Аt-Tavfiq.uz | Jidda.uz
4.99K subscribers
18.9K photos
7.93K videos
54 files
19.3K links
Андижон шаҳар "Жиддаи муборак" жоме
масжиди имом-хатиби Муҳаммад Исхоқ домла Мўминовнинг расмий, диний, маърифий канали.

https://youtube.com/channel/UCBUH9S1VLztl8rNaptO7f2g

https://www.instagram.com/at_tavfiquz/

Саволлар учун @AtTavfiq_uzbot
Download Telegram
КАСАЛ ҚЎЙНИ СЎЙГАНДА ҲЕЧ ҚАНДАЙ ҲАРАКАТ СЕЗИЛМАСА
#ҳалол_ҳаром

875-CАВОЛ: Бир қўйимиз касал бўлиб қолган эди, ҳалоллаш учун сўйганимда қон чиқди, лекин ҳеч қандай ҳаракатни сезмадим. Шуни ҳукми қандай бўлади?

💬 ЖАВОБ: Бис
миллаҳир Роҳманир Роҳим.
Касал қўйни сўйганда ҳеч қандай ҳаракат сезилмай, фақат қон чиқса, у ҳолда қаралади: қон худди тирик ҳайвондаги каби шиддат билан отилиб чиқса, уни гўшти ҳалол. Агар қон тирик ҳайвонники каби чиқмасдан секин оқса, уни гўшти ҳалол эмас, чунки ўлган ҳайвоннинг қони ҳам дарров қотиб қолмайди. Бу мавзуда “Жавҳаротун-наййира” китобида шундай дейилади:

وَإِنْ ذَبَحَ شَاةً أَوْ بَقَرَةً وَتَحَرَّكَتْ وَخَرَجَ مِنْهَا الدَّمُ أُكِلَتْ وَإِنْ لَمْ تَتَحَرَّك وَلَمْ يَخْرُجْ مِنْهَا الدَّمُ لَمْ تُؤْكَلْ وَإِنْ تَحَرَّكَتْ وَلَمْ يَخْرُجْ مِنْهَا الدَّمُ أُكِلَتْ وَإِنْ خَرَجَ مِنْهَا الدَّمُ وَلَمْ تَتَحَرَّك وَخُرُوجُهُ مِثْلُ مَا يَخْرُجُ مِنْ الْحَيِّ أُكِلَتْ عِنْدَ أَبِي حَنِيفَةَ وَبِهِ نَأْخُذُ كَذَا فِي الْيَنَابِيعِ

“Қўй ёки сигирни сўйганда, у ҳаракатланса ва қон чиқса, гўшти ейилади. Агар ҳаракатланмаса ва қон чиқмаса, гўшти ейилмайди. Агар ҳаракатлансаю қон чиқмаса ҳам, гўшти ейилади. Қон чиқсаю ҳаракатланмаса, қон чиқиши худди тирик ҳайвонники каби бўлса, Абу Ҳанифа раҳимаҳуллоҳнинг наздида ейилади. Мана шу гапни оламиз. “Янобиъ” китобида шундай келган”.

Яна
шуни билиш керакки, ҳайвоннинг баъзи ҳаракатлари унинг тириклигини билдириб турса, баъзилари эса, унинг ўлганига далолат қилади. Бу ҳақда “Баҳрур-роиқ” китобида шундай дейилади:

وَ قَالَ مُحَمَّدُ بْنُ سَلَمَةَ : إنْ فَتَحْتَ فَاهَا لَا تُؤْكَلْ ، وَإِنْ ضَمَّتْهُ تُؤْكَلُ ، وَإِنْ فَتَحَتْ عَيْنَهَا لَا تُؤْكَلُ ، وَإِنْ ضَمَّتْ عَيْنَهَا أُكِلَتْ ، وَإِنْ مَدَّتْ رِجْلَهَا لَا تُؤْكَلُ ، وَإِنْ ضَمَّتْهَا تُؤْكَلُ ، وَإِنْ قَامَ شَعْرُهَا تُؤْكَلُ ، وَإِنْ نَامَ لَا تُؤْكَلُ وَهَذَا صَحِيحٌ لِأَنَّ الْحَيَوَانَ يَسْتَرْخِي بِالْمَوْتِ فَفَتْحُ الْفَمِ وَالْعَيْنِ وَمَدُّ الرِّجْلِ وَنَوْمُ الشَّعْرِ عَلَامَةُ الْمَوْتِ لِأَنَّهَا اسْتِرْخَاءٌ ، وَضَمُّ الْفَمِ وَتَغْمِيضُ الْعَيْنِ وَقَبْضُ الرِّجْلِ وَقِيَامُ الشَّعْرِ لَيْسَ بِاسْتِرْخَاءٍ بَلْ حَرَكَاتٌ تَخْتَصُّ بِالْحَيِّ فَتَدُلُّ عَلَى الْحَيَاةِ ،

“Муҳаммад ибн Салама айтади: "(Агар касал қўйни сўйганда) оғзини очса, ейилмайди, оғзини юмса, ейилади. Кўзини очса, ейилмайди, кўзини юмса, ейилади. Оёғини чўзса, ейилмайди, оёғини йиғиб олса, ейилади. Юнглари тикка бўлса, ейилади, жунлари ётиб қолса, ейилмайди. Бу сўз саҳиҳдир. Чунки ҳайвон ўлса, бўшашади. Оғизни очиш, кўзни очиш, оёқни чўзиш, юнгни ётиши ўлим аломати, чунки бу нарсалар бўшашишдир. Оғизни юмиш, кўзни юмиш, оёқни йиғиб олиш, юнги тик бўлиши, тирикка хос бўлган ҳаракатдир. Демак бу ишлар ҳайвонниг тирик эканлигига далолат қилади”.

Шаръ
ий сўйишдан аввал тириклиги аниқ бўлиб турган ҳайвоннинг гўшти ҳар қандай ҳолатда ҳалолдир. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.

At-Tavfiq uz расмий саҳифалари:

Telegram | Facebook | Youtube
ЗАНЖИРЛИ ЯЪНИ ТАРМОҚЛИ МАРКЕТИНГ ЖОИЗМИ?
#ҳалол_ҳаром

912-CАВОЛ: Айрим фирмалар уларнинг маҳсулотини сотиб олганингиз учун сизга бошқа харидор олиб келиш ҳуқуқини тақдим этади. Улар қўйган шартларга кўра ва улар айтган миқдорда харидор олиб келсангиз сизга маълум миқдорда маблағ ёки биронта қимматбаҳо буюм берадилар. Бу иш жоизми?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Бугунги кунда бу иш турли кўринишларда ва турли шартларга кўра амалга оширилмоқда. Лекин уларнинг барчасида топиладиган ҳолат яъни уларни жамлаб турувчи нарса маҳсулот сотиб олган шахс занжир қаторига қўшилади ва бошқа харидорлар излашга киришади. Гоҳида муваффақиятга эришиб маълум маблағларга эга бўлиши мумкин.

Бу ишларнинг шаръий ҳукми келишув шартлари ва ҳолатларига қараб ўзгариб боради:

1. Агар маҳсулотни сотиб олишда савдо занжирига қўшилиш яъни бошқа харидор олиб келиш шарт қилинса бу бай фосид ҳисобланади. Масалан, бир пачка дорини 100 долларга бошқа харидор олиб келиш шартига кўра сотилса жоиз эмас.

2. Агар маҳсулотни сотиб олишда савдо занжирига қўшилиш шарт қилинмаса ва сотиб олувчи унга қўшилмаса бу бошқа оддий байлар каби жоиз ҳисобланади.

