Азиз Абидов | Олий суд
4.14K subscribers
2.14K photos
2.38K videos
4.04K links
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Жамоатчилик билан алоқалар маркази раҳбарининг расмий канали
—————
Официальный канал руководителя Центра по связям с общественностью Верховного суда Республики Узбекистан
Download Telegram
#қонун_кўмаги

ТАРАФЛАР МАНФААТИ ТЕНГЛИГИ ЁКИ РАД ЭТИЛГАН ДАЪВО

Жамият ҳаётида адолат ва қонун устуворлигига эришиш, одил судловни таъминлаш муҳим аҳамиятга эга. Судларда ишларни кўришда миллий қонунчилигимизнинг тарафлар манфаати тенглиги асосига таяниши мустаҳкам ҳуқуқий асос сифатида ўз самарасини бермоқда.

👉 Батафсил

Telegram
#қонун_кўмаги

ТАДБИРКОРЛИК СУБЪЕКТЛАРИ ҚОНУН ҲИМОЯСИДА

Аввало шуни таъкидлаш керакки, янги таҳрирдаги Конституциямизнинг 65-моддасида давлат бозор муносабатларини ривожлантириш ва ҳалол рақобат учун шарт-шароитлар яратиши, истеъмолчиларнинг ҳуқуқлари устуворлигини ҳисобга олган ҳолда иқтисодий фаолият, тадбиркорлик ва меҳнат қилиш эркинлигини кафолатлаши белгиланган.

👉 Батафсил

Telegram
#қонун_кўмаги

БОЛА ҲУҚУҚЛАРИ — УСТУВОР ВАЗИФА

Юртимизда бола ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш тизимини янада такомиллаштириш, ҳуқуқий кафолатларни таъминлаш ва ушбу соҳадаги халқаро мажбуриятларни бажаришнинг таъсирчан тизимини яратиш мақсадида кенг қамровли чора-тадбирлар изчил амалга оширилмоқда. Янги таҳрирдаги Конституциямиз ва қонунларда бола ҳуқуқлари, эркинликлари ҳамда қонуний манфаатлари кафолатлангани, Олий мажлисда Бола ҳуқуқлари бўйича вакил (Омбудсмани) фаолияти йўлга қўйилгани бунинг ёрқин далилидир.

👉 Батафсил

Telegram
#қонун_кўмаги

АДОЛАТ ТАНТАНАСИ ҲАҚ-ҲУҚУҚЛАРНИ ҚАЙТА ТИКЛАШ АСНОСИДА НАМОЁН БЎЛДИ

Ҳонқа туманида яшовчи Салима Отахонова тақдир тақозоси билан ўзининг икки нафар фарзандига меҳрини бериш, уларни оқ ювиб, оқ тараб тарбиялаш имкониятидан маҳрум бўлди. Эр-хотин ўртасидаги низо сабабли оилавий муносабатларга дарз кетгач, Фахриддин Ёқубов фарзандларини мажбуран ўзи билан олиб қолади.

👉 Батафсил

Telegram
#қонун_кўмаги

ТАДБИРКОР МАНФААТИ АПЕЛЛЯЦИЯ СУДИДА ҲИМОЯ ҚИЛИНДИ

Маълумки, тадбиркорлик фаолиятини ривожлантиришда молиявий қўллаб-қувватлаш муҳим аҳамиятга эга. Бунда тижорат банкларидан кредит маблағини олиш энг қулай усул ҳисобланади.

👉 Батафсил

Telegram
#қонун_кўмаги

ШАРТНОМА — МАЖБУРИЯТ ДЕМАКДИР

Мамлакатимизда тадбиркорлик фаолиятини жадал ривожлантириш, соҳа вакилларини қўллаб-қувватлашнинг самарали тизимини яратиш, иқтисодий муносабатларда уларнинг ўрнини кенгайтириш, шунингдек, тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилишни янада такомиллаштиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

👉 Батафсил

Telegram
#қонун_кўмаги

МЕДИАЦИЯ НИЗОЛАРНИ ҲАЛ ЭТИШНИНГ ҚУЛАЙ ВА ФОЙДАЛИ УСУЛИ


Инсон ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини суд орқали ишончли ҳимоя қилиш, тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш мақсадида суд-ҳуқуқ соҳасида кенг қамровли ислоҳотлар амалга оширилмоқда. Мустаҳкам ҳуқуқий асослар яратилгани, соҳага оид қонунчилик такомиллаштирилиб, амалиётда суд ишларини юритишнинг янги тартиб ва усуллари жорий этилаётгани бунинг исботидир. Низоларни оқилона ҳал этадиган анна шундай институтлардан бири медиация келишуви ҳисобланади. Ушбу институт тарафлар учун жуда қулай ва фойдали.

👉 Батафсил

Telegram
#қонун_кўмаги

БЕКОР БЎЛГАН БУЙРУҚ: СУД ХОДИМНИ ИШГА ТИКЛАДИ

Мамлакатимиз Конституциясининг 42-моддасига кўра, ҳар ким муносиб меҳнат қилиш, касб ва фаолият турини эркин танлаш, хавфсизлик ва гигиена талабларига жавоб берадиган қулай меҳнат шароитларида ишлаш, меҳнати учун ҳеч қандай камситишларсиз ҳамда меҳнатга ҳақ тўлашнинг белгиланган энг кам миқдоридан кам бўлмаган тарзда адолатли ҳақ олиш, шунингдек, ишсизликдан қонунда белгиланган тартибда ҳимояланиш ҳуқуқига эга.

