Davlat xizmatini rivojlantirish agentligi | АРГОС
50.4K subscribers
8.56K photos
1.57K videos
13 files
5.64K links
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги

👉Веб-сайт:
https://argos.uz
👉Facebook:
facebook.com/argos.pressa
👉Instagram: https://instagram.com/argos.uz?igshid

👉 Вакансиялар портали — https://t.me/vacancy_argos
Download Telegram
#Муаммо_нимада

Давлат фуқаролик хизматчилари вакант лавозимларининг ягона очиқ портали фаолияти юзасидан муҳим 5 та факт

Агентлик Ахборот хизмати
Veb-sayt | Telegram | Facebook | Instagram | You Tube |Murojaat
🔴LIVE
#Муаммо_нимада

⚡️Кадрларни ишга қабул қилишнинг очиқ танлов тизими такомиллашиб бормоқда

Камчилик бор — ечим ҳам!

Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги тизим ходимларини тренер сифатида тайёрлаш мақсадида семинар-тренинг ташкил этди. Улар ҳудудларда очиқ мустақил танловларни ўтказишда суҳбат комиссиялари аъзоларининг билим ва кўникмаларини ошириб боради. Ўқувда Агентлик Марказий аппарати масъул вакиллари, филиалларидаги бош ва етакчи инспекторлар ҳамда ОАВ иштирок этмоқда.

Барчага маълумки, бугун давлат органлари ва ташкилотлари, маҳаллий ҳокимиятлар Давлат фуқаролик хизматчилари вакант лавозимлари ягона очиқ порталидан кенг фойдаланиб, вакант лавозимлар учун танловлар эълон қилиб келмоқда.

👉 Батафсил

Каналга уланиш — t.me/argos_uz
Davlat xizmatini rivojlantirish agentligi | АРГОС
Photo
#Муаммо_нимада

⚡️Танлов комиссияси аъзоларида темир интизом, адолат, салоҳият етарли бўлмаса, кутилган натижа ҳам бўлмайди

Республика бўйлаб очиқ мустақил танловларнинг суҳбат босқичи юзасидан танлов комиссияси аъзолари учун семинар-тренинг бошланди. Мақсад — тизимни янада такомиллаштириш. Ўқувлар қуйидан юқорига қараб ташкил этилмоқда.

Хабарингиз бор, Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги тизим ходимларини тренер сифатида тайёрлаган эди. Улар олдига ҳудудларда очиқ мустақил танловларни ўтказишда суҳбат комиссиялари аъзоларининг билим ва кўникмаларини ошириб бориш вазифаси қўйилганди. Жараён бошланди.

Семинар-тренинглар интерактив усулларда ташкил этилаётган бўлиб, жамоалар ўз позицияларини ҳимоя қилмоқда. Суҳбат босқичидаги мавжуд муаммо ва камчиликлар таҳлил қилинмоқда. Ечимлари юзасидан фикрлар алмашилмоқда.

Ҳар бир танловда(бўш иш ўрни учун) бир номзод ғолиб бўлади. Демакки, танловнинг суҳбат босқичи муҳим рол ўйнайди. Давлат органларининг корхона, ташкилот ва идораларида фаолият юритаётган суҳбат комиссияси вакилларига ўзини доимий ривожлантириб бориш, адолатли меъзонлар асосида номзодларни баҳолаш, белгиланган муддатдан кечиктирмай танлов ғолибларини эълон қилиш бўйича йўналишлар берилди.

Шунингдек, танлов комиссияси аъзоларига қўйилган қатъий талаблар эслатилиб, суҳбатни ўтказиш кўникмаларини шакллантириб бориш бўйича муҳим кўрсатмалар берилди.

Каналга уланиш — t.me/argos_uz
#Муаммо_нимада

⚡️Давлат идораларида давлат фуқаролик хизматчиларининг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларига риоя этилиши ўрганилмоқда

Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги томонидан Соғлиқни сақлаш вазирлиги тизимида давлат фуқаролик хизматчиларининг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларига риоя этилиши, шунингдек улар меҳнат фаолияти ва ижтимоий ҳимояси учун шарт-шароитлар яратилганлиги ҳолати ўрганилди.