3. Агар маҳсулотни сотиб олишда савдо занжирига қўшилиш шарт қилинмаса, лекин маҳсулот ўзинининг бозордаги ҳақиқий қийматидан юқори нархга сотилса савдо занжирига қўшилиш учун уни сотиб олиш жоиз эмас. Масалан, баъзи фирмалар 200 долларлик дорини 500 долларга сотади ва сотиб олувчига "Хоҳласангиз занжирга қўшилинг ва даромад олинг, хоҳласангиз йўқ, шарт эмас" деб айтади. Сотиб олувчининг асл мақсади дори эмас, балки ана шу занжирга қўшилиб олиш бўлса бай жоиз эмас.

4. Агар маҳсулот ўз нархида сотилаётган бўлса ва уни сотишда занжирга қўшилиш шарт қилинмаса, лекин уни сотиб олувчи занжирга қўшилиб даромад топиш учун сотиб олса ва унга қўшилса бу олдинги байдан алоҳида иш ҳисобланади. Фиқҳий қоидаларга кўра у воситачи ёки даллол ҳисобланади. Бунда воситачига ҳақ бериш масаласи асосида ҳукм чиқарилади. Одатда бу шаклда юритиладиган келишувларда воситачи бир нечта, масалан иккита харидор топсагина бериладиган маблағга ҳақли бўлади. Бу тариқа келишув ҳам жоиз эмас.

Бундан ташқари у ўзи топган харидорлар орқали топилган одамлар ҳисобидан ҳам маблағ олиш ҳуқуқига эга бўлади. Бу хусусда Муҳаммад Тақий Усмоний ҳафизаҳуллоҳ қуйидагиларни айтади: "Тажриба шуни кўрсатдики, ушбу ҳолатларда сотилаётган маҳсулот қимматбаҳо, гоҳида бозорлардан топилмайдиган нарса бўлади. Одамлар уни савдо занжирига қўшилиш учунгина сотиб оладилар. Бундан олдинроқ фирмалар маҳсулотни сотмасдан ҳам бу ишни амалга оширганлар. Улар одамлардан яхшигина пул олиб уларнинг қўлига биргина карточка берганлар. Карточкани олган одам занжирга қўшилган ва бошқа одамларни унга қўшиб маълум миқдорга етганда маълум маблағларни қўлга киритган. Бу айни қиморнинг ўзгинаси ҳисобланади. Бу "Пирамида.." деб аталади. Кўп давлатлар бу шаклдаги савдо амалиётини қонун билан таъқиқлаб қўйдилар. Шундан кейин улар карточка ўрнига баъзи маҳсулотларни нархидан баландроқ нарх эвазига сота бошладилар. Лекин, мазмун ва мақсад пирамида системасининг айни ўзи. Буни кўп давлатлар ҳали таъқиқламади. Лекин шариат ҳукмига кўра бу жоиз эмас. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.

🌐https://t.me/subh_uz

At-Tavfiq uz расмий саҳифалари:

https://t.me/at_tavfiquz

https://www.facebook.com/At-Tavfiquz-106868084924457/

https://youtube.com/channel/UCBUH9S1VLztl8rNaptO7f2g
АЁЛЛАР ЭРКАК САРТАРОШГА СОЧ ОЛДИРИШИ МУМКИНМИ?
#ҳалол_ҳаром

918-CАВОЛ: Эркаклар аёл сартарошга соч олдириши ёки аёллар эркак сартарошга соч олдириши мумкинми?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Бу иш жоиз эмас. Аллоҳ таоло Қуръони каримда шундай марҳамат қилган.

قُلْ لِلْمُؤْمِنِينَ يَغُضُّوا مِنْ أَبْصَارِهِمْ وَيَحْفَظُوا فُرُوجَهُمْ ذَلِكَ أَزْكَى لَهُمْ إِنَّ اللَّهَ خَبِيرٌ بِمَا يَصْنَعُونَ (30)وَقُلْ لِلْمُؤْمِنَاتِ يَغْضُضْنَ مِنْ أَبْصَارِهِنَّ وَيَحْفَظْنَ فُرُوجَهُنَّ وَلَا يُبْدِينَ زِينَتَهُنَّ إِلَّا مَا ظَهَرَ مِنْهَا وَلْيَضْرِبْنَ بِخُمُرِهِنَّ عَلَى جُيُوبِهِنَّ..... (31)

“(Эй Муҳаммад!) Мўминларга айтинг, кўзларини (номаҳрам аёллардан) қуйи тутсинлар ва авратларини (зинодан) сақласинлар! Мана шу улар учун энг тоза (йўл)дир. Албатта, Аллоҳ улар қилаётган (сир) синоатларидан хабардордир. (30) Мўминаларга ҳам айтинг, кўзларини (номаҳрам эркаклардан) қуйи тутсинлар ва авратларини (зинодан) сақласинлар! Шунингдек, (одатда) кўриниб турадиганидан бошқа зийнатларини кўрсатмасинлар ва рўмолларини кўкраклари узра тушириб олсинлар!.... (31)” (Нур сурасининг 30, 31 оятлар).

Аллоҳ таоло ушбу ояти каримада эркагу аёлларни кўзларини ўзгаларнинг қараш ҳаром бўлган аъзоларидан тийишга буюрмоқда.

عن حذيفة رضي الله عنه قال : قال رسول الله صلى الله عليه وآله وسلم : النظرة سهم من سهام إبليس مسمومة فمن تركها من خوف الله أثابه جل وعز إيمانا يجد حلاوته في قلبه.

Ҳузайфа розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам : Назар шайтоннинг заҳарланган ўқларидан бир ўқдир. Ким Аллоҳдан қўрқиб уни тарк этса, Аллоҳ таоло унинг мукофотига қалбида ҳаловатини топадиган иймонни ато қилади” (Ҳоким ривояти).

Эркаклар эркак сартарошга соч олдириши аёллар аёл сартарошга бориши мумкин. Номаҳрамлар назар солиш, уларни сочини ёки баданини ушлаш, инсонни қалбига фитна ва ёмон ҳаёлларни солади. Бу эса кишини зино каби ҳарм ишга тушиб қолишига сабаб бўлади. Шариатнинг умумий қоидасига кўра гуноҳ ишга олиб борадиган ишлар ҳам гуноҳ саналади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.

🌐https://t.me/subh_uz
АРЗОН НАРХДА ОЛИБ, КЕЙИН ҚИММАТГА СОТСАМ БЎЛАДИМИ?
#ҳалол_ҳаром

924-CАВОЛ: Мен тойсомон (пресс сомон) сезонида арзон нархда олиб, кейин қимматга сотсам бўладими?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Ушбу савол эҳтикор масаласига оид савол. Ушбу масалага оид саволлар кўп бўлгани учун жавобга кенгроқ тўхталиб ўтишга ҳаракат қиламиз. Хадиси шарифларда эҳтикор хато ва лаънатга дучор қилувчи иш эканлиги таъкидланади. Эҳтикор ўзи нима? Эҳтикор луғатда бир нарсани қиммат бўлиши учун ушлаб туришга айтилади. Шариат истелоҳида эса инсонлар ва ҳайвонлар озуқасини сотиб олиш ва қимматлагунча ушлаб туришдир (Раддул муҳтор). Аксар фуқаҳолар эҳтикор озуқаларда бўлишини айтадилар. Эҳтикор ҳаром бўлиши учун бир неча шартлар мавжуд. Бу хусусда Ибн Қудома шундай дейди: "Учта шарт топилса эҳтикор ҳаром ҳисобланади.

Биринчи шарт сотиб олиш. Яъни ўзи яшаётган шаҳар ёки қишлоқдан сотиб олиш. Агар бошқа узоқ шаҳарлардан олиб келса ёки ўзи етиштирган нарсани сақлаб қўйса эҳтикор ҳисобланмайди.

Иккинчи шарт сотиб олинган нарса озуқа бўлиши керак. Озуқа бўлмаган нарсалар, масалан кийим-кечаклар ёки асосий озуқа бўлмаган нарсалар, масалан ширинликлар, асал каби нонхуруш учун ишлатиладиган нарсаларда эҳтикор юзага келмайди.

