Азиз Абидов | Олий суд
4.08K subscribers
2.12K photos
2.34K videos
3.98K links
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Жамоатчилик билан алоқалар маркази раҳбарининг расмий канали
—————
Официальный канал руководителя Центра по связям с общественностью Верховного суда Республики Узбекистан
Download Telegram
#жиноят_ва_жазо

НАФС ҚУТҚУСИ ЁХУД САРОБГА ИНТИЛГАНЛАРНИНГ АЯНЧЛИ ҚИСМАТИ

Инсон бу дунёда бахтли яшаш, орзу-умидларини рўёбга чиқариш ва ўзидан муносиб из қолдириш учун келади. Аммо ҳаётда гулдек умрини хазон қилиб, нафс қутқусида ҳалокатли йўлга қадам босаётган кимсалар ҳам учраб туради.

👉 Батафсил

Каналга обуна бўлиш 👉 https://t.me/AzizAbidov
#жиноят_ва_жазо

КАЛТАБИНЛИК ФОЖИАСИ ЁХУД БИР МУДҲИШ ЖИНОЯТ ТАФСИЛОТИ

Ўтган йил айни саратонда мирзачўллик Аҳрор Аширматов (исм-шарифлар ўзгартирилган) тракторда туман ҳудудидан оқиб ўтувчи канал ёқасидаги йўлда кетаётганда етти-саккиз нафар боланинг югургунча сувда оқаётган ниманидир кузатаётганига кўзи тушади. “Кимдир сувга чўкканга ўхшайди”, деган фикрни хаёлидан ўтказган А. Аширматов дарҳол тракторни йўл четига тўхтатиб, болалар ёнига борганда каналда қандайдир одам юзтубан ҳолда оқиб келаётганига кўзи тушди. Шунда у шошиб сувга тушади-да, оқиб келаётган кимсани қуруқликка олиб чиқади. Афсуски, бу пайтда унинг танасида тириклик аломатлари сезилмасди. Қолаверса, юз қисмида оғир жароҳат излари ҳам кўриниб турарди.

👉 Батафсил

Каналга обуна бўлиш 👉 https://t.me/AzizAbidov
#жиноят_ва_жазо

ҲАЛОЛЛИКДА ҲИКМАТ БОР

“Инсон, жамият, давлат” деган эзгу ғоя Конституция ва қонунларимизда ўзининг теран ифодасини топгани, шунингдек, унинг ҳаётимизга чуқур сингдирилаётгани ўзини шу юртнинг фарзанди деб билган ҳар бир кишининг қалбида фахр-ифтихор туйғуларини уйғотади.

👉 Батафсил

Каналга обуна бўлиш 👉 https://t.me/AzizAbidov
#жиноят_ва_жазо

ПАНД БЕРГАН "УСТАМОНЛИК"

Қўқон шаҳрида яшовчи Гулсанам Жўрахонова (исм-шарифлар ўзгартирилган) асли Учкўприк туманидан. У ёшлигидан ҳою-ҳавасга ўч бўлиб улғайди. Шу боис у бели оғриб меҳнат қилмай пул топишни кўзлади.

👉 Батафсил

Каналга обуна бўлиш 👉 https://t.me/AzizAbidov
#жиноят_ва_жазо

ОҚИБАТСИЗЛИК ФОЖИАСИ: СУДДА ҚОТИЛ АКАГА ҚОНУНИЙ ЖАЗО ТАЙИНЛАНДИ

Ўтган йилнинг 28 август куни кечқурун Балиқчи туманидаги “Жартепа” маҳалласида бирдан қий-чув кўтарилади. Табиийки, тўсатдан юз берган бу ҳолат аксарият маҳалладошларнинг кўнглига ташвиш ва ғулғула солади. Овоз келган томонга шошиб борган кишилар мудҳиш жиноятга гувоҳ бўлишади.

👉 Батафсил

Каналга обуна бўлиш 👉 https://t.me/AzizAbidov
#жиноят_ва_жазо

ОШИҚ НИҚОБИДАГИ ФИРИБГАР

Бугунги кунда ижтимоий тармоқлар қулай алоқа воситаси сифатида одамларнинг оғирини енгил, узоғини яқин қилаётгани, шунингдек, зарур ахборот ва билим манбаига айлангани ҳеч кимга сир эмас. Аммо ҳаётда ана шундай имконият ва қулайликлардан ўзининг ғаразли мақсадини амалга ошириш йўлида фойдаланадиган кимсалар ҳам учраб туради.

👉 Батафсил

Каналга обуна бўлиш 👉 https://t.me/AzizAbidov
#жиноят_ва_жазо

ФОШ ЭТИЛГАН ЖИНОИЙ КЕЛИШУВ

Ички ишлар вазирлиги тезкор ходими Алишер Садриддинов (исм-шарифлар ўзгартирилди) хизмат тақозосига кўра, гиёҳвандлик моддаларининг ноқонуний айланишига қарши курашиш бўйича суриштирув ишларини олиб бораётган пайт кутилмаганда, бошқа бир жиноий қилмиш тўғрисида хабар келди.

👉 Батафсил

Каналга обуна бўлиш 👉 https://t.me/AzizAbidov
#жиноят_ва_жазо

АДОВАТ ЧОҲИ

Азал-азалдан қариндошлар ўртасида меҳр-оқибат, инсонийлик ришталари узвий боғланиб келган. Бу ҳақда узоқ гапириш мумкин. Бироқ баъзан ҳаётда шундай бебаҳо фазилатларга доғ тушираётганлар ҳам учраб туради. Бир парча ер ёки мол-мулк учун бир қориндан талашиб тушган оға–ини, опа-сингилларнинг юзкўрмас бўлиб кетаётгани, ҳатто юзага келган низо охир-оқибат оғир жиноят билан якунланаётгани ҳар қандай кишининг қалбида оғриқ уйғотади. Буни қуйидаги воқеа тафсилоти мисолида ҳам кўриш мумкин.

👉 Батафсил

Каналга обуна бўлиш 👉 https://t.me/AzizAbidov
#жиноят_ва_жазо

ТАЪМАГИРЛИК ЖАЗОСИЗ ҚОЛМАЙДИ

Маълумки, коррупция жамиятнинг иқтисодий, маънавий илдизларини емирадиган, турли хил жиноий қилмишларни содир этилишига сабаб бўладиган хавфли иллат саналади. Шу боис ҳам эртанги ёруғ кунини ўйлаган ҳар бир жамият бу иллатга қарши муросасиз курашади.

👉 Батафсил

Каналга обуна бўлиш 👉 https://t.me/AzizAbidov
#жиноят_ва_жазо

СЎНГИ ПУШАЙМОН – ЎЗИГА ДУШМАН

Мамлакатимизда аҳолининг соғлом турмуш тарзи барқарорлигини таъминлаш давлат сиёсатининг асосий йўналишларидан бири ҳисобланади. Бунда аср вабоси бўлган гиёҳвандлик сингари хавфли иллатларга қарши қатъий кураш олиб борилаётганини алоҳида таъкидлаш жоиз.

👉 Батафсил

Каналга обуна бўлиш 👉 https://t.me/AzizAbidov
#жиноят_ва_жазо

НОҚОБИЛ ФАРЗАНД 2 ОЙ ИЧИДА 6 ТУРДАГИ ЖИНОЯТНИ СОДИР ЭТДИ

Учкўприк туманининг Гул қишлоғида яшовчи Шерали Валижонов (исм-шарифлар ўзгартирилган) 2022 йил 31 декабрь куни уйқудан бироз тушкин кайфиятда уйғонди. Чунки кириб келаётган янги йил байрамини нишонлаш учун унинг пули йўқ эди. Шу боис нонушта қилишга ҳам иштаҳаси бўлмай кўчага чиқди.

👉 Батафсил

Telegram
#жиноят_ва_жазо

ФАРЗАНДЛИК ҲАҚИГА ХИЁНАТ ЁКИ ОДАМ САВДОСИ ОҚИБАТИ

Конституциямизнинг 19-моддасида “Ўзбекистон Республикасида инсоннинг ҳуқуқ ва эркинликлари халқаро ҳуқуқнинг умумэътироф этилган нормаларига биноан ҳамда ушбу Конституцияга мувофиқ эътироф этилади ва кафолатланади. Инсон ҳуқуқ ва эркинликлари ҳар кимга туғилганидан бошлаб тегишли бўлади” дея қатъий белгилаб қўйилган.

👉 Батафсил

Telegram
#жиноят_ва_жазо

ФОШ БЎЛГАН ФИРИБГАРЛИК

Ўшанда 2022 йил сентябрь ойи охирлари эди. Бувайда туманининг Олтинқўрғон маҳалласида яшовчи Маъруфжон Ашуров (исм-шарифлари ўзгартирилган)нинг уяли телефони кутилмаганда жиринглаб қолди. М. Ашуров ўзаро салом-аликдан сўнг “Халқ банки” Учкўприк филиалининг масъул ходими қўнғироқ қилаётганини эшитиб, ҳайрон бўлди.