Ўрганиш якуни бўйича жами 994 та қонунбузилишларига йўл қўйилганлиги аниқланиб, ўрганиш маълумотномаси тегишли чора-тадбирлар кўриш учун Соғлиқни сақлаш вазирига юборилди.

Шунингдек, қонунбузилишларни бартараф қилиш ҳамда айбдорларга нисбатан тегишли чораларни кўриш мақсадида
Соғлиқни сақлаш бошқармалари бошлиқлари номига 14 та тақдимнома киритилди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳамда унинг ҳудудий бошқармалари киритилган тақдимномаларни кўриб чиқиши натижалари бўйича:

▪️27 нафар ходимларнинг меҳнатига ҳақ тўлашга оид бузилган ҳуқуқлари тикланди;
▪️ 5 та ноқонуний буйруқлар бекор қилинди;
▪️19 та ҳолатда меҳнат таътилларини бериш билан боғлиқ камчиликлар бартараф этилди;
▪️ 301 нафар бошқарув ходимларнинг яқин қариндошлари, иш стажлари ва мутахассисликлари бўйича маълумотлари тўлиқ “ЯММТ” ИДАКга киритилди;
▪️29 та вакант лавозимлар учун очиқ танловлар эълон қилиниб, шундан 6 таси бўйича танлов жараёнлари тўлиқ якунига етказилди.

Фаолиятида камчиликларга йўл қўйган 15 нафар айбдор шахсларга нисбатан интизомий жазо чораси қўлланилди. Шундан 1 нафари билан меҳнат шартномаси бекор қилинди ва 14 нафарига “ҳайфсан” интизомий жазо чораси қўлланилди.

❗️Ўрганиш ишлари бошқа вазирлик ва идораларда ҳам давом этмоқда.

Каналга уланиш — t.me/argos_uz
#Муаммо_нимада

⚡️Очиқ танловлар тизимининг суҳбат босқичи тўлақонли шаффоф ва адолатли ташкил этилмаса, кутилган натижа ҳам бўлмайди

Эндиликда танлов комиссиялари аъзоларининг масъулияти ва жавобгарлиги янада ошади.

Хабарингиз бор, Танлов коммиссиялари аъзолари махсус Дастур асосида ўқитилмоқда. Мақсад — мавжуд камчиликларни такрорламаслик, номзодлар учун адолатли ва шаффоф рақобат майдони яратиш.

Шундай ўқувлардан бири Норин-Қорадарё ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси ва ҳудудий бўлимлари ҳамда "Андижонсувқурилишинвест" давлат муассасаси танлов комиссияси аъзолари учун ташкил этилди.

Агентликнинг Андижон вилояти филиали томонидан ўтказилган семинар-тренингда Комиссия аъзолари кичик гуруҳларга бўлинган ҳолда очиқ танловларни ўтказишда учраётган муаммолар, уларни бартараф этиш усуллари, жараёнларни янада самарали ташкил этиш юзасидан фикр алмашишди.

Шунингдек, танлов комиссияси аъзоларига қўйилган қатъий талаблар эслатилиб, суҳбатни ўтказиш кўникмаларини шакллантириб бориш бўйича муҳим кўрсатмалар берилди.

Агентлик Ахборот хизмати
Veb-sayt | Telegram | Facebook | Instagram | You Tube |Murojaat
#АРГОС_хабари
#Муаммо_нимада

⚡️ Ҳурматли номзодлар!

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 21 декабрдаги “Янги Ўзбекистон маъмурий ислоҳотларини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ–269-сон Фармони ҳамда “Янги Ўзбекистон маъмурий ислоҳотлари доирасида республика ижро этувчи ҳокимият органлари фаолиятини самарали ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-447-сон қарорига мувофиқ, давлат органлари ва ташкилотларининг марказий аппарат ва ҳудудий бўлинмалари ташкилий тузилмалари қайтадан кўриб чиқилаётганлиги ҳамда штат бирликлари мақбуллаштирилаётганлиги сабабли Давлат фуқаролик хизматчилари вакант лавозимларининг ягона очиқ портали (vacancy.argos.uz) орқали эълон қилинган танловларнинг барча жараёнларини вақтинчалик тўхтатилишини маълум қиламиз.