Учинчи шарт аҳолига зарар бўлиши. Бу икки ҳолатда юзага келади. Биринчиси кичкина шаҳар ёки қишлоқларда. Лекин катта ва кенг шаҳарларда эҳтикор ҳаром бўлмайди. Чунки уларда маълум миқдордаги нарсани сотиб олиш аҳолининг турмушига таъсир этмайди. Иккинчиси танглик ва қимматчилик ҳолатида шаҳарга кириб келган карвонни савдогарлар кутиб олиб сотиб олсалар. Лекин арзончилик вақтда сотиб олиб қўйиш ҳаром ҳисобланмайди. (Муғний, баъзи ўзгаришлар билан).

Юқоридагилардан шуни хулоса қилиш мумкинки, танглик ва қаҳатчилик бўлмаган ҳолатларда ва одамларга зарар бўлмайдиган вақтларда сомонни ёки умуман бошқа маҳсулотларни, масалан, дон маҳсулотлари, мева ва сабзовотни олиб сақлаш ва кейин қимматга сотиш жоиздир. Шунингдек, бошқа узоқ юртлардан олиб келиб ёки ўзи етиштирган маҳсулотларни сақлаб қўйиш шариатда жоиздир. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

At-Tavfiq uz расмий саҳифалари:

https://t.me/at_tavfiquz

https://www.facebook.com/At-Tavfiquz-106868084924457/

https://youtube.com/channel/UCBUH9S1VLztl8rNaptO7f2g
ТУРЛИ МАҲСУЛОТЛАРНИ СОТИБ ОЛИШ УЧУН ҚЎЙИЛГАН БОНУС ЁКИ СОВРИНЛАРНИ ОЛИШ ЖОИЗМИ?
#Савол #ҳалол_ҳаром

CАВОЛ: Бугунги кунда жуда кўп маҳсулот ишлаб чиқарувчилар ёки сотувчилар томонидан маълум маҳсулотни сотиб олган инсон учун турли бонус ёки совринлар қўшиб берилмоқда, масалан маҳсулот ичидан турли ютуқлар чиқмоқда. Бу диний жиҳатдан қанчалик тўғри, қиморга ўхшаб қолмаяптими?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Бу ишлаб чиқарувчи ёки сотувчининг ихтиёридаги нарса. У харидор учун сотилган нарсаларга қўшимча нарса қўшиб бериши жоиз. Лекин ушбу ҳолатда учта шарт топилиши керак. Бу уч шарт топилмаса бу иш қиморга ўхшаб қолади.

1️⃣ Ишлаб чиқарувчи ёки сотувчи шу соврин ёки бонус қўйилгани учун маҳсулотнинг нархини ошириб қўймаслиги керак. Масалан, маълум ичимликни сотиб олганларга соврин ваъда қилинмоқда. У ичимлик аслида 5 минг сўм туради, лекин соврин қўйилгани учун 6 минг сўмга сотиляпти. Бу жоиз эмас. Сабаби бу моҳиятан қиморга айланиб қолмоқда. Чунки харидор 5 минглик нарсага 6 минг яъни минг сўм ортиқча пул беряпти. Натижада минг сўмдан ортиқча йиғилган пул кимгадир соврин бўлиб қайтяпти. Бу ўртага минг сўмдан пул ташлаб, кейин кимдир ютиб оладиган қиморнинг айни ҳолатидир. Аммо ичимлик ўз нархи яъни 5 мингга сотилса харидорлар маҳсулотни ўзининг нархига сотиб олган ва сотувчи тамонидан қўйилган қўшимча совринни совға сифатида олган бўлади.

2️⃣ Маҳсулотлар учун бонус тақдим қилиш сифатсиз ёки сохта маҳсулотни ўтказиш учун алдов йўли билан амалга оширилмаслиги керак.

3️⃣ Бундай маҳсулотларни сотиб олаётган кишининг мақсади ўша маҳсулотни истеъмол қилиш ёки ундан фойдаланиш бўлиши керак. Фақат мукофотни кўзлаб сотиб олса жоиз эмас.

Маълум нарсани сотиб олган харидорлар ўртасида қуръа орқали бериладиган совринларнинг ҳукми ҳам юқоридаги шартлар асосида жоиз ҳисобланади.

Олдиндан эълон қилмасдан қўшиб бериш, масалан тарозуда оғирроқ қилиб бериш ёки донасини кўпайтириб бериш жоиздир. Валлоҳу аълам.

Манба: Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази материали асосида тайёрланди.

At-Tavfiq uz расмий саҳифалари:

https://t.me/at_tavfiquz

https://www.facebook.com/At-Tavfiquz-106868084924457/

https://youtube.com/channel/UCBUH9S1VLztl8rNaptO7f2g
ТУРЛИ МАҲСУЛОТЛАРНИ СОТИБ ОЛИШ УЧУН ҚЎЙИЛГАН БОНУС ЁКИ СОВРИНЛАРНИ ОЛИШ ЖОИЗМИ?
#Савол #ҳалол_ҳаром

CАВОЛ: Бугунги кунда жуда кўп маҳсулот ишлаб чиқарувчилар ёки сотувчилар томонидан маълум маҳсулотни сотиб олган инсон учун турли бонус ёки совринлар қўшиб берилмоқда, масалан маҳсулот ичидан турли ютуқлар чиқмоқда. Бу диний жиҳатдан қанчалик тўғри, қиморга ўхшаб қолмаяптими?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Бу ишлаб чиқарувчи ёки сотувчининг ихтиёридаги нарса. У харидор учун сотилган нарсаларга қўшимча нарса қўшиб бериши жоиз. Лекин ушбу ҳолатда учта шарт топилиши керак. Бу уч шарт топилмаса бу иш қиморга ўхшаб қолади.

1️⃣ Ишлаб чиқарувчи ёки сотувчи шу соврин ёки бонус қўйилгани учун маҳсулотнинг нархини ошириб қўймаслиги керак. Масалан, маълум ичимликни сотиб олганларга соврин ваъда қилинмоқда. У ичимлик аслида 5 минг сўм туради, лекин соврин қўйилгани учун 6 минг сўмга сотиляпти. Бу жоиз эмас. Сабаби бу моҳиятан қиморга айланиб қолмоқда. Чунки харидор 5 минглик нарсага 6 минг яъни минг сўм ортиқча пул беряпти. Натижада минг сўмдан ортиқча йиғилган пул кимгадир соврин бўлиб қайтяпти. Бу ўртага минг сўмдан пул ташлаб, кейин кимдир ютиб оладиган қиморнинг айни ҳолатидир. Аммо ичимлик ўз нархи яъни 5 мингга сотилса харидорлар маҳсулотни ўзининг нархига сотиб олган ва сотувчи тамонидан қўйилган қўшимча совринни совға сифатида олган бўлади.

2️⃣ Маҳсулотлар учун бонус тақдим қилиш сифатсиз ёки сохта маҳсулотни ўтказиш учун алдов йўли билан амалга оширилмаслиги керак.

3️⃣ Бундай маҳсулотларни сотиб олаётган кишининг мақсади ўша маҳсулотни истеъмол қилиш ёки ундан фойдаланиш бўлиши керак. Фақат мукофотни кўзлаб сотиб олса жоиз эмас.

Маълум нарсани сотиб олган харидорлар ўртасида қуръа орқали бериладиган совринларнинг ҳукми ҳам юқоридаги шартлар асосида жоиз ҳисобланади.

Олдиндан эълон қилмасдан қўшиб бериш, масалан тарозуда оғирроқ қилиб бериш ёки донасини кўпайтириб бериш жоиздир. Валлоҳу аълам.

Манба: Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази материали асосида тайёрланди.

