Азиз Абидов | Олий суд
4.13K subscribers
2.14K photos
2.39K videos
4.05K links
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Жамоатчилик билан алоқалар маркази раҳбарининг расмий канали
—————
Официальный канал руководителя Центра по связям с общественностью Верховного суда Республики Узбекистан
Download Telegram
#қилмиш_қидирмиш

НОҚОНУНИЙ ИШ КЕЛТИРГАН ТАШВИШ МАҲАЛЛАДА САЙЁР СУД МАЖЛИСИДА МУҲОКАМА ЭТИЛДИ

Яқинда пой­тах­ти­мизнинг Яшнобод туманидаги «Асалобод» маҳалла фуқаролар йиғини биносида фирибгарлик жиноятини содир этган Абдуолим Маҳмудов, Саидазим Матназаров, Акмал Эшонов (исм-шарифлар ўзгартирилган) ва уларнинг яна икки нафар шеригининг хатти-ҳаракатига сайёр суд мажлисида ҳуқуқий баҳо берилди.

Батафсил 👈

Каналга обуна бўлиш 👉 https://t.me/AzizAbidov
#қилмиш_қидирмиш

ФИРИБ ДОМИГА ТУШГАН КИМСАЛАРНИНГ ТАҚДИРИ АЯНЧЛИ

Донишмандларнинг фикрига кўра, сабаб бўлмаган жойда оқибат ҳам юз бермайди. Бу аллақачон ўз исботини топганда ҳаққоний ва ҳаётий таълимотдир. Жиноят ишлари бўйича Қўшкўпир тумани суди ўтган йили фириб тўрига тушган бир неча фуқаронинг ачинарли қисматига оид учта жиноят ишини кўриб чиқди. Унинг якунида фирибгарнинг дўсту қариндоши эмас, нуқул манфаати мавжуд экани ўз тасдиғини топди.

Батафсил 👈

Каналга обуна бўлиш 👉 https://t.me/AzizAbidov
#қилмиш_қидирмиш

ФИРИБГАР ОДАМ ТАНЛАМАЙДИ

Фирибгар одам танламайди. У бегона, таниш-билиш ёки қўни-қўшними, юзхотир қилиб ўтирмайди. Агар улардан ниманидир ундириш имкони туғилса, бас, тап тортмай чув туширади.

Батафсил 👈

Каналга обуна бўлиш 👉 https://t.me/AzizAbidov
#қилмиш_қидирмиш

ЖАҲОЛАТ БОТҚОҒИ

Ҳаётда ақли расо кишилар ҳамиша тўғри йўлдан юришади. Тўғри йўл эса, жиноий кирдикорлар, қинғир ишларга қўйилган энг ишончли тўсиқ. Аммо ақлини яхшилик ва эзгуликка эмас, балки ёмонлик ва ёвузликка сарфлаб, одамларнинг нафратига дучор бўладиган кимсалар ҳам ҳаётда учраб туради. Охир-оқибат бундай кимсалар қилмишлари учун судда жавоб беради.

Батафсил 👈

Каналга обуна бўлиш 👉 https://t.me/AzizAbidov
#қилмиш_қидирмиш

НАФС ВА ТУЗОҚ ОРАСИДА ЎЗАРО БОҒЛИҚЛИК БОР

Ҳаётда қонун талаби, инсонийлик меъёрларини қасддан қўпол тарзда бузаётган кимсалар ҳам йўқ эмас.

Батафсил 👈

Каналга обуна бўлиш 👉 https://t.me/AzizAbidov
#қилмиш_қидирмиш

ТАЪМАГИРЛИК ҚОНУНИЙ ЖАЗОГА САБАБ БЎЛДИ

Одатда, баъзи кимсаларга бирор-бир иш ёки хатти-ҳаракатнинг ноқонуний — жиноят эканини, оқибати ташвишли якун топишини айтиб, тушунтирсангиз ҳам, токи пешонаси деворга урилмагунча, кўзи очилмайди.

Батафсил 👈

Каналга обуна бўлиш 👉 https://t.me/AzizAbidov
#қилмиш_қидирмиш

«СИЗДАН УГИНА, БИЗДАН БУГИНА» ҚАБИЛИДА ИШ ТУТИШ ЖИНОИЙ ЖАВОБГАРЛИККА САБАБ БЎЛДИ

Ҳазорасп туманидаги 3-сонли касб-ҳунар мактаби директорининг ўқув ишлари бўйича ўринбосари Қувондиқ Ҳусаинов ҳисоб-китобни хушлайдиганлар тоифасидан. Ҳар бир ишни пухта ҳисоблаб,ўзаро келишган ҳолда адо этишни, молини ҳамиша нақдга сотишни истайди. Касб-ҳунар мактаби директори ўринбосарига нисбатан берилган бу таъриф асло муболаға эмас.

Батафсил 👈

Каналга обуна бўлиш 👉 https://t.me/AzizAbidov
#қилмиш_қидирмиш

МИСИ ЧИҚҚАН ҚИНҒИРЛИК ЁХУД ФОШ ЭТИЛГАН ҚЎШАЛОҚ ЖИНОЯТ

Болалигимизда ота-онамиз кўчадан пул ёки шунга ўхшаш қимматбаҳо буюм топиб олганда, аввало эгасини сўраб-суриштириш лозимлигини уқтиришган. Аксинча, топилмани индамай чўнтакка солиб кетиш гуноҳ эканини тушунтиришган.

Батафсил 👈

Каналга обуна бўлиш 👉 https://t.me/AzizAbidov
#қилмиш_қидирмиш

ОСМОНДАН ТУШГАН «АММА» ЁХУД СОХТА МУРУВВАТ МАШМАШАСИ

Халқимиз азал-азалдан меҳр-оқибат, диёнат ва му­рувватни юксак қадрият сифатида эъзозлаб келади. Энг муҳими, бу юксак миллий қадриятларимиз қонунларимизда ҳам ўзининг теран ифодасини топган. Хусусан, Конституциямизда белгиланганидек, ҳар ким қа­риганда, меҳнат лаёқатини йў­қотганда, шунингдек, боқувчисидан маҳрум бўлганда ва қонунда назарда тутилган бош­қа ҳолларда ижтимоий таъминот олиш ҳуқуқига эга. Бироқ ҳаётда ана шу ҳуқуқдан қинғир мақсадда фойдаланишни кўз­лаган кимсалар ҳам учраб туради. Қуйидаги воқеа тафсилоти бунинг исботидир.

Батафсил 👈

Каналга обуна бўлиш 👉 https://t.me/AzizAbidov
#қилмиш_қидирмиш

ҒАВҒОСИ ЧИҚҚАН «ЁРДАМ»

Ҳеч кимга сир эмас, хавфли иллат саналган порахўрлик замирида жамият ҳаётини ич-ичидан кемирувчи оғир оқибатли коррупциявий хатти-ҳаракатлар ётади ва у барчанинг турмушига рахна солади.

Хонқа тумани электр таъминоти корхонаси бошлиғи вазифасини вақтинча бажарган Р. Юнусовнинг қилмиши ҳам бу фикрни яққол тасдиқлайди.

👉 Батафсил

Каналга обуна бўлиш 👉 https://t.me/AzizAbidov
#қилмиш_қидирмиш

САЁҚЛИК КАСРИ

Тойлоқ туманининг Ястепа қишлоғида яшовчи Баҳодир Муродқулов ва Санобар Турсунова (исм-шарифлар ўзгартирилган) бундан 20 йил муқаддам турмуш қуришди-ю, аммо кўп ўтмай ўзаро келишмовчилик туфайли ажрашиб кетишди. Оқибатда уларнинг 2004 йилда туғилган фарзанди Мафтуна Муродқулова етим бўлиб қолди…

👉 Батафсил

Каналга обуна бўлиш 👉 https://t.me/AzizAbidov
#қилмиш_қидирмиш

ҚАЛТИС ЎЙИН ҚУРБОНЛАРИ ЁХУД ЭЛЕКТРОН ҚИМОР ЎЙИНИ ОҚИБАТИ

Ҳозирги пайтда глобал интернет тармоғида турли-туман хабарлар билан бирга жуда кўп ўйин турлари ҳам мавжуд. Уларнинг ичида виртуал қимор ўйинларининг мавжудлиги турли салбий оқибатларни келтириб чиқармоқда. Қуйидаги қилмиш тафсилоти ана шу ҳақда.

👉 Батафсил

Каналга обуна бўлиш 👉 https://t.me/AzizAbidov
#қилмиш_қидирмиш

ВАСВАСА ОРТИДАГИ ФОЖИА

Шу йилнинг 23 январ кечаси Бешариқ туманининг Телов қишлоғида яшовчи Ғани Холмирзаев (исм-шарифлар ўзгартирилган)нинг уяли телефони бехосдан жиринглаб қолди. Қаттиқ уйқудан чўчиб уйғонган Ғани телефонни кўтарганда нариги томондан ҳеч ким гапирмади. Фақат аёл кишининг йиғи товуши эшитилди, холос.

👉 Батафсил

Каналга обуна бўлиш 👉 https://t.me/AzizAbidov
#қилмиш_қидирмиш

НАФСИГА АЛДАНГАНЛАР

Ҳеч кимга сир эмас, коррупция жамият тараққиётини издан чиқариб, уни ич-ичидан емирувчи энг хавфли иллатдир. Шу боис тараққиёт йўлини танлаган давлатлар бу иллатга қарши муросасиз курашиб келади. Жумладан, Президентимиз Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан мамлакатимизда ҳам коррупцияга қарши муҳим чора-тадбирлар қатъият билан амалга оширилмоқда. Айниқса, бу борада мустаҳкам ҳуқуқий асосларни яратилгани амалда кутилган натижаларни бермоқда.

