Аt-Tavfiq.uz | Jidda.uz
4.99K subscribers
18.9K photos
7.93K videos
54 files
19.3K links
Андижон шаҳар "Жиддаи муборак" жоме
масжиди имом-хатиби Муҳаммад Исхоқ домла Мўминовнинг расмий, диний, маърифий канали.

https://youtube.com/channel/UCBUH9S1VLztl8rNaptO7f2g

https://www.instagram.com/at_tavfiquz/

Саволлар учун @AtTavfiq_uzbot
Download Telegram
🌙 РАМАЗОН ОЙИГА ТАЙЁРГАРЛИК БИЛАН ТАНИШИЛИБ, ЮРТИМИЗГА ҚУТ-БАРАКА СЎРАЛДИ

🕌 Бугун, 1 март куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратларининг Фарғона вилояти сафари давомида “Эшонбобо”, “Пошшопирим”, “Хўжамбердибой”, “Абу Ҳанифа”, "Зайд ибн Собит", “Хўжа Илғор” ва “Қаландархона” жоме масжидларида Рамазон ойига тайёргарлик жараёнлари билан танишилди.

🗣 Масжидларда мўмин-мусулмонлар ибодат қилиши учун етарли шарт-шароитларни ҳозирлашга алоҳида эътибор қаратилиб, масжид бинолари техник ҳолатини яхшилаш, хавфсизлик қоидалари ва санитария-гигиена талабларига жавоб беришини таъминлаш бўйича тегишли кўрсатма ва тавсиялар берилди.

🤲 Ташриф давомида Бувайда туманидаги халқ тилида “Пошшопирим” зиёратгоҳи деб аталадиган Шоҳ Муҳаммад ибн Жарир қадамжоси зиёрат қилиниб, улуғ алломалар ҳаққига хайрли дуолар қилинди.

📋Маълумот ўрнида, Ҳазрати Муҳаммад Жарир 727-760 йилларда яшаб ўтган. У Фарғона ҳудудига ҳукмдор бўлиш билан бирга диний ва дунёвий илмларда етук бўлган. Шу боис, маҳаллий аҳоли у кишини ҳам подшоҳ, ҳам пир деб "Пошшопирим" деб аташган.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

#fargona #muftiy #duo #safar
MUSLIM.UZ GA 😎 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣

▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook
📍 ФАРҒОНА ВИЛОЯТИДА МУФТИЙ ҲАЗРАТЛАРИ САЙЁР ҚАБУЛ ЎТКАЗАДИЛАР

🗣 2024 йил 2 март шанба куни Фарғона шаҳридаги "Уммул Қуро" жоме масжидида соат 10:00 дан бошлаб, Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари томонидан сайёр қабул ўтказилади.

💬 Унда ҳамюртларимизнинг диний соҳага оид мурожаатлари, масжидлар ва имом-хатиблар фаолиятига оид талаб-истаклари, оилавий муносабатлар ва шаръий саволлар ҳамда ижтимоий ҳимояга муҳтож кишиларни ҳар жиҳатдан қўллаб-қувватлаш масалалари кўриб чиқилади.

📍Масжид локацияси

#Fargona #sayyorqabul #muftiy #tashrif

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

MUSLIM.UZ GA 😎 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣

▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook
🤲 АҲОЛИ ЭЪТИБОРДАН, МУРҒАК ҚАЛБЛАР ҒАМХЎРЛИКДАН МАМНУН

🟢 Бугун, 2 март шанба куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари Фарғона шаҳридаги “Уммул Қуро” жоме масжидида сайёр қабул ўтказиб, вилоятнинг турли ҳудудларидан келган фуқаролар мурожаатларини тингладилар. 

Қабул жараёнида масжид-мадрасалар, имом-хатиблар фаолияти билан боғлиқ масалалар, шунингдек, оилавий муносабатлар, моддий кўмак, ҳаж-умра сафарлари каби мурожаатлари эшитилиб, уларни ҳал этиш чоралари кўрилди. Эҳтиёжманд оилаларга белгиланган тартибда моддий ёрдам кўрсатилди, бемор фуқароларга муолажа олиш учун маблағ ажратиш вазифаси юкланди. Жисмоний имконияти чекланган айрим ҳамюртларимизга эса ногиронлик аравачалари тақдим этилди.

🌱 Фарғона шаҳридаги “Мурувват” интернат уйидаги жисмоний имконияти чекланган болажонлар ҳолидан хабар олиниб, ширин сўз ва ҳадялар ила уларнинг кўнгиллари кўтарилди. Шунингдек, улар учун эҳсон дастурхони ёзилди. Мутасаддилар билан тарбияланучиларга яратилган шароитларни кўздан кечириш чоғида зарур эҳтиёжларига кўмаклашиш, хусусан, ётоқ чойшаблари олиб бериш режалаштирилди.

📝 Сайёр қабул ва интернат уйига ташрифдан мамнун бўлган мўмин-мусулмон халқимиз Ватан тинчлиги, эл фаровонлиги ва мутасаддилар ҳақларига хайрли дуолар қилишди.

#Fargona #sayyorqabul #muftiy #tashrif

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

MUSLIM.UZ GA 😎 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣

▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook