aktual.uz
251 subscribers
12.4K photos
1.67K videos
6 files
13.1K links
Энг актуал хабарлар битта каналда.

Боғланиш — @bizbilanaloqarobot
Реклама — @parvozmedia_uz
Download Telegram
Forwarded from davletovuz
Солиқ_сиёсатининг_2021_йилга_мўлжалланган_асосий_йўналишларини.pdf
214.2 KB
Солиқ сиёсатининг 2021 йилга мўлжалланган асосий йўнал-ишлари қабул қилиниши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги Ўзбекистон Республикаси Қонуни лойиҳаси
Forwarded from davletovuz
Жисмоний шахслардан олинадиган мол-мулк солиғининг объектлари қаторидан кўп квартирали уйларга узвий боғлиқ бўлган автомашина тураржойлари, шунингдек бошқа иморатлар, бинолар ва иншоотлар ҳам ўрин олмоқда. Яъни янги қурилаётган уй-жойларда ертўла ёки иккинчи қаватида "парковка"ларга ҳам уй сотиб олганлар солиқ тўлаши керак бўлади.
Forwarded from davletovuz
Қонун лойиҳасида нефт маҳсулотлари ва бошқа акциз тўланадиган товарлар ва хизматларга қуйидаги солиқ ставкалари кўзда тутилаяпти.

Молия вазирлиги маълум қилишича, акциз солиғи бўйича импорт ва ишлаб чиқариш учун акциз солиғи аксарият ставкаларини тенглаштириш назарда тутилади. Шу билан бирга, мутлақ миқдорда белгиланган акциз солиғи ставкалари индексация қилинган. (2020 йил 1 апрелдан уларнинг назарда тутилган индексациясини бекор қилинганини ҳисобга олган ҳолда).

Шу муносабат билан, акциз солиғи ставкалари 2021 йил 1 февралдан бошлаб индексация қилинмоқда.
Forwarded from BBC News O’zbek
Россияда “бойларга солиқ” солинмоқда. Путин қонунни имзолади - Россия ва Ўзбекистон, Rossiya, O‘zbekiston, Putin, Мирзиёев, dunyo, yangiliklar

Россияда "бойларга солиқ" солинмоқда. Путин қонунни имзолади - энг кўп асли ўзбекистонлик миллардерлар бойлар айнан Россия ҳисобига тўғри келади. Янги қонун қандай ишлайди?

https://www.bbc.com/uzbek/uzbekistan-55073743
Фото: Тошкентда мамлакат бош арчасини ўрнатиш ва безатиш ишлари.

Батафсил — http://dy.uz/glkEU
Шифокор 1000 доллар ойлик олмаса, болаларини, набираларини қандай боқади? – Мирзиёев

👉 https://qalampir.uz/n/29046

Тelegram | Facebook | Instagram | Youtube| Qalampir FM
Forwarded from bakiroo
Солиқ кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш бўйича алоҳида Қонун лойиҳаси тақдим этилди.

Ўзгаришлар, айниқса техник характердаги ўзгартиришлар жуда кўп.

Хусусан, илгари Давлат бюджети тўғрисидаги қонунда акс этган Акциз солиғи бўйича ставкалар Солиқ кодексига киритилган. Дарвоқе, алкоголь маҳсулотлари бўйича акциз йил давомида ўртача 25%га оширилади. Маҳаллий спиртли ичимликларнинг ёмон сифати билан солиққа тортиш шу тарзда ўсишда давом этса, ўзбек ароқларининг сифати рус, қозоқ ва қирғиз маҳсулотларининг нисбатида янада ёмонлашиб бораверса керак. Менинг назаримда ароқ мисолида акциз солиғининг солиқ сифатидаги функцияси бутунлай бузиб юборилди.

Қизиқ тарафи, Аи-80 бензин учун акциз 20%га оширилса, АИ-90 ва ундан юқори бензин учун акциз 10%га оширилади.

Яъни бойларнинг истеъмоли камроқ, камбағалларнинг истеъмоли эса кўпроқ солиққа тортилади. Минбарлардан туриб қашшоқликка қарши курашаётган Ўзбекистон учун бунақа парадокслар нормага айланиб бўлди.

@the_bakiroo
Халқ таълими вазирлиги Антикоррупцион ҳафталик доирасида “Очиқ эшиклар куни”га оммавий ахборот воситалари вакилларини таклиф қилади

Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Коррупцияга қарши курашиш Агентлиги билан ҳамкорликда “9 декабрь - Халқаро коррупцияга қарши курашиш куни”га бағишланган Антикоррупцион ҳафталик доирасида ўтказиладиган “Очиқ эшиклар куни” ташкил қилмоқда.