👉 Батафсил

Telegram
#қонун_кўмаги

ХОДИМНИНГ МЕҲНАТ ҲУҚУҚЛАРИ
ҚОНУН ҲИМОЯСИДА

Жамият ҳаётининг турли соҳаларидаги муносабатларни тартибга солиш, уларни ривожлантириш бевосита қонунчиликнинг мукаммаллигига боғлиқ. Бугунги янгиланиш жараёнларида қабул қилинган қонунлар қайта кўриб чиқилиб, муҳим ўзгартириш ва қўшимчалар киритилмоқда.

👉 Батафсил

Telegram
#қонун_кўмаги

РАД ЭТИЛГАН ДАЪВО ЁХУД МУЛК ҲУҚУҚИ ДАХЛСИЗЛИГИ ТАЪМИНЛАНДИ

Халқимиз “Айтилган сўз — отилган ўқ” деб бежизга айтмаган. Бу ҳикмат замирида инсоннинг лафзи, ваъдага вафоси улуғ фазилат экани ўз ифодасини топган. Аммо Урганч шаҳар ҳокимлиги мутасаддилари бу ҳикматга зид иш тутишди.

👉 Батафсил

Telegram
#қонун_кўмаги

СУД БУЙРУҒИ ИНСТИТУТИ ФУҚАРОЛИК СУД ИШЛАРИДА САМАРАЛИ ҚЎЛЛАНИЛМОҚДА


Фуқаро ва ташкилотлар ўзларининг бузилган ҳуқуқлари ҳамда қонун билан қўриқланадиган манфаатларини суд орқали ҳимоя қилиш энг афзал йўл саналади.

👉 Батафсил

Telegram
#қонун_кўмаги

ТАДБИРКОРНИНГ ҚОНУНИЙ МАНФААТИ СУДДА ҲИМОЯ ҚИЛИНДИ

Фарғона вилояти прокуратураси томонидан Фарғона туманлараро иқтисодий судига киритилган даъво аризасида вилоят “Ҳудудгазтаъминот” акциядорлик жамияти зиммасига 2022 йилнинг январь ва февраль ойларида “Rolled stell plus” масъулияти чекланган жамияти томонидан сарфланган 401 минг 654 куб метр табиий газни шартномада белгиланган нархлар асосида қайта ҳисоблаш мажбуриятини юклаш сўралган.

👉 Батафсил

Telegram
#қонун_кўмаги

АСОССИЗ ДАЪВО ОРТИҚЧА ОВОРАГАРЧИЛИККА САБАБ БЎЛДИ

Ҳаётда адолатнинг йўли ҳамиша ҳам равон кечавермайди. Ўтган йили Кадастр агентлиги Гурлан тумани бўлими судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, унда “Янгиобод” маҳалласи ҳудудидаги 68-контурда жойлашган 120 квадрат метр ер майдонини Умрбек Йўлдошбоев (исм-шарифи ўзгартирилган) ноқонуний равишда ўзбошимчалик билан эгаллаб олгани сабабли уни давлат захирасига қайтариш, ушбу ерда чала қурилган бинони унинг ҳисобидан буздириб ташлаш, ҳудудни асл ҳолига келтиришни сўради.

👉 Батафсил

Telegram
#қонун_кўмаги

НОҚОНУНИЙ БУЙРУҚ СУДДА БЕКОР ҚИЛИНДИ

Навоий шаҳрида яшовчи Дурдона Қиёмова 2019 йил 25 апрелдан Навоий вилояти Транспорт бошқармасига иш юритувчи вазифасига ишга қабул қилиниб, кейинчалик автомобиль ташувлари хавфсизлигини таъминлашни назорат қилиш бўлими инспектори, мурожаатлар ва хатлар билан ишлаш сектори бошлиғи вазифасида фаолият юритиб келган.

👉 Батафсил

Telegram
#қонун_кўмаги

ТУЗАТИЛГАН ХАТО: СУД ТАДБИРКОР ҲУҚУҚИНИ ТИКЛАДИ

Мамлакатимиз суд-ҳуқуқ тизимида амалга оширилаётган туб ислоҳотлар натижасида фуқаролар ва тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари, эркинликлари ҳамда қонуний манфаатларини самарали ҳимоя қилишнинг ишончли ҳуқуқий механизми яратилди.

👉 Батафсил

Telegram
#қонун_кўмаги

ҚАРОР ТОПГАН ҲАҚИҚАТ: СУД ҚАРОРИ БИЛАН АЁЛНИНГ ЯШАШ ЖОЙИГА БЎЛГАН ҲУҚУҚИ ТАЪМИНЛАНДИ

Мингбулоқ туманида яшовчи Назокат Акмалова (исм-шарифлар ўзгартирилган) 1996 йилда Анвар Акмалов билан турмуш қуриб, уч нафар фарзандли бўлди. Бироқ асоссиз шубҳа-гумонларга берилган эри уни 2021 йилда кенжа фарзанди билан уйидан чиқариб юборди.

👉 Батафсил

Telegram