Давлат органи ва ташкилотларининг ташкилий тузилмалари ҳамда штат бирликлари қайта тасдиқлангандан сўнг вакант лавозимларга танловлар ўрнатилган тартибда янада такомиллаштирилган vacancy.argos.uz портали орқали эълон қилинади ва давом эттирилади.

▪️ Вакансиялар канали @vacancy_argos

▪️ Қўшимча маълумот учун —
t.me/murojaat_argos_bot
#Бу_муҳим
#Муаммо_нимада

Танловсиз ишга қабул қилиш ҳолати кузатилса, бизга хабар беринг

Аввал хабар берганимиздек, маъмурий ислоҳотлар натижасида давлат органлари ва ташкилотларининг тузилмалари қайта кўриб чиқилаётганлиги сабабли Давлат фуқаролик хизматчилари вакант лавозимларининг ягона очиқ портали (vacancy.argos.uz) орқали эълон қилинган танловларнинг барча жараёнлари вақтинчалик тўхтатилди.

Давлат органлари ва ташкилотларининг ташкилий тузилмалари ҳамда штат бирликлари қайта тасдиқлангандан сўнг вакант лавозимларга танловлар ўрнатилган тартибда янада такомиллаштирилган  vacancy.argos.uz портали орқали эълон қилинади ва давом эттирилади.

Бунда, лавозими тенг жойга ва лавозимидан пастга ишга ўтаётганлар учун танлов бўлмайди. Яъни, иккита вазирлик бирлашса, унинг ходимлари олдинги лавозимига тенг бўлган лавозимларга танловсиз ишга қабул қилиниши мумкин.

❗️Агарда сиз фаолият юритаётган ташкилотга ходимлар очиқ танловсиз ишга қабул қилинаётган бўлса ёхуд эгаллаб турган лавозимингиз қисқараётганини рўкач қилиб сиздан асоссиз равишда ишдан бўшаш ҳақида ариза талаб қилишаётган бўлса, бизга мурожаат қилинг!

🔹 Мурожаат учун бот@murojaat_argos_bot

Каналга уланиш — t.me/argos_uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Муаммо_нимада

⚡️ Очиқ танловлар тизимини такомиллаштириш бўйича қандай чоралар кўрилмоқда, ушбу жараёнда жамоатчилик фикри инобатга олиняптими
?

Саволга Агентликнинг Кадрлар маъмуриятчилиги департаменти бошқарма бошлиғи Аббос Акрамов жавоб берди.

Каналга уланиш — t.me/argos_uz
#АРГОС_хабари
#Муаммо_нимада

Инсон ресурсларини бошқариш фаолияти рақамлаштирилмоқда

Электрон тизимга 4 мингга яқин ташкилотлар уланди.

Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги "Давлат фуқаролик хизмати тўғрисида"ги қонун ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПҚ-240-сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида вазирлик ва идоралар ҳамда маҳаллий ижро ҳокимликларидаги инсон ресурсларини бошқариш фаолиятини тўлиқ рақамлаштириш мақсадида hrm.argos.uz электрон дастурини ишга туширди.

Ҳозирда тизимга 4 мингга яқин ташкилотлар уланган бўлиб, Агентлик ва UZINFOCOM ҳамкорликда тизимда ишлаш бўйича инсон ресурсларини бошқариш ходимлари учун график асосида семинарлар ўтмоқда.

Жумладан, бугун Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятидаги вазирлик ва идоралар ҳамда маҳаллий ижро ҳокимликларидаги инсон ресурсларини бошқариш ходимлари учун семинар ташкил этилди.

Унда кадр ишини рақамлаштиришнинг аҳамияти, электрон дастур билан ишлаш механизмлари тушунтирилди.

Каналга уланиш - t.me/argos_uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Бу_муҳим
#Муаммо_нимада

⚡️Давлат органлари ва ташкилотларида иш вақти, меҳнат меъёрларига риоя қилиш

Ушбу тартиб - самарали давлат хизматини кўрсатишнинг асосий омилларидан бири. 

Ҳурматли раҳбарлар, сиз роликда кўрсатилган қайси бир ташкилотни бошқаряпсиз?

Қадрли давлат хизматчиси, сизчи, ушбу қаҳрамонларимиз ҳолати ва натижаларини кўриб, қайси бирида ўзингизни кўрдингиз...

