Firdavs’s library 📚
97 subscribers
923 photos
476 videos
9 files
141 links
لاَ إِلَهَ إِلاَّ آللَه مُحَمَّدٌ رَّسولُ آللَه

Фаолиятдан Мақсад : Амру Маруф ва Нахи Мункар - امر بالمعروف و نهى عن المنكر Аллоҳ қодир қилганча))

Таклиф ва Мурожатлар учун: @Alfirdaws7Bot
Download Telegram
АСОСИЙ ТАМОЙИЛЛАР
НЕГА КИЧИК
УЗГАРИШЛАР КАТТА
НАТИЖАЛАРГА ОЛИБ
КЕЛАДИ?


“АТОМ ОДАТЛАРНИНГ ХАЙРАТЛАНАРЛИ
КУЧИ”
(1-боб)

Маьлум бир хал қилувчи дақиқага ортиқча бахо бериб, хар куни оз-оздан ривожланиб боришга етарлича бахо бера
олмаслик мумкин. Жуда куп холларда улкан натижаларга эришиш учун улкан ишларни амалга ошириш керак дея
узимизни ишонтирамиз. Ортиқча вазндан қутулиш, янги бизнесга асос солиш, китоб ёзиш, чемпионликка эришиш ёки бошқа мақсад бўлсин, хаммани лол колдирадиган, тоғни толқон қилиб юборгудек улкан ишларни килишга ва
эл оғзига тушишга узимизни мажбурлаймиз.
Бу орада эса бир фоизли яхшиланишларга унчалик
ахамият берилмайди, базан улар хатто сезилмайди
хам. Аслида эса айнан кичик згаришлар купрок фойда
келтиради, айникса, узок муддатли максадларда.

Миттигина узгариш вакт утиши билан кандай натижаларга олиб келишига ақл бовар қилмайди. Бу фикрни математик тарзда қуйидагича ифодалаш мумкин: Агар сиз
хар куни бир фоиздан яхшиланиб борсангиз, бир йилдан сунг йил бошидагига нисбатан уттиз етти баробар усиш кузатилади ! Аксинча, агар хар куни бир фоиздан ёмонлашиб борсангиз, йил охирида деярли нолга тушиб
қоласиз. Кичик галаба ёки маглубият билан бошланган жараён охир-окибатда улкан фаркка сабаб булиши
мумкин.

Жеймс Клир | Атом Одатлар
Биз кўпгина ташвишларга ўзимиз харидор бўламизда, сўнг «бизни шунча қийнокларга соласанми?» деб Худога даво хам қилиб қўямиз.
«Топганингиз яхши
туйларга буюрсин», дейилмиш дуони «Топган-тутганингнинг барчасини битта туйга совуриб юбор, етмаганига карз ол», деган манода тушунмаслик керак.


Кўнгил хохиши билан хаёт хақиқатининг муросага келмоғи мушкуллиги унутилмаса дуруст. Тўйдан кейин бошланажак хаёт, турмуш ташвишлари назардан четда қолмаса янада яхши. «Ортикча кучаниш белни синдирар», деган маколни ёдда тутиш эса доноликдир.

Сиз билан биз хар қанча данғиллама тўй килмайлик, унинг шухрати енгил шабада хам учириб кета олувчи
хазон кабидир. Одамлар тўйингизни ойлаб-йиллаб эслаб, мадх этиб юрмайдилар. Якинларимиз куришганда «Қалай, тўйларнинг чарчоги чиқдими?» деб куйишлари билан хаммаси тугайди.

Тохир Малик | Халоват
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Qur’onni to’g’ri tajvid bilan o’qishni juda ham muhim !

©️Shayx Alijon qori
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Tavakkul - qalbning ishi | Hasanxon Yahyo Abdulmajid
Одатларимизни ўзгартиришнинг натижасини самолёт йуналишини бир неча градус буришга киёслаш мумкин. Тасаввур қилинг, сиз Лос-Анжелесдан Нью-Йоркка учяпяпсиз. Агар учувчи Лос-Анжелесдан хавога кутарилгандан сунг курсни 3,5 даража жануброққа бурадиган бўлса, самолёт Нью-Йоркка эмас, Вашингтон шахрига бориб қўнади.

Шу сингари кундалик одатларнинг бироз ўзгариши
натижасида хаётимиз бутунлай бошқача бўлиб кетиши мумкин.


Яхши ёки ёмон томонга бир фоиз оғиш дастлаб ахамиятсиз бўлиб туюлади, аммо умр давомида бундай онлар жамланиб ким бўлишимиз мумкинлиги ва аслида қандай одам бўлганимиз ўртасида улкан фарққа сабаб бўлади.

Жеймс Клир | Атом Одатлар
Муваффақият хаётда бир марта бўладиган ходиса
эмас, балки кундалик одатлар натижасидир.

