигини алоҳида таъкидлаган ҳолда, соҳа вакилларидан Адвокатуранинг ижтимоий-сиёсий хаётида фаол иштирок этишга, шу орқали эса тизим ривожланишини ва нуфузи ошишига ўз ҳиссаларини қўшишларига чорлаб қоламиз.

Ҳурмат билан
Ҳудудий бошқарма
Тошкент шаҳридаги бозорларда карантин қоидалари кучайтирилмоқда

👉 https://kun.uz/86834008

Kun.uz Telegram каналлари👇

Ўзбекча | O‘zbekcha | Русская
Тошкентдаги 77та мактабда ва талабалар шаҳарчаси ётоқхонасида вирусга чалинганлар аниқлангани маълум бўлди

👉 https://kun.uz/45560186

Kun.uz Telegram каналлари👇

Ўзбекча | O‘zbekcha | Русская