Firdavs’s library 📚
100 subscribers
923 photos
476 videos
9 files
140 links
لاَ إِلَهَ إِلاَّ آللَه مُحَمَّدٌ رَّسولُ آللَه

Фаолиятдан Мақсад : Амру Маруф ва Нахи Мункар - امر بالمعروف و نهى عن المنكر Аллоҳ қодир қилганча))

Таклиф ва Мурожатлар учун: @Alfirdaws7Bot
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Tunda uyquga ketishdan oldin tongda qaytib turmasligingiz mumkin ekanligi haqida xech o’ylab ko’rganmisiz ?
Hamma narsa sarflash bilan zavol topadi,faqat ilm qancha sarflansa shuncha ziyoda bóladi.
(Arab maqoli)
Ali ibn Abu Tolib رضي الله عنه :

-Menga bir dona harf órgatgan kishining quliman.Xohlasa sotsin,xohlasa qullikdan ozod qilsin,xohlasa qul qilib ishlatsin!
Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
Роббнинг розилиги ота-онанинг розилигидадир.Роббнинг норозилиги ота-онанинг норозилигидадир”дедилар.
ҲАДИС:
“Ота-онанинг боласига қилган дуоси Пайғамбарларнинг умматларига қилган дуосига ўхшашдир”.
“Қайси бир мусулмон фарзанди савоб умиди билан эрталаб ота-онасини зиёрат қилса,Аллоҳ таоло унга жаннатнинг икки эшигини очади.Агар улардан бирина зиёрат қилса,унга жаннатнинг бир эшигини очади.Бола ота-онасидан қайси бирини хафа қилгудай бўлса,уни рози қилмагунича Аллоҳ таоло ундан рози бўлмайди”,дедилар.
Шунда бир киши:
“Агар ота-оналар болага зулм кўрсатган бўлсачи?”деб сўради.
-”Агар улар болаларига зулм кўрсатган бўлса ҳам бола уларни ранжитмаслиги керак”,дедилар Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоху анхумо:
Ёшлигингда тоат қилсанг,қариганча кўникасан.
Қариликда тоат қилсанг,кўниккунча кўмиласан!
Ривоят қилишларича,ҳазрати Али розияллоҳу анҳу,халифалик даврларида катта жамоат ичида бир масалани йечиб берган эканлар.Шунда бир араб ўз одатлариба қўра,ҳазрати Алини мақтаб,наслу насабларини ифтихор билан тилга олди.Ҳазрати Али муҳтарам зотни мақтовдан тўхтатиб:

—Азизим!Сиз мени аввалимни ва охиримни биласизми?-деб сўрадилар.Ҳалиги киши жавобга қийланиб қолди.Шунда хазрати Али ўзлари жавоб бердилар:

—Менинг аввалим,бадан ёки бирон жойга тегса бенамоз қиладиган,нутфа,оби манийдир.Охирим эса,сассиқ,чириб,қурт-қумурсқалар еб битказадиган ўлимтикдир.Бунинг орасида эса,бу жасад аҳлат ташовчи ҳаммолдир.Мана менинг бор ҳақиқатим,сен эса нималар дейапсан?!
Ey Robbim ! Otamni Jannat ahlidan qilgin🤲
Суннатни Тиклаймиз .

Уч киши булганингизда , Икки киши пичирлашманг !
Пайғамбаримиз ﷺ :
«Уч нарса Аллоҳнинг наздида карамли ахлоқдандир:
-Сенга зулм қилганни авф қилмоғинг;
-Сени маҳрум қилганга ато бермоғинг;
-Ва сен билан алоқани узган билан алоқа боғламоғинг.


Аллоҳ хаммамизни карамли аҳлоқ егаси қилсин🤲
Имом Шофеъий раҳматуллоҳи алейҳи:

-Мен сўфийлар билан бирга юриб,улардан икки нарсани ўргандим:

1)Вақт қиличдир,агар сен уни кесмасанг,у сени кесади;

2)Нафсингни ҳақ билан машғул қилмасанг,у сени ботил билан машғул қилади.
-Яхшилик изла,тўғрилик
изла,аммо айб изблама!

-Кўнгил боғ,кўзлар булутдир.
Булут йиғласа,боғлар яшнайди!

-Овозингни кўтарма,сўзингни юксалтир.Япроқларни ёмғирлар ўстиради,гумбурлаган момоқалдироқлар эмас!


Жалолиддин Румий
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан Пайғамбаримиз ﷺ:
-«Ҳалок этувчи етти нарсадан четда бўлинглар»,дедилар
-«Улар нималар,эй Аллоҳнинг Расули?»,деб сўралди.
-«Аллоҳга ширк келтириш,
-сеҳргарлик,
-Аллоҳ ман қилган жонни ўлдириш,
-рибохўрлик,
-Йетимни молини ейиш,
-Уруш куни қочиш,
-Мўмина,покиза аёлларга зинода туҳмат қилиш»,деб жавоб бердилар.

Имом Бухорий
Набий ﷺ:
«Одамларга раҳм қилмайдиган одамга Аллоҳ таоло раҳм қилмайди»,деганлар.

Бухорий,Муслим,Термизийлар Жарийр розияллоҳу анхудан.
Набий ﷺ:
«Қай бир ёш қарияни ёши учун икром қилса,албатта,Аллоҳ унга ҳам қарилик чоғида ёши учун икром қиладиган шахсни маҳайё қилади»,дедилар.

Имом Термизий Анас розияллоҳу анҳудан,дедилар.
Ибн Умар розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади,Набий ﷺ:
«Мусулмон мусулмоннинг биродаридир.Унга зулм ҳам қилмайди ва ташлаб ҳам қўймайди.
Ким биродарининг ҳожатида бўлса,Аллоҳ унинг ҳожатида бўлади.
Ким бир мусулмонни ғамдан фориғ қилса,Аллоҳ ундан қиёмат кунининг ғамларидан бирини фориғ қилади.
Ким мусулмоннинг айбини беркитса,Аллоҳ қиёмат куни унинг айбини беркитади»,
дедилар.

Тўртовлари ривоят қилганлар.