Азиз Абидов | Олий суд
4.04K subscribers
2.13K photos
2.38K videos
4.03K links
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Жамоатчилик билан алоқалар маркази раҳбарининг расмий канали
—————
Официальный канал руководителя Центра по связям с общественностью Верховного суда Республики Узбекистан
Download Telegram
Олий суд раиси К. Комилов, Бош прокурор Н. Йўлдошев ва Адлия вазири Р. Давлетов Термиз давлат университети юридик факультети талабалари билан учрашди.

Тадбирда Олий суд раиси К. Комилов ёшларга суд ҳокимиятининг чинакам мустақиллигини таъминлаш, одил судловни амалга ошириш самарадорлиги, шаффофлиги ва очиқлигини янада кучайтириш борасида олиб борилаётган чора-тадбирлар тўғрисида батафсил маълумот берди.

Таъкидлангандек, мамлакатимизда суд-ҳуқуқ соҳасининг қонунчилик асосларини мустаҳкамлаш борасида дунё ҳамжамияти тан олаётган қатор ислоҳотлар рўёбга чиқарилмоқда.

Қабул қилинган қонун ҳужжатлари ва кўрилган амалий тадбирлар суд-ҳуқуқ соҳасидаги давлат сиёсатини сифат жиҳатидан янги босқичга кўтариш, суд ҳокимиятининг фуқаролар ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилишдаги роли ва аҳамиятини тубдан оширишга хизмат қилмоқда.

Сўнгги йилларда судлар фаолиятини рақамлаштириш, суд тизимида коррупциянинг олдини олиш самарадорлигига, судьяларнинг чинакам мустақиллигини таъминлаш, суд-тергов фаолиятида шахснинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилишга қаратилган бир қонун ҳужжатлари қабул қилинди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 24 июлдаги «Судлар фаолиятини янада такомиллаштириш ва одил судлов самарадорлигини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги Фармони қабул қилиниши билан мамлакатимизда суд-ҳуқуқ тизимини янада такомиллаштириш, фуқаро ва тадбиркорларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ишончли ҳимоя қилиш чораларини кучайтирилди, одил судловни самарали таъминлаш ҳамда судьялар ҳамжамияти ролини оширишда муҳим аҳамият касб этди, амалга оширилган ишлар натижасида одил судлов жараёнида инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш даражаси янги босқичга чиқди, суд ҳимоясини таъминлашдаги ортиқча бюрократик тўсиқлар олиб ташланди, суд қарорларини қайта кўришнинг бир-бирини такрорловчи босқичларидан воз кечилди, суд органларининг амалдаги тузилиши замон талаблари ва халқаро стандартларга мувофиқ қайта кўриб чиқилди.

Учрашувда қайд этилганидек, “бир суд - бир инстанция” тамойилининг илгари сурилиши суд қарорларини қайта кўриш тизимида йиллар давомида тўпланиб қолган муаммоларнинг ҳал қилинишида айни муддао бўлди. Таъбир жоиз бўлса, бу тамойил ушбу тизимни тубдан кўриб чиқишга асос солди. Бир-бирини такрорлайдиган суд босқичлари қисқартирилди. Халқаро стандартларга мос равишда уч босқичли суд тизими яратилди.

Каналга обуна бўлиш 👉 https://t.me/AzizAbidov
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM

Ўзбекистон Республикаси Олий суди судья ва суд аппарати ходимлари ўртасида футбол бўйича ўтказилган “Олий суд раиси кубоги-2021” мусобақаларининг ғолиб жамоаси аниқланди

Сайт I Telegram I Facebook
#турмуш_чорраҳаларида

СЎНГГИ ПУШАЙМОНЛИК

Аёл — мукаррам зот. Улар ҳақида таърифу ташбеҳ бисёр. Бироқ гуруч курмаксиз бўлмаганидек, хотин-қизлар орасида ҳам жиноят кўчасига кириб қолаётганларнинг борлиги ғоят ачинарли.

