ᶠˣ𝘼𝙎𝙏𝙍𝙊🎧
5 subscribers
9 photos
3 videos
3 links
🖤®️🖤
Download Telegram
#ilhom

Жума Арипов :
Биз сизларни малак ҳур дедик,
Пойингизда унсин чечаклар.
Мулойимсиз, меҳрга макон,
Сиз бор учун суюк эркаклар!

Азиза Норбоева:
Сизлар эса мардликда танҳо,
Биз ишонган боримизсизлар.
Омон бўлинг, бор бўлинг доим,
Суянгувчи тоғимизсизлар.

Дилдора Раҳмон қизи:
Асли, сизсиз ҳурмати чексиз.
Меҳрингиз-да беҳисоб, кексиз.
Ёрингизга муносиб бексиз,
Сиз биз учун буюк, эркаклар.

Жума Арипов:
Аллангизга жонимиз қурбон,
Юракларда номингиз қолар.
Сиз буюксиз аслида билинг,
Буюкларни туққан аёллар.

Азиза Норбоева:
Қалбда борки яна бир тилак,
Орзуларга бурканса юрак.
Тинчлигимиз қўриқчилари.
Сизлар борсиз яна не керак
Жума Арипов:
Таърифингиз сўзга етмайди,
Этагингиз қалбларга ришта.
Оила учун бир шамчироқсиз,
Меҳр номли гўзал фаришта.

Дилдора Раҳмон қизи:
Камтаринсиз,босиқ,меҳрибон.
Фарзанд учун минг жони қурбон.
Оиласин этиб фаровон,
Сиз биз учун буюк,эркаклар.

Азиза Норбоева:
Сизлар учун айтилар шеърлар,
Қалбимизда соғинч ялласи.
Кўзларида жо бўлган ўйлар,
Отабекни кутган палласи.

Жума Арипов:
Эркакнинг буюки пойингиз ўпар,
Чунки, Она дек зот сизлар аслида.
Омина, Ҳадича Ойиша каби,
Аёллар бўлгандир Одам наслида.

Дилдора Раҳмон қизи:
Не-не алплар зотидан бунёд
Бўлгансизлар,этмоқ керак ёд.
Ишқингизда чекарлар фарёд
Сиз биз учун буюк, эркаклар.

Жума Арипов:
Сизлар асли илҳом париси,
Нигоҳингиз айлайди хумор.
Рўмоллари ярашган бошга,
Отабеклар изингиз зор.

Рустам:
Сиз онасиз сингилсиз ва ёр,
Сизлар бор биз болмагаймиз хор,
Қалбингизда яшайди баҳор ,
Ҳурматдасиз доим аёллар.

Дилдора Раҳмон қизи:
Темур бобо шижоати бор.
Навоийдек байти бетакрор.
Бобур киби шайланиб шикор,
Сиз биз учун буюк, эркаклар.

Жума Арипов:
Эҳ бас келиш мушкул сизларга,
Меҳр билан мағлуб этарсиз.
Шунчалар сиз сахийсиз билдим,
Бир этак бахт бизга тутарсиз.

Азиза Норбоева:
Ўшал сиз садоқат бунёдкорисиз,
Шеърларим сиз ила тўкис, маъноли.
Бахт расмин чиз деса агарда менга,
Кўз олдимга келар мардлик тимсоли.

Рустам:
Гўзаллик тимсоли сизсиз аёллар ,
Сизларга тарифлар кўпи ҳам камдир.
Фақат сизлардадир доим ҳаёллар,
Ҳурматимиздасиз доим аёллар.

Дилдора Раҳмон қизи:
Гулгундирлар сиз сабаб қизлар.
Ҳаёсидан ловуллар юзлар.
Умрингизни тилабон бизлар,
Сиз биз учун буюк, эркаклар.

Жума Арипов:
Албатта, дунёда шуни билдикки,
Мардликда тимсол биз тўғри сўзингиз.
Оламни ҳайратга солган бир жиҳат,
Садоқатга тимсол асли ўзингиз.

Азиза Норбоева:
Дилдаги гапларни айтамиз сизга,
Сиз бизга матонат, сиз бизга тиргак.
Аёлни эъзозлаб кўксини тутган,
Қалбида меҳрла бор бўлсин эркак.

Рустам:
Мардларни аслида яратган она,
Тунлари ухламай аллалар айтар.
Бошингизда бўлай ўзим парвона,
Ҳурматимиздасиз доим аёллар.

Азиза Норбоева:
Ҳар сўзда бир жиҳат ажралиб турган,
Сиз ила қалбимиз ғурурли ҳар дам.
Тарифда тенгсизсиз, мардликда танҳо,
Сизлар бор ташлаймиз юксакка қадам.

Рустам:
Бошидан рўмоли тушмаган ҳеч ҳам,
Эркакнинг ғурурин сақлаган ҳар дам,
Меҳрингизни чеки ёқдир бир олам,
Ҳурматимиздасиз доим аёллар.

Дилдора Раҳмон қизи:
Аразлабон синаймиз сизларни обдон.
Дейсиз-а: "Бунча бу бўлмаса гапдон".
Кўрсатасиз меҳрингиз асли минг чандон,
Сиз биз учун буюк, азиз эркаклар.

Рустам:
Уни кўрса ҳатто, уялар ой ҳам,
Ҳавасла қарайди энг гўзал гул ҳам,
Тарифласа тарифингиз тугамас ҳеч ҳам,
Ҳурматимиздасиз доим аёллар.

Азиза Норбоева:
Акамсиз меҳрибон, укамсиз ғамхўр,
Энг оғир кунимда тургувчи ҳам сиз.
Қалбдаги чарх урган тилагим сизга,
Алпомиш наслига бўлинг яхши из.

Рустам:
Миллионлаб байтларим аталган сизга,
Хаёлда яхшилик ўйлаган қизга,
Бир нарсани билинг кераксиз бизга,
Ҳурматимиздасиз доим аёллар.



*Ижодкорларга раҳмат

10-12-2022 01:36