🟢Хулоса чиқариш ўзимиздан...

🔰 Давлат ташкилотларининг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига улашиш тавсия этилади.

Каналга уланиш - @argos_uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Ижтимоий_ҳимоя
#Муаммо_нимада

⚡️Дастлабки босқич якунланди: 6 минг нафарга яқин давлат хизматчилари бирламчи тиббий кўрикдан ўтказилди

Касалликларни эрта босқичда аниқлаш ва уларнинг олдини олиш саломатлик учун муҳим. Бу омил — оилада фаровонлик, давлат хизматида эса самарадорликни таъминлайди.

Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги, Cоғлиқни сақлаш вазирлиги ҳамда ҳокимликлар билан ҳамкорликда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва барча ҳокимликларда фаолият юритаётган жами 5 744 нафар давлат фуқаролик хизматчиларини тиббий кўрикдан ўтказишди.

Хизматчилар 10 дан ортиқ турдаги бирламчи тиббий кўрикдан ўтказилди.

Тиббиёт ходимларининг хулосаларига кўра, ҳокимлик ходимлари ўртасида овқат ҳазм қилиш органлари (сурункали гастрит), юрак қон томир (артериал гипертония), асаб тизими (остеохондроз), кўз ва эндокрин (қандли диабет ва семизлик) каби касалликлар аниқланди.

Касаллик аниқланган ходимларга даволаниши учун барча зарур шарт-шароитларни яратиш чораларини кўриш бўйича Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларига тегишли кўрсатмалар юборилди, жараён давом этмоқда.

Эслатиб ўтамиз, “Давлат фуқаролик хизмати тўғрисида”ги қонунда давлат фуқаролик хизматчисига тиббий хизмат кўрсатиш ижтимоий ҳимоя чораси сифатида кафолатланган.

Каналга уланиш — t.me/argos_uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Муаммо_нимада

⚡️Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги томонидан давлат хизматчиларининг ҳақ-ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларига риоя этилиши юзасидан ўрганиш натижалари

Агентликнинг ҳудудий филиаллари томонидан 2023 йилнинг ўтган даврида давлат фуқаролик хизматчиларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларига риоя этилиши билан боғлиқ ўрганишлар ўтказилди ва қатор таъсир чоралари қўлланилди.

▫️Батафсил

Каналга уланиш — t.me/argos_uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Муаммо_нимада

⚡️Давлат органлари ва ташкилотларида иш вақти, меҳнат меъёрларига риоя қилиш

Ушбу тартиб - самарали давлат хизматини кўрсатишнинг асосий омилларидан бири. 

Ҳурматли раҳбарлар, сиз роликда кўрсатилган қайси бир ташкилотни бошқаряпсиз?

Қадрли давлат хизматчиси, сизчи, ушбу қаҳрамонларимиз ҳолати ва натижаларини кўриб, қайси бирида ўзингизни кўрдингиз...

◽️Хулоса чиқариш ўзимиздан...

Каналга уланиш — @argos_uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Муаммо_нимада

⚡️Давлат фуқаролик хизматига ишга кириш жараёнлари назоратда: Call-марказларга келиб тушган мурожаатлар таҳлил қилинмоқда, ечим берилмоқда

Айни дамда Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлигининг марказий аппарати ҳамда ҳудудий филиалларида очиқ танловлар фаолияти юзасидан ишонч телефонлари ишлаб турибди.

Ўтган бир ҳафта давомида ушбу рақамларга 78 та мурожаат келиб тушди.

◽️Жумладан:

32 та — платформада шахсий кабинет билан боғлиқ бўлган техник муаммолар;
6 та — малака талабига мослигини кўриб чиқиш муддати кечиктирилиши бўйича;
10 та — малака талаби натижасидан норозилик бўйича;
10 та — тест ва суҳбат босқичини белгилаш муддатларининг бузилиши бўйича;
12 та — суҳбат босқичини ташкил этилишидан норози бўлиб;
8 та — суҳбат натижасини шахсий кабинетга юбориш муддатини кечиктирилиши бўйича мурожаатлар келиб тушди.