Жеймс Клир | Атом Одатлар
Lazzat ketguvchi , hasrat qolguvchi !

(Lazzat - Gunohdan keladigan rohat)
#Gallery

Beauty in simplicity

Firdaws’s Library
Илгари битта сандиғу битта жавон билан оила қуриш мумкин эди, хозир «мебель» дегани пайдо бўлди. Аввал факат ёток, учун олинган булса, энди унинг ёнига мехмонхона, ошхона мебеллари хам кўшилди.

«Фарзандимнинг кунгли чукмасин», деб ота-она жонини жабборга беришга мажбур. Бир хонадонда тўйга тайёргарлик бошланган эди. Қиз томон мебелни олиб келиб ўрнатмоқчи бўлганида, куёв томон «ие, мебель чет элники эмас экан-ку?» дебди. Шу гап туфайли туй бузилди, десак, ишонмассиз. Сиз ишонинг, бу булган воқеа.

Ана энди ўзимизга савол берайлик: йигит мебелга уйланадими, ё қиз мебелга турмушга чиқадими?
Шу матохни деб туйни орқага суришлар хам мавжудку? Бунга нима деймиз? Қуполроқ булса хам жавобимиз шу:
Бу - ақлсизликнинг ўзгинаси!

Тохир Малик | Халоват
Хозирда қанчалик муваффақиятли ёки муваффақиятсиз эканингиз мухим эмас. Одатларингиз
муваффакият томон элтаётгани мухимрокдир.

Хозирги холатингиздан кўра қаерга қараб харакатланаётганингизга этибор қаратиш мақсадга мувофиқрок бўлади, Агар
миллионер бўла туриб, даромадингиздан кўра харажатингиз кўпрок бўлса, демак, нотугри йўлдасиз. Пул
сарфлаш одатингизни ўзгартирмасангиз бунинг охири бахайр бўлмайди. Аксинча, хозирда ишларингиз унчалик юришмаётган бўлса хам, хар ой оз оздан пул жамғариб борсангиз, демак, тўгри йўлдасиз. Гарчи орзунгиздагидан кўра секинроқ харакат қилаётган бўлсангиз хам, охир-оқибат молиявий мустакилликка эришасиз.

Натижалар бу - одатларнинг қай даражада яхши
эканини курсатувчи кечиккан мезондир.


Шундай экан
бойлик - бу молиявий одатларнинг, вазн - овкатланиш одатларининг, билим - ўқиб-ўрганиш одатларининг, хонангизнинг озода ёки тартибсиз экани эса саранжомлик
одатингизнинг кечиккан тимсолидир.

Нимани доимий такрорласангиз, шунга эришасиз.

Жеймс Клир | Атом одатлар
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#AjoyibLatifa

Hikmat :
Dunyoga kelgan har bir inson bu dunyoga kelganligidan asosiy Maqsad nima ekanligini unitib qo’ysa , o’g’ri kabi eng so’nggida azob-uqibatda qolib ketishi hech gap emas !!!
Энди бугунги туйларимиз хусусида бир-икки сўз
айтсак: бизларда ё у томонга, ёки бу томонга кескин оғиш одатимиз бор. Бугунги кунда «исломий туй: деган тушунча пайдо булди ва бунинг тарафдорлари туйдаги ўйин-кулгини мутлақо рад этадилар. Келинг,
шу тарздаги тўйларнинг тарихига бир назар ташлайлик: тўйдан мақсад - фақат хурсандчилик эмас, балки шарьий, қонуний никохдан атрофдагиларни бохабар вилиб кўйишдир. Сахобалардан бири шарий
тарзда уйланганларини хабар килганларида пайғамбаримиз алайхиссалом «Бир таом тайёрланг-да, қўни-
қўшниларингизни чорлаб, никохдан огох, этиб қўйинг»,
деган эканлар (албатта, исломдан аввал хам хар жойнинг ва диннинг узига хос тўй маросими булган.) Мақ-сад шуки, одамлар буларни кўрсалар «фалончининг ўғли билан пистончининг қизи номакбул юришибди»,
деган ножуя хаёлга бормасинлар.

Уламолар етказган хадисга кура, пайгамбаримиз алайхиссалом бир ерга
кириб бораётганларида қўшик, (бадр жангида халлк бўлган ўғли ва эрини хотирлаб ) айтаёттан аёл, ашулани узиб салавотга утганида, жанобимиз «аввалги қўшиғингни айтавер», деган эканлар. Шунга кура, мусулмон мамлакатлардаги тўйларда қўшикдан воз кечмаганлар. Аммо бу масалада бизда сал қуюшқондан чиқилиши афсусли холдир… (давоми бор )

Тохир Малик | Халоват
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
немножечко хорошие настроение !