Батафсил: 👈

Каналга обуна бўлиш 👉 https://t.me/AzizAbidov
#жиноят_ва_жазо

АЯНЧЛИ ҚИСМАТ

Пойтахтда истиқомат қилувчи Мавлуда Мамадиёрова (исм-шарифлар ўзгартирилди) тунда алоқ-чалоқ тушлар кўриб, босинқираб чиқди. Тушида ўтиб кетган яқинлари безовта қиёфада гавдаланган бўлса, акаси Шокир сирли кўринишда намоён бўлди. Шундан сўнг у Жиззах шаҳрида ёлғиз яшовчи акасидан хавотир олиб, ун­га бир неча маротаба қўнғироқ қилди.

Батафсил: 👈

Каналга обуна бўлиш 👉 https://t.me/AzizAbidov
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Олий суд раиси К. Комилов, Бош прокурор Н. Йўлдошев ва Адлия вазири Р. Давлетов Термиз давлат университети юридик факультети талабалари билан учрашди

Сайт I Telegram I Facebook
Суд-ҳуқуқ масалалари бўйича оммавий қабуллар Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида давом эттирилади

Ҳурматли ҳамюртлар!

Фуқароларнинг суд-ҳуқуқ соҳасидаги мурожаатларига самарали ечим топиш учун янада қулай шароит яратиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси, Президент Халқ қабулхоналари, Олий суд, Судьялар Олий Кенгаши, Бош прокуратура, Ички ишлар вазирлиги, Адлия вазирлиги ҳамда Давлат божхона қўмитаси раҳбар ходимлари иштирокида жойларда оммавий қабуллар давом эттирилади.

Батафсил: 👈

Каналга обуна бўлиш 👉 https://t.me/AzizAbidov
#ҳуқуқий_ҳимоя

САРСОНГАРЧИЛИК ТУГАДИ, БИРОҚ…

Мамлакатимизда боқувчисини йўқотган ва ногиронлиги бор шахсларнинг ҳуқуқлари қонун асосида кафолатланган.

Батафсил: 👈

Каналга обуна бўлиш 👉 https://t.me/AzizAbidov
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Конституциявий одил судлов институти янги босқичда

Сайт I Telegram I Facebook
РАСМИЙ БАЁНОТ

2021 йил 4 июнь куни Андижон вилояти судида Андижон вилояти ҳокимлиги ҳузуридаги “Кичик саноат зоналарини бошқариш ягона дирекцияси” бош мутахассиси лавозимида ишлаган Ойбек Абдужалилов, “Универсал водий гипс” МЧЖ раҳбари лавозимида ишлаган Абдулҳамид Усвалиев, фуқаро Абдураҳмон Усвалиев ва Андижон вилояти ҳокимлиги Иқтисодий тарақиёти ва камбағалликни қисқартириш Бош бошқармаси ғазначиси лавозимида ишлаган Умиджон Солиевга оид жиноят ишини кўриб чиқди.

Иш ҳужжатлари ва судда аниқланган ҳолатларга кўра, судланувчи О. Абдужалилов вилоят ҳокимлиги ҳузуридаги “Кичик саноат зоналарини бошқариш ягона дирекцияси” бош мутахассиси вазифасида 2019 йил 1 ноябрдан ҳозирги кунга қадар ишлаб келиб, вилоят ҳокимлиги Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш бош бошқармаси хўжалик мудири-кассир У. Солиев ҳамда Абдулҳамид ва Абдураҳмон Усвалиевлар билан олдиндан тил бириктириб, бир гуруҳ бўлганлари ҳолда жабрланувчи И. Дадаходжаевга Хўжаобод туман ҳокимияти мансабдор шахслари орқали туман ҳудудидан чорвачилик фермер хўжалиги таш кил қилиш учун жами 100 гектар ер майдони ажратиб, ҳужжатларини тайёрлаб беришлари эвазига, фирибгарлик йўли билан уни жами 135 000 АҚШ доллари миқдорида пора беришга далолат қилиб, И. Дадаходжаевдан 2021 йил 26 март куни ушбу пуллар ҳисобидан дастлаб 7 000 АҚШ долларини олиб, 2021 йил 29 март куни қолган 128 000 АҚШ долларини Андижон шаҳар, Бўстон даҳасида жойлашган “УзДонгЯнг-Ко” қўшма корхонаси олдида олаётганларида ДХХ ҳамда ИЖҚК департаменти Андижон вилояти бошқармаси ходимлари томонидан хамкорликда ўтказилган тезкор тадбир давомида ушланган.