👉 Батафсил

Каналга обуна бўлиш 👉 https://t.me/AzizAbidov
#қилмиш_қидирмиш

ОМАДСИЗ “КУЁВ”

Ҳаётда оилавий қадрият ва анъаналарга беписанд назар билан қараш ҳеч қачон изсиз кетмайди. Чунки оилавий қадриятлар, йигит ва қиз ўртасидаги булоқ сувидек тиниқ ва соф туйғулар ҳамиша юксак масъулият, ўзаро ҳурмат-эътиборни талаб қилади.

👉 Батафсил

Каналга обуна бўлиш 👉 https://t.me/AzizAbidov
#қилмиш_қидирмиш

СОЛИҚ МАЖБУРИЯТИНИ ЎЗ ВАҚТИДА БАЖАРМАСЛИК ЖАВОБГАРЛИККА САБАБ БЎЛАДИ

Солиқ тушумлари давлат хазинаси ва халқ фаровонлиги манбаи ҳисобланади. Шу боис солиқ соҳаси давлат сиёсатининг асосий йўналишларидан биридир. Мамлакатимизда солиқ қонунчилигини бузган жисмоний ва юридик шахсларга қатъий жавобгарлик чоралари белгиланган.

👉 Батафсил

Каналга обуна бўлиш 👉 https://t.me/AzizAbidov
#қилмиш_қидирмиш

ЭГРИ ЙЎЛНИНГ ОХИРИ СУДДА ҚОНУНИЙ ЯКУН ТОПДИ

Аслида ҳар бир кун инсон учун синов вазифасини ўтайди. Кимдир ҳалол ва савоб ишлари билан ўз умрини безаса, бошқа биров эгри йўлдан юриб бўлса-да, кўпроқ пул топишни мақсад қилади. Бунинг охири эса, аксарият ҳолларда жиноят билан тугайди. Қуйидаги мисол ҳам бунинг исботидир.

👉 Батафсил

Каналга обуна бўлиш 👉 https://t.me/AzizAbidov
#қилмиш_қидирмиш

ҚИММАТГА ТУШГАН “ОРЗУ” ЁХУД ФИРИБГАРГА ЎЛЖА БЎЛГАНЛАР

Мамлакатимиз қонунчилигида халқимизга хос инсонпарварлик, бағрикенглик ва демократик тамойиллар ўзининг теран ифодасини топган. Хусусан, амалдаги қонунларимизда билиб-билмасдан жиноят кўчасига кирган, аммо қилмиши оқибатини тушуниб етиб, жабрланувчига етказилган зарарни қоплаган шахсга нисбатан озодликни чеклаш ва озодликдан маҳрум қилиш тариқасидаги жазо қўлланилмаслиги белгилаб қўйилган. Судларда жиноят ишларини кўришда ушбу қонун талабларига қатъий риоя қилинмоқда.

👉 Батафсил

Каналга обуна бўлиш 👉 https://t.me/AzizAbidov
#қилмиш_қидирмиш

ФИРИБ ТУЗОҒИ

Бугун давр ўзгарди, ҳаётимизда очиқ-ошкоралик, шаффофлик тамойиллари тобора кенг қарор топ­моқда, ўз навбатида, тамагирлик, порахўрлик, фирибгарлик каби иллатларга нисбатан муросасиз курашилмоқда. Айниқса, судлар томонидан бу борада жазонинг муқаррарлиги таъминлаётганини алоҳида таъкидлаш жоиз.

👉 Батафсил

Каналга обуна бўлиш 👉 https://t.me/AzizAbidov
#қилмиш_қидирмиш

ТЕЛЕФОН ЎҒРИСИГА СУДДА ҚОНУНИЙ ЖАЗО ТАЙИНЛАНДИ

Урганч туманида яшовчи Б. Рўзимбоев (исм-шарифлар ўзгартирилган) ҳали 20 ёшга тўлмасдан безорилик жиноятини содир этгани учун унга нисбатан мажбурий жамоат ишлари жазоси тайинланди. Аммо у бундан ўзига тўғри хулоса чиқармади. Аксинча, ўтган йилнинг баҳорида компьютер марказида ишловчи Озод Бобоназаровдан дўстига қўнғироқ қилиши учун қўл телефонини бериб туришни илтимос қилади. О. Бобоназаров унинг гапини ерда қолдирмайди. Аммо Б. Рўзимбоев телефон эгасининг кўзини шамғалат қилиб, жуфтакни ростлайди. “Ови” бароридан келган фирибгар телефон аппаратини 2 миллион сўмга сотиб, пулини ўз эҳтиёжига ишлатади.

👉 Батафсил

Telegram