Davlat xizmatini rivojlantirish agentligi | АРГОС
50.4K subscribers
8.56K photos
1.57K videos
13 files
5.64K links
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги

👉Веб-сайт:
https://argos.uz
👉Facebook:
facebook.com/argos.pressa
👉Instagram: https://instagram.com/argos.uz?igshid

👉 Вакансиялар портали — https://t.me/vacancy_argos
Download Telegram
#Диққат_қонунчиликда_янгилик

⚡️Масъул раҳбарлар фаолияти самарадорлигини баҳолаш тизими йўлга қўйилади


“Республика ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ҳамда хўжалик бирлашмалари фаолияти самарадорлигини баҳолаш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент Фармони (ПФ-49-сон, 13.03.2024 й.) қабул қилинди.

“Ўзбекистон – 2030” стратегиясини амалга ошириш доирасида 2024 йил учун белгиланган мақсадли кўрсаткичларга ўз вақтида, тўлақонли ва сифатли эришилишини таъминлаш, республика ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ҳамда хўжалик бирлашмалари раҳбарлари ва уларнинг ўринбосарларининг бу борадаги масъулияти ва шахсий жавобгарлигини ошириш ҳамда фаолияти самарадорлигини баҳолаш тизимини такомиллаштириш мақсадида:

◽️ Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси ўринбосарларининг, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимлари ўринбосарлари фаолиятининг самарадорлик кўрсаткичлари Вазирлар Маҳкамаси томонидан ишлаб чиқилади;

◽️самарадорлик кўрсаткичларига эришиш бўйича “йўл хариталари” ҳокимлар томонидан тасдиқланади.

◽️Туман (шаҳар) ҳокимлари ўринбосарлари фаолиятининг самарадорлик кўрсаткичлари
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси ўринбосарларининг, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимлари томонидан тасдиқланади.

◽️Бунда, смарадорлик кўрсаткичлари Президент ва Вазирлар Маҳкамаси қарорлари ва топшириқларида белгиланган кўрсаткичлардан паст бўлмаган даражада чораклар кесимида белгиланади.

Каналга уланиш —
t.me/argos_uz