Шунингдек, шу куни О. Абдужалиловнинг ихтиёрий розилигига кўра давом эттирилган тезкор тадбирда, вилоят ҳокимлиги Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш бош бошқармаси хўжалик мудири-кассир вазифасида ишлаб келган У. Солиев жабрланувчи И. Дадаходжаевдан Хўжаобод туман ҳокимияти мансабдор шахслари орқали туман ҳудудидан чорвачилик фермер хўжалиги ташкил қилиш учун ер майдони ажратиб, ҳужжатларини тайёрлаб бериши эвазига пора беришга далолат қилиб, фирибгарлик йўли билан талаб қилинган 135 000 АҚШ доллари миқдоридаги пуллардан ўзига тегишли 70 000 АҚШ долларини жиноий шериги О. Абдужалиловдан Андижон шаҳар, Пушкин кўчасида жойлашган Республика шошилинч тез тиббий ёрдам илмий маркази Андижон филиалининг автотураргоҳида олган вақтида ДХХ ҳамда ИЖҚК департаменти Андижон вилояти бошқармаси ходимлари томонидан ушланган.

Юқоридаги қайд этилган жиноий ҳаракатлар учун О. Абдужалилов Жиноят кодексининг 25,168-моддаси 4-қисми “а” банди ва 28,211-моддаси 3-қисми “а” банди билан айбли деб топилиб, унга 3 йил мансабдорлик лавозимлари ва моддий жавобгарлик юклатилган вазифаларида ишлаш ҳуқуқидан маҳрум қилинган ҳолда 10 йил 6 ой, Абдулҳамид Усвалиев Жиноят кодексининг 25,168-моддаси 4-қисми “а” банди ва 28,211-моддаси 3-қисми “а” банди билан айбли деб топилиб, унга 10 йил 2 ой, Абдураҳмон Усвалиев Жиноят кодексининг 25,168-моддаси 4-қисми “а” банди ва 28,211-моддаси 3-қисми “а” банди билан айбли деб топилиб, унга 10 йил 2 ой, У. Солиев Жиноят кодексининг 25,168-моддаси 4-қисми “а” банди ва 28,211-моддаси 3-қисми “а” банди билан айбли деб топилиб, унга 3 йил мансабдорлик лавозимлари ва моддий жавобгарлик юклатилган вазифаларида ишлаш ҳуқуқидан маҳрум қилинган ҳолда 10 йил 6 ой муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазолари тайинланди.

Каналга обуна бўлиш 👉 https://t.me/AzizAbidov
#оқлов

ҚАРОР ТОПГАН ҲАҚИҚАТ: БЕШ ЙИЛДАН СЎНГ АДОЛАТ ТИКЛАНДИ

Маълумки, ҳаётда яхшилик ҳам, ёмонлик ҳам жавобсиз қолмайди. Навоий шаҳрида яшовчи 2016 йилда ноҳақ судланган ҳамюртимиз Мусафир Акберовнинг орадан 5 йил ўтиб оқлангани замирида ҳам айни шу ҳақиқат мужассам.

