Азиз Абидов | Олий суд
4.08K subscribers
2.12K photos
2.34K videos
3.98K links
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Жамоатчилик билан алоқалар маркази раҳбарининг расмий канали
—————
Официальный канал руководителя Центра по связям с общественностью Верховного суда Республики Узбекистан
Download Telegram
#қонун_кўмаги

БАРҲАМ ТОПГАН НИЗО

Мамлакатимиз Конституциясида ҳар ким муносиб меҳнат қилиш, касб ва фаолият турини эркин танлаш, шунингдек, ишсизликдан қонунда белгиланган тартибда ҳимояланиш ҳуқуқига эга эканлиги кафолатланган.

👉 Батафсил

Каналга обуна бўлиш 👉 https://t.me/AzizAbidov
#қонун_кўмаги

ЯНГИ КОНСТИТУЦИЯВИЙ ҚОИДА ДАЪВОНИ ҚАНОАТЛАНТИРИШГА АСОС БЎЛДИ

Маълумки, маҳалла ватан ичра ватан саналади. Негаки, ҳар бир инсоннинг ҳам қувончли, ҳам ташвишли кунларига аввало маҳалла аҳли, қўни-қўшнилар шерик бўлишади. Маҳалладошлар бошини қовуштириш, уларнинг муаммоларини ҳал қилиш, ҳудуддаги эзгу ишларга бош-қош бўлиш фуқаролар йиғини раиси ва фаоллари зиммасидаги масъулиятли вазифадир.

👉 Батафсил

Каналга обуна бўлиш 👉 https://t.me/AzizAbidov
#қонун_кўмаги

НОҚОНУНИЙ ҲАРАКАТСИЗЛИК СУДДА БАРҲАМ ТОПДИ

Маълумки, мижозларни молиявий қўллаб-қувватлаш банклар фаолиятининг асосий мезони ҳисобланади. Чунки хўжалик юритувчи субъектларга имтиёзли кредитлар ажратилиши натижасида уларнинг фаолияти ривожланиши баробарида янги иш ўринлари яратилади. Аммо айрим кредит ишлари бўйича низолар ҳам юзага келадики, бунга фақат судда қонуний ва адолатли ечим топилади.

👉 Батафсил

Каналга обуна бўлиш 👉 https://t.me/AzizAbidov
#қонун_кўмаги

ТАЪМИНЛАНГАН ТАЪМИНОТ ФАРЗАНД КАМОЛИГА ХИЗМАТ ҚИЛАДИ

Фуқаролик ишлари бўйича Косон туманлараро судининг 2020 йил 12 октябрдаги суд буйруғига асосан Одил Каримов (исм-шарифлар ўзгартирилган) ҳисобидан вояга етмаган бир нафар фарзанди моддий таъминоти учун у вояга етгунига қадар ҳар ойдаги иш ҳақи ва бошқа даромадларининг тўртдан бир қисми миқдорида алимент пули тўлаши белгиланганди.

👉 Батафсил

Каналга обуна бўлиш 👉 https://t.me/AzizAbidov
#қонун_кўмаги

ТАДБИРКОРНИНГ БУЗИЛГАН ҲУҚУҚИ ЖАВОБГАР ВАКИЛЛАРИ ТОМОНИДАН СУДДА ТАН ОЛИНДИ ВА ТИКЛАНДИ

Аввало шуни таъкидлаш керакки, Конституциямизнинг 55-моддасида ҳар кимга ўз ҳуқуқ ва эркинликларини суд орқали ҳимоя қилиш, давлат органларининг ҳамда бошқа ташкилотларнинг, улар мансабдор шахсларининг қонунга хилоф қарорлари, ҳаракатлари ва ҳаракатсизлиги устидан судга шикоят қилиш ҳуқуқи кафолатланган.

👉 Батафсил

Каналга обуна бўлиш 👉 https://t.me/AzizAbidov
#қонун_кўмаги

НОҚОНУНИЙ ҚАРОР СУДДА ҲАҚИҚИЙ ЭМАС ДЕБ ТОПИЛДИ

Халқимиз ҳар бир ишда етти ўлчаб, бир кес, деб бежизга айтмаган. Бу ҳикмат замирида бир ишни аввал пухта ўйлаб, таҳлил қилиб, зарурат бўлса, кенгашиб амалга ошириш лозим, деган маъно мужассам. Айниқса, чуқур ўйлаб, сўнг қабул қилинган қарор адолатли бўлади.