Мазкур мурожаатларнинг 10 таси ижобий ҳал этилди, 68 таси ҳуқуқий маслаҳат бериш орқали қаноатлантирилди.

Ҳурматли номзодлар, жамоатчилик вакиллари! Очиқ танловлар юзасидан мурожаатларингиз бўлса, бизга йўлланг. Хоҳишингизга биноан, шахсингиз сир сақланишини ҳам кафолатлаймиз.

Каналга уланиш — @argos_uz
#Муаммо_нимада

⚡️Назорат кучайтирилмоқда: Қорақалпоғистонда ҳам очиқ танловларни ўтказиш ҳолати мониторинг қилинди

Ҳурматли номзодлар, танлов ғолиби бўлмасдан туриб, давлат хизматида фаолиятингизни бошламанг!

Амалдаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга асосан давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари, давлат унитар корхоналари ва муассасалари, давлат улуши 50 фоиздан юқори ташкилотларда ишга қабул қилиш очиқ мустақил танлов асосида амалга оширилмоқда.

Мазкур ҳужжатлар ижросини таъминлаш мақсадида Давлат хизматини ривожланитириш агентлигининг Қорақалпоғистон Республикаси филиали томонидан тасдиқланган режа-график асосида республикадаги туман (шаҳар) ҳокимликларида вакант лавозимларга номзодларни очиқ мустақил танлов асосида қабул қилиш ҳолати ўрганилганда бир қатор камчиликлар аниқланди.

Хусусан, 2022 йилда Шуманай, Тахтакўпир туманларида 7 нафардан, Хўжайлида 5 нафар, Мўйноқда 4 нафар, Кегейли, Нукус туманларида 3 нафардан, Қораўзак, Амударё, Чимбой, Тўрткўл, Бўзатов туман ҳокимликларида 2 нафардан ҳамда Қонликўл туманида 1 нафар жами 40 нафар ходимлар танловларсиз ишга қабул қилинган бўлса, 2023 йилнинг
6 ойи давомида Тўрткўлда 4 нафар, Қораўзакда 3 нафар, Тахтакўпир, Хўжайли, Қонликўл, Шуманай, Мўйноқ туманларида 2 нафардан, Бўзатов, Кегейли туман ҳокимликларида 1 нафардан жами 19 нафар ходимлар тўғридан-тўғри танловларсиз ишга қабул қилинганлиги аниқланди.

◽️Батафсил

Каналга уланиш — @argos_uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Муаммо_нимада

⚡️Давлат органлари ва ташкилотларида иш вақти, меҳнат меъёрларига риоя қилиш

Ушбу тартиб - самарали давлат хизматини кўрсатишнинг асосий омилларидан бири. 

Ҳурматли раҳбарлар, сиз роликда кўрсатилган қайси бир ташкилотни бошқаряпсиз?

Қадрли давлат хизматчиси, сизчи, ушбу қаҳрамонларимиз ҳолати ва натижаларини кўриб, қайси бирида ўзингизни кўрдингиз...

◽️ Хулоса чиқариш ўзимиздан...


Давлат ташкилотларининг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига улашиш тавсия этилади.

Каналга уланиш - @argos_uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#АРГОС_маълум_қилади
#Муаммо_нимада

⚡️Давлат фуқаролик хизматини рақамлаштириш йўналишида фаолияти йўлга қўйилган платформалар


◽️
https://vacancy.argos.uzДавлат фуқаролик хизматчилари вакант лавозимларининг ягона очиқ портали

◽️https://samaradorlik.uz Раҳбарлар фаолияти самарадорлигини баҳолашнинг ягона тизими

◽️ https://hrm.argos.uz Давлат органлари ва ташкилотларининг инсон ресурсларини бошқаришга оид фаолиятини рақамлаштириш ахборот тизими

◽️https://zaxira.argos.uz Миллий кадрлар захираси ахборот тизими

◽️
https://ilm.argos.uz Давлат фуқаролик хизматчиларининг малакасини ошириш портали

◽️https://test.argos.uz Давлат хизматчилари билимини синовдан ўтказиш модули

◽️https://my.argos.uz “Давлат фуқаролик хизмати ягона электрон ахборот-таҳлил тизими” дастурий-аппарат комплекси, давлат хизматчилари учун яратилган интерактив хизматлар портали

◽️@murojaat_argos_bot — Давлат фуқаролик хизматчиларининг ариза, таклиф, шикоятларини қабул қилувчи махсус бот

◽️@vacancy_argos_bot Очиқ танловлар юзасидан таклиф ва муаммоларни қабул қилиб, қисқа муддатда жавоб берувчи бот

Каналга уланиш — t.me/argos_uz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Муаммо_нимада
#Қисқа_метражли_фильм

⚡️Фақат ухлаб қолма!