Батафсил: 👈

Каналга обуна бўлиш 👉 https://t.me/AzizAbidov
Азиз Обидов, Олий суд ахборот хизмати раҳбари:

Молиявий пирамида комига одамлар қандай тушишади?

Келишувга амал қилмаслик фирибгарлик ҳисобланмайди(ми)?
〰️〰️〰️〰️

📈 Статистикага кўра, жорий йилнинг 1-чорагида фирибгарлик бўйича 2 498 та жиноят иши 3 129 нафар шахсга нисбатан кўриб чиқилган. 2020 йилда эса жиноят ишлари судлари томонидан 5 466 нафар шахсга нисбатан фирибгарликка оид 4 328 та жиноят иши кўрилган.

👉Батафсил

Расмий хабарлар | Медиабанк
Суд-ҳуқуқ масалалари бўйича оммавий қабуллар Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида давом эттирилади

Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчисининг биринчи ўринбосари Бахтиёр Исломов ва Олий суд раиси Козимжон Комилов раҳбарлигидаги ишчи гуруҳлар жорий йилнинг август ойига қадар Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида бўлиб, мурожаатчилар билан яна бир бор мулоқот ўтказишади.

Батафсил 👈

Каналга обуна бўлиш 👉 https://t.me/AzizAbidov
ҚИММАТГА ТУШГАН ЎЗБОШИМЧАЛИК

Гурлан туманидаги «Бирлашган» қишлоғида шартли равишда «А. Н. – 10» номи билан юритиб келинган 13,6 гектарлик ер майдони жиддий тортишув, баҳс-мунозараларга сабаб бўлди. Дала бот-бот қўлдан қўлга ўтди, «ёшулли»ларнинг хоҳиш-истагига кўра, бир фуқаронинг тасарруфидан олиниб, иккинчисига берилди.

Батафсил 👈

Каналга обуна бўлиш 👉 https://t.me/AzizAbidov
Молиявий пирамида комига одамлар қандай тушади?

Ишончни суиистеъмол қилиш йўли билан ўзганинг мулкини ўзлаштириш жиноятини молиявий пирамида мисолида таҳлил қилайлик.

Молиявий пирамида ташкилотчиси омонатчиларга катта миқдорда даромад ваъда қилади, хаттоки дастлабки кезларда олинган маблағ эвазига фоизларни тўлаб беради. Фоизларни тўлаш янги омонатчи ҳисобидан амалга оширилади. Пул оқими тўхтаган заҳоти пирамида қулайди ва омонатчилар пул маблағи ёки бошқа мулкидан маҳрум бўладилар.

Батафсил 👈

Каналга обуна бўлиш 👉 https://t.me/AzizAbidov
#суд_очерки

ҚОРА ГУРУҲ ҚИЛМИШИ

Жиззах шаҳрида яшовчи Муяссар Пардамуродова (исм-шарифлар ўзгартирилди) ўша куни қаттиқ толиққан эди. Аксига олгандек, кечки овқатдан сўнг катта қизи Гулруҳнинг юраги безовта қил­ди. Буниси етмаганидек, кичик қизи Гавҳаройнинг ҳам тун ярмида иссиғи чиқди.

Батафсил 👈

Каналга обуна бўлиш 👉 https://t.me/AzizAbidov
Бугун Ўзбекистон Республикаси Олий суди, БМТ Тараққиёт дастури ва АҚШнинг Халқаро ривожланиш агентлиги (USAID) нинг “Ўзбекистонда қонун устуворлиги йўлида ҳамкорлик” қўшма лойиҳаси доирасида Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар судларининг жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бўйича бош консультантларининг ишини ташкил этиш, уларнинг билими ва кўникмаларини ошириш, уларга услубий ва амалий ёрдам кўрсатиш бўйича “Судлар матбуот хизматларининг жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан ишлаш борасида малакасини ошириш” мавзуида уч кунлик ўқув семинар-тренинги бошланди.

Каналга обуна бўлиш 👉 https://t.me/AzizAbidov