At-Tavfiq uz расмий саҳифалари:

https://t.me/at_tavfiquz

https://www.facebook.com/At-Tavfiquz-106868084924457/

https://youtube.com/channel/UCBUH9S1VLztl8rNaptO7f2g
СИРКА ҲАҚИДА
#ҳалол_ҳаром

1020-CАВОЛ: Сирка қандай таёрланса, ҳалол бўлади?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Сирка нон ва таомларга қўшиб истемол қилинадиган ҳалол нонхуракдир. Бу ҳақида Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васаллам:

"نِعْمَ الإِدامُ الخَلُّ" (رواه الامام مسلم)

“Сирка қандай яхши нонхўрак”, дедилар.

Сиркани узум, анжир, олма, хурмо, шотут ва бошка ширин меваларнинг шарбатидан тайёрланади. Яна майизга ўхшаган қурук меваларни, буғдой, арпага ўхшаган дон маҳсулотларини сувга ивитиб ёки асални сувга аралаштириб тайёрласа ҳам бўлади. Сирка тайёрлашда аввал мева шарбатини ёки қуруқ мева ивитилган сувни бирор сопол кўза ёки хумчага, ё булмаса шиша идишга солинади, ачиб қайнаш учун қуёш тушадиган жойга қўйилади. Бу ҳолатда аввал ачийди, кўпиклар ҳосил қилиб қайнайди, 10-20 кунларда қайнаши тўхтайди. Уни сузиб, унга тайёр сиркадан (масалан 1литрга 100 гр миқдорида) қўшилади ва бу аралашмани таъми нордон ҳолга келгунча идишни оғзини маҳкамлаб қўйилади. Хуллас, таъми нордон ҳолга келиб, аччиқлик таъми кетса сирка тайёр бўлади.

"ﻭﺇﻧﻤﺎ ﻳﻌﺮﻑ اﻟﺘﺨﻠﻞ ﺑﺎﻟﺘﻐﻴﺮ ﻣﻦ اﻟﻤﺮاﺭﺓ ﺇﻟﻰ اﻟﺤﻤﻮﺿﺔ ﺑﺤﻴﺚ ﻻ ﻳﺒﻘﻰ ﻓﻴﻬﺎ ﻣﺮاﺭﺓ ﺃﺻﻼ
ﻋﻨﺪ ﺃﺑﻲ ﺣﻨﻴﻔﺔ ﺭﺿﻲ اﻟﻠﻪ ﻋﻨﻪ" (بدائع الصنائع)

“Албатта, хамр (май, маст қилувчи ичимлик)ни сиркага айланиши, аччик таъмдан, нордонга ўзгариши билан билинади. Имом Абу Ҳанифа раҳимаҳуллоҳ асло аччик таъм қолмасликни таъкидлайдилар” (“Бадоиъ ас-саноиъ” китоби). Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

YouTube | Instagram | Facebook | Telegram

At-Tavfiq uz расмий саҳифаларимизга обуна бўлинг!

Telegram Youtube

Facebook Instagram
СИРКА ҲАҚИДА
#ҳалол_ҳаром

1020-CАВОЛ: Сирка қандай таёрланса, ҳалол бўлади?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Сирка нон ва таомларга қўшиб истемол қилинадиган ҳалол нонхуракдир. Бу ҳақида Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васаллам:

"نِعْمَ الإِدامُ الخَلُّ" (رواه الامام مسلم)

“Сирка қандай яхши нонхўрак”, дедилар.

Сиркани узум, анжир, олма, хурмо, шотут ва бошка ширин меваларнинг шарбатидан тайёрланади. Яна майизга ўхшаган қурук меваларни, буғдой, арпага ўхшаган дон маҳсулотларини сувга ивитиб ёки асални сувга аралаштириб тайёрласа ҳам бўлади. Сирка тайёрлашда аввал мева шарбатини ёки қуруқ мева ивитилган сувни бирор сопол кўза ёки хумчага, ё булмаса шиша идишга солинади, ачиб қайнаш учун қуёш тушадиган жойга қўйилади. Бу ҳолатда аввал ачийди, кўпиклар ҳосил қилиб қайнайди, 10-20 кунларда қайнаши тўхтайди. Уни сузиб, унга тайёр сиркадан (масалан 1литрга 100 гр миқдорида) қўшилади ва бу аралашмани таъми нордон ҳолга келгунча идишни оғзини маҳкамлаб қўйилади. Хуллас, таъми нордон ҳолга келиб, аччиқлик таъми кетса сирка тайёр бўлади.

"ﻭﺇﻧﻤﺎ ﻳﻌﺮﻑ اﻟﺘﺨﻠﻞ ﺑﺎﻟﺘﻐﻴﺮ ﻣﻦ اﻟﻤﺮاﺭﺓ ﺇﻟﻰ اﻟﺤﻤﻮﺿﺔ ﺑﺤﻴﺚ ﻻ ﻳﺒﻘﻰ ﻓﻴﻬﺎ ﻣﺮاﺭﺓ ﺃﺻﻼ
ﻋﻨﺪ ﺃﺑﻲ ﺣﻨﻴﻔﺔ ﺭﺿﻲ اﻟﻠﻪ ﻋﻨﻪ" (بدائع الصنائع)

“Албатта, хамр (май, маст қилувчи ичимлик)ни сиркага айланиши, аччик таъмдан, нордонга ўзгариши билан билинади. Имом Абу Ҳанифа раҳимаҳуллоҳ асло аччик таъм қолмасликни таъкидлайдилар” (“Бадоиъ ас-саноиъ” китоби). Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

Telegram

👉 https://t.me/at_tavfiquz
КОМПЪЮТЕР ГРАФИКАСИДАН ФОЙДАЛАНИШ ЖОИЗМИ?
#ҳалол_ҳаром