Ушбу қисқа метражли фильм туман ҳокимлигида, коммунал хизмат кўрсатиш соҳасида фаолият юритаётган давлат фуқаролик хизматчисининг бир кунлик фаолияти доирасида тайёрланди.

Жараёнлар ҳеч қандай пардозсиз, борича акс эттирилди. Ролларни ҳам айни шу кунда давлат хизматида фаолият юритаётган хизматчилар ижро этиб берган.

Фильмда бугун давлат фуқаролик хизматидаги оғриқли масала — иш режимига амал қилмасликнинг оилавий қадриятларга, фарзанд тарбияси ва руҳиятига салбий таъсири, келажакка бўлган умидсизлик ҳолатлари акс этган.

Унутмайлик, халқни рози қилиш, фаолиятда самарадорликка эришиш — аслида қонуний белгиланган иш вақтидан оқилона ва самарали фойдалана олишимизда! Хулосани ҳар бир иш берувчи раҳбарлар ва ҳар бир давлат хизматчисининг ўзида қолдирамиз.

◽️
Full HD

Каналга уланиш — @argos_uz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Муаммо_нимада

⚡️Коррупция — виждон саратони

Балки у бизнинг ҳамкасбимиз, дўстимиз, оға-инимиздир. Балки улар билан ҳар кун учрашармиз. Биз уларнинг ҳаракатлари ҳақида биламиз, лекин жиммиз...

Бу сукунат — халққа хиёнат, бу — миллат келажагига хиёнат!

Фильмда собиқ давлат хизматчисининг эркин, озод ҳаётидан панжара ортидаги қора тақдиригача ҳикоя қилинади.

... Мен бу ишга биринчи марта қўл урдим, кейин яна, яна, яна ва яна... Курси ҳозир меники, у орқали имкон қадар тезроқ ва кўпроқ мўмай даромад топишим керак, деб ўйлардим...

▫️Full форматда

Расмий саҳифаларимиз
Veb-sayt|Telegram|Facebook|Instagram|You Tube|X|Murojaat
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Филиаллар_фаолияти
#Муаммо_нимада

Одоб-ахлоқ комиссияларининг фаолияти ўрганилди


Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Наманган вилояти филиали томонидан ҳудуддаги давлат органлари ва ташкилотлари Одоб-ахлоқ комиссиялари фаолияти ўрганилди ва ўрганиш натижалари муҳокама қилинди.

Унда филиал раҳбари Ш.Тухтабаев сўзга чиқиб, филиал томонидан қарор талаблари бажарилиши ҳолати, аниқланган хато ва камчиликлар, Одоб-ахлоқ комиссиялари фаолиятини тўғри йўлга қўйилиши муҳим эканлиги, комиссиялари фаолиятини тўғри ташкил этиш, доимий назорат қилиб бориш аҳамияти юзасидан кўрсатмалар берилди.

Муҳокамалар давомида ўрганиш маълумотномаси асосида аниқланган камчиликлар, уларни келиб чиқиши сабаблари, бартараф этилиши лозим бўлган масалаларга тўхталинди ҳамда аниқланган муаммолар бўйича ташкилотлар раҳбарларининг ахборотлари тингланди.

Мутахассислар томонидан қонун ҳужжатлари талаблари асосида Одоб-ахлоқ комиссияси фаолиятини юритиш, комиссия йиғилишини ташкил этиш, унда тегишли масалаларни кўриб чиқиш, ҳужжатларни расмийлаштириш билан боғлиқ масалалар иштирокчиларга амалий мисоллар билан тушунтирилди ва уларнинг саволларига батафсил тушунтиришлар берилди.

Расмий саҳифаларимиз
Veb-sayt|Telegram|Facebook|Instagram|You Tube|X|Murojaat