👉 Батафсил

Telegram
#жиноят_ва_жазо

ФИРИБ “ЎЙИНИ” АЯНЧЛИ ЯКУН ТОПДИ

Турмуш ўртоғи вафот этгач, Гулбаҳор Раҳмонованинг (исм-шарифлар ўзгартирилган) оиласи моддий томондан бироз қийналиб қолди. Оила ҳар ойда бериладиган боқувчисини йўқотганлик нафақаси ортидан кун кечирарди. Шундай кунларнинг бирида қўшниси Норой Бекмуродова яхши хабар олиб келди. Унинг айтишича, туман ҳокимиятида ишлайдиган таниши Саида Ҳайдарова кам таъминлаган оилаларга бир марталик субсидия ажратишга ваъда берибди.

👉 Батафсил

Telegram
#жиноят_ва_жазо

ИНТЕРНЕТДАГИ ФИРИБГАРЛИККА ЧУВ ТУШГАНЛАР КАТТА МИҚДОРДА ЗАРАР КЎРИШДИ

Ҳаётда баъзи одамлар тез ва осон бойиб кетишни орзу қилади. Фирибгарлар эса, айнан шундай кишиларнинг ишонувчанлиги ва соддалигидан устомонлик билан фойдаланади. Айниқса, ҳозирги пайтда интернетдаги фирибгарлик кенг тарқалмоқда.

👉 Батафсил

Telegram
#жиноят_ва_жазо

ҚОНУНГА БЕПИСАНДЛИК
ЖИНОИЙ ЖАВОБГАРЛИККА САБАБ БЎЛАДИ

Юртимизда баркамол авлодни тарбиялаш давлат сиёсатининг асосий йўналишларидан бирига айланган. Чунки фарзандларимиз келажагимиз давомчилари ҳисобланади. Бола ҳуқуқларига оид ҳуқуқий асослар яратилгани, бола ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш тизиминининг янада такомиллаштирилаётгани, бола ҳу­қуқларининг кафолатларини таъминлаш ва ушбу соҳадаги халқаро мажбуриятларни бажаришнинг таъсирчан тизими жорий этилгани бунинг ёрқин ифодасидир.

👉 Батафсил

Telegram
#жиноят_ва_жазо

ЭГРИ ЙЎЛНИНГ ОХИРИ

Оила азал-азалдан муқаддас қадрият саналади. Эр-хотининг бир-бирига садоқати, ҳамфикрлиги оила тотувлиги ва турмуш фаровонлигида муҳим аҳамиятга эга. Қолаверса, бу каби омиллар оила мустаҳкамлиги ва фарзандлар тақдирида ҳам муҳим ўрин тутади. Аксинча, оилавий муносабатларга беписандлик билан қараш турли салбий оқибатларни келтириб чиқаради. Бунга қуйидаги воқеа ҳам яққол мисолдир.

👉 Батафсил

Telegram
#жиноят_ва_жазо

ЯКУНИГА ЕТМАГАН «САВДО»

Фарғона шаҳрида савдо-сотиқ билан шуғулланадиган Ҳулкар Юсупова (исм-шарифлар ўзгартирилган) ўтган йилнинг ёз ойларида уч ёшли ўғли Самандар Юсуповни ҳам ўзи билан бирга бозорга олиб боради. Аммо орадан кўп вақт ўтмай, кутилмаганда нохуш воқеа юз беради.

👉 Батафсил

Telegram
#жиноят_ва_жазо

ТЎЙ КУНИ ҚОЧИБ КЕТГАН КУЁВ ОЛТИ ЙИЛГА ҚАМАЛДИ

Бугунги кунда жиноят судларида энг кўп кўрилаётган ишлардан бири бу фирибгарлик, яъни ўзганинг мулкини алдаб ёки ишончни суиистеъмол қилиб эгаллаб олиш, сўнг қўлга киритган пулни ёки мулкни қайтариб бермасликдан иборат экани ҳеч кимга сир эмас.

👉 Батафсил

Telegram
#жиноят_ва_жазо

ИЖТИМОИЙ ТАРМОҚДАГИ ТУЗОҚ

👉 Батафсил

Telegram