1016-CАВОЛ: Мен киноларда графика билан шуғуланаман, бунда оддий кадрлардаги инсонларни юз қиёфасига жароҳат етказилган ҳолатлар ва ўқ отилиб инсонга жароҳат етказган ҳолатлар компьютер графикасида тайёрланади ва бундан ташқари кўп тарихий филмлар учун бўри ва йўлбарс каби йиртқич ҳайвонларни компьютерда худди хақиқий ва жонлидек ясалади, саволим шундан иборатки: мен графикада кадрда бўлмаган ҳайвонларни ясаб уларни филмларда ишлатишим мумкинми ва филмда инсонга жароҳат ҳолатларида юзига ўзгартириш киритиб зомби ҳолатларига киритишим мумкинми ва мен бу графикачи иши касби орқали гуноҳкор бўлмайманми? Бу касб шариатимизда ҳалолми ёки ҳаром?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Кино ва мультфилм ишлаб чиқаришда компьютер графикасидан фойдаланиш масаласида замонамиз уламолари турлича фикр билдирганлар. Баъзи уламолар шариатимизда инсонни, жонли нарсаларнинг суратини тўла ҳолда чизиш тақиқлангани эътиборидан уни жоиз эмас, дейишган. Ушбу уламолар ўз сўзларига Имом Муслим ва бошқа бир қанча муҳаддислар ривоят қилган расм чизишнинг мумкин эмаслиги борасидаги ҳадисларни далил қиладилар. Жумладан, Набий саллаллоҳу алайҳи васаллам: “Қиёмат куни Aллоҳнинг ҳузурида энг қаттиқ азобда бўладиган одамлар мусаввирлардир”, – деганлар. Бу мазмундаги ҳадислар кўплаб саҳобалар томонидан ривоят қилинган бўлиб, уларга кўра жонли нарсаларнинг суратини чизишга изн йўқлиги, одамлар ўша суратларни илоҳ қилиб олишлари хавфи борлиги, натижада эътиқодий бузилишлар юзага келиши айтиб ўтилган. Айниқса, жонли нарсаларнинг суратини чизишда инсон Аллоҳнинг яратганига ўхшатишга уриниш маъноси борлиги ҳадисларда очиқ таъкидланган.
Шунингдек, замонамиздаги кўпчилик уламолари компьютер графикасидан фойдаланиш жоиз эканига фатво берганлар. Ушбу уламоларнинг таъкидлашларича, компъютер графикаси орқали яратилган сурат – фотосурат ва киноматографик суратлар кабидир. Зеро, буларнинг барчасида акс олиш ва уни электрон экранда намоён қилиш бор.
Қолаверса, бунда инсон томонидан Аллоҳ таоло яратган нарсага ўхшатишга уриниш, ундай нарсаларга ибодат қилиш маъноси ҳам йўқ. Электрон фото худди ойнага акс тушгандек гап. Фақат бу ерда тасвирнинг акси ойнада забт бўлиб қолмайди, балки фотода забт бўлиб, уни қоғозга чиқариш мумкин бўлади.
Мисрнинг фатво ҳамда Исломий тадқиқотлар уюшмасининг уламолар Кенгаши 2010 йил декабрь ойида бўлиб ўтган ўн иккинчи мажлисида “Ислом аҳкомлари ва одобларини таълим беришда қўлланиладиган анимацион расмларнинг ҳукми”га доир 161-сонли Қарорини эълон қилган. Унда мусулмон ёшларни таълим-тарбияси ҳамда исломий маданиятини ривожлантиришда электрон расмларни яратиш жоиз экани таъкидланган.
Хулоса қилиб айтганда, замонамизнинг кўпчилик уламолари эълон қилган фатво – компьютер графикасидан фойдаланишнинг жоиз экани далил жиҳатдан қувватли ва замон руҳига мос саналади. Чунки ҳозирги пайтда динимиз душманлари томонидан компьютер графикасидан кенг фойдаланган ҳолда оломонча маданиятини сингдириш учун тизимли ишлар амалга оширилаётган бир пайтда мусулмонлар томонидан динимиз меъёрларига тўла мос келувчи фильм ва мультфилмлар яратиш бугунги куннинг заруратига айланмоқда. Айниқса, буюк ва намуна бўлган тарихий шахсларнинг ибратли ҳаёти, Исломдаги одоб-ахлоқ, таълим-тарбия, илм-фанга тарғиб ва эзгу ғояларни шакллантирувчи образларни яратиш ёшларимизнинг эътиқоди ва ахлоқ меъёрларини сақлаб қолишга хизмат қилади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

👉 https://t.me/at_tavfiquz
СУВДА МУЗЛАБ ЎЛГАН БАЛИҚНИ ЕСА БЎЛАДИМИ?
#ҳалол_ҳаром

1028-CАВОЛ: Қаттиқ совуқ бўлганидан сувлар музлади. Натижада балиқлар ҳам музлаб ўлиб қолди. Сувда музлаб ўлган балиқни еса бўладими?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Бирор бир ташқи сабаб яъни қаттиқ иссиқ, ёки қатиқ совуқ сабабли сувда ўлган балиқ ҳалол бўлиб, уни ейиш жоиз. Албатта, ҳеч қандай ташқи сабабсиз сувда ўлиб, сув юзасига қалқиб чиқиб қолган балиқни ейиш ҳалол бўлмайди. Жобир ибн Абдуллоҳ разияллоҳу анҳудан қилинган ҳадисда Пайғамбаримиз Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар:

عَنْ جَابِرِ بْنِ عَبْدِ اللهِ قَالَ: قَالَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ: مَا أَلْقَى الْبَحْرُ أَوْ جَزَرَ عَنْهُ فَكُلُوهُ وَمَا مَاتَ فِيهِ وَطَفَا فَلا تَأْكُلُوهُ. رَوَاهُ أَبُو دَاوُدَ وَابْنُ مَاجَهْ وَالدَّارَقُطْنِيُّ.

Жобир ибн Абдуллоҳ разияллоҳу анҳу Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва салламдан ривоят қилади: “Денгиз (соҳилга) чиқариб ташлаган ёки ундан сув пасайганларини еяверинглар. Аммо унда ўлган ва сув юзига қалқиб чиққанини еманглар” (Абу Довуд, Ибн Можа ва Дорақутний ривояти).

Бу ҳақда мазҳабимиз фуқаҳолари шундай дейишган:

"الاصل في إباحة السمك إن ما مات بآفة یؤکل وما مات بغیر آفة لایؤکل".

“Балиқнинг ҳалоллигидаги асл қоида, бирор бир ташқи офат сабабли ўлган бўлса, уни ейиш жоиз бўлади. Офатсиз, ташқи сабабсиз ўлган бўлса, ейиш жоиз бўлмайди” (“Раддул муҳтор” китоби, 5-жуз, 248-бет).

Хулоса қилиб айтганда қаттиқ совуқда музлаб ўлиб қолган балиқларни ейиш жоиз. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

👉 https://t.me/at_tavfiquz
КАРМИН (E120) МОДДАСИ ҚЎШИЛГАН МАҲСУЛОТЛАР ҲАРОММИ?
#ҳалол_ҳаром

1044-CАВОЛ: Ҳозирги кунда ижтимоий тармоқларда кармин E120 моддаси қўшилган маҳсулотлар ҳаром экани ҳақида хабар тарқалди. Шу хабар қанчалик асосли? Шунга аниқлик киритиб берсангизлар?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Кармин – қизил рангли бўёқ моддаси бўлиб, Е120 рақами остида озиқ-овқат қўшимчалари сифатида фойдаланилади. Ушбу модда ярим қаттиқ қанотлилар гуруҳига мансуб бўлган кошенил ҳашаротидан олинади. Тўрт мазҳаб уламоларининг наздида чигирткадан бошқа ҳашаротларни истеъмол қилиш қатъий ман қилинган. Лекин, ҳашаротлардан олинадиган моддалар, шу жумладан кармин Е120 моддаси ҳам муайян кимёвий жараён ва усуллардан ўтиши билан ҳолати ўзгариши соҳа мутахассислари ва уламоларимиз томонидан айтилган. Бу боради Иордания фатво ҳайъатининг 3240-сонли Фатвосида қуйидагилар баён қилинган:
وأما المواد التي تستخرج من الحشرات وتتحول بعمليات كيميائية إلى مواد أخرى فهذه العملية تسمى في الفقه الإسلامي بالاستحالة، وهي انقلاب العين من حالة إلى أخرى، فتنقلب من النجاسة إلى غيرها بحيث تفقد صفاتها
Яъни: “Ҳашаротлардан олинадиган моддалар кимёвий йўллар билан бошқа моддага айланади. Бу жараённи Ислом шариатида “Истиҳола” яъни бир моддани бошқасига ўзгариши дейилади. Натижада, нажосат ва нопок бўлган нарсалар ўз сифатларини йўқотиб бошқа нарсага айланади”.
Бу масалада ҳанафий мазҳабимизнинг машҳур алломаси Камол ибн Ҳумом раҳматуллоҳи алайҳ “Фатҳул-Қодийр” китобларида бундай деганлар:
لأن الشرع رتب وصف النجاسة على تلك الحقيقة، وتنتفي الحقيقة بانتفاء بعض أجزاء مفهومها فكيف بالكل ونظيره في الشرع العصير طاهر فيصير خمراً فينجس ويصير خلاً فيطهر
Яъни: “Шариат (бирор нарсани) нажосат бўлишини муайян моҳиятга боғлаган. Нажосатнинг баъзи сифатлари йўқолиши билан нажосатлик моҳияти ҳам йўқолади. Агар нажосатнинг барча сифатлари йўқолса, нажосатлик моҳияти ҳам тўлиқ йўқолган бўлади. Бунинг шаръий масаладаги мисоли: узум суви пок саналади. (Вақт ўтиши билан) хамр (маст қилувчи ичимлик)га айланиб, нажосат бўлади. (Яна вақт ўтиши билан) хамр сиркага айланиб, пок бўлади”.
Кармин моддаси ҳақида Фатволар ва тадқиқотлар бўйича Европа Кенгаши ўзининг 19-сонли фатвосида қуйидагича қарор қилган: “Carmine E120 моддаси гарчи келиб чиқиши ҳайвонлардан бўлса ҳам, кимёвий ишловдан ўтади, натижада ўз тузилишини ўзгартиради ҳамда асл хусусиятларини йўқотади”.
Демак, юқоридагилардан кармин — E120 моддаси қўшилган маҳсулотларни истеъмол қилиш жоиз экани маълум бўлмоқда. Лекин ушбу фатволар уламолар томонидан эълон қилинган бўлсада, замонамиздаги айрим аҳли илмлардан мазкур масалада эҳтиёт йўлини тутишни тавсия этганлари ҳам бор.
Хулоса қилиб айтганда, уламолар рухсат бериб қўйган тарафни олиб баъзи бир одамлар кармин моддаси қўшилган маҳсулотни истеъмол қилса, тақво ва эҳтиёт йўлини тутганлар уларни маломат қилмасликлари керак. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