👉 Батафсил

Каналга обуна бўлиш 👉 https://t.me/AzizAbidov
#қонун_кўмаги

ХОДИМ МАНФААТИДАГИ ДАЪВО АПЕЛЛЯЦИЯ СУДИДА ҚАНОАТЛАНТИРИЛДИ

Ўзбекистон касаба уюшмалари федерацияси Фарғона вилояти кенгаши фуқаролик ишлари бўйича Фарғона туманлараро судининг 2023 йил 3 августдаги ҳал қилув қарорига нисбатан апелляция шикояти билан мурожаат қилди.

👉 Батафсил

Каналга обуна бўлиш 👉 https://t.me/AzizAbidov
#қонун_кўмаги

ТАРАФЛАР МАНФААТИ ТЕНГЛИГИ ЁКИ РАД ЭТИЛГАН ДАЪВО

Жамият ҳаётида адолат ва қонун устуворлигига эришиш, одил судловни таъминлаш муҳим аҳамиятга эга. Судларда ишларни кўришда миллий қонунчилигимизнинг тарафлар манфаати тенглиги асосига таяниши мустаҳкам ҳуқуқий асос сифатида ўз самарасини бермоқда.

👉 Батафсил

Telegram
#қонун_кўмаги

ТАДБИРКОРЛИК СУБЪЕКТЛАРИ ҚОНУН ҲИМОЯСИДА

Аввало шуни таъкидлаш керакки, янги таҳрирдаги Конституциямизнинг 65-моддасида давлат бозор муносабатларини ривожлантириш ва ҳалол рақобат учун шарт-шароитлар яратиши, истеъмолчиларнинг ҳуқуқлари устуворлигини ҳисобга олган ҳолда иқтисодий фаолият, тадбиркорлик ва меҳнат қилиш эркинлигини кафолатлаши белгиланган.

👉 Батафсил

Telegram
#қонун_кўмаги

БОЛА ҲУҚУҚЛАРИ — УСТУВОР ВАЗИФА

Юртимизда бола ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш тизимини янада такомиллаштириш, ҳуқуқий кафолатларни таъминлаш ва ушбу соҳадаги халқаро мажбуриятларни бажаришнинг таъсирчан тизимини яратиш мақсадида кенг қамровли чора-тадбирлар изчил амалга оширилмоқда. Янги таҳрирдаги Конституциямиз ва қонунларда бола ҳуқуқлари, эркинликлари ҳамда қонуний манфаатлари кафолатлангани, Олий мажлисда Бола ҳуқуқлари бўйича вакил (Омбудсмани) фаолияти йўлга қўйилгани бунинг ёрқин далилидир.

👉 Батафсил

Telegram
#қонун_кўмаги

АДОЛАТ ТАНТАНАСИ ҲАҚ-ҲУҚУҚЛАРНИ ҚАЙТА ТИКЛАШ АСНОСИДА НАМОЁН БЎЛДИ

Ҳонқа туманида яшовчи Салима Отахонова тақдир тақозоси билан ўзининг икки нафар фарзандига меҳрини бериш, уларни оқ ювиб, оқ тараб тарбиялаш имкониятидан маҳрум бўлди. Эр-хотин ўртасидаги низо сабабли оилавий муносабатларга дарз кетгач, Фахриддин Ёқубов фарзандларини мажбуран ўзи билан олиб қолади.

👉 Батафсил

Telegram
#қонун_кўмаги

ТАДБИРКОР МАНФААТИ АПЕЛЛЯЦИЯ СУДИДА ҲИМОЯ ҚИЛИНДИ

Маълумки, тадбиркорлик фаолиятини ривожлантиришда молиявий қўллаб-қувватлаш муҳим аҳамиятга эга. Бунда тижорат банкларидан кредит маблағини олиш энг қулай усул ҳисобланади.

👉 Батафсил

Telegram
#қонун_кўмаги

ШАРТНОМА — МАЖБУРИЯТ ДЕМАКДИР

Мамлакатимизда тадбиркорлик фаолиятини жадал ривожлантириш, соҳа вакилларини қўллаб-қувватлашнинг самарали тизимини яратиш, иқтисодий муносабатларда уларнинг ўрнини кенгайтириш, шунингдек, тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилишни янада такомиллаштиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

👉 Батафсил

Telegram
#қонун_кўмаги

МЕДИАЦИЯ НИЗОЛАРНИ ҲАЛ ЭТИШНИНГ ҚУЛАЙ ВА ФОЙДАЛИ УСУЛИ


Инсон ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини суд орқали ишончли ҳимоя қилиш, тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш мақсадида суд-ҳуқуқ соҳасида кенг қамровли ислоҳотлар амалга оширилмоқда. Мустаҳкам ҳуқуқий асослар яратилгани, соҳага оид қонунчилик такомиллаштирилиб, амалиётда суд ишларини юритишнинг янги тартиб ва усуллари жорий этилаётгани бунинг исботидир. Низоларни оқилона ҳал этадиган анна шундай институтлардан бири медиация келишуви ҳисобланади. Ушбу институт тарафлар учун жуда қулай ва фойдали.