Будте внимательнее гайс 😅
Агар хаётимиз кейинчалик қандай бўлишини билишни истасак, шунчаки майда ютуқларимиз ва мағлубиятларимизга диққат билан назар ташлашнинг ўзи кифоя.
Кундалик хайотдаги қарорларингиз ўн ёки йигирма йилдан кейин қай тарзда жамланишига этибор беринг. Ойлик даромадингиздан камрок пул сарфлайсизми ? Хар хафта
спорт залига қатнайсизми ? Хар куни оз булса хам ўқиб,
бирор нарса ўрганасизми ? Шу каби кичик харакатлар келажакда кандай бўлишингизни белгилаб беради.

Муваффавият ёки омадсизлик ўртасидаги масофа
вақт ўтиши билан катталашиб боради.


Одатларингиз уни
ун карра ортиради .

Вақт яхши одатлар сабаб дўстингизга , ёмон одатлар сабаб душманингизга айланади!

Одатлар икки томони ўткир қиличга ўхшайди. Яхши
одатлар инсонни юксак чуққиларга олиб чиқа олганидек, ёмон одатлар хам уни осонлик билан синдира олади.
Шу сабабдан майда деталларга этиборлирок булиш жуда мухим.

Жеймс Клир | Атом одатлар
(Давоми)…Маст-аластлик билан бехаё ашулаларни айтиш, бехаё
қиликлар билан рақсга тушиш, уртада шодланиб уйнаёттан қиз-жувонларга кайф аралаш хирс билан тикилиш каби иллатларни мақуллай олмаймиз.


Ахир ўйлаб курайлик: тўйдан шодланиб рақсга тушаётган қиз ёки жувон кимнингдир суюкли фарзанди, кимнингдир
жуфти-халоли.
Бу тикилишнинг ёки маст холда ёнига тушиб уйнашнинг ёмон оқибатларини куриб турамиз-
ку?! …

Тохир Малик | Халоват
Одатлар сизнинг фойдангизга ёки сизга карши
жамланиши мумкин !

ИЖОБИЙ ЖАМЛАНИШ

Самарадорлик йиғилиб боради.

Хар куни битта кушимча иш қилиш кичик нарсадек кўринади, аммо бутун мехнат фаолияти давомида бундай одатнинг қиймати жуда юқори бўлади. Эски куникмаларни автоматлаштириш ва янгиларини эгаллашнинг самараси эса бунданда каттароқ булиши мумкин. Қанчалик вазифани
кўп ўйлаб ўтирмай, автоматик тарзда бажара олсангиз,
мияда бошқа сохаларга диққат қаратишга шунча бўш
вақт бўлади.

Билим йигилиб боради.

Битта янги ғояни ўрганиб, инсон дахо булиб колмайди.
Аммо доимий ўқиб-ўрганиш
инсонни янгидан шакллантиради.
Бундан ташқари, ўкилган хар бир китобдан нафақат янги нарсаларни ўрганамиз, балки эски ғояларимизга янгича карай бошлаймиз.

Уоррен Баффетт айтганидек, "Билим худди купайиб борадиган фоиз сингари ишлайди".

Муносабатлар йигилиб боради.

Саломга яраша алик.
Одамларга ванча ёрдам берсак, улар хам бизга шунча кумаклашишни истайди.
Одамлар билан муносабатда
бироз одоблирок булиш вақт ўтиши билан мустахкам алоқалар хосил булишига олиб келади .

Жеймс Клир | Атом одатлар
Baht bu - asl baht nima ekanligini tushunishda !
Тўйлардаги ичкилик ичиш алохида масала.
Бир танишим тўй қилиб, ўглини уйлантирди. Бу билан зиммасидаги бурчини адо этгандек булди. «Этгандек
булди», деб кесатишимга асос бор.

Айтмокчиманки,
бурчни бажариш икки хил бўлади:


биринчиси - атрофидаги одамларнинг розилиги, хурсандлиги учун.
яьни, бир тўйда еб-ичиб, маишат қилиб кетса бас. (халол-харомнинг фарқига борилмайди. Савоб - гунохнинг нима эканига хам этибор берилмайди.

Оқибати малум: бугун фарзандининг оиласидаги нотинчликдан бехаловат булаётган ота-оналар бу ташвишнинг илдизини топиш учун тўйни қандай ўтказганлари, бурчларини қандай адо этганларини уйлаб курсалар бўларди.

Иккинчи бурч Яратганнинг розилиги учун адо этилади. Яьни, харомдан («харом»нинг маъноси - тақиқлаш, ман этишдир), гунохдан эхтиёт
бўлинади.

Янги оилани муаззам бир уй деб тасаввур этсак, унинг пойдеворида халоллик ётсагина бақувват бўлади. Туз бетонни еб адо эттанидек, аввал бошда аралашган харом аста-секин умр саройи пойдеворини кемиради.

Тохир Малик | Халоват