👉 https://t.me/at_tavfiquz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#ҳалол_ҳаром

Пул топиб олса нима қилиш керак?

Саидаҳмад домла Сайдаралиев

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази етакчи мутахассиси

YouTube | Instagram | Facebook

🔗 Улашинг: @diniysavollar

👉 https://t.me/at_tavfiquz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#ҳалол_ҳаром

Ютуқли ўйинлар ҳалолми?

Саидаҳмад домла Сайдаралиев

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази етакчи мутахассиси

YouTube | Instagram | Facebook

🔗 Улашинг: @diniysavollar

👉 https://t.me/at_tavfiquz
ОЛТИН ҚЎШИЛГАН ТАОМ ЕЙИШНИНГ ҲУКМИ
#ҳалол_ҳаром
#таомланиш
#исроф #кибр

1119-CАВОЛ: Ҳозирда олтинни ош, кабоб ёки пиццага қўшиб тайёрлаш урф бўлмоқда. Динимизда ушбу таомларни тановул қилиш мумкинми?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм.
Олтинни ўзини ейиш ёки уни бирор таомга қўшиб тановул қилиш динимизда дуруст эмас.
Биринчидан, аслида олтин ва кумуш нақд пул ҳамда аёлларга зийнат қилиб яратилган. Уни ейдиган нарсага айлантириш жоиз эмас. Бундай қилиш шаръий ва инсоний урфга зиддир. Чунки бирор бир миллат, дин ёки жамият олтин ва кумушни таом сифатида қабул қилмаган. Қуръони каримда Аллоҳ таоло шундай деган:

وَقُلْنَا يَا آَدَمُ اسْكُنْ أَنْتَ وَزَوْجُكَ الْجَنَّةَ وَكُلَا مِنْهَا رَغَدًا حَيْثُ شِئْتُمَا وَلَا تَقْرَبَا هَذِهِ الشَّجَرَةَ فَتَكُونَا مِنَ الظَّالِمِينَ

“Биз айтдик: «Эй Одам, сен ва жуфтинг (Ҳавво) жаннатда яшангиз ва хоҳлаган жойларингизда ундан (неъматларидан) бемалол тановул қилингиз. Фақат мана бу дарахтга яқинлашмангиз, (акс ҳолда) золимлардан бўлиб қолурсиз” (Бақара сураси,35-оят).

Ушбу оятда емаслик керак бўлган нарсани ейиш зулм, деб эътиборга олинмоқда. Демак, тилла ёки кумушни ейиш ҳам зулм ҳисобланади.

Иккинчидан, олтин ва кумушдан ясалган идишларда таомланиш ва ичиш ҳам жоиз эмас. Пайғамғамбаримиз алайҳиссалом бу ҳақда шундай деганлар:

"لَا تَشْرَبُوا فِي آنِيَةِ الذَّهَبِ وَالفِضَّةِ" (متفق عليه)
“Олтин ва кумуш идишларда (таом ва сув) ичманглар...” (Муттафақун алайҳ).

Уламоларимизнинг сўзларига кўра, бу қайтариқнинг сабаби олтин ва кумуш идишларда еб-ичиш кибр ҳамда фахрга олиб боради ва фақир инсонларнинг кўнглини синдиради. Ушбу салбий сифатлар олтинни идиш сифатида ишлатгандан кўра олтинни истеъмол қилишда кўпроқ топилади. Бу эса ўз навбатида инсон қалбидаги бандалик сифатини йўқолишига сабаб бўлади.

Учинчидан, бу молни исроф ва зое қилиш ва неъматларнинг қадрини ерга уриш ҳисобланади. Пайғамбаримиз алайҳиссалом еб-ичиш, садақа ва кийинишда исроф қилиш ҳамда кибрга кетишдан қайтариб шундай деганлар:

كُلُوا واشرَبوا وتَصدَّقوا والْبَسوا ما لم يخالِطْهُ إسرافٌ أو مَخيَلةٌ (رواه الامام ابن ماجه)

“Модомики исроф ва кибр аралашмас экан енглар, ичинглар, садақа қилинглар ва кийинглар” (Имом Ибн Можа ривояти).

Бошқа ҳадиси шарифда Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Аллоҳ таоло қийлу қол (миш-миш тарқатиш), кўп савол бериш ва молни зое қилишингизни ёмон кўради”, деганлар (Имом Муслим ривоятлари).

Тўғри, айрим табиблар шифо мақсадида кам миқдорда олтин истеъмол қилишни тавсия қилган бўлиши мумкин. Бу заруратда бошқа дори қолмагани учун “ҳаром билан даволаниш” бобидан бўлиб, алоҳида мавзу ҳисобланади. Лекин одатдаги ҳолатда тилла ва кумушни таомга қўшиб ейиш ҳалол эмас. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

🔗 Улашинг: @diniysavollar

💬https://t.me/at_tavfiquz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
​​WIFI НИ РУХСАТСИЗ ИШЛАТИШ НОТЎҒРИМИ?
#ҳалол_ҳаром

1152-CАВОЛ: Мен кўпқаватли уйларда тураман. Қўшнимнинг WiFi кодини билиб олиб, ундан фойдаланишим тўғрими? Лекин рухсат сўрамаганман.

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм.
Қандайдир йўл билан WiFi кодини билиб олиб, рухсатсиз ишлатишингиз тўғри эмас. Албатта, рухсат олиб ишлатинг. Пайғамбаримиз Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи васаллам шундай деганлар:

لا يحل مال امرئ مسلم الا عن طيب نفسه   رواه احمد

“Мусулмон кишининг моли бошқага ҳалол эмас, магар, ўзи рози бўлиб, кўнглидан чиқариб берсагина ҳалол бўлади”. (Имом Аҳмад ривояти).Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази
.

Telegram | Instagram | Facebook
​​WIFI НИ РУХСАТСИЗ ИШЛАТИШ НОТЎҒРИМИ?
#ҳалол_ҳаром

1152-CАВОЛ: Мен кўпқаватли уйларда тураман. Қўшнимнинг WiFi кодини билиб олиб, ундан фойдаланишим тўғрими? Лекин рухсат сўрамаганман.

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм.
Қандайдир йўл билан WiFi кодини билиб олиб, рухсатсиз ишлатишингиз тўғри эмас. Албатта, рухсат олиб ишлатинг. Пайғамбаримиз Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи васаллам шундай деганлар:

لا يحل مال امرئ مسلم الا عن طيب نفسه   رواه احمد

“Мусулмон кишининг моли бошқага ҳалол эмас, магар, ўзи рози бўлиб, кўнглидан чиқариб берсагина ҳалол бўлади”. (Имом Аҳмад ривояти).Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази
.