👉 Батафсил

Telegram
#қонун_кўмаги

БЕКОР БЎЛГАН БУЙРУҚ: СУД ХОДИМНИ ИШГА ТИКЛАДИ

Мамлакатимиз Конституциясининг 42-моддасига кўра, ҳар ким муносиб меҳнат қилиш, касб ва фаолият турини эркин танлаш, хавфсизлик ва гигиена талабларига жавоб берадиган қулай меҳнат шароитларида ишлаш, меҳнати учун ҳеч қандай камситишларсиз ҳамда меҳнатга ҳақ тўлашнинг белгиланган энг кам миқдоридан кам бўлмаган тарзда адолатли ҳақ олиш, шунингдек, ишсизликдан қонунда белгиланган тартибда ҳимояланиш ҳуқуқига эга.

👉 Батафсил

Telegram
#қонун_кўмаги

ХОДИМНИНГ МЕҲНАТ ҲУҚУҚЛАРИ
ҚОНУН ҲИМОЯСИДА

Жамият ҳаётининг турли соҳаларидаги муносабатларни тартибга солиш, уларни ривожлантириш бевосита қонунчиликнинг мукаммаллигига боғлиқ. Бугунги янгиланиш жараёнларида қабул қилинган қонунлар қайта кўриб чиқилиб, муҳим ўзгартириш ва қўшимчалар киритилмоқда.

👉 Батафсил

Telegram
#қонун_кўмаги

РАД ЭТИЛГАН ДАЪВО ЁХУД МУЛК ҲУҚУҚИ ДАХЛСИЗЛИГИ ТАЪМИНЛАНДИ

Халқимиз “Айтилган сўз — отилган ўқ” деб бежизга айтмаган. Бу ҳикмат замирида инсоннинг лафзи, ваъдага вафоси улуғ фазилат экани ўз ифодасини топган. Аммо Урганч шаҳар ҳокимлиги мутасаддилари бу ҳикматга зид иш тутишди.

👉 Батафсил

Telegram
#қонун_кўмаги

СУД БУЙРУҒИ ИНСТИТУТИ ФУҚАРОЛИК СУД ИШЛАРИДА САМАРАЛИ ҚЎЛЛАНИЛМОҚДА


Фуқаро ва ташкилотлар ўзларининг бузилган ҳуқуқлари ҳамда қонун билан қўриқланадиган манфаатларини суд орқали ҳимоя қилиш энг афзал йўл саналади.

👉 Батафсил

Telegram
#қонун_кўмаги

ТАДБИРКОРНИНГ ҚОНУНИЙ МАНФААТИ СУДДА ҲИМОЯ ҚИЛИНДИ

Фарғона вилояти прокуратураси томонидан Фарғона туманлараро иқтисодий судига киритилган даъво аризасида вилоят “Ҳудудгазтаъминот” акциядорлик жамияти зиммасига 2022 йилнинг январь ва февраль ойларида “Rolled stell plus” масъулияти чекланган жамияти томонидан сарфланган 401 минг 654 куб метр табиий газни шартномада белгиланган нархлар асосида қайта ҳисоблаш мажбуриятини юклаш сўралган.

👉 Батафсил

Telegram
#қонун_кўмаги

АСОССИЗ ДАЪВО ОРТИҚЧА ОВОРАГАРЧИЛИККА САБАБ БЎЛДИ

Ҳаётда адолатнинг йўли ҳамиша ҳам равон кечавермайди. Ўтган йили Кадастр агентлиги Гурлан тумани бўлими судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, унда “Янгиобод” маҳалласи ҳудудидаги 68-контурда жойлашган 120 квадрат метр ер майдонини Умрбек Йўлдошбоев (исм-шарифи ўзгартирилган) ноқонуний равишда ўзбошимчалик билан эгаллаб олгани сабабли уни давлат захирасига қайтариш, ушбу ерда чала қурилган бинони унинг ҳисобидан буздириб ташлаш, ҳудудни асл ҳолига келтиришни сўради.

👉 Батафсил

Telegram