ISLOM FARISHTALARI {𝓸𝓻𝓲𝓰𝓲𝓷𝓪𝓵}
15 subscribers
2.2K photos
302 videos
8 files
133 links
°🕊️~Добро пожаловать на наш канал
𝓣.𝓶𝓮/𝓑𝓮𝓪𝓾𝓽𝓲𝓯𝓾𝓵_𝓰𝓲𝓻𝓵𝓼🌙

°🕊️~Цель 5к подписчиков🌙

°🕊️~Самый лучший канал, покоривший сердца 100000 девушек🌙

°🕊️~Отзывы также боту🌙
Бот: @Beautiful_girls_photo_bot

°🕊️~Д/р 🎉25.06.2020🌙
Download Telegram
КАФФОРОТ НАМОЗИ ҲАҚИДА ТЎҚИМА ҲАДИС
#намоз

871-CАВОЛ: Кеча каффорот намози ҳақида эшитиб қолдим. У қанақа намоз, қачон ва қандай ўқилади?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Сиз сўраган савол мўмин-мусулмонлар ичида тарқаб қолган бир тўқима, асли йўқ “ҳадис”дан келиб чиққан бўлса керак. Унда айтилишича, ким тўрт ракат намоз ўқиб, ҳар ракатида фалон сураларни шунча ададдан ўқиса, унинг етмиш, бошқа ривоятда икки юз йиллик қазоларига каффорат бўлар экан. Аммо бу тўқима, уйдирма ҳадисдир. У бирорта ҳадис китобларида келган эмас. Уни тарқатиш, ривоят қилиш ёки унга амал қилиш мутлақо мумкин эмас. Аллома Шавконий, Абдулҳай Лакнавий каби уламолар бир неча ракатли махсус намозни адо этиш билан кўп йиллик қазо намозларни зиммадан соқит бўлиши ҳақидаги ривоятлар шубҳасиз тўқима ҳадислар эканини таъкидлаб ўтишган (манбалар: “Ал-Фавоидул мажмуа”, “Ал-Осорул марфуа”).

Маҳаққиқ олимлардан яна бири Мулла Али Қори “Бу каби ривоятлар ибодатлардан бирортаси йиллар давомида қолдирилган қазо намозларининг ўрнига ўтмаслиги борасидаги уламолар ижмоси (якдил фатвоси)га зиддир”, деган (манба: “Ал-Маснуъ фи маърифати ал-ҳадисил мавзуъ”).

Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламга нисбатан ёлғон тўқиш, у киши айтмаган гапни айтди, қилмаган ишни қилди, дейиш улкан гуноҳ. Бу борада У зот алайҳиссалом шундай деганлар:

عَنْ سَعِيدِ بْنِ زَيْدٍ رَضِيَ اللَّه عَنْهُ قَالَ: سَمِعْتُ رَسُولَ اللَّهِ صلى الله عليه وسلم يَقُولُ: "إِنَّ كَذِبًا عَلَيَّ لَيْسَ كَكَذِبٍ عَلَى أَحَدٍ ، مَنْ كَذَبَ عَلَيَّ مُتَعَمِّدًا فَلْيَتَبَوَّأْ مَقْعَدَهُ مِنَ النَّارِ" (رَوَاهُ الإِمَامُ البُخَارِيُّ(

Саъид ибн Зайд розияллоҳу анҳу айтади:
“Мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг шундай деганларини эшитдим: “Менинг номимдан ёлғон гапириш, бошқа бировнинг номидан ёлғон гапириш билан бир хил эмас. Бас, кимки менинг номимдан қасддан ёлғон гапирса, ўзига дўзахдан жой ҳозирлаб олаверсин!” (Имом Бухорий ривояти).

Бундай гапларни тарқатиш Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам номларидан ёлғон тўқиш, динга янги бидъат киргизиш, шариатда келган ҳукмларни ўзгартириш каби турли катта гуноҳларни келтириб чиқаради.

Қолаверса, агар бундай ҳадис мавжуд бўлганида уламолар китобларида алоҳида боб очиб, қазо намозларига оид масалаларни баён қилмаган бўлар эдилар. Мана шу ҳадиснинг ўзини баён қилиб қўяр эдилар.

عَنْ أَنَسٍ رَضِي اللهُ عَنْهُ، عَنِ النَّبِيِّ صَلَي الله عَلَيْهِ وَسَلَّم قَالَ: «مَنْ نَسِيَ صَلَاةً فَلْيُصَلِّ إِذَا ذَكَرَهَا، لَا كَفَّارَةَ لَهَا إِلَّا ذَلِكَ وَأَقِمِ الصَّلَاةَ لِذِكْرِي. رَوَاهُ البخاري

Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
“Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ким намозни унутса, бас, уни эслаган заҳоти ўқиб олсин. Унинг бундан бошқа каффороти йўқдир”, дедилар (ва қуюдаги оятни ўқидилар:) “...Мени зикр этиш учун намозни тўкис адо эт (Тоҳа сураси, 14-оят) (Имом Бухорий ривояти).

Мазкур ҳадисда қолдирилган намознинг каффорати фақат унинг ўзини ўқиш билангина адо бўлиши айтилмоқда.

Шундай экан, билмаганлар билиб олсин, билганлар бошқаларга ҳам етказиб, огоҳлантириб қўйсин. Бу ишни қилиб, тўқима ривоятларни тарқатиб юрганлар тавба қилишсин, оддий ва асоссиз гапларни ҳадис, деб тарқатишни тўхтатишсин. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати
.

@BEAUTIFUL_GIRLS_FOTO