♻️Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
Muslimun.uz
https://taplink.cc/muslimun.uz
@muslimunuzportal
@andijonhanafiylari

➡️ https://t.me/at_tavfiquz
ТИК ТУРИБ СУВ ИЧИШНИНГ ҲУКМИ
#ҳалол_ҳаром #ҳадис

1186-CАВОЛ: Тик туриб сув ичиш ҳақида турли гаплар юради. Айримлар мумкин деса, яна бошқалар мумкин эмас, дейишади. Шу ҳақида маълумот берсангиз.

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Ҳадиси шарифларга мурожаат қилинадиган бўлса, ҳар икки ҳолатга ҳам далиллар бўлгани учун турли гаплар айтилган бўлиши табиий. Аллоҳ таоло уламоларимиздан рози бўлсин, улар бизга омонат сифатида ҳар икки маънога далил бўлувчи ҳадисларни ҳам етказиб беришган. Уларнинг айримларида тик туриб сув ичишдан қайтарилган бўлса, бошқа ҳадисларда уни жоиз дейилган. Уламоларимиз мазкур ҳадисларни тўплаб, хулосасини айтишган. Жумладан “Раддул муҳтор” китобида қуйидагилар келган:
وَاعْلَمْ أَنَّهُ وَرَدَ فِي الصَّحِيحَيْنِ أَنَّهُ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ : { لَا يَشْرَبَنَّ أَحَدٌ مِنْكُمْ قَائِمًا ، فَمَنْ نَسِيَ فَلْيَسْتَقِئْ } وَفِيهِمَا { أَنَّهُ شَرِبَ مِنْ زَمْزَمَ قَائِمًا } " وَرَوَى الْبُخَارِيُّ { عَنْ عَلِيٍّ رَضِيَ اللَّهُ عَنْهُ أَنَّهُ بَعْدَمَا تَوَضَّأَ قَامَ فَشَرِبَ فَضْلَ وَضُوئِهِ وَهُوَ قَائِمٌ ، ثُمَّ قَالَ : إنَّ نَاسًا يَكْرَهُونَ الشُّرْبَ قَائِمًا ، وَإِنَّ النَّبِيَّ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ صَنَعَ مِثْلَ مَا صَنَعْتُ } وَأَخْرَجَ ابْنُ مَاجَهْ وَالتِّرْمِذِيُّ عَنْ كَبْشَةَ الْأَنْصَارِيَّةِ رَضِيَ اللَّهُ عَنْهَا { أَنَّ رَسُولَ اللَّهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ دَخَلَ عَلَيْهَا وَعِنْدَهَا قِرْبَةٌ مُعَلَّقَةٌ فَشَرِبَ مِنْهَا وَهُوَ قَائِمٌ فَقَطَعَتْ فَمَ الْقِرْبَةِ تَبْتَغِي بَرَكَةَ مَوْضِعِ فِي رَسُولِ اللَّهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ } وَقَالَ التِّرْمِذِيُّ : حَسَنٌ صَحِيحٌ غَرِيبٌ ، فَلِذَا اخْتَلَفَ الْعُلَمَاءُ فِي الْجَمْعِ ؛ فَقِيلَ : إنَّ النَّهْيَ نَاسِخٌ لِلْفِعْلِ ، وَقِيلَ : بِالْعَكْسِ ، وَقِيلَ : إنَّ النَّهْيَ لِلتَّنْزِيهِ وَالْفِعْلُ لِبَيَانِ الْجَوَازِ .وَقَالَ النَّوَوِيُّ : إنَّهُ الصَّوَابُ
“Билгинки, Имом Бухорий ва Муслим китобларида ушбу ҳадислар келган: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам “Сиздан бирортангиз тик туриб (ичимлик) ичмасин. Ким унутиб (ичиб қўйса), қайд қилиб юборсин”, деганлар. Бошқа ҳадисда “Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам тик туриб замзамдан ичдилар”, дейилган. Бухорий ривоят қилган яна бир ҳадисда Али розияллоҳу анҳу таҳорат қилиб бўлгач, таҳоратдан ортган сувдан тик турган ҳолда ичдиларда, кейин “Албатта, одамлар тик туриб ичишни макруҳ кўрадилар. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам худди мен қилганимдек қилганлар”, деди. Ибн Можа ва Термизий Кабша ал-Ансориядан ривоят қилган ҳадисда “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам унинг олдига кирдилар. Унинг уйида меш осилган эди. У зот мешдан тик туриб сув ичдилар. Кабша Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг оғизлари теккан жойнинг баракасидан умид қилиб, мешнинг оғзини кесиб олди”. Шунинг учун уламолар бу ҳадисларни жамлашда ихтилоф қилишган. Баъзи олимлар сўз билан қайтаришлик амалда қилинган ишни насх (бекор) қилади” дейишса, бошқалари бунинг аксини айтадилар. Яна бошқалар эса ҳадисдаги қайтариқ танзиҳий (енгил) маънода келган ва ичиб кўрсатишлари эса бу ишнинг жоиз эканини баён қилиш учун бўлган дейишади. Имом Нававий мана шу фикрни маъқуллаган. Аллома Таҳовий имом Шаъбий раҳимаҳуллоҳнинг “Тик туриб сув ичишнинг макруҳлиги саломатликка зарарли бўлгани учундир”, деганларини нақл қилган.
Ана шуларга кўра тик туриб сув ичиш жоиз бўлсада, макруҳи танзиҳий (енгил макруҳ) бўлади. Бундай қилган одам гуноҳкор бўлмайди, аммо ўтириб ичиш учун савоб олади ва бир вақтнинг ўзида танасини зарарлардан ҳам асраган бўлади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази
.

YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife

🔗 Улашинг: @diniysavollar
​​ҲАЙДОВЧИ ЮККА МАСЪУЛ БЎЛАДИМИ?
#ҳалол_ҳаром #савдо

1150-CАВОЛ: Маълумки, ҳозирги кунда ҳайдовчилар одамларни манзилларига элтиш билан бирга баъзи юкларни ҳам ташийдилар. Уларни урфида бу юклар “почта” дейилади. Улар мазкур “почта”ларни манзилига элтиб бергани учун хизмат ҳаққи оладилар. Ушбу ҳайдовчилар мазкур юклар, яъни “почта”лар учун масъул ҳисобланадиларми? Агар ҳайдовчи ўзи “юкка жавоб бераман” деб хизмат ҳаққини кўпроқ олсачи?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм.
Бу ижарага тегишли масала бўлиб, саволдаги ҳайдовчилар шариатда “Ажийри муштарак” дейилади. Яъни одатда ёлланма ишчилар икки турга бўлинадилар. 1-“Ажири хос” яъни махсус бир киши ёки аниқ бир муассаса учун ишлайдиган ишчи-ходимлар. 2-“Ажири муштарак” яъни умумий ишчилар бўлиб, улар бир киши ёки аниқ бир ташкилотга эмас, балки барча учун хизмат қиладиган такси ҳайдовчилари, тикувчилар ва иморат усталари каби ёлланма ишчилардир. Ажири хос юкка масъул бўлмайди. Чунки юк унинг қўлида омонат бўлиб, омонатга унинг айбисиз талофат етса, тўлаб бериши вожиб бўлмайди. Аммо унинг айби ёки бепарволиги туфайли зарар етса, албатта уни тўлаб беради.

(ولا يَضْمَنُ) أَي الأَجِيْر الخَاصّ (ما هَلَكَ في يَدِهِ) بالإِجْماع، (أَوْ بِعَمَلِهِ) المعتاد

Яъни: “Ажири хос барчанинг ижмоъси билан қўлида ҳалок бўлган, ёки одатий иши сабабли талофат етган нарсага зомин бўлмайди”. (“Фатҳу бобил-иноя” китоби).

Имом Абу Ҳанифа раҳимаҳуллоҳ ажири муштаракда ҳам ҳукм худди шундай деб айтганлар. Аммо Имом Абу Юсуф ва Имом Муҳаммадлар раҳимаҳумаллоҳ ажири муштарак зомин бўлади, яъни қўлидаги юкка зарар ёки талофат етса, тўлаб бериши лозим бўлади, деб айтганлар. Лекин ғолиб келувчи умумий офат бундан мустаснодир. Яъни ҳайдовчи юкни олиб кетаётган пайтида унга боғлиқ бўлмаган табиий офат ёки унинг айбисиз автоҳалокат, ёнғин, сувга ғарқ бўлиш кабилар туфайли у олиб кетаётган юкка зарар етса, албатта, икки имомга кўра ҳам ҳайдовчи зомин бўлмайди. Бу ҳақида шундай зикр қилинган:

"وَفِي التَّبْيِينِ وَبِقَوْلِهِمَا يُفْتَى الْيَوْمَ لِتَغَيُّرِ أَحْوَالِ النَّاسِ وَبِهِ يَحْصُلُ صِيَانَةُ أَمْوَالِهِمْ"

“Табйин” китобида ёзилишича, бугунги кунда инсонларнинг ҳолатлари ўзгаргани эътибори билан Имом Абу Юсуф ва Имом Муҳаммадларнинг қавлларига фатво берилади. Шу йўл билан одамлар молларининг муҳофазаси ҳосил бўлади” (“Дурарул-ҳуккам” китоби).

“Шарҳул-виқоя” китобида бу ҳақида шундай дейилади:

"اِعلَمْ أَنَّ الْمَتاعَ فِي يَدِهِ أَمانَةُ عِنْدَ أَبِي حَنِيفَةَ رَحِمَهُ الله فَلَا يَضْمَنُ إلَّا بِالتَّعَدِّي كَمَا فِي الْوَدِيْعَةِ وَ عِنْدَهُما يَضْمَنُ إلّا إذا هَلَكَ بِسَبَبٍ لَا يُمْكِنُ الْاِحًتِرازُ عَنْهُ كَالْمَوْتِ حَتْفَ أَنْفِهِ وَ الْحَرْقِ الْغَالِبِ"

Яъни: “Билингки, унинг (ажири муштарак) қўлидаги мато Абу Ҳанифанинг (раҳимаҳуллоҳ) наздиларида омонатдир. Шунинг учун у унга зомин бўлмайди, магар хиёнат қилсагина тўлаб бериши вожиб бўлади. Икки имомга кўра эса ажири муштарак зомин бўлади. Фақатгина, ўлим, ғолиб келувчи ёнғин каби одатда сақланишнинг имкони бўлмаган ҳолатлар бундан мустаснодир”.

Шунга кўра, умумий ҳайдовчилар маълум бир ҳақ эвазига ташиб берадиган юкларига масъул ҳисобланадилар. Хусусан, юкка жавобгарлик эвазига хизмат ҳаққини кўпроқ бўлишига келишилган бўлса. Чунки бу ҳақида шундай таъкидланади:

"إذا شرط الضمان هنا صار كأن الأجرة في مقابلة العمل و الحفظ جميعا ففارق الوديعة التي لا أجر فيها"

Яъни: “Ажири муштарак матога зоминликни шарт қилган бўлса, гўёки бир вақтнинг ўзида ҳам иши ва ҳам матонинг муҳофазаси учун ҳақ олган бўлади. Шунинг учун ҳам бу ҳолат ҳеч қандай ҳақ тўланмайдиган омонатдан фарқлидир” (“Шарҳул виқоя” китоби).

Демак, ҳайдовчи юкка жавобгарлик шарти эвазига кўпроқ ҳақ олишга келишган бўлса, зомин бўлиши янада қатъий бўлади. Чунки у бу ҳолатда икки нарса: юк ташиш ва унинг муҳофазаси учун ҳақ олаяпти. Илло юқорида зикр этилгани каби унга боғлиқ бўлмаган умумий кутилмаган талофатлар, табиий офатлар сабабли юкка зарар етса, бу ҳолатда ҳайдовчи зомин (зарарни қоплаб берувчи) ҳисобланмайди. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази
.

Telegram | Instagram | Facebook
ҲАЙВОН ТИШИНИНГ ИСТЕЪМОЛИ
#ҳалол_ҳаром

1207-CАВОЛ: Менга калций етишмаслиги учун қуён тишини ейишни тавсия қилишди. Есам бўладими?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Гўшти ейиладиган ҳайвонларнинг еттита аъзосини ейиш макруҳи таҳримийдир. Улар ҳадис ва фиқҳ китобларида баён қилинган. Жумладан, Аллома Ибн Обидин раҳимаҳуллоҳ қўйнинг аъзолари ҳақида бундай деган:
كُرِهَ تَحْرِيمًا وَقِيلَ تَنْزِيهًا وَالْأَوَّلُ أَوْجَهُ مِنْ الشَّاةِ سَبْعٌ الْحَيَاءُ وَالْخُصْيَةُ وَالْغُدَّةُ وَالْمَثَانَةُ وَالْمَرَارَةُ وَالدَّمُ الْمَسْفُوحُ وَالذَّكَرُ لِلْأَثَرِ الْوَارِدِ فِي كَرَاهَةِ ذَلِكَ
“Қўйнинг етти аъзоси макруҳи таҳримийдир. Макруҳи танзиҳий деган гап ҳам бор. Аммо макруҳи таҳримий деган гап қувватли гапдир. Улар қуйидагилар:
1. Урғочи ҳайвоннинг жинсий аъзоси;
2. Ҳайвоннинг мояги;
3. Безлари;
4. Сийдик қопи;
5. Ўт пуфаги;
6. Бўғиздан отилиб чиққан қон;
7. Эркак ҳайвоннинг жинсий аъзоси.
Чунки бу борада ҳадислар келган”. (“Раддул муҳтор” китоби).
Бу гўшти ейиладиган бошқа ҳайвонларга ҳам тегишлидир. Шунинг учун ҳам калласини пишириш жараёнида баъзан тишининг бир қисмлари қолиб кетса, у билан бирга пиширилган гўштни бемалол ейилган.
Ҳаром қилинган мазкур аъзолар ичида тишлари саналмаган. Уларни ейиш ножоиз эканига далил ҳам йўқ. Бундан ташқари, аслида тишлар ҳалол бўлган жағ суякларидан ўсиб чиқади ва шу суяк билан бирлашиб кетган бўлади. Демак, тишларни ҳалол демаслик бир суякнинг бир қисмини ҳалол, бошқасини ҳалол эмас дейишликка ҳам олиб келади. Шундай экан, шаръий йўл билан сўйилган гўшти ҳалол ҳайвонларнинг тишларини истеъмол қилиш инсонга зарар қилмаса, уларни бемалол тановул қилиш мумкин бўлади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази
.

YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife

🔗 Улашинг: @diniysavollar
​​WIFI НИ РУХСАТСИЗ ИШЛАТИШ НОТЎҒРИМИ?
#ҳалол_ҳаром

1152-CАВОЛ: Мен кўпқаватли уйларда тураман. Қўшнимнинг WiFi кодини билиб олиб, ундан фойдаланишим тўғрими? Лекин рухсат сўрамаганман.

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм.
Қандайдир йўл билан WiFi кодини билиб олиб, рухсатсиз ишлатишингиз тўғри эмас. Албатта, рухсат олиб ишлатинг. Пайғамбаримиз Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи васаллам шундай деганлар:

لا يحل مال امرئ مسلم الا عن طيب نفسه   رواه احمد

“Мусулмон кишининг моли бошқага ҳалол эмас, магар, ўзи рози бўлиб, кўнглидан чиқариб берсагина ҳалол бўлади”. (Имом Аҳмад ривояти).Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази
.

Telegram | Instagram | Facebook

➡️ https://t.me/at_tavfiquz