Тадбир давомида Халқ таълими вазирлиги фаолият очиқлигини таъминлаш, халқ таълими тизимида коррупцион хатарларни олдини олиш ва бартараф этиш, соҳада замонавий антикоррупцион тизимларни жорий этиш юзасидан Халқ таълими вазирлиги мутасаддилари томонидан ОАВ вакилларига маълумотлар тақдим этилади.

Тадбир иштирокчилари мавзу юзасидан ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олишлари мумкин.

Тадбирда иштирок этиш истагида бўлганлар ҳаволада келтирилган ариза шаклини 1 декабрга қадар тўлдиришлари сўралади.

Тадбир ўтказилиш жойи: Тошкент ш., Навоий 2А уй.

Ўтказиш вақти: 2020 йил 3 декабрь соат 10:00 да.
Forwarded from SAFAR
Буюк Британия элчиси АОКА томонидан оммавий ахборот воситаларига кўрсатилаётган босимга муносабат билдирди:

"Ҳайратдаман, масс-медияни қўллаб қувватлашда АОКАнинг иш услуби яқинда қанчалик ўзгарганини кузатиш қайғули. Демократик жамиятни эркин ОАВларсиз қуриб бўлмайди" - дея фикр билдирган Тим Торлот ўз твиттер саҳифасида

https://t.me/joinchat/AAAAAEyQD8VulSSE5-eDag
Forwarded from bakiroo
Подвалдаги гаражингизга ҳам энди солиқ тўлайсиз, балки бу пулга ҳокимингиз
Trailblazer олиб минар

Жисмоний шахслардан олинадиган мол-мулк солиғи объектини тартибга солувчи 419- моддага киритилган ўзгартириш ҳисобга олинса, кўп квартирали уйларга узвий боғлиқ бўлган автомашина турар
жойлари
, шунингдек бошқа иморатлар, бинолар ва иншоотлардан ҳам энди мулк солиғи олинади.

Бошқача айтганда, ўзгараётган замон талабини тушунган девелоперлар томонидан қурилган ва қурилаётган кўп қаватли уйларда -3,-2,-1 ва 0- қаватларда ёки халқ тилида айтганда подваллардаги гаражлар ҳам солиққа тортилади. Ўзингиз ўйланг, бунга қандай баҳо бериш мумкин?

Подвалларда гараж қуришни ва ер остида гаражга эга бўлганларни рағбатлантириш ўрнига, уларни жазолаш қайси ақлга сиғади? Йилдан йилга кўпайиб бораётган автомашиналарни қаерга сиғдиришмоқ-чи ўзи?

Энг асосийси, бундай бузғунчи ҳаракат кимнинг лоббиси? Шу йўл билан Тошкент шаҳри ва вилоятлар ҳокимиятлари маҳаллий бюджетга тушумни кўпайтирмоқчими? Номинг ўчгур Chevrolet Trailblazer олиб миниш учун, шундайми?

@the_bakiroo
Қашқадарё вилоятини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш масалалари бўйича видеоселектор йиғилиши ўтказилди.
Ҳар бир туман ва шаҳарнинг “ўсиш нуқталари”га асосланиб, саноат, қишлоқ хўжалиги ва хизмат кўрсатиш бўйича лойиҳаларни мижозбай ишлаб чиқиш зарурлиги таъкидланди.
Мутасаддиларга саноат паст даражада ривожланган туманлар учун қўшимча лойиҳалар ишлаб чиқиш, мавжуд захираларни самарали ишга солиш вазифаси қўйилди.

Состоялось видеоселекторное совещание по вопросам социально-экономического развития Кашкадарьинской области.
Отмечалось, что с учетом «точек роста» каждого района и города необходимо разработать ориентированные на конкретный результат проекты в промышленности, сельском хозяйстве и сфере услуг.
Ответственным лицам поручено разработать дополнительные проекты для районов с низким уровнем промышленного развития, эффективно задействовать имеющиеся ресурсы.

#Mirziyoyev #videoselektor #Qashqadaryo #dastur

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев раислигидаги Қашқадарё вилоятини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш ва аҳоли ҳаётини яхшилаш масалалари бўйича видеоселектор йиғилишида, жумладан, таълим ва соғлиқни сақлаш тизимида бошланган ислоҳотларни самарали ташкил этиш, айниқса, ёшларни қўллаб-қувватлаш ва бандлигини таъминлаш долзарб масала экани таъкидланди.

@ssvuz
Forwarded from BBC News O’zbek
Тошкент ҳокими миллиардларни ўзига алоқадор компанияларга ўтказяптими? https://www.youtube.com/watch?v=mzX_lJPKMiw
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Президент: Қашқадарёдаги 3 миллион 300 мингдан кўп аҳолимиз давлат раҳбарининг хавотири, давлат раҳбарининг кўмагини сезиши керак

Президент: Население Кашкадарьи - более 3 миллионов 300 тысяч человек - должно чувствовать поддержку главы государства

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter