Асал Олами
23 subscribers
92 photos
40 videos
1 file
151 links
"Бемор бўлганимда менга шифо берадиган ҳам Унинг Ўзидир".
Download Telegram
🐝YANGI TOZA ASAL ARI INI

🌎 BIZNI IJTIMOIY TARMOQLARDA KUZATIB BORING‼️
👇👇👇👇👇👇👇👇
Biz turli vitaminlarga juda ko‘p miqdorda pul sarflaymiz, immunitet va organizm faoliyatini yaxshilash yo‘llarini izlaymiz. Ona tabiat ana shu maqsadlarda foydalanish uchun taqdim etgan narsalarni esa sezmaymiz. Asal – asalarichilikdagi g‘aroyib mahsulot. U turli kasalliklar profilaktikasi va davosi uchun xizmat qiladi. Bundan tashqari, shirinlikni diabet kasalligiga chalingan kishilar ham iste'mol qilishlari mumkin.

☘️АЛБАТТА ЎЗ ЯҚИНЛАРИНГИЗГА ҲАМ ТАРҚАТИНГ!!☘️

🌎 BIZNI IJTIMOIY TARMOQLARDA KUZATIB BORING‼️
👇👇👇👇👇👇👇👇
​​🚶‍♀️Пиёда юринг, соғлом бўласиз

Пиёда юриш ва унинг фойдали жиҳатлари бўйича жуда кўп ёзилган ва буни деярли барча яхши билади. Аммо барча нарсада тартиб бўлганидек, бу ишда ҳам ўзига яраша меъёр ва қоидалар мавжуд.

Мунтазам равишда тоза ҳавода пиёда сайр қилиш саломатликни мустаҳкамлайди ва кайфиятни кўтаради. Нафас олиш, мушак, қон-томир тизимларининг яхши ишлашини таъминлайди.

Мушаклар фаоллиги веналар бўйлаб қон айланишини яхшилайди. Оқибатда веналарнинг варикоз кенгайиши профилактикаси амалга ошади, организмдан тиқинлар (шлаклар) чиқариб юборилади.

Фаол энергетик жараёнлар ортиқча ёғлардан халос этади: 15 дақиқа ўртача суръатда юриш (1,5 км) 100 ккал энергияни сарфлайди.

Эркаклар учун пиёда юришнинг фойдаси кичик тос соҳасидаги ҳаракатсизлик натижасида вужудга келган муаммоларни бартараф этишда катта ёрдам бериши билан боғланади.

Пиёда юриш жисмоний касалликлар, гиподинамия, таянч-ҳаракат тизими хасталикларининг олдини олишда муҳим аҳамиятга эга. Доимий пиёда юриш иммунитетни мустаҳкамлайди, чидамлиликни оширади, психологик саломатликка ижобий таъсир кўрсатади, уйқуни яхшилайди.

Шифокорларнинг тасдиқлашларича, бир соат интенсив пиёда юриш ярим соат югуришдан кўра фойдалироқ.

АҚШлик шифокорларнинг айтишича, яёв юриш инсон мияси ҳажмини ҳам кенгайтираркан. Бу эса қуйидаги тажриба асосида исботланган. Хусусан, турли ёшдаги 60 нафар кўнгилли гуруҳ ҳафтасига уч маротаба 40 дақиқадан пиёда юришган. Иккинчи шундай гуруҳ эса ҳафта давомида уч марта жисмоний машқ билан шуғулланган. Бир йилдан кейин иккала гуруҳ аъзоларининг миялари текширилиб кўрилганда, пиёда юрувчиларнинг хотира маркази 2 фоиз, машқ қилувчиларники эса 1 фоиз кенгайгани аниқланган.

Қолаверса, яёв юриш миянинг қон билан яхши таъминланишига олиб келади. Бу эса янги нейронларнинг ўсишига сабаб бўлади. Агар кимнингдир кўриш имконияти пасайган бўлса, у, албатта, кўпроқ пиёда юриши лозим. Бир хил ҳаракат кўз нурини ҳам равшан қилади.

Маълумки, кўпчилик овқат еб бўлганидан кейин сайрга чиқади. Аслида эса овқатдан олдин бир оз сайр этиб, ундан кейин тамадди қилиш киши организми учун ниҳоятда фойдалидир. Бир ярим соатлик сайр қон таркибидаги ёғларни 25 фоиз камайтиради. Бу жараён овқат истеъмолидан кейин ҳам давом этади. Шу билан бирга, ёғларнинг ўзлаштирилиши ҳам яхшиланади.

Пиёда юриш саломатликни мустаҳкамлаш усули сифатида ҳар қандай ёш ва жинс вакилларига мос келади. Ҳар ким ўзини қандай ҳис этаётганига қараб юриш суръати (темп), давомийлиги, вақти ва сайр йўналишларини ўзи белгилайди. Бироқ шундай ҳолатлар ҳам борки, қарши кўрсатмаларга риоя қилиш лозим.

Пиёда сайрлар учун энг мақбул частота – кунора. Тавсия этиладиган вариант – ҳафтасига 3-4 марта 30 дақиқадан кам бўлмаган муддатда. 30 дақиқа пиёда юриш юрак уришини меъёрлаштириб, қон босими кўтарилишининг олдини олади.

Маълумки, қон босимининг кўтарилиши ва организмда холестерин миқдорининг кўпайиши натижасида юрак хасталиклари вужудга келади. Бундай беморларга шифокорлар энг содда даво усули сифатида ҳар куни маълум бир вақт мобайнида тоза ҳавода сайр қилишни тавсия этишади. Бунинг қанчалар ижобий самара беришини эса пиёда юришни одатий машғулотга айлантирган кишилар жуда яхши билади. Яна шуни алоҳида таъкидлаш керакки, югуришдан ёки чопишдан кўра бир маромда юришнинг фойдаси кўпроқ.

Умуман олганда, очиқ ҳавода барча кундалик ташвишлардан холи бўлган ҳолда пиёда сайр қилиш инсоннинг тана аъзоларига ижобий таъсир кўрсатади.

🍁АЛБАТТА ЎЗ ЯҚИНЛАРИНГИЗГА ҲАМ ТАРҚАТИНГ🍁

🌎 БИЗНИ КУЗАТИБ БОРИНГ‼️
👇👇👇👇👇👇👇👇
Telegram | Instagram
​​🍽Тўйиб овқатланиш соғлиқ учун зарарлидир

Набавий табобат

Набий саллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Одам боласи қориндан кўра ёмонроқ идишни тўлдирмаган. Одамзодга белини тик қилиб турадиган бир-икки кичик луқма кифоя. Агар одамни нафси қўймаса, (қориннинг) учдан бири таом учун, учдан бири ичимлик учун ва, учдан бири нафас олиш учун бўлсин».
Ибн Можа ривояти.

Кам таом истеъмол қилиш касаллик ва бетобликдан халос бўлишнинг энг яхши йўл эканлиги Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам томонидан кўп айтилган ва бунга амал қилинган. Бу қараш эса яқинда ҳам илм томонидан исботланган. Хусусан япониялик олимлар узоқ яшаш учун жуда тўйиб овқатланмаслик, тўйганлик даражаси 80 фоиздан ошмаслигини айтишади.
Бугунги илм инсон миясига тўйганлиги ҳақида хабар овқатлангач 20 дақиқадан сўнг келишини айтади. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳам шошмасдан овқатланишни одат қилганлар. Бу эса танага овқатни яхши ҳазм қилиш, камроқ таом истеъмол қилиб, ортиқча бадҳазмликларнинг олдини олишга хизмат қилган. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам бу одатни бошқаларга ҳам кўп маротаба тавсия қилганлар.

🍁АЛБАТТА ЎЗ ЯҚИНЛАРИНГИЗГА ҲАМ ТАРҚАТИНГ🍁

🌎 БИЗНИ КУЗАТИБ БОРИНГ‼️
👇👇👇👇👇👇👇👇
Telegram | Instagram
​​💧Сув ичишнинг фойдалари

Ҳаммамизга маълум, ғарб давлатларининг аксариятида уйқудан туриш билан, ётоқ устида нонушта қилиш урфга айланган. Шарқда эса бунинг бутунлай акси, энди уйқудан турган инсон аввал юз — қўлини ювиб кейин нонушта хонтахтасига ўтириш қатъий тартибланган. (Бу тартиб Осиёнинг деярлик барча халқларига таълуқли)

Ғарб олимлари, нонуштани иложи борича енгил қилишни тавсия этиб келсалар, шарқ олимлари эса, тонгги нонуштани иложи борича, ошқозонга зарар бермайдиган, сувда пишган гуруч, сутлик бўтқалар, ширчой ва шунга ўхшаш енгил таомлар танаввул қилишни таъкидлаб келадилар. Лекин ОАВ, интернет ва кўпчилик Осиё гастрентологлари бераётган маълумотларга таянилса, хозирда, Японияда, тонгги уйқудан тургандан сўнг, юз қул ювилгач, ҳеч нарса тановул қилмай, оддий ичимлик суви ичиш оммалашаётган экан. Амалий тестлар оч қоринга овқат тановул қилмай туриб, сув ичиш фойдали эканини тасдиқлаб, олимлар, касалликлар давосининг маҳсус услуби дея ҳам таъкидлаб келмоқдалар.

Япон мутахассисларининг айтишича, оч қоринга сув ичиб даволаш услуби, бош оғриғи, бўғим оғриғи, юрак касалликлари, артрит, юрак уриш тезлашиши, эпилепсия (тутқаноқ), семириш, бронхит астма, менингит, буйрак касалликлари, оғиз бўшлиғи хасталиклари, гастрит (ошқозон ялиғланиши), диарея, геморрой, диабет, қавзият, кўз касалликлари, бачадон касалликлари, саратон ва қулок касалликлари, тамоқ, бурун хасталикларини даволашда 100% кафолатлайди.

Муолажа қуйидаги қўлланма бўйича амалга оширилади:

Эрталаб уйқудан туриб 4 стакан сув 160 мл (тиш ювишдан аввал) ичилади.
Тишлар ювилиб, 45 дақиқа мобайнида ҳеч нарса ичилмайди ва ейилмайди.
45 дақиқадан сўнг, одатдагидак нонушта қилиш мумкин.
Нонушта, тушлик ва кечки овқатдан сўнг 2 соат мобайнида ҳеч нарса ейилмайди ва ичилмайди.
Қари, хаста инсонлар ва бирданига 4 стакан сувни ичолмайдиганлар, кам камдан сув ичишни бошлаб, асталик билан тавсия қилинган миқдорга етказиши зарур.

Оч қоринга сув ичиш билан даволаниш муддати ва рўйхати келтирилган касалликлар:

Юкори қон босим — 30 кун
Гастрит (ошқозон ялиғланиши)- 10 кун.
Диабет — 30 кун
Қавзият — 10 кун
Саратон — 180 кун
Оғир хасталиклар — 90 кун
Артритни даволашда, биринчи ҳафта 3 кун, кейинги ҳафтадан хар куни белгиланган миқдорда сув ичиш тафсия қилинади.

Ушбу даволаш услубининг акс таъсирлари йўқ, лекин даволаш жараёнинг аввалида, беморнинг сийиш ҳолати купайиши мумкин. Хасталикдан фориғ бўлгандан сўнг ҳам, бу даво услубидан мунтазам фойдаланиб бориш, организмда ривожланиш эҳтимоли кўп бўлган касалликлар пайдо бўлишининг олди олинишига ёрдам беради.

🍁АЛБАТТА ЎЗ ЯҚИНЛАРИНГИЗГА ҲАМ ТАРҚАТИНГ🍁

🌎 БИЗНИ КУЗАТИБ БОРИНГ‼️
👇👇👇👇👇👇👇👇
Telegram | Instagram
​​🙌Assalomu Aleykum hurmatli guruh a'zolari.

Sizlarga 100% toza asallar kerakmi?⁉️
Bizga hoziroq murojaat qiling‼️

❤️Sog'ligingiz uchun juda foydali ma'lumotlar bilan tanishishingiz va asalning inson organizmi uchun shifobaxsh xususiyatlarini bilib olishingiz hamda ishonchli qo'llardan xarid qilishingiz mumkin.⤵️
®️Asal Olami
​​🍀Ялпизли кўк чойнинг фойдалари

Инсонни бутун жисмига роҳат бағишлайди. Бош қисмидаги, бўғин ва мушаклардаги оғриқни кетказади. Қонни суюлтиради, натижада қон босими меъёрлашади. Уйқуни яхшилайди, чарчоқни кетказади.



Аёлларда ҳайз олдидан бўладиган белдаги оғриқларни кетказади. Қондаги ёғни камайтиради ва тез қаришни олдини олади. Шунингдек, саратон хавфини ҳам бартараф қилади.



Нафас йўлларидаги барча касалликларни даволашда жуда яхши тасир қилади. Йўталга яхши фойда қилади. Шунингдек, бурундаги нафас олиш йўлларини ҳам очиб, енгил нафас олишга ёрдам беради.



Иммун тизимини қувватлайди. Иммунитет пасайиши оқибатида юзага келадиган барча касалликларни олдини олади. Шамоллаганда ушбу чойни ичиш, яхши фойда беради.



Овқат ҳазмини осонлаштиради. Ошқозондаги оғриқни тўхтатади. Уйқудан олдин ушбу чойни ичишнинг фойдалари кўп. Ёз кунлари ичилса, инсондан иссиқликни олади.

Ушбу чойни энг тўғри ва осон дамлашни йўли:
Қайнаган сувни стаканга қуйиб, унга аввал кўк чой, сўнг ялпиз солиб, 10 дақиқа дамлаб ичилади.

🍁АЛБАТТА ЎЗ ЯҚИНЛАРИНГИЗГА ҲАМ ТАРҚАТИНГ🍁

🌎 БИЗНИ КУЗАТИБ БОРИНГ‼️
Telegram | Instagram
​​ҚУРЪОН ВА АСАЛ – ҲАР ҚАНДАЙ ДАРДНИНГ ДАВОСИ

Аллоҳ таоло бандаларига жуда кўп неъматлар берган. Ана шундай неъматлардан бири асалдир.

Қуръони каримда шундай дейилган: “(Эй Муҳаммад,) Парвардигорингиз асаларига ваҳий (амр ёки илҳом) қилди: “Тоғларга, дарахтларга, (одамлар) қурадиган инларга уя сол. Сўнгра турли мевалардан еб, Парвардигоринг (сен учун) осон-қулай қилиб қўйган йўллардан юр!” Унинг қорнидан алвон рангли ичимлик-асал чиқади. Унда одамлар учун шифо бор. Албатта бу ишда (яъни, митти жониворнинг одамлар учун хизматкор қилиб қўйилишида) тафаккур қиладиганлар учун оят-ибрат бордир” (Наҳл сураси, 68-69-оятлар).

Асаларининг ҳаёт тарзи инсонлар учун беқиёс ибрат намунасидир. Асаларининг тириклиги чаманзорлар, яйловлар ичида ўтади. Гул ширалари бу мўъжаз жониворнинг таомидир. Маълум бўлишича, асалари камида 3000 хил ўсимлик гулидан шира (нектар) йиғади. Бир килограмм асал йиғиш учун 10 миллион дона гулга қўнади. Бу вақт ичида ҳар бир асалари уясига 120-150 марта қатнайди, 450 минг чақирим йўлни босиб ўтади.
Яна бир ҳайратланарли жиҳати шунда, асалари ўз жуссасидан 20 баравар оғирликдаги юкни ерда судраб юра олади.
Асаларининг бешта кўзи бўлади. Ҳид билиш, сезиш туйғуси одамникига қараганда 25 марта кучлироқ. Шунинг учун асалари бир неча чақирим масофадан ҳидни сеза олади.
Асаларилар ўз уясидан 14 километргача масофага учиб боради. Учиш тезлиги соатига 65 километргача етади. Шира олиб қайтишида бу тезлик 35 километрни ташкил этади. Энг қизиғи, асалари ўзи йиққан асалнинг юздан бир қисминигина истеъмол қилади, қолгани инсонларга туҳфа этилади. Асалари буни, шубҳасиз, Аллоҳнинг илҳоми билан қилади.

Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Қуръонда икки шифо бор: Қуръон ва асал. Қуръон қалблардаги касалликларга шифо, асал ҳар бир дардга даводир ”.
Оиша розияллоҳу анҳо онамиздан ривоят қилинишича, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ширинлик билан асални яхши кўрардилар.
Пайғамбаримиз асални яхши кўрар, бошқаларни ҳам бу тотли неъматдан ейишга, у билан даволанишга чақирардилар.
Бир киши Набий алайҳиссалом ҳузурларига келиб:
– Биродарим қорни оғрияпти, – деди.
Расулуллоҳ унга:
– Биродарингга асал ичир, – деб тавсия қилдилар.
Ҳалиги одам унга асал ичирди. Кейин келиб айтди:
– Мен унга асал ичирдим. Аммо баттар ичини кеткизиб юборди.
Шунда Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам:
– Аллоҳнинг гапи рост, биродаринг қорни алдаган! – дедилар.

Пайғамбар алайҳиссалом шундай деганлар: “Кимда-ким ҳар ойда уч марта, наҳорда (оч қоринга) асал яласа, касалликнинг каттаси унга яқин йўламайди ”.

Мутахассислар илиқ сувда эритилган асалга Қуръон оятларини ўқиб дам солиб ичишни тавсия этишган. Айниқса, эрта тонгда ичилса, натижаси яхши бўлади.

Халқ табобатида асалнинг қуйидаги фойдалари зикр этилган:
– Асал турли касалликларни даволайди, одамни бардам-бақувват қилади;
– мижозни тозалайди, қоннинг томирларда юришини равонлаштиради, гўштни бузилишдан сақлайди;
– кўз хиралигидан халос этади;
– навқиронликни сақлаб қолиш, узоқ умр кўриш учун муттасил асал истеъмол қилиш тавсия этилади;
– қонга жуда тез сўрилади, уни тозалайди;
– микробларни ўлдиради;
– асал суви меъдани кучли қилади, иштаҳани очади, овқат ҳазмини яхшилайди;
– шамоллаш, ҳолсизлик, асаб тўқималари касалликларини даволайди;
– танасида модда алмашинуви бузилган кишиларга асал жуда фойдали;
– ошқозон-ичак яралари касалликларини даволайди, мияни озиқлантиради;
– юқори нафас йўллари, ўпка касалликлари, юрак, жигар, буйрак, асаб тўқималари, тери, кўз касалликлари ҳам асал ёрдамида муолажа қилинади;
– камқонликда асални малина билан бирга истеъмол қилиш тавсия этилади;
– ошқозон-ичак фаолиятини яхшилайди;
– ревматизмга қарши энг яхши дори;
– қон босимини туширади;
– терига суртилса, терининг ҳолатини яхшилайди;
– хотирани, ақлий қобилиятни кучайтиради;
– юракка қувват беради;
– овқат ҳазм бўлишини яхшилайди;
– грипп касаллиги олдини олишда, уни даволашда ҳам асал тенги йўқ малҳамдир;
– асал шарбати кишини тетик қилади, мия фаолиятини яхшилайди...

"Қуръон - қалблар шифоси" китобидан.

®Asal Olami
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
وَأَوْحَى رَبُّكَ إِلَى النَّحْلِ أَنِ اتَّخِذِي مِنَ الْجِبَالِ بُيُوتاً وَمِنَ الشَّجَرِ وَمِمَّا يَعْرِشُونَ ثُمَّ كُلِي مِن كُلِّ الثَّمَرَاتِ فَاسْلُكِي سُبُلَ رَبِّكِ ذُلُلاً يَخْرُجُ مِن بُطُونِهَا شَرَابٌ مُّخْتَلِفٌ أَلْوَانُهُ فِيهِ شِفَاء لِلنَّاسِ إِنَّ فِي ذَلِكَ لآيَةً لِّقَوْمٍ يَتَفَكَّرُونَ

“Роббинг асаларига: “Тоғлардан, дарахтлардан ва кўтарилган сўритоклардан уй тутгин. Сўнгра ҳамма мевалардан егин. Бас, Роббинг осон қилиб қўйган йўллардан юргин”, деб ваҳий қилди. Уларнинг қоринларидан турли рангдаги шароб чиқар. Унда одамлар учун шифо бордир. Албатта, бунда тафаккур қилувчилар учун оят-белги бордир”.

🍁АЛБАТТА ЎЗ ЯҚИНЛАРИНГИЗГА ҲАМ ТАРҚАТИНГ🍁

🌎 БИЗНИ КУЗАТИБ БОРИНГ‼️
👇👇👇👇👇👇👇👇
​​Бадандаги ёғни камайтириш учун 7 тавсия

Агар танангиздан бир неча кило ортиқча вазнни камайтиришни хоҳласангиз, қуйидаги тавсияларга риоя қилинг:


1. Ёғсиз сут ичишга одатланинг. Ушбу сутнинг мазаси унчалик яхши бўлмаса ҳам, соғлиғингиз учун фойдалидир. Қаҳва билан сут ичувчиларга ҳам ёғсиз сутдан фойдаланиш тавсия этилади.

2. Ёғи кам бўлган пишлоқ тановул қилинг. Пишлоқ эрталабки нонушта учун муносибдир. Баъзилар тушлик вақтида ҳам пишлоқдан фойдаланишади. Бироқ айрим пишлоқлар таркибида 20-30 фоизгача ёғ мавжуд. Бу каби пишлоқлардан парҳез қилиш лозим.

3. Фойдали ёғларни истеъмол қилинг. Масалан, зайтун ёғи. Зайтун ёғини эрталаб наҳорда бир қошиқ ёки салатлар билан истеъмол қилиш тавсия этилади.

4. Майонез ва кетчуплардан кам фойдаланинг. Сиз мазали бир салат тайёрлайсиз. Аммо унга майонез ёки кетчуп аралаштирсангиз, соғлом салатингиздан нишон ҳам қолмайди. Шу сабабдан салатларни табиий ҳолатида истеъмол қилиш фойдадан холи бўлмайди.

5. Сабзавот ва кўкатларни ёғда қовуришга одат қилган бўлсангиз, ушбу ошпазлик услубини ўзгартиринг. Таомларни қайнатиш ёки димлама қилиб пишириш мақсадга мувофиқ. Қовуриб тайёрланадиган таомлардан кам фойдаланинг.

6. Ширинликларни истеъмол қилишда эҳтиёт бўлинг. Зеро, турли торт, печенье ва бошқа ширин кулчалар таркибида қанд ва ёғ маҳсулотлари кўп учрайди. Бу маҳсулотлар организмда кўпроқ йиғилиб қолса, саломатликка путур етказади.

7. Ҳар ҳафтада балиқдан тайёрланган таомдан икки маротаба истеъмол қилинг. Балиқ таркибида мавжуд фойдали ёғ бошқа гўштлар ёғидан фарқ қилади.

“Саломатлик тақвими”да эълон қилинган материаллар асосида тайёрланди

🍁АЛБАТТА ЎЗ ЯҚИНЛАРИНГИЗГА ҲАМ ТАРҚАТИНГ🍁

🌎 БИЗНИ КУЗАТИБ БОРИНГ‼️
👇👇👇👇👇👇👇👇
Telegram | Instagram
​​Кашанданинг танаси

🚬Чекувчи одам ҳар куни ҳаёт учун зарур бўлган тоза ҳавони меъёрига нисбатан 10 фоизгача кам олади. Одам чекканида,
😵аввало унинг оғиз бўшлиғи,
👃бурун каваги,
🥱нафас йўли,
🩺сўнгра ўпкаси,
❤️юраги,
🩸қон томирлари шикастланади.

Ўпка яллиғланиши туфайли ундан юракка борадиган тоза ҳаво оқими ҳам камаяди. Оқибатда юрак чекмаган одамникидан кўра тезроқ уради. Қон босимини пайдо қилади. Томирларга зарарли томони шундаки, қонни лахталаштиради. Тутундаги никотин эса, асаб толаларидаги томир тортишига олиб келади. Бу ўз навбатида хотирани сусайтиради.

Кашандаликни ташлаш мумкин. Лекин уни аста-секин камайтириб бориш йўли билан амалга ошириш зарур. Шунингдек, чекишдан тийилиш учун турли дори-дармонлар ҳам бор. Энг асосий омил, ўз иродасини қўлга олишдир. Тамакининг барча тури, шунингдек, нос ҳам халқ табобатида гиёванд моддалар туркумига киритилган.

🍁АЛБАТТА ЎЗ ЯҚИНЛАРИНГИЗГА ҲАМ ТАРҚАТИНГ🍁

🌎 БИЗНИ КУЗАТИБ БОРИНГ‼️
👇👇👇👇👇👇👇👇
Telegram | Instagram
​​Қора седана ёги (холодный пресс)

Қандай касалликларга даво?
-седана асаб тизими касалликлари
-ички яралар
-гижжа
-аёллардаги оғриқли ва анормал ҳайз цикли
-рак касалликлари
-нафас олиш йўллари касалликлари
-кўнгил айниши ва қайт қилиш
-бўйрак ва жигар касалликлари
-бош ва тиш оғриғи
-шамоллаш
-кўз хасталиклари
-юрак
-ошқозон касалликларига даво сифатида қўлланилади
- ва яна кўплаб касалликларга даводир

Организмни мустаҳкамлаш учун овқатдан сўнг 1 чой қошиқ қора седана (кунлик миқдор, бундан кўпайтириш тавсия этилмайди) истеъмол қилинади.

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Қора дона ўлимдан бошқа ҳар бир дардга даводир», дедилар».

Икки шайх ва Термизий ривоят қилишган. Термизийнинг лафзи қуйидагича:
«Сизлар мана бу қора донани лозим тутинглар. Чунки унда сомдан бошқа барча дардга шифо бор. Сом – ўлимдир».

Огоҳлантириш
Ҳомиладор аёлларга ва аъзолари (жигар, буйраклар, юрак) трансплантация қилинган кишиларга қора седана ва седана ёғи истеъмол қилиш ман қилинади, уни истеъмол қилинганда организм иммунитети кўтарилади, бу эса жарроҳлик йўли билан қўйилган ўзга аъзоларнинг бегоналашувига олиб келиши мумкин.

Ҳар қандай седана ҳам ҳақиқий эмас. Седананинг заҳарли навлари ҳам ўсади.

Унутманг!!! Ҳар қандай тавсияни бажаришдан аввал мутахассис шифокорингиз билан маслаҳатлашинг.

100 миллиграмм

💰Нархи: 50.000 cўм
🚖Тошкент (шаҳар ичида) етказиб бериш:
Хизмат 15 000 сўм

Мурожат учун:
✍️Ёзма мурожаат
☎️+998909912040
☎️+998998912040

🍁АЛБАТТА ЎЗ ЯҚИНЛАРИНГИЗГА ҲАМ ТАРҚАТИНГ🍁

🌎 БИЗНИ КУЗАТИБ БОРИНГ‼️
👇👇👇👇👇👇👇👇
Telegram | Instagram
​​🧑‍💼ЭРКАК ВА АЁЛЛАР УЧУН👩‍💼
Эпимедиумли табиий гиёҳлар маъжуни

ХУСУСИЯТЛАРИ:
Эркаклар простата безининг аденомаси, простатит ва жинсий Қувватсизлик (импотенция) каби касалликларда яхши фойда беради.
Эркаклик жинсий ҳужайраси (сперматозоид) сонини кўпайтириб, унинг харакатчанлигини ва қуюқлигини оширади.
Эрта бўшалишни олдини олади ва жинсий алоқа давомийлигини таъминлайди.

Аёлларда жинсий майлнинг сустлиги ва жинсий аъзолар фаолияти хасталикларини енгишда.

Махсулот табиий бўлиб, таркибига шубхали моддалар Қўшилмаган!

Ўзига ўргатиб қоювчи хусусияти ёқ‼️

Таркиби:
асал
тут сиропи
гул чанги
эпимедиум экстракти (0,79%)
цератония мевалари кукуни
жўхори
занжабил
калган ўсимлиги илдизи
корица
мака перуанская
амирика женьшени
кизил женьшен
сибир женьшени
қичитқи ўт барглари
гинкго билоба
ошқовоқ
трибулус экстракти
кола барги
ванилин
глюкоза сиропи
кироллик жели

🇹🇷Туркияда ишлаб чикарилган.

💰Нархи:
43 грамм - 60.000 cўм
240 грамм - 140.000 cўм

🚖Тошкент (шаҳар ичида) етказиб бериш:
Хизмат 15 000 сўм

Мурожат учун:
✍️Ёзма мурожаат
☎️+998909912040
☎️+998998912040

🍁АЛБАТТА ЎЗ ЯҚИНЛАРИНГИЗГА ҲАМ ТАРҚАТИНГ🍁

🌎 БИЗНИ КУЗАТИБ БОРИНГ‼️
👇👇👇👇👇👇👇👇
Telegram | Instagram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
💐🌺 ЖУМА АЙЁМИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН!🤲🍀

💐🌺 АЛЛОҲИМ, жума кунида, сендан енгиллик, ҳурсандчилик кутиб турган бандаларинг бор, уларга хушхабар бер.
💐🌺 Сендан шифо сўраётганлар бор, уларга офият, шифо бер.
💐🌺 Сенинг раҳматингдан умидворлар бор, уларга раҳм қил.
💐🌺 Ҳақларига гўзал дуо кутаётган марҳумлар бор, уларнинг гуноҳларини авф эт.
💐🌺 АЛЛОҲИМ, жума кунида, бизларни, ота-оналаримизни, биз яхши кўрган кишиларни гуноҳларини авф этилганларингдан, улардан рози бўлганларингдан, гуноҳларини кечирганларингдан, Дўзахга ҳаром қилганларингдан, Жаннатий деб ёзганларингдан қилгин! АМИЙН!🤲

🌸ЖУМА МУБОРАК БЎЛСИН!🌸

Каналга уланиш 👉 Asal Olami
🤔Туркиянинг Rize ikizdere, Анзер яйловларида олинадаган "Анзер Баллы" асали
қимматбаҳо бўлиб 1 кг анзер асали 355 Ақш доллари қийматида сотилади.

Туркияниннг бошқа худутларида етиштирилган асаллар туристик сайёхлар учун 200 граммли шиша идишларда, асалнинг турига қараб ўртача 30-100 турк лирасида баҳоланиб сотилади . (1 USD = 0,26 TRЕ)

🍁АЛБАТТА ЎЗ ЯҚИНЛАРИНГИЗГА ҲАМ ТАРҚАТИНГ🍁

🌎 БИЗНИ КУЗАТИБ БОРИНГ‼️
💥Иммунитет учун кучли учлик 💪

1️⃣Кора седана ва асал
2️⃣Занжабл (имбирь) ва асал
3️⃣Асал, Седана, Занжабл, Ёнгок, Магиз, Писта, Бодом

🟢Вирус ва шамоллашларга карши
🟢Мияни кўвватлантириш учун
🟢Ичакларни тозалаш ва ёглаш учун
🟢Жисмоний кўвваттни ошириш учун

Нархи:
💰 250 грамм - 110.000 сўм
💰 500 грамм - 200.000 сўм

🚖Тошкент (шаҳар ичида) етказиб бериш:
Хизмат 15 000 сўм

Мурожат учун:
✍️Ёзма мурожаат
☎️+998909912040
☎️+998998912040

🌎 БИЗНИ КУЗАТИБ БОРИНГ‼️
👇👇👇👇👇👇👇👇
​​🍯Asal tarkibidagi donalar - Shakarmi⁉️🤔


🍯🐝Tajribali mijozlarimizning aksariyati asalni tushunishadi va asal kristallanishining tabiiy jarayon ekanligini tushunishadi, ammo bu shakar bilan aralashtirilgan asal deb da'vo qiluvchilarx bor ...🙄

🔴❗️Suyuq asalga shakar qo'shib ko'ring - u shunchaki eriydi!🤔
Xo'sh, asaldagi kristallar qayerdan kelib chiqadi va nega bir nav sentyabr oyida kristallanadi, ikkinchisi - keyingi yozgacha suyuq?

Asal glyukoza va fruktozadan iborat. Turli xilligiga qarab, ushbu ikki komponentning miqdori har xil.
Ko'proq glyukoza bo'lgan navlarda kristallanish juda tez sodir bo'ladi. Kristallar bu glyukoza! Har qanday asalda bor!
Kristallarning kattaligi asalning namligiga bog'liq, qanchalik ko'p bo'lsa, kristallarning kattaligi shunchalik katta bo'ladi!

❗️Kristallanish jarayoni yig'ilgan kundan boshlab 1-3 oy davom etadi. Bundan tashqari, asal o'zining asl suyuqligidan farqli o'laroq, engilroq soyaga ega bo'ladi!

🔥Tabiiy asalni sifatiga shubha qilmasdan tatib ko'rishni xohlaysizmi? Bizga murojaat qiling!
✍️Ёзма мурожаат
☎️+998909912040
☎️+998998912040
Asal Olami
Диққат чегирмалар❗️
Энди гурухга дустингизни таклиф қилсангиз...
🔴50та дўст - 5% чегирма
Харидингиз қиймати...
🔴 100.000 сўмдан ортик - 5% чегирма
Чегирмани амал қилиш муддати чекланмаган. Дўстларингизни таклиф қилиб, админга мурожаат қилинг ва махсулотлардан чегирмали нархларда харид қилинг.
Чегирма 1 марта амал қилади.
Asal Olami
🍎Олма саратон касаллигидан ҳимоя қилади‼️

Олма таркибида онкологик касалликлар келтириб чиқарадиган эркин радикаллар деб аталувчи моддалар таъсирини зарарсизлантира оладиган катта миқдорда антиоксидантлар мавжуд. Шунингдек унда тритерпеноидлар деб аталадиган органик бирикмалар сут безлари, жигар ва йўғон ичакда саратон ҳужайралари ўсишига барҳам беради.
Asal Olami

🍁АЛБАТТА ЎЗ ЯҚИНЛАРИНГИЗГА ҲАМ ТАРҚАТИНГ🍁

🌎 БИЗНИ КУЗАТИБ БОРИНГ‼️
👇👇👇👇👇👇👇👇
Аҳолининг соғлом овқатланишини таъминлаш бўйича президент қарори имзоланди

2021 йил 1 апрелдан бошлаб биринчи нав буғдой уни билан бир қаторда олий нав буғдой уни микронутриентлар билан бойитилган тақдирда республика ҳудудида реализация қилишга рухсат этилади.

🍁АЛБАТТА ЎЗ ЯҚИНЛАРИНГИЗГА ҲАМ ТАРҚАТИНГ🍁

🌎 БИЗНИ КУЗАТИБ БОРИНГ‼️
👇👇👇👇👇👇👇👇